Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон томони ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаган.
"Россияда ишлагани кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун 1 миллион доза препарат етказиб бериш бўйича келишув имзоланди", - деди Тюрденев.
Унинг айтишича, 2021 йилда Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи - "ЭпиВакКорона" вакцинасини сотиб олиш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.
Элчининг гапларини ҳозирча Ўзбекистон томонида ҳеч ким тасдиқламади.
4 декабр куни Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан ўзи коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келганди.
Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур тартибга кўра, Covid-19’га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам экспресс тест олинади.
Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.
«Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020 йил 25 декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олиши сўралади», дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввалроқ хориждаги ўзбекистонлик талабалар учун коронавирусга тест нархи арзонлаштирилганди.
Ис гази нима?
Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Тутун таркиби 3%, ишланган газ 13%, портловчи газлар эса 50−60% гача ис газидан иборат.
Ис газининг ажралиши ностандарт ва носоз газ асбобларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланиш, талабга жавоб бермайдиган дудбуронларни ўрнатиш ёки уларни нотўғри ўрнатиш, мавжудларини ўз вақтида тозаламаслик, газнинг етарли миқдорда ҳаво билан аралашмаслиги туфайли содир бўлади.
Бу газнинг хавфлилиги шундаки, у кислородга нисбатан 300 баробар тез ва кўпроқ гемоглабинга бирикиш ҳусусиятига эга. Шунинг учун ҳам, жуда маҳкам бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил бўлади. Ис гази таркибидаги темир моддаси нафас олиш ферментини парчалайди. Оқибатда тўқималарнинг нафас олиш фаолияти бузилади.
Ис газидан қандай ҳимояланиш керак?
• газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш;
• ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланмаслик;
• иситиш печларининг дудбуронларини тоза ва соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кирмаслик;
• ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;
• ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланмаслик;
• ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш.
• хонадонларга ис газини аниқловчи қурилма ўрнатиш тавсия қилинади. Зеро, қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари оила аъзолари, айниқса ёш болаларнинг ҳаётидан қимматга тушмаслиги аниқ;
• Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
Газ ҳидини сезганда…
• газ плиталари ва иситиш печларини газ тармоғидан ўчириш;
• эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиш;
• хонада электр жиҳозларини ёқмаслик, ёниқ бўлса ўчирмаслик керак;
• газ чиқаётган жойни аниқлаш учун очиқ оловдан эмас, совун кўпигидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Ис газидан заҳарланиш
Ис газидан заҳарланганда бош айланиши, бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қолаверса, кўриш ва эшитиш қобилияти, танада терлаш, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал ҳамда қалтираш ҳолатлари кузатилади.
Ис газидан заҳарланган беморни аввало тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Нафас олиши тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас берилади. Сунъий нафас бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунга қадар давом эттирилади. Танани ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш, нашатир спирти буғларини ҳидлатиш (нашатир спирти бемор бурнидан камида 1 см узоқликда шимдирилган пахта ёки докада бўлиши шарт, акс ҳолда спиртнинг ўткир ҳиди беморни “паралич” ҳолатига олиб келиши мумкин) беморнинг ўзига келишига ёрдам беради. Ўзига келгач, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш мақсадга мувофиқ. Булар заҳарланганда кўрсатилиши керак бўлган бирламчи ёрдам эди. Шундан сўнг, беморни зудлик билан шифохонага олиб бориш зарур. Чунки, заҳарланишдан кейин ўпка ва асаб тизимида оғир асоратлар вужудга келиши мумкин.
Санжар Баходиров
Алишер Рахманов Анвар Ҳазратов
ШКБ ОЁХТТЭБ ПваНБ ҳарбий
Ijtimoiy tarmoqlarda Baxtiyor ismli samarqandlik avtoblogerning Lacetti rusumli avtomashinasiga o‘t qo‘yilgani haqida xabarlar tarqaldi.
Ma’lum qilinishicha, 2020-yil 16-dekabr kechasi, taxminan, soat 02:30 lar atrofida ko‘cha hovlisida turgan Lacetti rusumli transport vositasiga o‘t qo‘yilgan.
Bu uning avtoblogerlik faoliyati bilan bog‘liq hodisa bo‘lishi mumkinligi aytilmoqda.
Qozog‘istonning Kostanay viloyatidagi “SariarkaAvtoProm” zavodi 2020-yilda O‘zbekistonga 3847 ta Hyundai va JAC avtomobillarini yuborgan, deb xabar beradi “Forbes.kz”.
Qozog‘iston bozorida 11 ta avtomobil brendini taqdim etuvchi Astana Motors 2019-yilda O‘zbekistonga 244 ta Hyundai avtomobilini sotgan. Kompaniya rahbari Nurlan Smagulovning tan olishicha, yetkazib berish hajmi yuqori emas, biroq bozor juda istiqbolli.
“O‘zbekiston hukumati bozorni ochish kerakligini, sog‘lom raqobat zarurligini, iste’molchilar boshqa ishlab chiqaruvchilarni ham ko‘rishni xohlashini tushunib turibdi”, — deydi biznesmen.
Бугун ва эртага Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини дам олиш кунлари ҳудудга кириб келган қуруқ ва деярли совуқ антициклон ҳаво массалари белгилайди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, барча вилоятларда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 7 даража илиқ бўлади.
23 декабрда Кавказ ҳудудларидан кириб келган бироз нам ҳаво массалари республика ҳудудлари бўйича силжийди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
24-25 декабрда ҳудудга Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво 7-12 даражагача исийди.
Ҳудудларнинг кўп қисмида шу кунларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 декабрда жанубий циклон кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки баробар оширилиши ҳақида хабар тарқалди.
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу ёлғон маълумот бўлиб, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш президент фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарма сайтида эълон қилинади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўраган ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатган.
Qoraqalpog‘istonning Ellikqal’a tumani hududida 19-dekabr kuni sodir bo‘lgan yo‘l-transport hodisasi oqibatida ikki kishi halok bo‘ldi. Bu haqda Qoraqalpog‘iston IIB YHBB axborot xizmati xabar berdi.
Ma’lumotlarga ko‘ra, avariya davlat ahamiyatiga ega 4P165 Urganch—Chalish—Beruniy—Bo‘ston avtomobil yo‘lining 36—37-kilometrlarida sodir bo‘lgan.
Urganch tomon harakatlanayotgan Cobalt avtomobili qarama-qarshi yo‘nalishga chiqib ketib, Spark bilan to‘qnashuv sodir etgan. Oqibatda ikkala haydovchi ham halok bo‘lgan, Cobalt’ning ikki yo‘lovchisi shifoxonaga yotqizilgan.
“Gazeta.uz”ning ma’lumotlariga ko‘ra, jami uch kishi shifoxonaga yotqizilgan — ona (39 yosh) va ikki og‘il (17 va 15 yosh). Bundan tashqari, Cobalt ichida bo‘lgan 3,5 yoshli egizak qizlar ham vafot etgani aytilmoqda. Haydovchi ularning otasi bo‘lgan.
YHBB ma’lum qilishicha, yo‘l-transport hodisasiga inson omili, ya’ni Cobalt’ning qarama-qarshi yo‘nalishga chiqib ketgani sabab bo‘lgan.
Sirdaryoda quyuq tuman sabab “ZIL” yuk mashinasi yo‘lning chetida to‘xtab turgan mashinaga urilib, yo‘l-transport hodisasini sodir etdi. Bu haqda IIV YHXBB axborot xizmati xabar berdi.
YTH oqibatida og‘ir tan jarohatini olgan Cobalt haydovchisi Sirdaryo tuman markaziy shifoxonasiga olib borilgan, biroq ko‘rsatilgan tez tibbiy yordamga qaramay, u vafot etgan.
Устидан хизмат текшируви тайинланиб, вазифасидан вақтинча четлатилган Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов интернетдаги шов-шувли чиқишлари ортидан лавозимига қайтди.
Ижтимоий тармоқларда шу ҳақда тарқалган хабарни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов ЎзАга тасдиқлаган.
Айни пайтда, ижтимоий тармоқларда Жасур Фозиловнинг яна бир мурожаати видеоси тарқалмоқда. Унда прокурор ҳолат юзасидан Республика идоралараро комиссияси қароридан рози эканини айтади.
«Ассалому алайкум, муҳтарам президент. Менинг ушбу мурожаатим шахсан сизга. Мен ижтимоий тармоқлар орқали ўзим прокурор бўлиб, ўзим қонунни ҳимоя қиладиган шахс бўлиб, сиздан адолат сўраб мурожаат қилган эдим.
Менинг мурожаатларим асосида, шахсан сизнинг ташаббусингиз билан Республика идоралараро комиссияси тузилиб, Бухорога юборилди. Чунки менга, менинг оила аъзоларимга, яқинларимга нисбатан қонунсиз ҳаракатлар, тазйиқлар бошланган эди.
Мен бугун комиссиянинг қарори билан танишиб чиқдим. Комиссия томонидан барча ҳолатлар адолатли, холисона ўрганиб чиқилган. Шу жумладан, менинг ҳам хато ва камчиликларим аниқланиб, менга нисбатан ҳам жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.
Барча ҳолатлар комиссия томонидан ўрганиб чиқилган. Баъзи ҳолатларга фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида аниқлик киритиш тўғрисида хулоса қилинган. Менинг устимдан аризани уюштирган тадбиркорлар ҳам бош прокурор номидан фойдаланиб келаётганликлари комиссия аъзолари томонидан аниқланган.
Мен бу қарорни ўқиб, ундан адолатни топдим. Сизга минг раҳмат. Барча йиғилишларда, селекторларда доим таъкидлайсиз, халқ қонун устуворлиги таъминланаётганини билиши керак. Ушбу сўзларингиз исботини шахсан сиз томонингиздан қилинган ҳаракатлар натижасини ўзимда кўрдим.
Оилам, яқинларим, ўзим минг бор раҳмат деймиз сизга. Бу менинг ўзим учун ҳам катта бир дарс бўлди. Мен қаерда ишлашимдан қатъи назар, шу юрт учун, адолатни қарор топтириш учун, қонун устуворлигини таъминлаш учун энг охирги қоним қолгунча хизмат қилишга ваъда бераман.
Аллоҳ сизни қўллаб-қувватласин. Янги Ўзбекистон учун қилаётган буюк ишларингиз, давлатни, қонун устуворлигини таъминлашдаги ишларингизга доим омад тилайман. Доимо соғ бўлинг», – дейди Жасур Фозилов.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳар прокурори 11 декабрдан бошлаб кетма-кет видеомурожаатлар билан чиқиш қилган, унда бош прокурор ва тизимнинг уч нафар ходими устидан давлат раҳбарига шикоят қилган эди.
Бош прокуратура ўз баёнотида Фозиловнинг барча даъволари «шаффоф ва ошкора» тарзда ўрганилиши, бу текширувда жамоатчилик назоратини таъминлашга тайёрлигини эълон қилган эди.
Республика комиссиясининг хулосаси ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.