Hokimiyat matbuot xizmati
Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб ҳар йили 28 - апрел куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилинган. Халқаро меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг касб байрами сифатида бу байрам НКМК АЖ Шимолий кон бошқармасида ҳам нишонланиб келинмоқда
- Бугун меҳнат муҳофазаси инсон ҳаёти ва фаолияти билан бевосита боғлиқ. Инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат - саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига қаратилган тадбирлар меҳнат муҳофазасининг асосий вазифаларидандир. Корхона раҳбарияти томонидан меҳнат жараёнида қўлланиладиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитар - гигиена, даволаш-профилактика чора - тадбилари амалга оширилиб келинмоқда, - дейди, ШКБ бош муҳандисининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ўринбосари Ҳамза Камолов.
Бугунги кунда 8 мингдан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилаётган
Шимолий кон бошқармасида 2021 йилда меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва йўриқномалар бўйича, санитария-гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган иш ўрнида банд бўлганлар 6501 кишини ташкил этган. Шундан, зарарли модда, кимёвий омиллар таъсирида ишловчилар 1572 нафарни, шундан аёллар 365 нафар, биологик омиллар таъсирида ишловчилар 85 нафарни, шундан аёллар 26 нафар, жисмоний омиллар таъсирида ишловчилар 4844 нафарни аёллар 984 нафар, юқори даражали шовқин таъсирида ишловчилар 1812 нафарни аёллар 312 нафар, юқори даражали титраш таъсирида ишловчилар 823 нафарни шундан аёллар 82 нафар, ноқулай ҳарорат таъсирида ишловчилар 2112 нафарни шундан аёллар 572 нафар, нурланиш, ёруғлик ва бошқа факторлар таъсирида ишловчилар 97 нафар шундан аёллар 18 нафар, оғир жисмоний меҳнатда банд бўлганлар 1524 нафар шундан аёллар 425 нафарни ташкил этган.
Аслида дунё касблари ичида кончилик энг оғир меҳнат шароитли касб саналади. Аммо қандай шароитда бўлмасин ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш раҳбарият олдидаги асосий вазифалардандир.
Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида бугунги кунда касб байрамини нишонлаётган корхона меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассислари ҳамда корхона касаба уюшма қўмитаси ходимлари келишилган Низомлар асосида барча ишлаб чиқариш цехларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя этилиши, ишлаш шароитлари, ишчи ва ходимларни белгиланган тартибда махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши назоратга олинган.
Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида ишлаётган ишчи-ходимлардан ноқулай меҳнат шароитида банд бўлган 8025 нафарига якка тартибдаги ҳимоя воситалари берилган. 7045 нафар ходимга қўшимча таътил, 5185 нафар ходимга бепул парҳез овқатлар, 234 нафар ходимга бепул сут ёки унга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари, оширилган тариф ставкалар бўйича 4913 нафар ходимга тўловлар тақдим этилган.
Кон бошқармаси ишчиларининг меҳнат шароитларини яхшилаш учун “Шарқий” кони, Автомобил транспорт бошқармаси ҳамда Темир йўл цехининг маъмурий маиший биноси капитал таъмирланиб, тўлиқ жиҳозланди. Қолаверса ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасига бўлган қизиқишини ҳамда билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 3-сонли гидрометаллургия заводи, “Шарқий” кони, Автомобил транспорт бошқармаси, 1-сонли Автокорхона ҳамда Темир йўл цехида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув хоналари ташкил қилинган. Замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланганлиги натижасида, санаб ўтилган ташкилотларда янги келган ходимларга видеороликлар орқали маълумотлар берилмоқда. Билимлари электрон тест шаклида синовдан ўтказилмоқда.
Бугун сир эмаски нафақат учқудуқликлар балки бошқа ҳудудларда яшаётган кўпчилик аҳоли Учқудуқ туманидаги Шимолий кон бошқармасида ишлаш истагини билдиришади. Буни кўпчилик маошнинг юқорилиги билан баҳолаши мумкин. Аммо меҳнат қилган одам ўзининг бу ерда қадрланишини ва ҳимояланишини биринчи ўринда кўради. Шароит бор жойни эса одамлар ҳар доим орзу қилади.
ШКБ ахборот хизмати.
Ассалому алайкум аҳли жамоа!
Қадрли учқудуқликлар!
Сиз азизларни мўмин-мусулмонларини ва бутун учқудуқликларни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчамиз учун инсонпарварлик, сабр-қаноат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган ушбу қутлуғ байрам кунларида энг яхши эзгу-тилакларимни билдираман.
Ўзининг миллий урф-одат ва анъаналарига содиқ, меҳнаткаш ва саховатли туманимиз фуқаролари ана шундай юксак фазилатларни яққол намоён этиб, муқаддас Рамазон ойини тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтказгани ҳамда ушбу эъзозли айёмни бугун шоду хуррамлик билан кутиб олаётгани Ийд ул - Фитр байрамига алоҳида файзу шукуҳ бағишламоқда.
Муборак Рамазон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 апрелда ҳурматли Президентимизнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. 3 - 4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
Муборак Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларини ташкил этиш мақсадида 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилинган.
Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан эса Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 3-, 4-, 5 май кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
«Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари зиёратгоҳ ва қадамжоларда 30 апрель—1-, 2-, 3-, 4 май саналарида Ўзбекистон фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди.
Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан ихтиёрий чегирмалар тақдим этилмоқда.
Бугунги кунда кенг кўламли ислоҳот ва туб ўзгаришлар натижасида янгиланиб бораётган юртимизда халқ билан мулоқот, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, виждон эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада улкан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз» — деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.
Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
«Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак», — деди ҳурматли давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев.
Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил 29 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилмоқда.
Шунингдек, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 633 000 сўм, ногиронлик пенсиялари, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 698 000 сўм қилиб белгиланди.
Бундан ташқари, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм қилиб белгилаб қўйилди.
Фармон билан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга 500 000 сўм пенсия тайинлаш, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшиб ҳисобланадиган бўлди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларнинг хато тақдим этилиши, киритилиши ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган суммалар ҳисобдан чиқарилмоқда.
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг яна бир фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 15 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилмоқда.
Юртимизда бой ва қадимий диний-маънавий меросимизни тиклаш ва фаол тарғиб этиш, табаррук қадамжоларни обод қилиш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишларни таъкидлаш ўринли.
Қашқадарё вилоятида – калом илмининг атоқли намояндаси Абу Муин Насафий, Наманган вилоятида – тасаввуф таълимотининг йирик вакили Султон Увайс Қараний, Тошкент шаҳрида Сузук ота, Самарқандда буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг ёдгорлик мажмуалари бунёд этилгани сўзимизнинг яққол далилидир.
Шу жумладан, Учқудуқ туманида ҳам Қанарбой ота, Бедер ота, Қошқар ота, Ерлер ота сингари муқаддас қадамжоларда таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилиши бўлиб, учқудуқлик намозхонлар учун “Қизилқум” жомеъ-масжидида таровеҳ намозларини ўқишлари учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилди.
Азиз тумандошлар!
Ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстлик, аҳиллик ва бирдамлик, билим ва маърифат динидир.
Жамиятимизда ҳукм сураётган турли миллатлар ва элатлар, диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенгликни, фуқаролар орасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, бугунги осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш барчамизнинг асосий бурчимиздир.
Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур”, деган сўзлари бугун ҳам долзарб аҳамиятга эга.
Шунинг баробарида фарзандларимизни ҳаётга эндигина кириб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, элу-юрт фаровонлигига муносиб улуш қўшадиган етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашимиз муҳим аҳамиятга эга.
Муборак ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан сўраши лозим!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна бир ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, «Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди», дея марҳамат қилганлар.
Ҳурматли имом-хатибларимиз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, муҳтарам нуронийларимиз яқин ҳамкорликда бу борада янада фаол ва самарали иш олиб борадилар, деб ўйлайман.
Қадрли учқудуқликлар!
Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам байрам -Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.
Моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобатини берсин, Аллоҳим!
Жонажон Ватанимизни, барча-барчамизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз ва мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Мутасаддиларга:
ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;
уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;
10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
Ички ишлар вазирлиги «Айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қуйидаги мазмундаги 47-6-модда билан тўлдирилади:
«47-6-модда. Ота-она вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинламасдан, бошқа ҳудудга ёки хориж давлатларига чиқиб кетиш
Ота-она васийлик ва ҳомийлик органлари орқали вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинламасдан бошқа ҳудудга ёки хориж давлатларига чиқиб кетиши (ота-оналарнинг ўз ота-оналик мажбуриятларини узрли сабабларга кўра бажара олмайдиган даври бундан мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда (1,35 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда (2,7 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади».
Шунингдек, Оила кодекси 74-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилади:
«Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга хорижий давлатга кетаётганида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.
Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хорижий давлатга кетаётганида ўз болаларини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши керак, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.
Ота-она хорижий давлатга доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга кетишидан бир ой олдин ўз болаларига васий ёки ҳомий белгилаш бўйича аризани вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этишлари лозим».
Гельминт – грекча Helminthes – гижжа, гельминтларнинг ҳайвонлар организмига биологик таъсири натижасида ривожланадиган касаллик.
Ҳайвонлар гельминт ва уларнинг инвазион тухуми ҳамда личинкалари билан зарарланган ем-хашак, сув ва инфлосланган асбоб-ускуналар орқали касаллик юқтиради.Гельминтоз касалликлари сурункали тарзда ўтади. Бунда ҳайвонлар ориқлайди, уларнинг гўшт маҳсулоти ва жунининг миқдори камайиб, сифати пасаяди. Шундай экан, гельминтозларга қарши курашиш тадбирларининг асосий қонун-қоидалари ҳамда кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини намунали йўлга қўйиш керак. Эпизоотологик маълумотларга гельминтозларнинг тарқалишига табиий шароитларни (иқлим, мавсум, тупроқ, ҳаво, сув манбаълари ўсимликлар тури ва бошақаларни), ҳайвонни ёши, жинси, зоти, уларни боқилиши, асралиши, ишлатилиши, ёш молларни парвариш қилиниши ва бошқа омилларни таъсири ҳисобга олинади.Одам ва ҳайвонларнинг аъзо ва тўқималари ҳисобига яшовчи майда чувалчанглар – гижжалар (гельминтлар), улар келтириб чиқарадиган касалликлар гельминтозлар дейилади. Касаллик манбаи бемор одам ва гижжалар билан зарарланган ҳайвонлар ҳисобланади. Гижжалар – чувалчанглар, ўзининг паразитлик ҳаётини одам организмида ўтказувчи организмлардир. Бунда одам ёши роль ўйнамайди - катталар ҳам, болалар ҳам бир хилда касалланиши мумкин.
Паразитлар инсонга қандай юқади?
Шифокорларнинг айтишича, паразитлар турига қараб турли усулларда юқиши мумкин. Масалан, аскаридалар, асосан, қўлини яхши ювмайдиган болаларда кўп учрайди. Острисалар эса одамга ифлос қўллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оғиз ва бурунга тушадиган чанг орқали ҳам юқиши мумкин. Касаллик белгилари.
Гижжаларнинг хили, сони ва қайси органда паразитлик қилишига қараб касаллик ҳар хил кечади. Паразитлар билан зарарланган одамнинг вазни камаяди, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, ич кетиши ёки бош айланиши, жиззакилик пайдо бўлади. Гижжа ичакда бўлса – ич қотади ёки ич кетиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Жигарда бўлса - кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади, баданга ҳар хил доғлар тушиши мумкин. Ўпкада бўлса - иситма чиқиши ва йўтал пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, одамнинг меҳнат қобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира пасаяди, уйқуси нотинч бўлади.Клиник белгилар гельминтозларда марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши (ценурозда), теридан қон кетиши (сетариозда), конъюктивит ва кератит (телязиозда) содир бўлади. Аммо кўпчилик касалликларда яққол намоён бўладиган клиник белгилар кўпинча кўзатилмайди ва буларни аксариятида у субклиник ҳолида кечади. Шу сабабли клиник белгиларига асосланиб касалликка диагноз қўйиш ишончли натижалар бермайди. Чунки улар фақатгина тез-тез учрайдиган ва кам ҳарактерли белгилар билан чегараланади холос. У ҳам бўлса овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятини бузилиши, ориқлаши, ёш молларни ўсишидан ортда қолиши, кунлик семиришни секинлашиши, маҳсулдорликни камайиши ва бошқалардан иборат бўлади. Бу белгилар эса бошқа касалликларда ҳам учрайди.
Гижжа ва бошқа паразит касалликларидан эҳтиёт бўлинг!
Гельминт – грекча Helminthes – гижжа, гельминтларнинг ҳайвонлар организмига биологик таъсири натижасида ривожланадиган касаллик.
Ҳайвонлар гельминт ва уларнинг инвазион тухуми ҳамда личинкалари билан зарарланган ем-хашак, сув ва инфлосланган асбоб-ускуналар орқали касаллик юқтиради.Гельминтоз касалликлари сурункали тарзда ўтади. Бунда ҳайвонлар ориқлайди, уларнинг гўшт маҳсулоти ва жунининг миқдори камайиб, сифати пасаяди. Шундай экан, гельминтозларга қарши курашиш тадбирларининг асосий қонун-қоидалари ҳамда кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини намунали йўлга қўйиш керак. Эпизоотологик маълумотларга гельминтозларнинг тарқалишига табиий шароитларни (иқлим, мавсум, тупроқ, ҳаво, сув манбаълари ўсимликлар тури ва бошақаларни), ҳайвонни ёши, жинси, зоти, уларни боқилиши, асралиши, ишлатилиши, ёш молларни парвариш қилиниши ва бошқа омилларни таъсири ҳисобга олинади.Одам ва ҳайвонларнинг аъзо ва тўқималари ҳисобига яшовчи майда чувалчанглар – гижжалар (гельминтлар), улар келтириб чиқарадиган касалликлар гельминтозлар дейилади. Касаллик манбаи бемор одам ва гижжалар билан зарарланган ҳайвонлар ҳисобланади. Гижжалар – чувалчанглар, ўзининг паразитлик ҳаётини одам организмида ўтказувчи организмлардир. Бунда одам ёши роль ўйнамайди - катталар ҳам, болалар ҳам бир хилда касалланиши мумкин.
Паразитлар инсонга қандай юқади?
Шифокорларнинг айтишича, паразитлар турига қараб турли усулларда юқиши мумкин. Масалан, аскаридалар, асосан, қўлини яхши ювмайдиган болаларда кўп учрайди. Острисалар эса одамга ифлос қўллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оғиз ва бурунга тушадиган чанг орқали ҳам юқиши мумкин. Касаллик белгилари.
Гижжаларнинг хили, сони ва қайси органда паразитлик қилишига қараб касаллик ҳар хил кечади. Паразитлар билан зарарланган одамнинг вазни камаяди, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, ич кетиши ёки бош айланиши, жиззакилик пайдо бўлади. Гижжа ичакда бўлса – ич қотади ёки ич кетиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Жигарда бўлса - кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади, баданга ҳар хил доғлар тушиши мумкин. Ўпкада бўлса - иситма чиқиши ва йўтал пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, одамнинг меҳнат қобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира пасаяди, уйқуси нотинч бўлади.Клиник белгилар гельминтозларда марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши (ценурозда), теридан қон кетиши (сетариозда), конъюктивит ва кератит (телязиозда) содир бўлади. Аммо кўпчилик касалликларда яққол намоён бўладиган клиник белгилар кўпинча кўзатилмайди ва буларни аксариятида у субклиник ҳолида кечади. Шу сабабли клиник белгиларига асосланиб касалликка диагноз қўйиш ишончли натижалар бермайди. Чунки улар фақатгина тез-тез учрайдиган ва кам ҳарактерли белгилар билан чегараланади холос. У ҳам бўлса овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятини бузилиши, ориқлаши, ёш молларни ўсишидан ортда қолиши, кунлик семиришни секинлашиши, маҳсулдорликни камайиши ва бошқалардан иборат бўлади. Бу белгилар эса бошқа касалликларда ҳам учрайди.
Аниқлаш усуллари
Бола зарарлангандан кейин ва биринчи белгилар пайдо бўлганда, паразитларга гумон қилинганда қуйидаги тадбирлар ўтказилиши шарт:
Нажас анализи 3 марта олинади, оралиғи бир неча кун бўлиши керак;
Қоннинг гелминтларга анализи;
Қоннинг умумий таҳлили (острица тухумларига);
Қўшимча текширув сифатида:
Ички аъзолар УТТиси;
Рентгенография;
КТваМРТ;
Бу текширувлар паразитларнинг бошқа органларда жойлашган жойларини аниқлаб беради.
Болалар гельминтоз касалликлари ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари.
Ҳозирги даврда болалар орасида кўп учрайдиган касалликлардан бири бу гельминтоз касалликларидир. Гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанг¬лар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озиқалар ҳисобига кун кўради. Масалан, улар дармондорилар, оқсиллар, углеводлар ва микроэлементларни ютади, айримлари эса қон сўради.
Ҳозирги кунда бундай зараркунандаларнинг 250 га яқин тури аниқланган бўлиб, шулардан 9 хили болаларда учрайди. Болаларнинг мева-сабзавотларни ювмасдан ейиши, ўйинчоқларини, ўқув қуролларини оғзига солиши натижасида гижжа пайдо бўлади.Агар касаллик кузатилса боланинг қорни оғрийди, асабийлашади, жиззаки бўлиб қолади, уйқусида тишларини ғижирлатади. Орқа чиқарув аъзоси қичишади, бола уни қашийвериши натижасида у ерда тошма ҳосил бўлади, тери юзаси йиринглаши мумкин.Паразит нажас чиқиш йўлларига 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Улар тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалади.
Бугунги кунда гижжани бартараф этиш учун мебендазол, вермокс, комбатрин, фенесал, празиквантел, антигельминт препаратларидан фойдаланиш тавсия этилади. Фақат уларни қабул қилишдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Эслатма
Касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, қандай даволаниш муолажасини олишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг! Йилида икки марта ўзингизга вақт ажратиб, шифокорга мурожаат қилиб, текширтириб турсангиз ҳамда асосийси гигиена ва тозаликка эътибор қилсангиз паразитлар сизни безовта қилмайди. Аҳоли, айниқса ёш болалар ўртасида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирларнинг кучайтирилиши гельминтоз касалликлари билан зарарланиш ҳолатларининг минималлаштирилиши ва касалликнинг бартараф этилиши.
Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармон асосида Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепцияси тасдиқланди.
Мазкур Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни қабул қилинди.
Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Яна бир муҳим принциплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатил-маслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Қонунда респондент тушунчасига ҳам аниқлик киритиб кетилган, яъни респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам респондент ҳисобланиши ёритиб ўтилган.
Шунингдек, Қонунда, аҳолини рўйхатга олишни тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви, махсус ваколатли давлат органи, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи респондентлар ва рўйхатга олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби, тадбирларни молиявий таъминлаш асослари белгилаб берилган.
Айни пайтда Давлат статистика тизими ходимлари, хусусан, Навоий вилоят статистика бошқармаси мутахассислари томонидан “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамиятини тушунтириш бўйича ахборот-тарғибот ишлари ҳам изчил давом эттириляпти.
Туман статистика бўлими
Учқудуқ туманида жойлашган Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда янги чақирилган 84 нафар муддатли ҳарбий хизматчилари билан “Ватанга қасамёд” қабул қилиш тадбири ўтказилди.
Тантанали марш садолари остида майдонга Ўзбекистон Республикаси ва Мудофаа вазирлиги байроқлари олиб кирилди. Шундан сўнг янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар она юртимизнинг сарҳадларини, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сўнгги нафаси қолгунча ҳимоя қилишга онт ичиб, Ватанга қасамёд қабул қилди.
Ҳарбий оркестр садолари остида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси куйланди.
Шалхар ОФЙ ҳудудида жойлашган 99818 сонли ҳарбий қисмда туман ИИБ бошлиғи А.Райхонов ва ШКБ директори Н. Ахатов ҳам иштирок этиб Президентимиз томонидан жўнатилган совғаларни ўз эгаларига топширди.
Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан Чет элда ишлаган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:
*2019-йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
*2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;
*2020 йил 1 январдан – ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.
Чет элда ишлаган даврлар учун ижтимоий солиқлар тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон билан тасдиқланган Низомида белгиланган, бунда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.
Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш қуйидаги тартибда амалга ошириши мумкин. Ҳар ойда ёки ҳар чоракда, бир йўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.
Лобар ШЕРОВА,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими етакчи инспектори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПК-5072-сон "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги к-213-IV-сон қарорига acocaн "Туман (шаҳар) бюджетларинининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи, туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида"ги Намунавий Низом тасдиқланди.
Ушбу қарорга асосан Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 2021 йил 27 апрелдаги 27/189-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан "Учқудуқ туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди. Қабул қилинган қарор ҳамда Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилганлигини инобатга олиб, шунингдек Давлат бюджети ижроси юзасидан маълумотларни фуқароларга сифатли тарзда ёритиб борилиши таъминлаш мақсадида "Очиқ бюджет" ахборот порталининг янги талқини ишлаб чиқилди.
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш, туманда фуқаролар томонидан "Очиқ бюджет" ахборот портали оркали 3 босқичда амалга оширилди.
1- босқич таклифлар бериш, 2-босқич таклифларни кўриб чиқиш ва 3-босқич берилган таклифларга овоз бериш.
1-босқичда Жорий йил 1 февралдан 22 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "openbudjet.uz" расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчи фуқаролар учун аҳамиятга эга бўлган жами 165 та таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларни суммаларига аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилди.
2-боскичда Ишчи комиссия аъзолари таклифларни белгиланган мезонлар асосида 23 февралдан 4 мартга қадар ўрганиб чиқиб, комиссия аъзоларининг хулосаларига асосан туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган ёки бюджетдан маблағ ажратилиши кўзда тутилган тадбирлар, бир-бирини такрорловчи, Олий Мажлис сенат кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КК-213-IV-сонли қарор талабларига мос келмайдиган жами 148 та таклифлар рад этилди.
Ишчи комиссия аъзолари 17 та таклифга ўзларининг ижобий хулосаларини бериб ушбу таклифларни жамоатчилк фикри асосида овоз бериш жараёнига ўтказилди.
3-босқичда Учқудуқ туманида 5 мартдан 1 апрелга қадар "Очик бюджет" ахборот порталида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туман бюджетидан 3 949,9 млн.сўм маблағ шакллантирилган эди. Овоз бериш якунига кўра 17 та таклифлар учун фуқаролар томонидан 2045 та онлайн, 3262 та смс орқали жами 5307 та овозлар келиб тушганлиги аниқланди.
Юқоридаги овоз бериш жараёни якунларига кўра "Очиқ бюджет" ахборот порталида автоматик тарзда ғолиб деб топилган 10 та таклифлар учун 3 949,9 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Шу жумладан
1. Ид раками № 0790400125-сонли "Тумандаги таълим муассасаларнинг ўқув сифатини яхшилаш ҳамда моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларига янада 10 та электрон (интерактив) доска190 та мусиқа асбоб ускуналари 1 700 та спорт анжомлари 10 000 дона бадий адабиётлар 70 дона молберт (чизмачилик хонаси учун) доска 10 та компютер билан таъминлаш" учун 950.0 млн.сўм (жами 2777 та овоз).
2. Ид раками №0790400164-сонли "тумандаги Дўстлик МФЙ Тоғ кўчаси йўлини таъмирлаш (асфалт ёткизиш) " учун 600.0 млн. сўм (жами 530 та овоз).
3. ИД рақами №0790400135-сонли "тумандаги Йўлчилар ОФЙ аҳолисини турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги юксалиш кўчасини ичимлик суви билан таъминлаш учун ичимлик суви тармоғини қуриш" учун 650.0 млн.сўм (жами 502 та овоз)
4. Ид рақами №0790400131-сонли "туман марказидаги Дўстлик МФИ ҳудудидаги Олтин Тоғ кўчаси ички йўлларни таъмирлаш асфалт ётқизиш" учун 281.0 млн.сўм (жами 378 та овоз).
5. Ид рақами №0790400130-сонли "Йўлчилар ОФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш (асфальт ётқизиш) ва қум йўлни тош шағал йўлга алмаштириш" учун 400.0 млн.сўм (жами 314 та овоз).
6. Ид рақами № 0790400154-сонли "тумандаги Дўстлик МФЙ М.Авезов кўчаси йўлини таъмирлаш (асфальт ётқизиш)" учун 250.0 млн.сўм (жами 282 та овоз).
7. Ид рақами №0790400136-сонли "туман ҳудудидаги кўчаларга кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш" учун 100.0 млн.сўм (жами 176 та овоз).
8. Ид рақами No0790400163-сонли "тумандаги Мустақиллик МФЙ Қизилқум кўчаси ички йўлини таъмирлаш (асфальт ётқизиш)" учун 500.0 млн.сўм (жами 119 та овоз).
9. Ид рақами №0790400129-сонли "Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги туман марказидаги деҳқон бозорга кириш йўлини таъмирлаш" учун 118.9 млн.сўм (жами 95 та овоз).
10. Ид рақами №0790400159-сонли "Тумандаги Абай МФ ҳудудидаги ички йўлни таъмирлаш (асфалт ётқизиш)" учун 100.0 млн.сўм (жами 70 та овоз), таклифлар ғолиб деб топилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49-сон "Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблагларни жамоатчилик фикри асосида аникланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисида"ги карори кабул килинди. Ушбу қарорга асосан жорий йил апрел ойида жамоатчилик фикри асосида ИЧКИ хужалик йўлларни таъмирлаш тадбирларни шакллантиришнинг ижроси юзасидан маълумотларни фуқароларга сифатли тарзда ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида "Менинг йўлим" ахборот порталининг ишлаб чикилди.
Жорий йил 4 апрелдан 19 апреллга қадар "Менинг йўлим" расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш мақсадида туманда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан жами 4 та таклиф билдирилди.
Шу жумладан
1. Ид рақами № 0790500001-сонли "Тумандаги А.Темур шох асосий кўчасидаги автомабил йўлини учун.
Ид рақами № 0790500002-сонли "тумандаги Қурувчилар кўчаси асосий йўлини таъмирлаш (асфалт ёткизиш) " учун. 11
3. Ид рақами №079050003-сонли A. Темур 21-23 куча уй олди ички йўлларни таъмирлаш асфалт ёткизиш" учун.
4. Ид рақами № 0790500004-сонли "Тумандаги Мустақиллик шох асосий кўчасидаги автомабил йўлларини таъмирлаш учун овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Учқудуқ туманида 20 апрелдан 30 апрелга қадар "Менинг йўлим" ахборот порталида овоз бериш жараёнлари бошланди. Бюджет жараëнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бюджетдан 2 250,0 млн.сўм маблаг шакллантирилган.
Учқудуқ туман молия бўлими.
Куни кеча туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибила муҳокама қилинган масалаларга тегишли бўлган корхона-ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мажлисни туман кенгаши раиси, туман ҳокими С.Хамроев олиб борди.
Депутатлар Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига сайловларни ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси У.Бурановнинг ахборотини тингладилар. Сайлов комиссияси раиси ўз ахборотида ўрни бўшаб қолган депутатлик сайлови жорий йилнинг 27 мартида 1-сонли Алтинтау сайлов округи ва 4-сонли Ёшлар сайлов округига ўтказилганлигини таъкидлади. 1-сонли Алтинтау сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Мўминов Элбек Рўзимуродович ҳамда 4-сонли Ёшлар сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Салимов Улуғбек Тоировичларнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилди.
Туманда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” нинг 3-босқич рўйхатини ва “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартда “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори тасдиқланди. Мазкур қарорга асосан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-кувватлаш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низом кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилади.
Туманимизда жорий йилнинг январь ойида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қуватлаш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказилди ва ўтказилган хатлов натижаларига кўра туманда 317 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммолари борлиги аниқланди. Бу 317 нафар хотин-қизлар уларга кўрсатиладиган ёрдам турларига кўра қуйидаги 6 та тоифага ажратилиб, манзилли ёрдам кўрсатиш белгилаб олинди:
1-тоифа: ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз ва даромад манбаига эга бўлмаган, бироқ ишлаш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Бу тоифага туманимиз бўйича 51 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг 28 нафарини доимий ишга жойлаштириш, 5 нафарини ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилиш ва 18 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш орқали субсидия асосида бандлигини таъминлаш белгилаб олинди.
2-тоифа: тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз, бироқ тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Бу тоифага туманимиз бўйича 35 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар секторлар кесимида ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари масъуллигида уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб бериш белгилаб олинди
3-тоифа: боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага:
1) боқувчиси вафот этганлар;
2) боқувчиси жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётганлар;
3) боқувчиси руҳий касалликка чалинганлар;
4) боқувчиси I-II гуруҳ ногирони бўлганлар;
5) боқувчиси бедарак йўқолганлар;
6) никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
7) эҳтиёжманд ёлғиз оналар киради.
Бу тоифага туманимиз бўйича 142 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг 91 нафарига “Аёллар дафтари жамғармаси” маблағлари ва 51 нафарига “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилиб, муаммоларини бартараф этиш бўйича манзилли дастурлар белгиланди
4-тоифа: ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага туманимиз бўйича 53 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг саломатлигини тиклаш учун манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, фуқаролар даволаниш учун “Аёллар дафтари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 32 нафар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 21 нафарига дори-дармон учун моддий ёрдам, 5 нафари туман тиббиёт бўлими томонидан тиббий ордер билан таъминланади.
5-тоифа: уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага:
– нотурар жойларда истиқомат қилаётган;
– доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган;
– бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган, яъни уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган;
– хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Туманимиз бўйича бу тоифага киритиш мумкин бўлган фуқаролар бор, аммо жорий йилда бу муаммонинг ечими бўлган ижтимоий уй-жой фонди мавжуд бўлмаганлиги сабабли, бу тоифага ҳеч кимни “Аёллар дафтари”га кирита олмадик
6-тоифа: қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, ушбу тоифага вояга етмаган ногирон фарзандини боқаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Бу тоифага туманимиз бўйича 36 нафар хотин-қизларимиз киритилди ва жорий йил якунига қадар уларнинг ногирон фарзандларини парваришлаш ва даволатиш учун “Аёллар дафтари жамғармаси” ҳисобидан 15 нафар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 21 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам бериш белгиланди.
3- ва 4-тоифага киритилган хотин-қизларнинг зарур ҳолларда, огир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга мухтож, бирок оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойларини сектор рахбари хулосаси асосида таъмирлаш ҳам мумкин. Туманимиз бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан 4 нафарининг уйи таъмирга муҳтож бўлиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу муаммо ҳал этилади.
Ушбу шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш учун юқорида келтирилган кўрсаткичлар бўйича ҳар бир фуқаро учун индивидуал дастур (317 та) ҳамда шу дастурлар асосида туман миқёсида манзилли йўл харитаси ишлаб чиқилди. Галдаги вазифа, мазкур йўл харитаси халқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг, хотин-қизларнинг муаммоларини индивидуал дастур асосида ҳал этиш чораларини кўриш ҳисобланади ва 1 майдан бошлаб бу ишга киришилади. Йил якунига қадар йўл харитасида белгиланган вазифалар бажарилиши ва ҳар бир хотин-қиз муаммоси ечим топганлигини индивидуал дастурда имзо билан тасдиқлаганидан сўнг декабрь ойида яна туман кенгаши розилиги билан “Аёллар дафтари”дан чиқарилади.
Шунингдек, туманимиздаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодларнинг таълим муассасасини ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этиб, энг яхши деб топилган номзодни директорликка тавсия этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Номзодларнинг уч йиллик дастури билан танишган депутатлар Бафоев Шаҳло Жумаевна номзодини 10-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тавсия этишди.
Бундан ташқари, сессияда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Учқудуқ туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Ғаффоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди. Шунингдек, Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Шакаров Дилшод Эсанович тасдиқланди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.