Hokimiyat matbuot xizmati
O‘zbekistondagi mahalla raislarining faoliyatiga qarab, maoshi ham ko‘tarilishi kutilmoqda. Bu haqda 16-dekabr, chorshanba kuni Shavkat Mirziyoyev raisligida o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishida davlat rahbari so‘z yuritdi, deya xabar bermoqda “Daryo” muxbiri Mirolim Isajonov.
“Mahalla bugun islohotchiga aylanishi, eng quyi pog‘onadagi tizimni haqiqatda xalqparvar qilishimiz lozim. Mahalla raislarining oyligini ko‘rib chiqaman. Ularning hammasiga bir xil miqdorda maosh berilmaydi. Raislarning faoliyati har olti oyda tahlil qilib boriladi. Uddaburon, tashabbuskor, ‘temir daftar’dagi oilalar va sektor rahbarlari bilan yaxshi ishlashni yo‘lga qo‘ygan, hududida jinoyatchilik bo‘lmagan mahalla raislariga mehnatiga qarab oylik beriladi. Samarali mehnat qilganlarga 2 barobar ko‘p miqdorda oylik to‘lanadi. Ular 5 million so‘mgacha maoshni ham, nafaqa yoshidagi raislar esa pensiyasini ham olaveradi. Bu bo‘yicha Moliya hamda Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash vazirliklari birgalikda dastur ishlab chiqishadi”, — dedi prezident.
Avvalroq “Mahalla raisi — islohotchi» tamoyili asosida ijtimoiy muammolarni hal qilish bo‘yicha yangi tizim joriy etili ma’lum qilingan edi. Shuningdek, tumanlardagi iqtisodiy kompleks xodimlari har bir mahallaga biriktirilib, o‘z sohasiga doir masalalarni hal qilib borishi rejalashtirilgan.
Янги йил муносабати билан, Tashkent City Park'ка кириш 17 декабрдан бошлаб пулли деб белгиланди.
5–12 ёшли болалар ва пенсионерлар учун 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун 10 минг сўм, автомобиль билан кириш учун эса 20 минг сўм нарх белгиланган.
Kun.uz нархлар қайси асосга кўра белгиланганини сўраш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланди.
Масъул ходим бу масалада изоҳ бериш ҳокимлик ваколатига кирмаслигини айтиб, ҳолат бўйича Tashkent City давлат унитар корхонаси дирекциясидан маълумот олишни тавсия қилди.
Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар пойтахт марказидаги боғга кириш пулли бўлганидан норози эканини билдирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қарорга мувофиқ:
- Ҳужжат билан Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда кенг жамоатчиликнинг:
- Тошкент шаҳрида “Истиқлол” мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо этиш;
- Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номлаш;
- “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш;
- ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбомини ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламларни нашр этиш;
- 2021 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, илмий конференциялар, аждодларимиз юбилей саналарини мустақилликнинг ўттиз йиллиги ғояси ва руҳи билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ташкил этиш;
- маданият ва санъатнинг барча йўналишлари (мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ ижодиёти) бўйича республика миқёсида фестиваль ва кўргазмаларни ташкил этиш;
- юрт мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий ва замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги пьесалар танловларини ташкил этиш;
- мустақиллик йилларида эришилган илмий ютуқлар асосида яратилган инновацион лойиҳа ва технологиялар кўргазмаларини ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.
Маданият вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш учун республика ва хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республикада фаолият юритаётган миллий маданият марказларини кенг жалб этган ҳолда байрам тантаналари ва халқ сайиллари ташкил қилинади.
Маданият ва истироҳат боғларида шартнома асосида таниқли санъат намояндалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилади.
Кейинги йилларда республикада олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратишга бағишланган публицистик мақолалар ва шеърлардан иборат китобни республика бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади.
Хорижий мамлакатларда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан кенг жамоатчилик, жумладан, хорижий мамлакатларда яшаётган ватандошларни жалб қилган ҳолда “Ўзбекистон кунлари” ўтказилади ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилади.
2021 йил давомида барча туман (шаҳар)лар, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, миллий телеканалларда мустақиллик йилларида яратилган энг яхши бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг кенг намойиши ташкил этилади.
Ҳужжатда белгиланишича, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида – Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифидан кейин вилоятдаги икки шаҳар ва икки туманда янги раҳбарлар иш бошлади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Халқ депутатлари Хонқа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мурадбек Сапарбоевич Давлатов Хонқа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У туманни 2010 йил декабридан буён бошқариб келган Омонбой Ғойипович Жуманазаров ўрнида иш бошлади. Собиқ ҳокимнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Кун давомида Боғот тумани, Урганч ва Хива шаҳарларига ҳам янги ҳокимлар тайинлангани маълум бўлганди.
Хусусан, 2018 йил майидан буён Боғот туманини бошқариб келган Ойбек Холбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев тайинланди.
Ойбек Холбоев эса Урганч шаҳрига раҳбарлик қиладиган бўлди.
Шаҳарни 2018 йил декабридан буён бошқариб келган Шуҳрат Абдуллаевнинг кейинги фаолияти маълум эмас.
Хива шаҳрида 2018 йил декабридан буён ҳоким бўлган Собир Жуманиёзов ҳам ишдан олиниб, унинг ўрнини Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Темур Исмоилович Давлетов эгаллади.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи 35 ёшли она ўзи ва икки ўғлини каналга ташламоқчи бўлди. Маълум бўлишича, бунга аёлнинг эрини рашк қилиши сабаб бўлган.
Воқеа 15 декабр куни Тошкент вилояти Бекобод тумани ва Сирдарё вилояти Ширин шаҳрини боғлаб турувчи кўприкда рўй берган.
Ширин шаҳар ҳокимлигидан маълум қилишларича, аёл ўз фарзандларини каналга ташламоқчи бўлган вақтда Ширин шаҳар Экология бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Интернетда тарқалган видеодан кўринишича, аёл экология ходимларининг саволларига: «Афсусланаман туққанимга. Ўзимни ҳам ташламоқчи эдим, ҳаётдан қутулмоқчи эдим», – дея жавоб беради.
Аммо аёл видео интернетда тарқалган кун – 17 декабрда уйига борган мутасаддиларга «ҳеч қачон ўз болаларини сувга ташлаш нияти бўлмагани»ни айтган.
Эндиликда Васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари болаларнинг келгуси тақдири бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.
«Рашк устида»
Расмий ахборотларга кўра, видеодаги аёл А.Р. ва унинг фарзандлари Бекобод тумани «Туркман» МФЙда доимий яшаб келади.
Бекобод тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ёқутхон Мўминова 17 декабр куни аёлнинг хонадонида бўлди.
«Дастлабки суҳбатлардан маълум бўлишича, аёл Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган.
Онанинг сўзларига қараганда, у ва болалари Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳри «Фарҳод» МФЙга ўтадиган «Дўстлик» каналидан ўтиб бўлгач, Ширин шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, видеога олинган.
[...] Аёл алам устида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимларига кескин гапиргани, аммо ҳеч қачон ўз фарзандларини сувга ташлаш нияти бўлмаганини, ўғлининг бош кийими эса бехосдан сувга тушиб кетганини айтмоқда.
Мазкур оила шу пайтгача тинч-тотув яшаб келган, оилада муқаддам нотинчлик кузатилмаган», – дея Ёқутхон Мўминованинг изоҳини тақдим этди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ширин шаҳри ҳокимлиги ҳам воқеа юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича маълумот берди.
«Ўрганишлар натижасида, она ўз турмуш ўртоғи Э. Ш. бошқа бир аёл билан баъзи-баъзида телефон орқали сўзлашаётганини билиб, уни рашк қилади ва аччиқ устида, [...] ўз фарзандларини каналга ташламоқчи бўлган вақтида, Ширин шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади ва каналнинг иккинчи қисми – Ширин шаҳар «Фарҳод» МФЙ ҳудудига олиб ўтилади.
Ширин шаҳар ИИБ ҳамда «Фарҳод» МФЙ ходимларининг суриштирувлари натижасида аниқланишича, 1985 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган аёл (она) А. Р ва унинг турмуш ўртоғи Э. Ш.лар ўртасида рашк туфайли ҳеч қандай оилавий можаролар ва жанжаллар бўлмаган», – дейилади Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
«Кўприкнинг Бекобод тумани қисмидан туриб...»
Ширин ҳокимлиги ўз баёнотида воқеа Ширин шаҳрида бўлмаганига урғу берган ва шундай деб маълумот тарқатаётган блогерларга жавобгарлик борлигини эслатган.
Таъкидланишича, аёл болалари ва ўзини кўприкнинг «Бекобод тумани қисмидан» туриб сувга ташламоқчи бўлган.
«Мазкур воқеа Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида ва ушбу туман фуқаролари иштирокида бўлганини инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқларда бу воқеа «Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида бўлган» дея тарқатилган нотўғри хабарлар юзасидан ижтимоий тармоқлардаги фаол блогерлар ҳамда кузатувчилардан тасдиқланмаган, нотўғри ахборот тарқатмасликни ва бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз», – дея қайд этган Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммит кун тартибидан МДҲ доирасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида, шунингдек, янги хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш соҳасида кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини баҳолаш масалалари ўрин олган.
«Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳамдўстликнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон Республикаси нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилмоқда.
Мажлисда делегациялар раҳбарлари МДҲни 2030 йилгача бўлган муддатда янада ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ва уни амалга ошириш режасини кўриб чиқадилар. Ушбу ҳужжатларда ҳамкорликнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболдаги стратегик мақсадлари ва асосий тадбирлари белгиланган.
Учрашув якунида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига асос солинганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамда халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотлар, шунингдек, Ҳамдўстлик фаолиятининг турли жиҳатларига доир, шу жумладан, 2021 йилда Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказиш жойи тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Ўзбекистон МДҲга раислик қилишдек масъулиятли вазифани илк бор ўз зиммасига олган эди.
Пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитларга қарамай, мамлакатимизнинг Ҳамдўстликка раислиги концепцияси тўлиқ ҳажмда амалга оширилди.
Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, МДҲнинг бошқа устав ва тармоқ органларининг мажлислари муваффақиятли ўтказилди.
Қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, 2030 йилгача муддатга мўлжалланган Иқтисодий тараққиёт стратегияси, Транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, туризм, спорт ва ёшларга оид сиёсат соҳаларида ҳамкорлик стратегиялари ва бошқалар қабул қилинди.
Умуман, 60 га яқин кўп томонлама тадбир ўтказилди, Ҳамдўстликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қиладиган 70 дан зиёд ҳужжат қабул қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бугун туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда 220 нафар 11 – синф ўқувчилари, мактаб директорлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мусасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими С.Хамроев битирувчи ёшларга туманда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар ва олдинда турган мақсадлар хусусида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, учрашувда туман давлат солиқ инспекцияси, Давлат хизматлари туман бўлими, туман прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати Учқудуқ шаҳар бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, тижорат банклари мутасадди ва раҳбарлари ўқувчи-ёшларни соҳалардаги янгилик ва ўзгаришлардан хабардор қилди.
Бу каби учрашувни ўтказишдан мақсад, 2020-2021 ўқув йилида мактабни тугатаётган 449 нафар ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаб, мустақил фикр юритадиган авлод бўлиб катта ҳаётга кириб келишларига кўмаклашиш. Шунингдек, уларнинг умумий ўрта таълим мактабни тугатганидан сўнг, ўқишни олий ўқув юртларида давом эттиришга рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Туман ҳокими раҳбарлигида ўтган учрашув очиқ мулоқот ва ўзаро фикр -мулоҳазалар ўртага ташланган ҳолда ўтказилди. Ёшлар тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, ахборот коммуникацион технологияларга бўлган қизиқишлари хусусида фикр билдириб, соҳа вакилларига саволлар билан мурожаат қилдилар.
Бундан ташқари, туман ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари томонидан кўргазма ташкил этилди.
“Учқудуқ тумани ёшларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик, булардан бири ҳар бир сектор раҳбари ўз ҳудудида спорт ва соғломлаштириш ишларида намуна бўлиши ва камида ҳар ойда икки марта спорт мусобоқалари ташкил қилиши шарт!.” деб таъкидлади туман ҳокими Соли Хамроев.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирлари Абдуҳаким Ҳожибоев ва Иномжон Мажидов талабалар ва ОТМ ходимларини пандемия даврида коронавирус инфекциясидан ҳимоялашга оид қўшма қарорни имзолагани тўғрисидаги ҳужжат оммага тарқатилди.
Қарорга кўра, таъминотчи корхона бўлган «Dori-darmon» АКдан профилактика мақсадида гидроксихлорохин ва цинк (рух) препаратларини харид қилиш мажбурияти белгиланган. Шу билан бирга, касаллик белгилари аниқланган ҳолда қўшимча дорилар асосида даволаш зарурлиги билдирилган.
Қарорнинг аҳамиятли жиҳати - унда бу препаратларни сотиб олиш учун зарур харажатлар ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши айтилган.
Маълумки, гидроксихлорохин асосли плаквенил дори воситаси бўйича жуда кўп баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Бу қарордаги талабалар ва ходимларга берилиши мўлжалланган препарат ҳам айнан плаквенилдир. Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси авж олган июл-август ойларида бу препарат бир неча марта даволаш протоколига киритилган ва олиб ташланган эди.
Бу дори воситаси ҳақида сўз юритган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимов гидроксихлорохин мавзуси – сиёсий масала эканлигини, штабнинг яна бир аъзоси Ҳабибулло Оқилов эса Ўзбекистон «Плаквенил» масаласида ЖССТ тавсиясига эмас, ўз тажрибасига асосланаётганини таъкидлаганди.
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Клара Ёдгорова гидроксихлорохиннинг самарасиз экани ҳақида фикр билдиргани учун таҳдидга учраганини маълум қилганди.
Шу билан бирга, пандемия даврида плаквенил препарати бўйича катта ҳажмда давлат хариди амалга оширилгани тўғрисида маълумотлар бор.
Ўзбекистон фуқаролари 2021 йил 1 январдан бошлаб фақат янги турдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти («қизил паспорт») билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишлари мумкин. Uzbekistan Airways бу ҳақдаги тегишли эслатма билан чиқди.
Президентнинг 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон фармонига асосан 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиб-таомили бекор қилиниб, хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар бериш (хорижга чиқиш паспорти) жорий этилди. Ўзбекистон фуқароларига икки турдаги паспорт – ички ва хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилмоқда.
Хорижга чиқиш биометрик паспортлари тўқ қизил рангда ва 48 бетга эга бўлади. Хорижга чиқиш биометрик паспортларининг варақларида республиканинг тарихий ва архитектура ёдгорликлари акс этган. Бундан ташқари, хорижга чиқиш паспорти сув белгилари, ранги ўзгарувчи бўёқ, муарли эффект, металлаштирилган ҳимоявий ип, ламинациялаштирилган плёнка ҳамда паспорт қобиғига жойлаштирилган электрон чипдан иборат.
Хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. Хорижга тез-тез чиқадиган фуқаролар учун бу қўшимча қулайликдир. Хорижга чиқиш паспорти шунингдек халқаро стандартларга жавоб беради.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
- икки нусхада тегишли шаклдаги ариза-анкета;
- биометрик паспорт ёки 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси ва асли.
- ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий қисм рўйхатида турганлик ҳақидаги гувоҳнома (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
- иккита 3,5х4,5 расм;
- олдин тақдим этилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (агар бўлса);
- вакил идоранинг ҳукми (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олинганда);
- хорижга чиқиш учун ота-она ёки васийлик қиладиган одамнинг нотариал тасдиқланган рухсати (вояга етмаганлар учун);
- ҳамроҳ фуқаронинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаганлар учун);
- давлат божини тўлаганлик ҳақидаги квитанция;
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар хорижга ота-оналари ёки васийларнинг нотариал тасдиқланган рухсати билан ҳамроҳсиз чиқишлари мумкин.
Хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божининг қиймати ЭКИҲнинг 120 фоизини ташкил этади, 16 ёшга етмаганлар хорижга чиқиш паспортларини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизига тенг.
Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатлари билан берилади:
- туғилган кунидан 1 ёшгача – 2 йиллик муддатга;
- 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йиллик муддатга;
- 16 ёшдан катта бўлган шахсларга – 10 йиллик муддатга.
Наманган шаҳрида юк машинаси ва «Нексия» тўқнашуви оқибатида ёнғин рўй бериб, 6 киши ҳалок бўлди.
«16 декабрь куни соат 16:30ларда Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. «Ман» русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобил билан тўқнашган», дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб «Нексия» русумли автомобилда бўлган 6 киши ёниб кетиб ҳалок бўлган:
- ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;
- йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
- йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
- йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
- йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
- йўловчи 7 ёшли М.Ш.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.