Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси шимоли-шарқий Цзилинь вилоятида коронавирус инфекциясининг янги эпицентри пайдо бўлгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Хитойда бир кеча-кундузда COVID-19’га чалиниш бўйича 118 та янги ҳолат аниқланган, улардан 43 таси Цзилинда қайд этилган.
Пандемия бошланганидан буён Хитойда вирус юқтирганлар сони 88 мингдан ошган. Улардан 4,6 минг нафари вафот этган, 82,4 мингдан ортиғи соғайган.
Аввалроқ Хитойнинг Дуннин шаҳрида коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлгани маълум қилинганди.
Маълумот учун, пандемияга қарамай Хитой ўтган йил сўнгида йирик давлатлар орасида иқтисодий жиҳатдан юқорилаган ягона давлат бўлди. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти йиллик ҳисобда 2,3 фоизга ўсди. Мамлакатда иқтисодиётининг тикланиши 2020 йилнинг иккинчи чорагида бошланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда 8 ой ичида биринчи бор коронавирусга чалинган бемор вафот этгани, мамлакатдаги 5 млн аҳоли яшайдиган шаҳар бир кишида коронавирус аниқлангани сабаб изоляцияга олингани ҳамда Хитойнинг Наньгун шаҳрида беш кун ичида 1,5 минг хонали COVID касалхонасини қурилгани ҳақида хабар берилганди.