Hokimiyat matbuot xizmati
Бугун “Учқудуқ” маданият уйида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Мажлисни туман кенгаши депутати А.Рўзиқулов олиб борди.
Маданият уйи фойесида сессия иши доирасида тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенат аъзоси З. Тулекова, Навоий вилоят ҳокими ўринбосари К.Хасанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ҳудудий бошқармалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ф. Муҳитдинов, туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошлиқлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлис давомида Учқудуқ туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг аҳолига мурожаат қилди.
Янги Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўйди. Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев олдимизга янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифаларни белгилаб бермоқда.
Албатта, биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровон-лигини ошириш, фойдаланилмаётган имкониятларимиз ва захираларимиздан самарали фойдаланишга доир йўналишларни аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур.
Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан туманларнинг “ўсиш нуқталари” драйвер йўналишлари белгилаб берилган. Учқудуқ тумани драйвер нуқтаси ҳудуд географиясидан келиб чиқиб кишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш нуқталари белгилаб олинган.
Туманда 2021 йилда барча мақсадли дастурларни амалга ошириш натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 101,9 фоизга, халқ истъемоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмини 101,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 106,3 фоизга, қурилиш - пудрат ишларини 101,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 101,5 фоизга, асосий капиталга киритиладиган инвестицялар ҳажмини 115,4 фоизга, жами хизматлар ҳажмини 102,7 фоизга оширишни режалаштирилган.
Туманда мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида 2021 йил давомида саноат, хизмат кўрсатиш, сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида жами
401,8 млрд. сўм миқдоридаги шундан, ўз маблағи 310,1 сўм, банк кредити 32,9 млрд. сўм, хорижий кредит 1 500 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 4 031 минг АҚШ доллари бўлган 120 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 1 336 та янги иш ўрни яратилади.
Туманда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш этиш дастурига кўра, саноат, қишлок хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш, мавжудларини кенгайтириш ҳисобига 1 563 та доимий иш ўрни яратилади.
Бунда, инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 701 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 862 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.
Туманда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш ишларини 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш орқали қамров даражасини 98, 0 фоизга етказиш режалаштирилган.
Кириб келаётган йилда таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган 809 нафар педагок кадрларнинг 11,8 фоизини олий тоифали (96 нафар), 23,7 фоизини биринчи тоифали (192 нафар), 29,2 фозини иккинчи тоифали(236 нафар) ўқитувчилар қаторига ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, туманда 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабини битираётган 449 нафар битирувчининг 55,0 фоизини олий таълим муассасаларига ўқишга киришини таъминлаш халқ таълими бўлими ва шу тизимдаги умумтаълим мактабларининг асосий вазифаси этиб белгиланади.
Шунингдек, сессияда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари К.Хасанов, Шимолий кон бошқармаси директори Я.Шакаров сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2021 йилда хизматлар кўрсатишни 5 баробарга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Учқудуқ туманида бу борада имкониятлар етарли бўлган бир пайтда ҳозирда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва сони талаб даражасида эмаслигини таъкидладилар.
Кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутатлари Ш.Муродова, Ш.Тилавов, М.Абдикаримов, Р.Кодирова, Г.Алланова музокаларда сўзга чиқиб, сайловчилар томонидан билдирилаётган масалаларга тўхталиб ўтдилар.
Яъни, Учқудуқ шаҳар Бўстон кўчаси 16 - уй олдида болалар майдончаси қурилиши ўз ҳолига ташлаб қўйилган бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Туман марказида режалаштирилган 5 та болалар ўйингоҳи қурилиши қачон якунига етказилади? Бу ҳақда мутасаддиларнинг аниқ жавоб беришларини сўраймиз?!
Коронавирус касаллиги кенг тарқалаётган шу кунларда туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникага қарийб 600 млн. сўм маблағ сарфланиб харид қилинган ПЦР лабораторияси қачон тўлиқ ишга туширилади. Учқудуқ фуқаролари овора бўлиб Зарафшон шаҳрига бориб, таҳлиллар топширилишига қачон чек қўйилади.
”Тоза-ҳудуд” корхонаси фаолиятидан Учқудуқ аҳолиси жуда норози эканлиги кўп қаватли уйлар атрофидаги чиқиндихоналардан шанба якшанба кунлари график асосида чиқиндиларни чиқариб кетишни йўлга қўйиш ҳақида таклифлар ўртага ташланди.
Билдирилган асосли эътирозларга соҳа мусаддилари тегишлича жавоб қайтаришди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар!
Азиз тумандошлар!
2021 йилда Учқудуқ туманини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида Мурожаатни баён этишга рухсат бергайсиз.
Янги Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўйди. Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев олдимизга янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифаларни белгилаб бермоқда.
Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фойдаланилмаётган имкониятларимиз ва захира-ларимиздан самарали фойдаланишга доир йўналишларни аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур.
Азиз дўстлар!
Ўтган 2019 йилнинг сўнгида янги 2020 йилда олдимизда турган муҳим вазифалар, амалга оширишимиз лозим бўлган ишлар ҳақида эзгу ниятлар билдиргандик, туманимиз аҳолиси ва тадбиркорларига МУРОЖААТ қилгандик.
Авваламбор, ушбу мурожаатда белгилаб олинган вазифаларнинг ижроси тўғрисида ҳисобот бериб ўтсам.
Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ҳурматли Президентимизнинг қатор қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар билан берилган имтиёзлар натижасида бошқа ҳудудлардан 3 йил давомида 25 нафар олий маълумотли мутахассислар Учқудуқ тумани олис овулларига кўчиб келишди. Кўчиб келган ёш мутахассислар қарорда белгилаб берилган имтиёзларга асосан 300,0 млн. сўм миқдоридаги бир марталик рағбатлантириш пуллари ва доимий яшаш учун уй-жой билан билан таъминланди.
Шунингдек, 2017-2020 ўқув йилларида учқудуқлик 300 нафар ёшлар Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги олий таълим муассасаларига имтиёзли шартларда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Бугун олий таълим даргоҳларида таълим олаётган бу ёшлар овулларда иш фаолиятини давом эттиришади. Бу эса ҳудудда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни тўла қондириш билан бирга овулларда таълим, соғлиқни сақлаш соҳасининг ривожланишига ҳам туртки бўлади.
Ҳурматли депутатлар!
Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таҳлили қуйидагича, жорий йил охиригача жами 66 та саноат корхонаси ташкил этиш (жами 198 та) ҳамда қиймати 11,5 млрд. сўмлик 11 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширилиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 106,3 фоизга ёки 122,4 млрд. сўм бўлиши кутилмоқда. Бу эса аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3 млн. 474 минг сўмдан тўғри келади, вилоятда эса бу кўрсаткич 36 млн. 258 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, мақсадли дастурларни амалга ошириш билан халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 100,2 фоизга ёки
108,2 млрд. сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 102,6 фоизга ёки 238,3 млрд. сўм, қурилиш ишлари 105,2 фоизга ёки 59,4 млрд. сўм, чакана савдо айланмаси 102,9 фоизга ёки 326,5 млрд. сўм, хизматлар ҳажми 104,5 фоизга ёки 196,2 млрд. сўмга ўсиши кутилмоқда.
Бугун юртимиз ҳаётида “Жамият – ислоҳотлар ташаббус-кори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда. Энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида аҳолининг реал даромадлари ошиб, тўловчанлик қобилияти ортиб бормоқда.
2019 йилда тумандаги 2 та тижорат банклари томонидан 2581 нафар фуқарога 83,5 млрд. сўм истеъмол ва автокредитлар ажратилган бўлса, 2020 йилнинг 11 ойи давомида 6333 та фуқарога 232,5 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўп миқдорда кредит маблағлари ажратилганлигини кўришимиз мумкин.
Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Бу эса бюджет даромадлар базасининг ошишига сабаб бўлди.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2017 йилда маҳаллий бюджет даромадлари 12,8 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 31,4 млрд. сўмга уддаланди. Йил якунига қадар бюджет даромадлари 32,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 4 баробар кўп пул тушумлари ундирилади. Эътиборлиси, ўтган 2017 йилда маҳаллий бюджет даромадларида кичик бизнеснинг улуши 4,8 фоизни ташкил этган бир пайтда, 2020 йилда бу кўрсаткич 46,8 фоизни ташкил этмоқда.
Туманда жорий йил январ-декабр ойларида 2,2 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. Ушбу инвестициянинг 2,1 млн. АҚШ долларини асосий капиталга киритилган инвестиция ҳисобига тўғри келади.
Ўзлаштирилган хорижий инвестициянинг, 100,0 минг АҚШ доллари “Учқудуқ Агро комплекс” МЧЖ, 730,0 минг АҚШ доллари “Учқудуқ Нур бахт” МЧЖ, 100,0 минг АҚШ доллари “Ғайрат Жонибек” ФХ, 100,0 минг АҚШ доллари “Шербек Учқудуқ - 2019” МЧЖ, 150,0 минг АҚШ доллари “NAVOIY QUARTZ” МЧЖ қўшма корхонаси, 400,0 минг АҚШ доллари “Жума бобо-2020” МЧЖ, 100,0 минг АҚШ доллари “Темурбек Файз” ФХ лари ҳиссасига тўғри келади.
2020-2022 йилларда “NAVOIY QUARTZ” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан кварц қумини қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишга 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиш режалаштирилган бўлиб жорий йил охирига қадар 2,8 млн. АҚШ доллари жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни кенгроқ жалб этиш борасида олиб борилаётган инвестиция сиёсати натижасида йилдан-йилга инвестициялар ҳажми ортиб бормоқда.
Иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини Учқудуқ тумани мисолида олиб қарайдиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида жами 39 474,0 млн. сўм маблағ ўзлаштирилганлигини кўришимиз мумкин. Банк кредити ҳисобидан 3 205,0 млн. сўм, ўз маблағи ҳисобидан 16 112,0 млн. сўм ва хорижий кредит линиялари ҳисобидан 725 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилиб, 63 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. Бунинг натижасида 195 та янги иш ўрини яратилди.
Ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига бюджетга 102,5 млн. сўм қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар туширилди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Ҳудуд аҳолисини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ҳунармандчилик, ва тадбиркорлик фаолиятининг бошқа соҳаларида бандлигини таъминлаш орқали уларнинг қўшимча ва барқарор даромад манбаига эга бўлишларида банк кредити муҳим аҳамият касб этади.
Тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 6,4 млрд. сўм кредит маблағи ажратилди. Умумий қиймати 39, 474 млн. сўм бўлган 63 та лойиҳа ишга туширилиб, 196 та янги иш ўрни яратилди.
Шундан қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 17, 110 млн. сўмлик 33 та лойиҳа ишга тушурилиб, 76 та янги иш ўрни яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 10, 070 млн. сўмлик 19 та лойиҳа ишга туширилиб, 70 та янги иш ўрни яратилди.
Саноат йўналишида умумий қиймати 7, 091 млн. сўмлик 11 та лойиҳа ишга тушурилиб, 50 янги иш ўрни яратилганлигини қайд этишимиз мумкин.
“Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ банк хизматлари маркази томонидан ҳудудда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, шунингдек “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 300 нафар фуқаро ҳамда тадбиркорлик субъектларига 6 252,3 млн. сўм миқдоридаги микрокредитлар ажратилди.
“Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури доирасида
261 нафар фуқарога 4 914,9 млн. сўм, “Yoshlar-кelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги фармон талабларига мувофиқ, Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг уч нафар фаол тадбиркорига 560,0 млн. сўм “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан 18 нафар хотин-қизларга 121,6 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жорий йилда саноат, қишлок хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига 1 421 та доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 382 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 856 та, жами 1 238 та янги иш ўрни ташкил этилиб, режага нисбатан 108,0 фоизга бажарилди. Йил охиригача 1435 тага етказилиб, режа 101% га бажарилади.
Барчангизга маълумки, Муҳтарам Президентимизнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга кўра, туман ҳокимлиги муассислигида нашр этилаётган “Учқудуқ” газетасини хусусийлаштириш кўзда тутилган. Ҳозирда таҳририятнинг мавжуд мол - мулклари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилиб, очиқ савдолар орқали сотиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Ҳар бир ҳудудда кичик саноат зонасини ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш учун зарур коммунакация тармоқларига улаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Минг афсуски, шунча имкониятлар бўлишига қарамасдан бугунги кунга қадар Учқудуқ туманида кичик саноат зонаси ташкил этилмаган.
Туманда мавжуд кичик бизнес субъектларининг 71 таси - 10 йилдан, 189 таси - 5 йилдан, 381 таси - 2 йилдан ортиқ муддатларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 334 таси ёки 34,0 % савдо, 231 таси ёки 23,5 % саноат, 55 таси ёки 5,6% қурилиш, 73 таси ёки 7,4 % меҳмонхона ва овқатланиш хизматлари бўйича фаолият кўрсатади.
Тадбиркорлик фаолиятини энди бошламоқчи бўлган, ташаббускор олдида ер ёки бино масаласи кўндаланг бўлиб туради. Бу борада ҳудуд имкониятлари юқори.
Бугунги кунда туманда 85 та бўш турган бино-иншоот ва ер майдони мавжуд бўлиб, уларнинг 9 таси давлат мулки объекти, 76 таси хусусий сектор тасарруфидаги бўш турган бино ва иншо-отлардир.
Шунингдек, 9,4 гектар бўш ер майдони ва 84 та участка аниқланган бўлиб, шундан 8,4 га ер майдонидаги 69 та ер участкаси “Ер электрон” ААТ га киритилган.
Ахборот тизимига киритилган ер участкасининг 47 таси аукцион савдоларига чиқарилиб, уларнинг 38 таси ёки 80,8 фоизи сотилган.
Эътиборингизни экспорт ҳажмига қаратмоқчиман! Туманда жорий йил 9 ойи давомида 1,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Яна йил якунига қадар 7 та корхонани экспорт фаолиятига жалб этиш орқали 340 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Натижада йиллик режа 1,3 млн. АҚШ долларига етказилиб, 121,8 % га бажариш белгиланган.
Туманда иқтисодиётда фаол аҳоли 22,2 минг киши , банд бўлган аҳоли сони 20,7 ни ёки 93,2 % ташкил этмоқда. Ишсизлар сони 2190 та бўлиб, иқтисодиётда фаол аҳоли сонига нисбатан 9,8 фоизни ташкил этади.
Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлилига тўхталадиган бўлсак, уларнинг 494 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди. 125 нафари меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, малакасини ошириш мақсадида касбга қайта тайёрлаш курсларига жалб қилинди. Ўзини - ўзи банд қилган 47 нафар шахсга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилди. 779 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса 46 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ажратилди. Бунда асосан, меҳнат миграциясидан қайтганлар, ёшлар ва хотин қизларнинг касб-ҳунар эгаллашига эътибор қаратилмоқда.
Меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб 154 нафар хотин – қизлар, уларнинг 99 нафари ёшлар миллий ҳунар-мандчилик йўналишида касбга ўқитилиб, 42,9 млн. сўм миқдорида стипендия тўлаб берилди. Касбга қайта тайёрлаш корхоналарига 34,4 млн. сўмлик харажатлар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан молиялаштирилди.
Хурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Туманада карантин даврида қийналиб колган, 1099 нафар оила “Темир дафтар”га киритилди. Сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу оилаларга 2375 марта жами 2,7 млрд. сўм миқдоридаги ҳар хил турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
“Темир дафтар”га тушган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш энг муҳим масала сифатида қаралди ва уларнинг 81 нафари доимий иш ўрнига эга бўлди, 709 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига жалб қилинди. 103 нафар фуқаро имтиёзли кредит асосида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Уларнинг 31 нафари паррандачилик, 72 нафари тикувчилик, 51 нафари турли йўналишларда ўз ишини бошлаган. Ҳунармандчилик фаолиятига 31 нафар, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 368 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
1039 нафар оила вакилларининг Халқ депутатлари туман кенгаши раиси номига ёзган аризасига асосан, Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг тегишли қарорлари билан “Темир дафтар” дан чиқарилди.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида, бугунги кунга келиб
1 секторда 6 та, 2 секторда 24 та, 3 секторда 18 та, 4 секторда 12 та жами 60 та оила “Темир дафтар” да колмоқда ва йил якунига қадар ушбу оилаларни бандлиги таъминлаб, тўлиқ камбағалликдан чиқарилиши таъминланади.
Ҳурматли депутатлар!
Ҳозирги кунда туманда 3-7 ёшли болалар сони 3766 нафарни ташкил этади. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 3525 нафар бола қамраб олинган, шундан 3164 нафар бола давлат мактабгача таълим ташкилотларига, 361 нафар бола эса нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олмоқда.
2020 йилда 5 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти янгидан фаолият бошлаши натижасида 91 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинди. Бу кўрсаткич 2019 йилдан ҳозирги вақтгача 11 % га ўсган бўлиб, қамров - 93,6 фоизни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотлари моддий - техник базасини мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш харажатлари учун 2,3 млрд. сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилди.
Бугун умумтаълим мактабларида жами 809 нафар педагог ходим фаолият юритади, уларнинг 52 нафари ёки 6,4% олий тоифали, 160 нафари ёки 19,8% 1-тоифали, 232 нафари ёки 28,7% 2-тоифали, 365 нафари ёки 45,1% мутахассис ўқитувчилар ташкил этмоқда. 735 нафари ёки 91.0% олий маълумотли, 30 нафари ёки 3,7% тугалланмаган олий маълумотли ва 44 нафари 5,4% ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни ташкил этади.
Фидойи, ўз касбининг моҳир устаси бўлган ўқитувчилар меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда. Жорий йилда ҳам 7-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Н.Атақулова, 9-мактабнинг ўзбек тили ўқитувчиси И.Қурбонова, 18-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Д.Мирзаевалар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
"Ўзбек тилим - ифтихорим" мавзусида ўтказилган иншолар танловининг республика босқичида 9-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Аяжан Жанахметова фахрли 1-ўринни эгаллади.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Туманда аҳоли тинчлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида тегишли ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорликдаги ишлари кучайтирилмоқда. Шундай бўлса-да, жиноят - қидирув йўналишидаги жиноятлар 61,6 фоизга, иқтисодий жиноятлар 71,4 фоизга, бошқа хизмат йўналишидаги жиноятлар 18,4 фоизга ошган.
Афсуски, оғир турдаги жиноятлар 280,0 фоизга, қасддан оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, безорилик, фирибгарлик, ўртача ва енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари 100,0 фоизга ошганлиги, ачинарли албатта. Шу ўринда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга нафақат давлат идоралари, балки кенг жамоатчилик, барча депутатларнинг масъуллигини таъкидлаш ўринли.
Ҳурматли депутатлар!
Учқудуқ туманида жами 20278 нафар хотин-қизлар истиқомат қилади. Халқ депутатлари туман кенгашида 25 нафар депутат мандатининг 40 фоизини яъни 10 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Улар иштирокида “Мамлакат тараққиётида хотин-қизлар улуши”, “Раҳбар аёлнинг бир куни” мавзуларида доимий равишда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Тижорат банклари томонидан ўз бизнесини йўлга қўйишни мақсад қилган 147 нафар хотин-қизга 1 млрд. 441 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 86 нафар хотин-қизлар ўзини - ўзи банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси билан 209 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.
Ҳозирда 90 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 20 та тикув цехи ва 2 та қандолатчилик цехида 26 нафар ишсиз аёллар иш билан таьминланган.
Шунингдек, аёллар тадбиркорлик марказлари томонидан 85 нафар, бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 99 нафар хотин-қизлар тикувчилик, сартарошлик ва пазандачилик йўналишларида касбга ўқитилди. Уларга сертификатлар берилди. 529 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 83 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. 52 нафар хотин-қизлар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, бандлиги таъминланди.
Бугунги кунда туман ҳудудидан узоқ муддатга чиқиб - қайтган фукаролар 217 нафарни ташкил этади. Улардан 42 нафари бошқа вилоятларда рўйхатда туради ва доимий яшайди. 16 нафари иш билан банд, 18 нафари нафақада, 16 нафари талаба, 4 нафари ишлаш учун қайтиб кетганларни, 1 нафари жазони ижро этиш муассасасида, 2 нафари вояга етмаган ёшлар, 78 нафари кўрсатилган манзилда яшамайди. 3 нафари қайтиб кетмокчи бўлган фуқароларни 17 нафари эса ишсиз фуқароларни ташкил этади.
Ҳудуддан четга чиқиб кетиш истагини билдирган 51 нафар фуқаро қурилишда зарур бўлган касбларга қайта ўқитилди. 9 нафари ташқи меҳнат миграция агентлигида суҳбатдан ўтиб, четга кетиш учун ҳужжатларини тайёрламоқда.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Туманда тадбиркорлик субъектлари сони ошганидан хурсанд бўлиб, рақамларга маҳлиё бўлиб ўтиришга асос бўлмайди. Ҳудудда тадбиркорлик йўналишида ўз ечимини кутаётган муаммолар етарлича мавжуд. Рухсатингиз шуларга тўхталиб ўтсам!
Янги рўйхатдан ўтган корхоналар 315 тани ташкил этган бир пайтда, 102 та корхона ҳисобот даврида тугатилган, бу туманда йил давомида ташкил этилган корхоналарнинг 32,3 фоизини ташкил қилади.
Энг ачинарлиси, тугатилган корхоналарнинг 42,1 фоизи ёки 43 таси 2019 йил ташкил этилган корхоналар, 20,5 фоизини ёки 21 тасини 2020 йил ташкил этилган корхоналар қаторига киради.
Ушбу корхоналарни тугатиш сабаблари таҳлил қилинганда ер ва бўш турган бино ажратилмаганлиги, инфраструктура тармоқларига уланмаганлиги, тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмаганлиги сабабли корхоналар фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганлигини маълум қилишган.
Бундан кўриниб турибдики, тадбиркорларни муаммоларини аксарияти туман даражасида ечиш мумкин бўлган масалалардан иборат. Фикримиз тасдиғини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар масалалари бўйича ташкил этилган қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлардан ҳам билсак бўлади.
Бу борада туман ҳокимининг тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбсари Бафоев Фаррух Жўрақулович келгусида ўз иш услубларини ўзгартириши талаб этилади.
Бундан ташқари, бугунги кунда юртимизда аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун етарлича имкониятлар яратилиб, қатор имтиёзлар берилаётганлигига қарамасдан, ушбу янгиликларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, ҳудудга четдан хорижий ҳамкорларни, инвесторларни жалб қилиш бўйича туманда Инвестиция ва ташқи савдо бўлимининг фаолияти ҳам умуман талабга жавоб бермайди.
Ваҳоланки, бугунги кунда туманда 10 дан ортиқ геологик тадқиқотлар ўтказилган ва 20 дан ортиқ ўрганилмаган конлар мавжуд. Ушбу конларга хориждан инвесторларни жалб қилиш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида бўлимнинг олиб бораётган ишлари қониқарсиз.
Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишларида, 2021 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини келгусида 30 фоизга ошириш борасида топшириқлар берилган бўлиб, ушбу соҳани ривожлантиришга туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъул бўлсада, ҳозирда бўлим томонидан олиб борилаётган ишларни ҳам яхши, деб бўлмайди.
Ҳали – ҳануз туман марказидан узоқда жойлашган овул фуқаролари йиғинлари марказларида тикувчилик, сартарошлик, оёқ кийим тузатиш устахонаси сингари маиший хизмат турлари аҳоли эҳтиёжига мутаносиб равишда тўлиқ ташкил этилмаган. Ахир камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, кам харажат қилиб кўп даромад топишнинг энг мақбул йўли шу эмасми?
Ҳурматли депутатлар!
Шу ўринда алоҳида таъкидлашни истардимки, туман иқтисодий комплекси раҳбари Бафоев Фарруҳ Жўрақулович ҳамда у раҳбарлик қилаётган жамоа олидада келгуси 2021 йил жуда масълуятли йил бўлиши шу боисдан иқтисодий комплекс мутасаддилари иш услубини 180 градусга ўзгартиришлари талаб этилади.
Яна бир эътибор бериладиган муҳим жиҳат борки, фурсатдан фойдаланиб улар хусусида тўхталиб ўтсам. Зеро, ушбу муаммоларни биргаликда ҳал қилишимиз натижасида туманда тадбиркорлик муҳитининг янада ривожланишига сабаб бўлади.
Жумладан, жорий йил 1 октябр кунига қадар “Гарант Учқудуқ” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган гидропоника усулидаги иссиқхонага, “Учқудуқ Бек Барака” МЧЖ томонидан йўлга қўйилаётган лимончилик йўналишидаги иссиқхонага, “Тарлон Газ оил” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шахобчасига яқин жойлашган газ қувуридан шунингдек, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли асфальт ишлаб чиқариш заводини 3-сонли ГМЗ ёнидаги нуқтадан газ тармоғига уланиш юзасидан “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ (Нормаматов) томонидан техник шарт берилиши бўйича топшириқлар ижроси бугунги кунга қадар ўз ечимини топмасдан келмоқда.
Худди шунингдек, тумандаги “Учқудуқ Нур-бахт” МЧЖга темир бетон маҳсулотлари ва мармар ишлаб чиқариш, “Жума бобо - 2020” МЧЖга ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун жорий йил 1 октябр кунига қадар “Иссиқлик манбаи” ДУК, НКМК давлат корхонаси томонидан сув тармоғига уланиш масаласи ҳам муаммолигича қолмоқда.
Ёки, вилоят йўллардан фойдаланиш бошқармаси (Камолов) томонидан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлган бугунги кунда фойдаланилмаётган шаҳар ташқарисида жойлашган бўш турган бинони “Жума бобо - 2020” МЧЖга “нол” қийматда инвестиция киритиш шарти билан шунингдек, ушбу унитар корхонасига қарашли туман марказида жойлашган ҳозирда бўш турган йўл бўлими собиқ маъмурий биносини аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни касбга ўқитиш мақсадида туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижроси таъминланмасдан турибди.
Бундан ташқари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси (Гаффоров) “Гарант Учқудуқ” МЧЖга хорижий кредит линияси орқали 400,0 минг АҚШ долларлик кредит маблағи ҳисобидан туман ҳудудида ташкил этилаётган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишини охирига етказиш ва ишга тушириш учун ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда
Хитой давлатининг “Weifang Sainpoly Greenhouse Equipment Co.LTD” компанияси мутахассисларини Учқудуқ туманига келишини таъминлаш ишлари бугунги кунга қадар ҳал этилмасдан келинмоқда.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Энди рухсатингиз билан туманда 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда белгилаб олинган вазифалар ҳамда амалга оширишимиз лозим бўлган ишларимизнинг масъулият ва жавобгарлигига тўхталсам!
Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан туманларнинг “ўсиш нуқталари” драйвер йўналишлари белгилаб берилган. Учқудуқ тумани драйвер нуқтаси ҳудуд географиясидан келиб чиқиб кишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш нуқталари белгилаб олинган.
Туманда 2021 йилда барча мақсадли дастурларни амалга ошириш натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 101,9 фоизга, халқ истъемоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмини 101,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 106,3 фоизга, қурилиш - пудрат ишларини 101,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 101,5 фоизга, асосий капиталга киритиладиган инвестицялар ҳажмини 115,4 фоизга, жами хизматлар ҳажмини 102,7 фоизга оширишни режалаштирганмиз.
Туманда мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида 2021 йил давомида саноат, хизмат кўрсатиш, сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида жами
401,8 млрд. сўм миқдоридаги шундан, ўз маблағи 310,1 сўм, банк кредити 32,9 млрд. сўм, хорижий кредит 1 500 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 4 031 минг АҚШ доллари бўлган 120 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 1 336 та янги иш ўрни яратилади.
Шу жумладан, саноат йўналишида 270,1 млрд. сўмлик шундан, ўз маблағи 220,1 млрд. сўм, банк кредити 5,1 млрд. сўм, хорижий кредит 300,0 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 4 031 минг АҚШ доллари эвазига 28 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 885 та янги иш ўрни;
хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 81,5 млрд. сўмлик шундан, ўз маблағи 59,6 млрд. сўмлик, банк кредити 17,8 млд. сўм, хорижий кредит 890,0 минг АҚШ доллари эвазига 49 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 49 та янги иш ўрни;
қишлоқ хўжалиги йўналишида, 50,3 млрд. сўмлик шундан,
ўз маблағи 32,1 млрд. сўм, банк кредити 9,9 млрд. сўм, хорижий кредит 800,0 минг АҚШ доллари эвазига 43 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 182 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Ҳурматли депутатлар, ҳаммаларингизни хабарларингиз бор, туман марказидаги уй-жой коммунал хўжалиги муаммолари жуда кўп. Айниқса, шаҳардаги ички йўллар жуда аянчли аҳволда.
Туман марказидаги кўп-қаватли уй-жой фондини таъмирлаш борасида ҳам қатор чора тадбирлар белгилаб олинган. Мавжуд 305 та кўп қаватли уйнинг 85 тасида таъмирлаш - реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Бундан ташқари, тижорат банкларининг 0,2 млрд. сўм кредит маблағи, уй-жой коммунал ширкат хўжаликларининг 1 млрд. сўм ўз маблағи, бюджет маблағлари ҳисобидан 0,4 млрд. сўм жами ҳисобда 1,6 млрд. сўм маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда.
Ушбу маблағлар ҳисобидан 1800 м2 уй олди кириш йўлакларини таъмирлаш, 150 дона уй олди кириш йўлаклари темир эшикларини таъмирлаш, 100 дона фрамуга ойналар ва ромлар ўрнатиш, 2 дона лифтни жорий таъмирлаш, 85 дона электр тақсимловчи шитни таъмирлаш, 5000 пагонаметр узунликдаги иссиқ сув, совуқ сув ва канализация қувурларини пластик қувурларга алмаштириш, 5 та болалар майдончасини янгидан қуриш, 10 тасини жорий таъмирлаш, 1200 пагонаметр узунликдаги уй олди қисмидаги йўлакларни таъмирлаш, 1800 пагонаметр узунликдаги уй атрофидаги кичик йўлакларни таъмирлаш, 250 пагонаметр узунликдаги ертўла ва ундаги яроксиз муҳандислик қисмларини жорий ва мукаммал таъмирлаш, уй олди кириш қисмларига 510 дона ўриндиқлар ўрнатиш, 80 дона замонавий уй рақамларини ўрнатиш, 2000 пагонаметр узунликдаги ваннахоналарга иссиқлик тизими ўрнатиш, 40 дона кўп қаватли уйларга ҳисоблагичлар сумматорлар ўрнатиш ва қиёслашдан ўтказиш режалаштирилган.
Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларининг 836,0 км.ни жорий таъмирлаш харажатлари учун 4,4 млрд. сўм, сақлаш харажатлари учун 3,6 млрд. сўм, қишки қаров ишлари учун 124,3 млн.сўм, ички йўллар бўйича “А.Темур” кўчасида 1,2 км. ҳамда “Мустақиллик” кўчасида 0,8 км. ички йўлларни таъмирлаш харажатлари учун 2,0 млд.сўм маблағ ажратилади.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, Иссиқлик манбаи ДУК Учқудуқ туман филиали балансидаги умумий узунлиги 141,6 км. бўлган ичимлик сув қувурларини 1,3 км. қисмини мукаммал таъмирлаш 140,3 км. қисмини эса жорий таъмирлаш харажатлари учун 1,5 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилади.
Бундан ташқари, туманда мавжуд 79,8 км. узунликдаги иссиқ сув қувурининг 1,2 км. қисмини мукаммал таъмирлаш, 3 км. иссиқ сув қувурини “изолация” қилиш, шунингдек, 2 дона қозонхона ва ундаги 5 дона қозонларни таъмирланиши учун 2.0 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Туман аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш ва мавжуд электр энергия тармоғини яхшилаш мақсадида, 80,1 км. электр энергия тармоғини реконструкция қилиш, 20,2 км. тармоқни мукаммал таъмирлаш ҳамда 15 дона янги тронсформатор ўрнатиш учун жами бўлиб 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Туман марказида 25 дона маиший ва қаттиқ чиқинди қутиларини қўшимча ўрнатиш, чиқиндиларни утилизация қилиш мақсадида 700 минг куб метр ҳажмдаги ер ости хандаги ташкил этиш учун 1,2 млрд. сўмлик маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида, 2021 йилда умумий қиймати 300,0 млн. сўмлик 40 км. узунликдаги масофага замонавий кенг поласали оптик толали интернет тармоғи тортилади.
Туманимиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва қулайликлар яратиш мақсадида, умумий қиймати 4361,8 млн. сўм бўлган тиббиёт бирлашмасининг 20-ўринли терапия ва “морг” биноси қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилади.
Худди шундай, тумандаги 536 ўринли 10-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш, 360 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун 3,6 млрд. сўм, 14-сонли мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ишларига 4,1 млрд. сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
Туманни ободонлаштириш ишлари сифатини янада яхшилаш мақсадида, туман Ободонлаштириш бошқармасига умумий қиймати 2,0 млрд. сўм миқдоридаги 1 дона телевишка кўтарма кран, 1 дона экскаватор харид қилинади.
Марказлаштирилган электр энергия, газ, сув тармоғига эга бўлган “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги собиқ бетон заводи ўрнида қурилиш материаллари саноатига ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил қилинади.
Бунда, ташкил этиладиган ушбу кичик саноат зонасида табиий газ, электр энергия, сув тармоқлари алоҳида тортилиб, узлуксизлиги таъминланади.
Мазкур кичик саноат зонасини ташкил этишдан асосий мақсад, ҳудудда мавжуд бўлган ер ости фойдали қазилма бойликларидан фақат хом-ашё сифатида эмас балки, қўшимча қиймат яратишга мўлжалланган йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Жумладан, кичик саноат зонасида келажакда, газаблок ишлаб чиқариш, мармар, гранит тошларини қайта ишлаш, кварц, каолин хом-ашёлсини, тери ва жунни қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастурига алоҳида эътибор қаратилиб, ташкил этиладиган кичик саноат зонасида, “Учқудуқ Промзона” МЧЖ томонидан тоғ - кон саноатидаги оғир юк транспорт воситалари учун радиаторлар ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонини 2020 йилга нисбатан 110 фоизга ёки 310 та етказиш кўзда тутилмоқда.
Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари ҳажми 2020 йилга нисбатан 102 фоизга оширилиб,
21,0 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилади.
Туманда ишсиз ёшлар ва аёллар ўз тадбиркорлик ишини бошлаши учун касбий малака ва тажрибасини оширишга хизмат қиладиган Мономарказ фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу мономарказда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар ва ёшлар учун дастлаб тушунчалар берилади. Тадбиркорлик ўзи нима? Ер участкаси ажратиш учун нима қилиш керак? Банкдан кредит олиш учун нима қилиш керак? Қандай ҳужжатлар расмийлаштириш керак? сингари саволларга тўлиқ жавоб топа оладиган шу ернинг “ягона дарча” тамойили асосида хизмат қиладиган тизим йўлга қўйилади.
Муҳтарам Президентмиз томонидан давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни хусусийлаштириш бўйича қабул қилинган Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, давлат улуши мавжуд бўлган “Учқудуқ” газетаси таҳририяти ва “Учқудуқ деҳқон бозори” МЧЖ 2021 йилда хусусий секторга белгиланган тартибда ўтказилиб, хусусийлаштирилади.
“Учқудуқ деҳқон бозори” МЧЖнинг хусусийлаштирилиши натижасида, бозорда замонавий савдо комплекслари ташкил этилиб, аҳолига сифатли савдо кўрсатилишига эришилади. Рақобат муҳити янада яхшиланиб, нарх-наво барқарорлиги таъминланади.
Худди шундай, “Учқудуқ” газетаси хусусийлаштирилиши натижасида оммавий ахборот соҳасида “эркин журналистика” муҳити шаклланиб, аҳолини маънавий - маърифий билимга бўлган талаби сифатли қондирилишига эришилади.
Туманда рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида, Япония давлатининг Нагоя шаҳридаги IT академиясининг Учқудуқ тумани филиалини ташкил этиш орқали ҳудудда “FREE LANCER”ли хизматлари ривожланади, шу билан бир қаторда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи мутахассисларимиз кўпаяди.
Тумандаги 5 та янги экспортёр корхона томонидан 2021 йилда умумий қиймати 1,5 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4602-сонли қарори биноан, 2021 - 2022 йилларда тумандаги “Абай”, “Дўстлик”, “Айтим”, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини худудларида ва “Истиқлол” массивида давлат-хусусий шерикчилик асосида 22 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши олиб борилади.
Замонавий қурилиш материалларидан фойдаланиладиган ушбу кўп қаватли уйларнинг 1-қавати маҳалла, адлия бўлими, халқ қабулхонаси, ҳунармандлар маркази бинолари, юқори қавати эса яшаш хонадонларидан ташкил топади. Умумий қиймати 87,1 млрд. сўм бўлган қурилиш ишларини тумандан рўйхатдан ўтган
10 та тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилади.
Туманда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш этиш дастурига кўра, саноат, қишлок хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш, мавжудларини кенгайтириш ҳисобига 1 563 та доимий иш ўрни яратилади.
Бунда, инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 701 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 862 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.
Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 571 нафар хотин-қизлар, 1073 нафар ёшларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, уларнинг ижтимоий ҳолати ҳар бир маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари кесимида 4 та сектор аъзолари, иқтисодий комплексга кирувчи корхона ва ташкилотлар таркибида ишчи гуруҳи томонидан яна бир бора ўрганиб чиқилади.
Ишчи гуруҳи хулосасига кўра “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” га киритилади ҳамда 2021 йил давомида ушбу дафтарга киритиладиган кам таъминланган хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг устувор масала сифатида қаралади. Ушбу йўналишдаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тақдим этилган йўриқномага асосан, етти йўналишда хусусан, ижтимоий кўмаклар, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилади. Уларнинг асосий қисмини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали бандлиги таъминланади. Амалий кўмак берилгандан сўнг, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг тегишли қарорлари асосида камбағаллик мақомидан чиқарилади.
Мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш борасида 2021 йилда тумандаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш, барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари моддий - техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш орқали 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш ишларини 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш орқали қамров даражасини 98, 0 фоизга етказиш режалаштирилган.
Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонларга сифатли таълим бериш, инглиз ва рус тили ўқитувчилари, дефектолог, хореограф, мусиқа раҳбари каби педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилади.
Халқ таълими йўналишида туманда 2021 йилда давлат хусусий - шерикчилик шартлари асосида хусусий мактаб ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозири кунда ушбу мактабни ташкил этиш борасида ота-оналар фикрини билиш мақсадида сўровномалар ўтказилиб, тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Кириб келаётган йилда таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган 809 нафар педагок кадрларнинг 11,8 фоизини олий тоифали (96 нафар), 23,7 фоизини биринчи тоифали (192 нафар), 29,2 фозини иккинчи тоифали(236 нафар) ўқитувчилар қаторига ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, туманда 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабини битираётган 449 нафар битирувчининг 55,0 фоизини олий таълим муассасаларига ўқишга киришини таъминлаш халқ таълими бўлими ва шу тизимдаги умумтаълим мактабларининг асосий вазифаси этиб белгиланади.
Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 2021 йил март ойидан бошлаб, бўлим услубчилари фаолиятини янада яхшилаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида белгиланган тартибда уларнинг ойлик маошлари умумтаълим мактабида фаолият кўрсатиб келаётган олий тоифали ўқитувчи ойлигига тенглаштирилиши режага киритилган.
Бундан ташқари, 2021 йилда туманда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида кўплаб ишлар режалаштирилмоқда. Жумладан, Инвестиция дастури доирасида Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси биносининг Б. блоги тўлиқ таъмирдан чиқарилади, бинода таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилади. Натижада барча бўлимлар ўз жойларида иш фаолиятларини давом эттиришлари таъминланади.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида қурилган янги қишлоқ оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилади ҳамда барча зарурий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланади.
Шунингдек, марказий шифохона, шошилинч тиббий ёрдам ва жарроҳлик бўлимлари керакли тиббий воситалар билан таъминланади.
Туманда спорт йўналишида келгуси 2021 йилда спортсевар ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, таэквандо WT, самбо, дзюдо, бокс, сузиш, стол тенниси, эркин кураш, ашихара каратэ-до, белбоғли кураш, пауэрлифтинг туридан хам Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги мусобакаларига тайёргарлик бошлаб юборилган.
Пара дзюдо спорт тури бўйича Токиода иштирок этиш учун махсус сертификатни қўлга киритган миллий кураш тренер-ўқитувчиси Тоиров Жаҳонгир Зафар ўғли 2021 йилги мусобақаларда Ўзбекистон байроғини Япония шоҳсупаларидан туриб юксакларга кўтаришига ишонч билдирамиз.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Туманда жорий йилда содир этилган 60 та жиноятни, ҳар 100 минг кишига тақсимласак, 162,4 тадан тўғри келади. Содир этилган жиноятларнинг 9 таси ёки 15 фоизи аёллар ўртасида содир этилгани жиноятликнинг олдини олиш борасида олдимизда кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар турганидан далолат беради. Шу вазифаларни белгилаб олшимиз керак.
Оила турмушида, ака-ука, эр-хотин, ота-бола, яқин қариндошлар, шунингдек, қўни-қўшнилар ўртасида узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган ўзаро келишмовчиликларга барҳам бериш ва олдини олиш мақсадида, рўйхат шакллантириб, маҳаллалардаги «Яраштириш комиссиялари» иш самарадорлигини оширишимиз муҳим аҳамият касб этади.
“Яраштириш комиссич”лари таркибида маҳаллада обрў-эътиборга эга кишиларнинг маслаҳат ва кўмагидан фойдаланиш билан бирга маҳалла раиси ва фаоллари масъулиятини ошириш зарур бўлади.
Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ва унинг тегишли ўринбосарлари, имом-хатиб ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири билан алоҳида профилактик-тарбиявий ишларни амалга ошириш, айниқса улар томонидан оғир турдаги жиноятлар содир этилаётганлиги сабабли, маҳаллалар, корхона, муассаса ва ташкилотларда хотин-қизлар билан алоҳида йиғилишлар ўтказиш талаб этилади.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида муҳокама қилиб, муҳокамаларда сектор раҳбарлари, маҳалла раиси ва фаоллари, имом-хатиб, хотин-қизлар қўмиталари иштирокини таъминлаш, ҳар бир ҳудудда жиноят содир этилишига йўл қўймаслик борасидаги самарали иш тажрибаларни оммалаштириш, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва муҳокамаларнинг таъсирчанлигини ошириш зарур.
Мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, аввало, аҳолини ўзини мулкини асрашга даъват қилувчи тарғиботни кучайтириб, мол-мулкини қаровсиз қолдиришга йўл қўймаслик, жамоатчилик ёрдамида “тунги гуруҳлар”, “жамоат-чилик назорат масканлари” фаолиятини кучайтириш, хонадонлар, савдо нуқталари, кўп қаватли уйлар, кўчалар, корхона ва ташкилотларга замонавий кузатув мосламаларини ўрнатиш долзарб масаладир.
Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда тарғибот ишларини жадаллаштириш зарур бўлади.
Азиз депутатлар! Сессия иштирокчилари!
Бугунги мурожаатимиздан кўриниб турибдики, олдимизда жуда кўплаб вазифалар бор. Режаларимиз улкан!
Сизлар билан биргаликда аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирларни изчиллик билан давом эттириш, 2021 йилда ҳам Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб олинган барча устувор вазифалар ижросини ўз вақтида ва сўзсиз таъминлаймиз.
Зеро, буюк Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.
Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, толмас куч-ғайрат, оилавий бахт ва саодат тилайман.
Эътиборларингиз учун раҳмат!
Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказини қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланиб, ҳақини тўлиқ ола олмаётган қурувчи билан боғлиқ муаммо ечим топганини маълум қилди.
«Jizzax real qurilish ta’mir» корхонаси раҳбари Шуҳрат Сотволдиев ҳақини 1,5 йилдан бери ола олмай келган, 11 декабр куни очиқ хат билан чиқиб, 15 декабрда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилмоқчи эканини маълум қилганди.
Бу муддатдан бир кун олдин – 14 декабр куни Ёшлар иттифоқи тадбиркор билан келишувга эришганини хабар қилди.
Шуҳрат Сотволдиевнинг хабарда илова қилинган видеода айтишича, «Yoshlar qurilish invest» МЧЖ ҳамда «Jizzax real qurilish ta’mir» МЧЖ ўртасида «Келишув битими» имзоланган. Янги битимга кўра, тадбиркорнинг харажатлари 14,3 миллиард сўмдан 11,4 миллиард сўмга туширилган.
«Бугун ушбу ҳужжатлар асосида Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан 3,6 миллиард сўмлик маблағлар қоплаб берилди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман, энди 300дан ортиқ ишчи хизматчилар ўз иш ҳақларини оладиган бўлди.
Бу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларга чиқишимни маслаҳат берганлар ҳам бўлган эди. Асосийси, масала ечилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқидан ҳеч қандай даъво эътирозим йўқ», – дейди тадбиркор Шуҳрат Сотволдиев.
Kun.uz қонуний кучга кирган келишув битими нусхасини сўраганида, Ёшлар иттифоқи матбуот котиби эртага тақдим этилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу масала юзасидан шу йил май ва ноябр ойларида Kun.uz'да танқидий мақолалар эълон қилинган эди. Фойда бўлмагач, ундирувдан умиди сўнаётган тадбиркор 11 декабрда очиқ хат билан чиқиб, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилмоқчи эканини билдирганди.
«Иттифоқ пулимни сўнгги тийинигача бермагунича овқат ҳам емайман, сув ҳам ичмайман. Ортимда турган 300дан ошиқ оилалар ҳақи-ҳурмати бу ноҳақликлардан ўлимга ҳам тайёрман», – деб ёзган эди Шуҳрат Сотволдиев очиқ хатида.
АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзод қилиб кўрсатилган собиқ вице-президент Жо Байден мамлакатдаги президентлик сайловларида ғолиб бўлди.
АҚШда сайлов ғолибини расман тасдиқловчи вакиллар кенгашидаги овоз бериш натижалари якунланмай туриб Жо Байден ғолиб бўлгани маълум бўлди. Калифорниядаги 55 та вакиллик овозини олгани Байденнинг ғалабани қўлга киритиши учун етарли бўлди. Энди уни расман АҚШнинг 46-президенти деб аташ мумкин.
АҚШда президентлик сайловлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда сайловчилар ўзига хос вакилларни сайлайдилар, иккинчи босқичда вакиллар ўзларига овоз берган одамлар номидан президентни сайлайди. Вакиллик овозлари умумий ҳисобда 538 тани ташкил этади. Овозлар штатларга аҳоли сонига қараб тақсимланган. Масалан, 40 миллион америкалик яшайдиган Калифорния штатига энг кўп (55 та) вакиллик овози берилган. Азалий демократлар штати бўлган Калифорниядаги ғалаба бу гал ҳам демократ номзод ғалабаси учун ҳал қилувчи бўлди.
Вакиллик овозлари тўлиқ ҳисобланмаган ҳолатда Жо Байден айни дамда 302 га 232 фарқ билан ғалабани расмийлаштириб бўлди. АҚШ президентлик сайловларидаги ғалаба учун 270 та вакиллик овозининг ўзи кифоя ва Байден аллақачон керагидан 32 та кўпроқ овоз олиб бўлди. Ҳавайидаги охирги овозлар ҳам тез орада ҳисоблаб бўлинади.
Одатда вакиллик кенгаши овозлари шунчаки сайлов натижаларини расмийлаштириб қўйиш учун хизмат қиларди, бироқ бу йил кенгаш натижасини бутун мамлакат кутди. Чунки сайловлар 3 ноябрда ўтказилган бўлишига қарамай, натижалар 40 кун ўтгач ҳам маълум қилинмади. Сабаби жуда кўп америкаликлар сайловларда почта орқали овоз берди. Уларни ҳисоблаш эса керагидан кўпроқ вақтни талаб қилди. Амалдаги президент Доналд Трамп эса почта орқали овоз бериш натижаларни сохталаштириш учун шароит яратгани ҳақида гапириб келади.
АҚШдаги йирик ОАВлар Байденнинг ғалабасини сайловдан бир неча кун ўтибоқ эълон қилганди, лекин демократнинг ғалабаси расман тасдиқланмаётганди. Вакиллик кенгашида тўпланган етарли овоз эса Байденни АҚШнинг 46-президенти деб аташга имкон беради. Конгресс 6 январ куни Байден сайловда ғолиб бўлганини расман тасдиқлайди. 20 январ куни эса Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилади. Ўша куни АҚШ вақти билан тушга қадар Доналд Трамп чекланган ваколатлар билан АҚШнинг амалдаги президенти вазифасида қолади. Инаугурация маросими вақтидаги миллатга қасамёдидан кейин эса Жо Байден расман АҚШнинг 46-президентига айланади.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Доналд Трамп эса кетма-кет икки муддат президентликка сайланмагани сабаб кейинги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Чунки АҚШ қонунчилигига кўра, белгиланган талабларга мос келувчи ҳар бир фуқаро икки марта мамлакат президенти лавозимига сайланиши мумкин.
Журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган давлат амалдорлари жаримага тортилиши мумкин. Тегишли қонун парламент фракцияларида кўриб чиқилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялар Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг сўрови юзасидан ўзида мавжуд очиқ ахборотни тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутиляпти.
Бундан ташқари, диффамация (туҳмат ва ҳақорат) билан боғлиқ жиноятлар таркибига енгиллаштириш чоралари киритилмоқда.
Унга кўра, шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга қаратилган ёлғон ахборотни ишончли маълумот кўринишида била туриб телекоммуникация, интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Амалдаги қонунчиликда бу турдаги ҳаракат учун тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик бор. Таклиф этилаётган лойиҳада эса шахс шундай ҳаракатлари учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этсагина жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилмоқда.
Шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация ёки интернет тармоқларига жойлаштириш орқали тарқатиш БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши қайд қилинмоқда.
Шунингдек, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни телекоммуникация ва интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун биринчи маротаба маъмурий, бир йил давомида такроран содир этгани учун жиноий жавобгарлик киритилиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф якуни бўйича Урганч шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда давлат раҳбари кўплаб масалалар қаторида таълим соҳасига ҳам тўхталди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Ренессанснинг пойдеворини бошлаймиз, деяпмиз. Буюк боболаримиз, Хоразмий, Огаҳийлар нима дейишган? Огаҳий бобомиз илм бўлмаса, эртанги кун йўқ деган. Буни айнан Хоразм элига айтган.
Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт. Биз ўқиган даврдаги ўқитувчи обрўсининг бугунги кун билан фарқи ер билан осмонча. Ўқитувчи обрўсини юксалтирмас эканмиз, мақсадимизга эришолмаймиз.
ОТМ сонини 125 тага етказдик. 9 фоиз эди Олий таълимга ўқишга кириш, 25 фоизга чиқардик. Мақсадимиз – 50–60 фоизга етказиш», – деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Ноябрь ойида қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Унга кўра ўқитувчиларга бир қатор имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда.
Vazirlar Mahkamasining “Avtotransport vositalari oynalarining tusini o‘zgartirganlik uchun ruxsatnoma berish bo‘yicha davlat xizmatini onlayn ko‘rsatishning ma’muriy reglamentini tasdiqlash to‘g‘risida”gi qarori loyihasi e’lon qilindi.
Qaror bilan avtotransport vositalarining oynalarining tusini o‘zgartirganlik uchun ruxsatnomani onlayn tarzda berish bo‘yicha davlat xizmatini ko‘rsatishning ma’muriy reglamenti tasdiqlanadi. Qarorga ko‘ra:
- 2021-yil 1-apreldan boshlab avtotransport vositalarining oynalarining tusini o‘zgartirganlik uchun ruxsatnoma berish bo‘yicha davlat xizmatini ko‘rsatish faqat onlayn tarzda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshiriladi;
- “Davlat boji to‘g‘risida”gi qonunga muvofiq avtotransport vositalarining oynalarining tusini o‘zgartirganlik uchun ruxsatnoma berish bo‘yicha davlat xizmatini olish uchun YaIDXP orqali murojaat etganda, davlat boji, yig‘imlar va boshqa to‘lovlar to‘lanadigan summadan 90 foiz miqdorida to‘lanadi.
Shuningdek, Ichki ishlar vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2021 yil 1 aprelga qadar:
- avtotransport vositalarining oynalarining tusini o‘zgartirganlik uchun ruxsatnoma berish bo‘yicha davlat xizmatini ko‘rsatish jarayonining to‘liq avtomatlashtirilishini;
- avtotransport vositalarining oynalarining tusini o‘zgartirganlik uchun ruxsatnoma berish bo‘yicha davlat xizmati YaIDXP orqali ko‘rsatilishini ta’minlash uchun zarur bo‘lgan axborot tizimlarining o‘zaro integratsiya qilinishini;
- ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan ma’muriy reglament bo‘yicha davlat xizmati YaIDXP orqali joriy etilishini;
- davlat xizmatini ko‘rsatilganligi uchun to‘langan to‘lovlar Davlat bojlari va yig‘imlar summasi hisobini yurituvchi Yagona billing tizimi orqali elektron tarzda amalga oshirilishini ta’minlaydi;
- YaIDXPda davlat xizmatlari ko‘rsatilishining har bir bosqichida murojaatlar ko‘rib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etadi.
Qarorda keltirilishicha, avtotransport vositasi orqa oynasining tusini yorug‘lik o‘tkazuvchanligi cheklanmagan darajada o‘zgartirish (qoraytirish), shuningdek, old oynasining tepa qismi tusini 14 santimetrdan ko‘p bo‘lmagan polosa shaklida, yorug‘lik o‘tkazuvchanligi cheklanmagan darajada o‘zgartirish (qoraytirish) uchun ruxsatnoma talab etilmaydi.
Qayd etilishicha, ruxsatnoma bir yildan kam bo‘lmagan muddatga beriladi. Ruxsatnoma ariza beruvchining ixtiyoriga ko‘ra bir yildan ko‘p muddatga ham berilishi mumkin.
Avvalroq O‘zbekistonda yuk mashinalari va avtobuslarning oynalarini “tonirovka” qilishga ruxsat berilgani hamda jismoniy shaxslar uchun avtomobilning orqa yon oynasini “tonirovka” qilish narxi arzonlashtirilgani haqida xabar berilgandi.
O‘zbekiston Moliya vazirligi huzuridagi Pensiya jamg‘armasi matbuot xizmati mamlakat hududida bir joydan boshqa joyga ko‘chgan, shuningdek, xorijga doimiy yashash uchun ketgan fuqarolarga pensiya to‘lash tartibi haqida ma’lumot berdi.
Pensiya oluvchi shaxs O‘zbekiston doirasida doimiy yashash uchun boshqa tuman (shahar)ga ko‘chgan taqdirda, manzil-koloniyalarda jazoni o‘tayotganda yoki manzil-koloniyadan ozod etilganda, pensiya hujjatlar yig‘majildi pochta orqali pensionerning yangi yashash joyi yoki manzil-koloniya joylashgan yerdagi Pensiya jamg‘armasi bo‘limiga yuboriladi yoki pensionerning qo‘liga beriladi.
Pensiya oluvchi shaxs bir tuman (shahar) hududida, shuningdek, O‘zbekiston hududi doirasida boshqa tuman (shahar)ga doimiy yashash uchun ko‘chib ketganda pensiya avvalgi yashash joyi bo‘yicha shaxs ro‘yxatdan chiqarilgan oyning oxirigacha to‘lanadi.
Ushbu holatda pensiyani to‘lash pensiya hujjatlar yig‘majildi olingandan keyin pensiya oluvchi shaxsning yangi yashash joyi bo‘yicha Pensiya jamg‘armasi bo‘limi tomonidan davom ettiriladi. Bunda pensiyani to‘lash uning oldingi yashash joyi bo‘yicha pensiyani to‘lash to‘xtatilgan vaqtdan boshlab, biroq u hisobga qo‘yish maqsadida murojaat etganidan oldingi o‘n ikki oydan oshmagan davr uchun davom ettiriladi.
O‘zbekiston Respublikasi pensiya ta’minoti to‘g‘risida xalqaro shartnomalar tuzgan xorijiy davlatga doimiy yashash uchun ketilgan kungacha tayinlangan pensiya turar joyidan ro‘yxatdan chiqqan oyning oxirigacha to‘lanadi.
O‘zbekiston tashqarisiga doimiy yashash uchun ketayotgan fuqarolarga pensiyani to‘lash uning arizasi va “Doimiy yashash joyidan ro‘yxatdan chiqarildi” degan belgi bo‘lgan shaxsini tasdiqlovchi hujjat asosida to‘xtatilishi mumkin.
Doimiy yashash uchun xorijiy davlatga ketishgacha tayinlangan pensiya (O‘zbekiston Respublikasi pensiya ta’minoti to‘g‘risida xalqaro shartnomalar tuzgan davlatlar bundan mustasno) Pensiya jamg‘armasi bo‘limiga ketish to‘g‘risida ariza berilgan kundagi pensiya miqdori hisob-kitobidan kelib chiqib O‘zbekistondan jo‘nab ketiladigan sanadan 6 oy keyingi muddat uchun O‘zbekiston milliy valyutasida to‘lanadi.
Pensiya to‘lanadigan olti oylik davr O‘zbekistondan tashqariga doimiy yashash uchun ketishdan avval berilgan arizada ko‘rsatilgan sanadan boshlab hisoblab chiqiladi, bunda ariza berilgan oyda hisoblangan (to‘langan) pensiya puli hisobga olinadi.
Olti oy uchun oldindan pensiya to‘lash ariza, fuqaroning shaxsini tasdiqlaydigan O‘zbekiston Respublikasi fuqarosi pasporti, chet ellik uchun yashash huquqini beruvchi guvohnoma, fuqaroligi bo‘lmagan shaxs guvohnomasi asosida, mazkur hujjatlarda “Doimiy yashash joyidan ro‘yxatdan chiqarildi” degan belgi hamda ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limining doimiy yashash uchun ketish to‘g‘risidagi stikeri, ketish varaqchasi, shuningdek shaxs borish niyatida bo‘lgan xorijiy davlatning vizasi (agar bu zarur bo‘lsa) bo‘lganda — O‘zbekiston Respublikasi fuqarosiga, xorijiy fuqaroga va fuqaroligi bo‘lmagan shaxsga to‘lanadi<
Pensiyani olti oy oldindan to‘lash pensiyani yetkazib berish yuklangan tashkilot orqali bir martalik qaydnoma asosida, shuningdek tijorat bankining filialida pensionerning nomiga ochilgan bank hisobraqamiga naqdsiz pul o‘tkazish yo‘li bilan amalga oshiriladi. Mazkur pensiyani to‘lash pensiyani yetkazib berish yuklangan tashkilotga moliyalashtirilgan pensiya mablag‘lari hisobidan to‘lanadi.
Mazkur pensiya summasini O‘zbekiston qonun hujjatlariga muvofiq pensiya to‘langan davrda pensiyalar miqdorlari o‘zgarganligi munosabati bilan qayta hisob-kitob qilish amalga oshirilmaydi.
Agar shaxsga pensiya olti oy oldindan to‘langandan keyin doimiy yashash uchun O‘zbekiston tashqariga ketmagan bo‘lsa, unga pensiya to‘langan olti oylik davr tamom bo‘lgandan keyin pensiyani to‘lash uchun murojaat qilingan taqdirda pensiya to‘lanishi mumkin.
Маълумки, ер умуммиллий бойлик ҳисобланади ва ундан оқилона фойдаланиш зарур. Шунга қарамай, айрим фуқароларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ўзбошимчалик билан ўз манфаати йўлида фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, ерга ноқонуний равишда турли мақсадда бинолар қурилиши кўп дуч келинадиган ҳуқуқбузарликлардан бири бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Учдуқудуқ туман бўлими томонидан ўтказилаётган мониторинг тадбирларида шу каби қонунга зид ҳолатлар аниқланмоқда.
Хусусан, Инспекциянинг туман бўлими қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори Сардор Сатторовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ноябрь ойига қадар қишлоқ ҳўжалигида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан фермер ҳўжаликлари раҳбарларига 40 та огоҳлантириш берилиб, 36 та мониторинг тадбирлари ўтказилган. Аниқланган ҳолатлар, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларини бартараф этиш тўғрисида туман ҳокимига тақдимнома киритилган.
Шунингдек, ердан ноқонуний фойдаланган 1 нафар фуқаро ҳамда 2 нафар фермерга МЖтКнинг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, маъмурий ишлар бўйича туман судига юборилган. Қонунни бузганларга суднинг қарори билан 892 минг сўм жарима жазоси қўлланилиб, тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Бундан ташқари, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича ўрганиш ўтказилганда ҳам бир нечта қонунбузилишлар аниқланди. Жумладан, ҳудуддаги “Абай” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Э. И ҳамда “Мустақиллик” МФЙда яшовчи яна бир фуқаро Р. Ҳ.лар томонидан ноқонуний равишда 0,02 гектардан ер майдонига ўзбошимчалик билан молхона биноси ва енгил конструкцияли омборхона қуриб олинганлиги аниқланди. Мазкур фуқароларга Ер кодексининг 90 ва 91-моддалари тартибида ўзбошимчалик асосида қурилган биноларни бузиш тартиб-қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантириш хатлари берилди. Ноқонуний қурилган бинолар берилган огоҳлантириш муддатидан кечиктирилмай қонунни бузган фуқаролар томонидан Инспекциянинг туман бўлими инспекторлари назорати остида бузиб ташланиши таъминланди.
“Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси
матбуот хизмати
Тили, дини бир, тарихи туташ, маданияти муштарак бўлган ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлиги узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўзаро алоқалар, айниқса, кейинги йилларда янада мустаҳамланди. 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг нишонлангани бунга ёрқин мисолдир.
Яна бир муҳим воқеа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганига 20 йил тўлди.
Яна бир муҳим воқеа Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ўзбек халқининг қардош Қозоғистон халқига, унинг бетакрор адабиёти ва маданиятига, ёруғ келажагига бўлган ҳурмати ва ишончининг ёрқин ифодаси сифатида қабул қилинган.
Бир дарёдан сув ичган ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошликни янада ривожлантиришга қаратилган бу каби эзгу ишларни яна узоқ давом эттириш мумкин.
Бугун Учқудуқ тумани ёшлари учун яна бир хайрли тадбир амалга оширилди. Республика қозоқ миллий-маданий марказ томонидан таълим қозоқ тилида олиб борилаётган мактаблар учун электрон бадиий адабиётлар тақдим этилди. 11 та комплектда 13 та китоб жамланган мазкур электрон китоблар “Даналық әліппесі» туркумидаги бадиий адабиётлардан иборат.
Шунингдек, А.Навоий, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ў.Рахмат сингари ўзбек адибларининг асарлари қозоқ тилига таржима қилинган китоблар ҳамда қозоқ халқ мақолларининг ўзбек тили таржимаси ҳам мактаб кутубхоналарига берилди.
Китобларни туман ҳокими С.Хамроев мактаб кутубхонасига топширар экан, китобнинг инсон камолотида тутган ўрни, ҳозирда икки қардош халқлар ўртасидаги абадий дўстлик риштарилари янада мустаҳкамланаётганлигини таъкидлаб ўтди.
1-мактабнинг директор ўринбосари Ақил Омаров, 2-мактаб директори Мерген Турешовлар Республика қозоқ миллий-маданий марказига ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Дарвоқе, олдинроқ Учқудуқ туманидан 9 нафар ўқувчи Қозоғистонда ўтказилган Халқаро олимпиадада совринли ўринларни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг қимматбаҳо смартфон, ақилли қўлсоатлари билан тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.