LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

21 Dec 2020

Аҳолига психологик хизмат кўрсатиш ҳамда психолог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.

Президентнинг “Аҳолига психологик хизмат кўрсатиш ва психология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар республикада психологик хизмат кўрсатиш ва психология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланиши мумкин:

  • мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда психологик хизматларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, шахснинг маънавий камол топишида психологик қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг мустақил онгли касб танлаши ва ўзининг шахсий касбий режаларини шакллантиришга шароитларни яратишга психологик кўмаклашиш;
  • иқтидорли ёшлар салоҳиятларини намоён этишларига кўмаклашиш, уларнинг билиш фаолияти ва қизиқишларини бойитиш, дунёни идрок этишнинг универсал усулларини шакллантириш учун психологик ёрдам тизимини яратиш асосида уларни психологик қўллаб-қувватлаш;
  • аҳолига психологик хизматнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини таъминловчи меъёрий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш, жумладан, онлайн психологик хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
  • аҳоли бахтлилик даражаси, соғлиқни сақлаш, хусусан ментал саломатлик, стрессдан ҳимояланиш йўналишидаги тадқиқотларни амалга ошириш;
  • фавқулодда ҳолатлар шароитида психологик хизмат кўрсатиш, ҳаёт фаолиятида оғир психологик ҳолатларга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тренинг-реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • болаларнинг мактабгача бўлган даври ривожланиши, идрок, онг ва хулқ-атвор, когнитив ва ижтимоий психология соҳасидаги илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва оммалаштириш;
  • психологик маърифат ва маслаҳат бериш фаолиятини тизимли ташкил этиш, унинг узлуксиз методик таъминотини яратиш;
  • тиббий ва клиник психология, психолингвистика, психогенетика, бошқарув психологияси, савдо психологияси, геронтопсихология, кросс-маданий психология, меҳнат психологияси, ташкилий психология каби долзарб йўналишларда кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;
  • психология соҳасида замонавий ўқув, илмий ва оммабоп адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш ва оммалаштириш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
  • ёш психологияси, психофизиология, тиббий психология, психотерапия, патопсихология, дифференциал психология, педагогик психология, психодиагностика, генетик психология каби соҳаларда фундаментал, амалий тадқиқотларни ривожлантириш; 
  • соҳада илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантириш, илмий мактабларни шакллантириш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;
  • психология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Белгиланишича, 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич:

  • республиканинг 14та ҳудудида олий таълим муассасалари ҳузурида хўжалик ҳисобида иш юритадиган аҳолига психологик хизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этилади;
  • психология соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари йилига 30 фоиздан ошириб борилади;
  • психология соҳаси профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида тизимли малака ошириши ҳамда стажировка ўташлари ташкил этилади;
  • туман (шаҳар) маҳаллалари тузилмасида оила психологи лавозими жорий этилади;
  • мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари, маҳалла ва оила тизимида фаолият олиб бораётган барча психолог мутахассислар белгиланган тартибда 3 йилда бир маротаба тегишли малака ошириш курсларида ўқишлари ташкил этилади;
  • ўрнатилган тартибда фаолият юритадиган нодавлат психологик маслаҳат муассасалари тармоғи ҳамда онлайн психологик хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади;
  • таълим муассасаларида жорий этиладиган ўқитиш дастурлари ўқувчиларнинг ёш, психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари ва эҳтиёжларига мослиги бўйича психологик экспертизадан ўтказилади;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон миллий университетининг “Психология” ва “Социология” кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

  • психопрофилактика, психодиагностика, психокоррекция, психологик маслаҳат, психотерапия каби соҳаларида касбий билим, малака ва компетенцияларга эга юқори малакали ва замонавий фикрловчи, меҳнат бозори учун рақобатбардош бўлган олий маълумотли кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;
  • замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаш, илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
  • психология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиётнинг узвий интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга иқтидорли талабаларни кенг жалб қилиш, уларни самарали рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
  • талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларда ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, таълим-тарбия жараёнлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириб бориш;
  • психология соҳасида профессор-ўқитувчиларнинг республика ҳамда хорижий мамлакатларда стажировка ўташ ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мунтазам ташкил этиш;
  • олий таълим, халқ таълими, мактабгача таълим тизимидаги психологлар фаолиятини, олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган аҳолига психологик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш;
  • хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда республика учун истиқболли бўлган янги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш.
21 Dec 2020

Саудия Арабистони ҳукумати коронавируснинг Британияда тарқалаётган янги мутацияси сабабли халқаро авиаалоқани тўлиқ тўхтатишга, қуруқликдаги чегараларини ва денгиз портларини ёпишга қарор қилди. Чекловлар ҳозирча бир ҳафта давом этади.

“Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир қатор давлатларда коронавируснинг янги штамми тарқалаётгани ҳақидаги маълумотларига асосланиб, ушбу вируснинг табиати ҳақидаги ахборот ойдинлашмагунча ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат алоҳида ҳолатлардан ташқари, барча халқаро рейсларни тўхтатишга қарор қилди”, деб маълум қилинган подшоҳлик ички ишлар вазирлигида.  

Саудия Арабистонига келган рейслар мамлакатни тарк эта олади. Шунингдек, подшоҳликка қайтувчилар икки ҳафтага карантинга кетиши ва коронавирусга тест топшириши керак бўлади. Бундан ташқари, мамлакатга охирги 3 ой ичида келганлар антитаналарга тест топширишлари белгилаб қўйилди. 

Коронавируснинг янги тури ўтган ҳафта Британияда аниқланганди. Британия бош вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, янги штамм вируснинг дастлабки вариантидан 70 фоиз юқумлироқ бўлиши мумкин. Ушбу вирус туфайли 10дан кўпроқ мамлакат Британия билан авиаалоқани тўхтатишига тўғри келди.

20 Dec 2020

Ijtimoiy tarmoqda “Qarshi shahrida GAI avtomashinasi yonib ketdi” sarlavhasi ostidagi videolavha tarqaldi. Voqea yuzasidan IIV YHXBB bayonot berdi.

Ma’lum qilinishicha, 2020-yilning 18-dekabr kuni soat 16:50 larda Qashqadaryo viloyati Qarshi shahri Mustaqillik ko‘chasida joylashgan viloyat hokimligi binosining ro‘parasida viloyat IIB YHXB YPX xodimi M.Oymurodov boshqaruvidagi Lacetti rusumli maxsus xizmat avtomobilining dvigatel qismida yong‘in yuzaga kelgan.

Yong‘in natijasida tan jarohati olganlar yo‘q. Yong‘in tez fursatlarda bartaraf etilgan. Transport vositasining dvigatel va kapot qismi zararlangan.

Mazkur hodisa yuzasidan Qarshi shahar IIB YHXB va FVB tomonidan surishtiruv ishlari olib borilib, yong‘in yuzaga kelish sabablariga aniqlik kiritilmoqda.

20 Dec 2020

Ijtimoiy tarmoqlarda Guliston shahri markazidagi chorrahalarning birida 2 nafar yigit mashinalar harakatiga xalaqit berib raqsga tushgani aks etgan video tarqalgandi. Sirdaryo viloyati IIB axborot xizmatining ma’lum qilishicha, yigitlarning shaxsi aniqlanib, ularga nisbatan tegishli chora ko‘rilgan.

 

Ma’lumotlarga ko‘ra, Xovos tumani “Bunyodkor” mahallasida yashovchi D.E. va Sirdaryo tumani “Zarshunoslik” mahallasida yashovchi A.I. keyinchalik TikTok sahifasiga joylash maqsadida Guliston markazidagi chorrahalardan birida mashinalar harakatiga xalaqit berib raqsga tushgan va ularning bu harakatlarini Sayxunobod tumani “Farovon” mahallasida yashovchi Sh.A. tasvirga olib turgan.

Sodir etilgan huquqbuzarlik harakatlari bo‘yicha Guliston shahar IIO FMB HPB xodimlari tomonidan ushbu shaxslarga nisbatan Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 54-moddasi (epidemiyalarga qarshi kurash qoidalarini buzish) 1-qismi hamda 183-moddasi bo‘yicha ma’muriy bayonnoma rasmiylashtirilib, ko‘rib chiqish uchun Guliston shahar ma’muriy sudiga yuborilgan.

Foto: Sirdaryo viloyati IIB

Sud qarorga asosan raqsga tushgan yigitlar bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari (1 million 115 ming so‘m) miqdorida jarima hamda 4 sutkadan ma’muriy qamoq, Sh.A.ga esa eng kam ish haqining 5 baravari miqdorida jarima hamda 3 sutka ma’muriy qamoq jazosi tayinlangan.

20 Dec 2020

Turkiya madaniyat va turizm vazirligi tashabbusi bilan O‘zbekiston ommaviy axborot vositalari vakillarining bir guruhi dunyoning 30 dan ortiq davlati jurnalistlari qatorida ushbu mamlakatda bo‘lib turibdi. Safardan ko‘zlangan asosiy maqsad Konya shahrida buyuk mutafakkir Jaloliddin Rumiy vafotining 747 yilligi munosabati bilan tashkil etilgan an’anaviy “Shabi arus” marosimlarida ishtirok etish, diniy turizm taraqqiyoti, asriy yodgorliklar, qadamjolar bilan yaqindan tanishishdan iborat.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ana shunday safar tadbirlari doirasida jurnalistlar Turkiyaning Konya shahridan taxminan 50 kilometr uzoqlikda Tosh asrining megapolisi sifatida e’tirof etiluvchi Chatalho‘yuk majmuasiga bordi. Ayni vaqtda qurigan daryoning bo‘yida o‘troqlashishni boshlagan aholi o‘sha davrlarda bir-biriga yopishib ketgan deraza va eshiklarsiz, ammo tomdan kirish qismiga ega uylarda istiqomat qilgan. Dastavval mazkur hududda 10 ming kishi yashagan, boshqa yirikroq qishloqlarda aholi soni yuzdan oshiq bo‘lgan. Bugungi kunda qazilma ishlarini ko‘rish uchun sayyohlar ham tinimsiz tashrif buyurishadi.

Majmuaga kirish qismida dezinfeksiya vositalari taqdim etilgan.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Hudud sopolli Neolit va Eneolit davriga tegishli bo‘lib, janubiy Anatoliyaning Konya provinsiyasida joylashgan. U 2 alohida qo‘rg‘ondan iborat: Sharqiy qo‘rg‘on eramizgacha bo‘lgan 7100–5900-yillar, G‘arbiysi esa 6000–5600-yillarga to‘g‘ri keladi.

Chatalho‘yuk xaritasi.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

 

Majmua tarkibida uylarning ichida topilgan replikalar: idishlar, buqa kalla suyaklari, haykalchalar, tumorlardan iborat kichik muzey bor. Mehmonlar ta’mirdan chiqarilgan uylarning ichiga kirishlari mumkin. Qazilmalarning janubiy va shimoliy nishabliklari tashrif uchun ochib qo‘yilgan. Yirik miqyosli qazilmalar, ko‘p asrlik uylarni o‘z ko‘zingiz bilan ko‘rganda nafaqat tarix qa’riga sayohat qilish, balki almashib turgan davrlar yukini his qilishingiz mumkin.

Namunaviy uylar.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

“Chatal” so‘zi turk tilidan “sanchqi” deb tarjima qilinsa, “ho‘yuk” esa “tepalik” deyiladi. Neolit davridagi shaharning zamonaviy nomini britaniyalik arxeolog Jeyms Mellart o‘ylab topgan. O‘tgan asr o‘rtalarida aynan uning boshchiligidagi guruh ushbu hudud ostida ming yillik tarixga ega balandliklarni topgan. Aynan o‘sha tepaliklarga olib boruvchi yo‘llar kesishmasiga atab joy nomi o‘ylab topilgan.

Sharqiy – nisbatan yirik qo‘rg‘on tagida eramizgacha bo‘lgan 7400-yilda qurilishi boshlangan aholi punkti yashiringan edi. O‘sha vaqtda ko‘chmanchi hayot tarzini olib borgan aholi ilk qurilishga qo‘l urib, birinchi marta o‘troq hayot tarziga o‘tgan deyish mumkin. Ular yovvoyi hayvonlarni ov qilish bilan birga, echki va sigirlar boqish, yovvoyi o‘simliklarni terish, don-dun ekishni boshlagan.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ilk shahar taxminan 1400 yil mavjud bo‘lgan. Yangi uylar eskilarining tomida qurilgani sabab ayni vaqtda olimlar tarixiy ketma-ketlikda uylarning yoshini aniqlash ustida ishlamoqda. Aholisi 10 ming kishiga yetgach Chatalho‘yuk Kichik Osiyoning eng yirik shahriga aylanib oladi. Eramizgacha bo‘lgan taxminan 6000-yilda hudud bo‘shab qolgan, aholi joyni Bronza davriga qadar tark etgan. Ammo xuddi o‘sha yuz yillikda G‘arbiy qismda yangi aholi punkti vujudga kelgan. U taxminan 4 asr yashagan.

Namunaviy uylardagi buqa kalla suyagi.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Qadimiy shahardagi uylarning qurilishi asalari uyasini yodga soladi. Ular bir-biriga yopishtirilib, zich holatda qurilgani uchun faqat tomdan kirish mumkin edi. Ichkarida 1-2 xona va don, suv saqlash uchun tor omborxona uchun joy ajratilgan. Oq devorli binolar ichida zina, uning ostida pechlar (tutun peshtoqdagi teshikdan chiqqan) bo‘lgan, platformaning tagidan ko‘tarilgan do‘ngliklar yotoq o‘rni sifatida ishlatilgan. Bunday o‘rinlarning devorlarida geometrik naqshlar yoki hayotiy lavhalar aks etgan freskalarni ko‘rish mumkin, bu xuddi krovat oldidagi devorga gilam ilishdek gap. Chatalho‘yukda qabriston bo‘lmagan. Vafot etganlarning tanasi oftobda quritilib, quzg‘unlar yeb ketishini kutishgan. Qoldiqlarini o‘rab, uylarning poli ostiga ko‘mishgan. Olimlar hozirgacha ham qabrlarni topishda davom etmoqda.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Binolarning zichligi va aholi sonining ko‘pligi chiqindilarni yo‘qotish muammosini keltirib chiqargan. Axlatxona va hojatxonalar uylar orasidagi bo‘sh, yopiq, devorlar tutashmasida uylar orasidagi bo‘shliqlarda tashkil etilgan. Olimlarning fikricha, u yerlardagi axlatlarning turib qolib, issiqda chirishidan turli infeksiyalar kelib chiqqan bo‘lishi mumkin. Yuqori o‘lim ko‘rsatkichining sabablaridan biri aynan kasalliklar bo‘lgan.

Chatalho‘yuk qazilmalarini topish ishlari 1965-yilda uzilib qolgan. O‘shanda Mellartning arxeologlari o‘g‘irlikda ayblanib, Turkiyada ishlashi taqiqlab qo‘yilgan. Ammo 1993-yilda qazilma ishlari yana davom etgan. Bu gal AQShning Stenford universiteti olimlari qazilmalarni olib borishni boshlagan.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Majmuaga kirish qismida bir necha yillar avval Chatalho‘yuk uylarini ta’mirlash namunalari qo‘yildi. Sayyohlar uyga o‘yiqlar orqali kiradilar. Bu mehmonlarning qulayligi uchun amalga oshirilgan. Interyer asl holatdagi uylar kabu buqa kalla suyaklari, ayollar haykallari, freskalar nusxasi bilan bezalgan. Ularning orasida to‘g‘ri to‘rtburchakli uylar fonida turgan Hasan tog‘ vulqoni tasvirlangan manzara ham bor. Ayrim platformalarga hayvonlar terisi va bo‘yralar to‘shalgan, qadimiy idishlar nuxsasi ham mavjud. Qorong‘u omborchaga kirib tomosha ham qilish mumkin, u yerda ozuqalar saqlangan. Qazilmalar tufayli artefaktlar soni oshib bormoqda. Asl nusxalari Anqara va Konya shaharlaridagi muzeylarga yuborilsa, nusxalari mana shu uychalarga qo‘yiladi. Ular majmuaga kirish qismining chap tarafidan o‘rin olgan.

Uylarning orqa fonida avliyo onaning haykali ham mavjud.

Avliyo ona haykali.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Uni loy, marmar, ohaktosh va boshqa xom-ashyodan qilingan. Aholi sovib qolgan lavadan iborat mineral moddalarni Hasan tog‘dan olishgan va kamon nayzasi, oyna, pichoq hamda taqinchoqlar yasashgan. Mahsulotlar sotilgan yoki boshqa qabilalarda bor buyumlarga almashtirilgan. Bu yerning artefaktlarini Anqaradagi Anatoliya tamaddunlari muzeyida ham ko‘rish mumkin.

Qazilmalar 1993-yildan beri tinimsiz olib borilayotganiga qaramasdan, Chatalho‘yukning atigi 5% qismidan ko‘prog‘i ochilgan. Ammo shuning o‘zi ham hayratga yetaklaydi. Sayyohlar sharqiy tepalikdagi 2 ta qazilmani ko‘rishlari mumkin, g‘arbiy qazilma ommaga oshkor etilmagan.

Sharqiy tepalikning shimoliy qazilmasi Chatalho‘yukning yuqori qatlamini ochib bersa, janubiysi ko‘proq qatlamlarning quyi qavatiga yo‘nalgani sababli qazilmalar xuddi ko‘pqavatli quduqni yodga soladi. Ishlar statsionar chodirlarda olib boriladi, ular qadamjoni shamol hamda yog‘ingarchilikdan asraydi. Chodirlar buzilib ketmasligi uchun nozikroq devorlar bo‘yiga qumli qoplar joylashtirilgan. Chodirlarning ichki qismida bir nechta dahlizlarga ega yog‘och taxtalar mavjud. Ular obyektga yaqinroq borishga imkon beradi. Chodirlarga kirish qismi hamda ana shunday taxtalarda ma’lumotlar joylashtirilgan. Hududni 360 darajali tasvirda tomosha//www.google.com/maps/@37.6677064,32.8282426,3a,90y,213.26h,54.08t/data=!3m7!1e1!3m5!1sAF1QipNm8IL0QFfWhQnXs7Qi55zmgb10xihyQJbHfTv5!2e10!3e12!7i8704!8i4352" target="_blank" rel="noopener noreferrer" style="outline: 0px; box-sizing: border-box; background-color: transparent; transition: all 0.2s ease 0s; color: rgb(0, 112, 224); text-decoration: none;"> qilish mumkin.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

 
20 Dec 2020

Аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш 2025 йил 1 декабрга кўчирилиши мумкин.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон президенти фармони лойиҳаси оммавий муҳокама учун жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

 Жорий йил 31 декабргача муҳокамаси давом этадиган ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатлари, хусусан ПФ-5655-сон фармони ҳамда ПҚ-4796-сонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ўтказилиши 2022 йилда назарда тутилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2023 йилга кўчирилиши мумкин.

Статқўмнинг  тушунтиришича, пандемия сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда.

«Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилиб, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларини таҳлил қилиш ва якуний натижаларини эълон қилишга доир белгиланган вазифаларни тўлиқ, сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш имконини беради», — дейилади таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида берилган тушунтиришда.

Таъкидланишича, аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш муддати 2025 йил 1 декабр этиб белгиланиши таклиф этилган. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати ҳам 2025 йил якунига белгиланмоқда.

Маълумот учун, аҳолини рўйхатга олиш натижасида республика ва ҳудудлар бўйича аҳоли сони аниқ ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади; демографик сиёсатни, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базаси кенгайтирилади; аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратилади.

20 Dec 2020

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов йил якунлари бўйича самарқандликларга мурожаат қилиб, кўплаб кўрсаткичлар бўйича натижаларни маълум қилди. Турдимов туманлардаги мактаб битирувчиларининг ўқишга кириши бўйича кўрсаткичларга ҳам алоҳида тўхталди.

«Биз ОТМ ректорлари, профессор-ўқитувчилар билан келишиб, Паст Дарғом ва Ургут туманлари бўйича янги тажриба жорий қиляпмиз. Яъни, Ургут туманидаги 143 та ва Паст Дарғом туманидаги 127 та мактабга 10 та ОТМ ўқитувчилари бириктирилди. Вилоятнинг бу икки энг катта туманлари рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг охирги ўринларни эгаллаб турибди.

Бу борада Ургут тумани 2019-2020 ўқув йили якуни бўйича энг охирги ўринни эгаллаган. Туманда 17 та мактаб ўқувчилари олий ўқув юртига ўқишга кирмаган, кейинги 2 йилда эса 11 та мактабдан бирор битирувчи ОТМ ўқишга кирмаган», деди Эркинжон Турдимов.

Вилоят ҳокимининг айтишича, ОТМга кириш кўрсаткичи Ургутда атиги 4,7 фоиз, Самарқанд туманида 7,5 фоиз, Жомбой, Нуробод, Каттақўрғон, Пайариқ ва Паст Дарғом туманларида 8-9 фоизни ташкил этган.

 
20 Dec 2020

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Чили президенти нотаниш қиз билан пляжда ниқобсиз селфига тушаётгани тасвирланган лавҳа тарқалганди.

Чили президенти Себастян Пинера жамоат жойида ниқоб тақмагани учун 2,5 млн песо (3,5 минг долларга яқин) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Вальпараисо региони соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Чили президенти нотаниш қиз билан пляжда ниқобсиз селфига тушаётгани тасвирланган лавҳа тарқалганди. Бу мамлакат бўйлаб катта резонанс келтириб чиқарди.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, Чилида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 581 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 16 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Япония бош вазири бир неча кишилик зиёфатда қатнашганлиги учун халқдан узр сўраганди.

20 Dec 2020

“Zamin” fondi ko‘magida 2020-yilda eshitish qobiliyatini yo‘qotganlarga koxlear va suyak implantlarini o‘rnatish bo‘yicha 36 ta jarrohlik amaliyoti o‘tkazildi. Bu haqda “Daryo”ga jamg’arma tomonidan ma’lum qilindi.

Foto: “Zamin” fondi

Qayd etilishicha, 2020-yilning 1-iyunida “Zamin” fondi eshitish qobiliyati zaif va kar bolalar ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilari uchun koxlear implantlarni o‘rnatish bo‘yicha har yili 30 ta jarrohlik amaliyotini o‘tkazishni nazarda tutuvchi dastur ishga tushirilgani e’lon qilgan. Dastur doirasida iyun—noyabr oylarida Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi bilan birgalikda ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarning 200 nafar o‘quvchisida kompleks tashxis ko‘rigi o‘tkazildi.

Fond tomonidan ma’lum qilinishicha, kompleks tashxis ko‘rigining natijalari asosida 2020-yilning sentabr oyidan noyabr oyigacha 23 nafar bola uchun tibbiyot fanlari doktori, professor, Vladislav Yevgenyevich Kuzovkov ishtirokida jarrohlik amaliyoti o‘tkazildi. 19—20-dekabr kunlari qolgan 13 ta jarrohlik amaliyoti o‘tkaziladi. Jami 36 ta jarrohlik amaliyotidan 33 tasi koxlear implantatsiya, 3 tasi esa suyak o‘tkazuvchanligini ta’minlab beruvchi implantlarni o‘rnatish bo‘yicha amalga oshirildi.

Foto: “Zamin” fondi

Shuningdek, dastur implantlarning keyingi bosqich sozlanishi hamda bolalarning logopedlar va surdopedagoglar bilan shug‘ullanishini nazarda tutuvchi dastlabki reabilitatsiya bosqichini ham o‘z ichiga oladi. Mazkur yo‘nalishda xalqaro mutaxassislar ishtirokida shifokorlar va ota-onalar uchun onlayn ma’ruza va seminarlar o‘tkazildi.

 

2020-yilning 18-dekabr kuni “Zamin” fondi vasiylik kengashining raisi Ziroat Mirziyoyeva dasturda ishtirok etayotgan 36 nafar bola, ularning ota-onalari va shifokorlar bilan uchrashdi. Ishtirokchilar jarrohlik amaliyotining natijalari va taassurotlari bilan o‘rtoqlashdi.

Foto: “Zamin” fondi

Foto: “Zamin” fondi

Fondning dasturiga ko‘ra, 2021-yilda ham ixtisoslashtirilgan maktab-internat o‘quvchilari uchun 30 dan ortiq koxlear implantatsiya jarrohlik amaliyotlarini o‘tkazish rejalashtirilgan.

Ma’lumot uchun, eshitish qobiliyati to‘liq yo‘qotilishining eng keng tarqalgan holati ichki quloq chig‘anog‘ining shikastlanishi hisoblanadi. Bugungi kunda bunday tashxis qo‘yilgan insonlarda reabilitatsiya va eshitish qobiliyatini tiklashning yagona usuli koxlear implantatsiya hisoblanadi.

JSSTning tavsiyasiga ko‘ra, ushbu implantlarning mavjudligini ta’minlash, eshitish apparatlari bilan bir qatorda, ustuvor yo‘nalishlardan biri bo‘lib, eshitish qobiliyatini yo‘qotganlar uchun katta ahamiyatga ega.

Koxlear implant — eshitish qobiliyatini yo‘qotganlar uchun atrofdagi tovush va nutqni eshitish imkonini beruvchi elektron qurilma. U ikki qismdan iborat: ichki qism jarroh tarafidan kar bemorning quloq ichiga o‘rnatiladi, protsessordan iborat tashqi qism esa bemorning qulog‘iga va/yoki boshiga joylashtiriladi. Bu qurilma tovush, nutqni qabul qilib oladi va ularni bosh terisi orqali eshitish nerviga ta’sir etuvchi ichki qismga uzatadi.

Bundan tashqari, eshitish qobiliyatining konduktiv va aralash buzilishi holatida, ya’ni tovush tashqi quloqdan tabiiy ravishda ichki quloqqa o‘ta olmasa, suyak o‘tkazuvchanligini ta’minlab beruvchi implantlardan foydalaniladi.

20 Dec 2020

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Бош прокуратура томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Унга кўра, Меҳнат кодексида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора кўрмаган, жиноят, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаган ходимга нисбатан жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари рўйхати (Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми)ни янги банд билан тўлдириш назарда тутилмоқда. Унга биноан эндиликда ходим манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўрмаганлиги ҳамда жиноятга, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаганлиги туфайли ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда манфаатлар тўқнашуви юзага келганда, давлат органлари ходимлари ўзларининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши кераклиги, бундай маълумотни олган раҳбар манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши лозимлиги белгиланган.

Шунингдек, мазкур Қонуннинг 26-моддасига кўра, давлат органлари ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳолатлар тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилиши лозим. Ушбу моддада юқоридаги мажбуриятнинг давлат органлари ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши қайд этилган.

Бироқ ушбу мажбуриятларни бажармаганлик учун қонунчиликда бирор-бир жавобгарлик белгиланмаган эди. Юқоридаги қонун лойиҳаси мазкур ҳолатни бартараф этиш, ходимлар масъулиятини янада ошириш, жамиятда жиноят, шу жумладан, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: