Hokimiyat matbuot xizmati
ЙЎЛЧИЛАР ОВУЛИДАГИ МУҲТАШАМ “ОҚСАРОЙ” ТЎЙХОНАСИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” бўлиб ўтди.
Бугун юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг юксалиб бораётган турмуш даражаси, маҳаллаларимизнинг кўркам қиёфаси, одамлар онгу-тафаккуридаги ўзгаришлар, умуман, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги тараққиёт юртдошларимизнинг Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларга, жонажон Ватанимизнинг келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ёшларга эса ўз имкониятларини намойиш этиш учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилмоқда.
Бугун, Учқудуқ туманида ўтказилган “Уч авлод учрашуви”дан кўзланган мақсад бу гўзал Ватанни, юртнинг шукуҳини тараннум этиш, нуронийларга эъзоз кўрсатиш, эҳтиром айлаш, ёшларимизга эса келажак бунёдкорлари сифатида улғайишлари йўлида уларга ҳаёт тажрибалари ва насиҳатларини етказишдан иборат бўлди.
Ушбу тадбирда Учқудуқ туманининг олис овулларидан ҳамда туман марказида умргузаронлик қилаётган юз нафардан ортиқ нуронийлар, фахрийлар ва ёшлар иштирок этишди.
“Уч авлод учрашуви” тадбирида Учқудуқ туман ҳокими бугунги тадбир иштирокчилари ва учқудуқлик фаол, фидойи, ҳар соҳада ибрат бўлаётган фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшларга табрик йўллади.
Шунингдек, тадбирда Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов ҳам сўзга чиқиб, бу ерга йиғилган барча-барчага ўзининг самимий дил изҳорларини билдирди.
Тадбирда таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган тумандошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
Бугун ҳурматли Юртбошимиз томонидан инсон қадри учун тамойили остида олиб борилаётган ислоҳотлар, илгари сурилаётган эзгу ишларнинг энг олдинги сафларда эканлигингиз билан фахрланамиз.
Ўзининг кўп йиллик ҳалол меҳнати, ватанпарварлиги, фидойилиги ва ташаббускорлиги билан алоҳида ибрат намунасини кўрсатиб келаётган юзлаб тумандошларимизнинг кўксини бугун турли даражадаги Давлат мукофотлари - орден ва медаллар безаб турибди.
Бугун уларнинг кўпчилиги ушбу серфайз ва сермазмун даврамизда иштирок этишмоқда. Улар орасида доимо ўзининг эзгу дуолари, ҳаётий маслаҳатлари билан бизнинг ишимизга унум ва барака бераётган Абдулло бобо Керуенбаев, Мустафо ота Муратов, Гуласар опа Пардаева, Гулнора опа Рўзиева, Валентина Владимировна, Ольга Владимировна, Нурдулла Қистауов, Алмагул ая Тоғанасова, Насиба Рўзиева, Башорат Турсунова, Райҳон Қодирова сингари кўплаб мўътабар фахрийларимизнинг борлиги бизга куч-қувват бағишлайди, фидоийликка ундайди!.
Яна бир эътиборли жиҳат, жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Ихтиро учун” олтин медали бир гуруҳ Навоий кон - металлургия комбинати ходимларига берилди. Улар орасида “Шуҳрат” медали совриндори Шимолий кон бошқармаси директори Неъматилло Асатович Ахатов, 3-сонли гидрометаллургия заводи директори Шуҳрат Ибраҳимович Нарбадаловларнинг ҳам борлиги бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
“Уч авлод учрашуви” байрам тадбирида учқудуқлик фаол, фидойи, жонкуяр нуроний ва фахрийларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид видеороликлар намойиш қилинди. Бир гуруҳ нуронийларга туман ҳокимининг ташаккурномаси, ШКБ томонидан эсдалик совғалари берилди.
“Учқудуқ” ҳамда “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага кўтаринки кайфият улашди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Учқудуқ туманида - “Хотира ва қадрлаш” куни кенг нишонланди
Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди.
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.
9 майни Хотира ва қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.
II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Жумладан, Учқудуқ туманидан ҳам ўша 1941-1945 йиллардаги қирғинбарот урушга 421 нафар мард ва жасур йигитлар отланиб, уларнинг 172 нафари ҳалок бўлди. Юзга яқин ёш навқирон учқудуқликлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтдилар.
Мана шундай қутлуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз.
Учқудуқ туманида бу йил ҳам “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Бугунги дориломон кунлар учун жанггоҳларда матонат кўрсатган, фронт ортида кунларни тунларга улаб меҳнат қилган, бугун орамизда бўлмаган инсонлар хотирланди, уларнинг оилаларидан хабар олинди.
Бугун 7 май куни туман марказидаги “Хотира” хиёбонида “Сизга таъзим, сизга эҳтиром!” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бу эзгу амал янада кўпроқ намоён бўлди. Шу куни бу ерга барча корхона-ташкилотлар, ўқув муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари тўпландилар.
Туман ҳокими Соли Хамроев фронт орти меҳнат фахрийларини, нуроний ва ёларларни, туманимиз аҳлини 9 май – Хотира ва қадрлаш умумхалқ байрами билан қутлади.
“Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган. Уларнинг сафида 421 нафар Учқудуқнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди. Бу мудҳиш урушда уларнинг 172 нафари айни навқирон ёшида ҳалок бўлганини эслаш ниҳоятда оғир, албатта! Бугун мана шундай инсонлар хотираси олдида бош эгамиз. Уларнинг буюк жасорати дилларимизда мангу яшайди”, деди ўз табрик сўзида туманимиз раҳбари.
Айтиш мумкинки, бу йилги тадбир ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Эрта тонгданоқ, “Хотира” хиёбонига тўпланган учқудуқликлар бу ерда ҳарбийларимиз иштирокидаги ҳарбий парадни мириқиб томоша қилдилар.
Туман ҳокими С.Хамроев, турли даражаги давлат мукофотлари билан тақдирланган юзлаб учқудуқлик фахрийлар, Шимолий кон бошқармаси маъмурияти ҳамда 40 дан ортиқ корхона-ташкилот ва муассаса ходимлари томонидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Шу куни “Мотамсаро она” ҳайкали пойи алвон гулларга бурканди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Assalomu alaykum, muxtoram fahriylar!
Aziz tumandoshlar !
Tumaningizning axlini 9 may - Xotira va qadrlash bayrami barcha belgilari, 1941-1945
Bugun barchamiz avvalo buyuk Galabaga beqiyos hissa qo'shgan, mana shu yorug' kunlarga etib kelolmagan aziz insonlarni yod xususiyatlari, hujjat xotirasi, pok ruhlari oldida ta'minlaymiz. Shafkatsiz urushda, mashakkatli mehnat frontida mardlik va zhasorat ko'rsatgan barcha faxriylarimizga yuksak hurmat va e'tirar, chuqur minnatdorchilik barpo etamiz.
Aziz Nuroniy otaxonlar va onaxonlar!
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтганларидек: “Минг-минглаб жасур ота-боболаримиз дунёдаги кўплаб халқлар қаторида бу мудҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик кўрсатдилар. Бу сўнмас жасорат, неча йилдирки, биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади..”
Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.
Уларнинг сафида 421 нафар Учқудуқнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди.
Бу мудҳиш урушда уларнинг 172 нафари айни навқирон ёшида ҳалок бўлганини эслаш ниҳоятда оғир, албатта! Бугун мана шундай инсонлар хотираси олдида бош эгамиз. Уларнинг буюк жасорати дилларимизда мангу яшайди.
Дарҳақиқат, Хотира, хотирлаш ҳақида гапирар эканмиз, бу тушунчани Қадрлаш тушунчасидан ажратиб бўлмайди. Зеро, бугунги эркин ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш билан биргаликда Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган фидоий инсонларни ёдга олиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, сўнмас жасоратини хотирамизда мангу сақлаш, инсоннинг тириклигида қадрига етиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир!.
Бугун буюк аждодлар издоши эканлигимизни чуқур ҳис этган ҳолда, бу ёруғ кунларга етиш учун қурбон бўлганлар руҳини шод, хотирасини ёд этишни, мўътабар кексаларимиз дуосини олишни энг муҳими, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишни, истиқлол берган имкониятларни асраб-авайлашни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.
Учқудуқ тумани марказидаги “Хотира” хиёбонида Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши жангларда қатнашиб, жасорат кўрсатган ва ҳалок бўлган 172 нафар учқудуқлик мард ўғлонларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида пешлавҳа ташкил қилинди. Уларнинг исми шарифи ушбу пешлавҳага ўйиб ёзилди.
Ҳозирда ушбу маскан ўқувчи-ёшларнинг муқаддас бир гўшасига айлангани ўсиб келаётган ёш авлолднинг ўз тарихига ота-боболарининг жасоратига бўлган қизиқишларидан далолат беради.
Айни кунларда туманимизда 2 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари Бородулина Александра Федоровна, Криванюк Анна Ивановналар эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.
Бугунги айёмнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у бизни авваламбор сафимизда тетик бўлиб юрган жуда оз сонли фронт орти меҳнат фахрийларини қадрлаб, уларга меҳр-оқибат кўрсатиб яшашга, муҳтарам нуронийларимизнинг ҳаётини мазмунли қилиш ҳамда умрини узайтиришга, уларга нафақат мана шундай байрам шодиёналарида, балки ҳар куни, ҳар соатда ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатишга ундайди.
Қадрли тадбир иштирокчилари!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2022 йил 29 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уру-ши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”-ги Фармонида белгилаб берилган вазифа-лар асосида фашизм устидан қозонилган ғала-банинг 77 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тантанали тарзда Юртбошимизни табриклари, бир марталик ўн беш милли-он сўм миқдоридаги пул мукофоти берилмоқда.
Бундан ташқари, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм қилиб белгилаб қўйилди.
Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил тўлақонли рўёбга чиқарилмоқда.
Бу борада гапирганда, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони қабул қилинди. Унга кўра, 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилмоқда.
Фармон билан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга 500 000 сўм пенсия тайинлаш, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшиб ҳисобланадиган бўлди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларнинг хато тақдим этилиши, киритилиши ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган суммалар ҳисобдан чиқарилмоқда.
Ҳар йили ноябрь ойида “Кексалар туризм ойлиги” дея эълон қилиниб, кексалар ойлигини муносиб ўтказиш, уларнинг дам олишларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Республикадаги 223 та меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари хизматлари учун - 50 фоизгача, 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.
Шунингдек, 1-30 ноябр кунлари Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.
Бундан ташқари, ноябр ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалда-ги тарифларга 10 фоиз миқдорда чегирмалар амал қилади.
Шу билан бирга, кексаларни зиёратгоҳ ва маданий мерос объектларига кириш учун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 6 та зиёратгоҳга нафақа ва кекса ёшдаги фуқаролар учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар белгиланган.
Маданий мерос агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос объектларига кириш учун 20 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилган.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Жонажон Ўзбекистонимиз эришаётган, дунё тан олаётган марралар, халқимиз қўлга киритган улкан натижаларнинг негизида турган асосий омил мустақиллик даврида одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга, меҳнатга, ўз касбига бўлган муносабати кескин ўзгариб бораётганида яққол намоён бўлмоқда.
Ana shu yordamni imkon ado etishda muhtaram fahriylarimizning zhasorati, shonli ananalari, hech shubhasiz, biz uchun hamisha ibrat blib hizmat kiladi.
Ainiksa, sizlar barcha ishlarimizda dono maslahatguy, togdek tayanch bulib, halqimizni rozi kilish yo'lidagi yutuqlarimizga o'z amali ishlingiz, duolaryngiz bilan madad berib kelmoqdasiz. Biz buni yuksak kadrlamiz, sizlar bilan cheksiz faxrlanamiz!
Fursatdan yana musaffo, bugungi kunda tinch va ozod, erkin hayotimiz, sizlarga bir bor minnatdorchilik bildiraman.
Barchangizga sikhat-salomatlik, baxt-saodat, xonadonla-ringizga kut-baraka tilaiman. Doimo hayotimizga foiz berib, el-yurtimiz ardogida bulib yurishingizni Yaratgandan suraiman.
Baxtimizga hamisha omon bo'ling!
Yurtimiz tinch, osmonimiz mousaffo, mustaqilli-gimiz abadiy bulsin!
Etiboringiz uchun rahmat!
Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022-йил 11-мартдаги ЎРҚ-758-сон Қонунининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига, солиқ ходимлари, корхона ташкилотларга ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан 2022 йил 22 апрел куни Учқудуқ тумани Айтим МФЙ да Учқудуқ туман Давлат солиқ инспекцияси рахбари томонидан семинар-учрашув ўтказилди.
Семинар-учрашувни Учқудуқ туман ДСИ бошлиғи Ў.Шодиев очиб, 2022-йил 11-март куни Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-758-сон Қонуни қабул қилинганлиги, Қонун билан 3 та кодекс (Жиноят, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар) ва 2 та қонунга (“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида қисқачча тушунча берди.
Солиқ хизмати ходимлари томонидан семинар-учрашувни очиқ мулоқотда ўтказилиши, қайси тадбиркорлик субъектининг муаммолари бор бўлса, бемалол саволлар беришлари юзасидан таклиф киритди.
Даставвал, Солиқ хизмати ходими томонидан Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Републикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Қонуннинг асосий қоидалари йузасидан тушунча бериб ўтилди.
Жумладан, қонуности ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ва меъёрлар қонун даражасига чиқарилганлиги, хусусан:
- хорижий валютадаги тушумни кечиктириш ҳолати учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори 2 бараварга камайтирилган ҳолда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга ўтказилганлиги;
Жарима миқдори валюта тушумининг 180 кундан 360 кунгача кечикиши ҳолати учун кечиктирилган суммага нисбатан 5 фоиз, 360 кундан 545 кунгача кечикиши ҳолати учун -10 фоиз, 545 кундан ортиқ муддатга кечикиши ҳолати учун -35 фоиз белгиланганлиги;
- нақд пул ёки пластик карточка бўйича тўлаш шаклига қараб нархни сунъий ошириш (пасайтириш) учун амалдаги жарима Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказилганлиги;
- якка тартибдаги тадбиркорларни тасдиқланган рўйхатга мувофиқ фаолият кўрсатаётган ёки ўз яшаш жойи бўйича солиқ органларида рўйхатга қўйиш тўғрисидаги меъёр Солиқ кодексига ўтказилганлиги тўғрисида ва бошқа ўзгартиш ва янгиликлар бўйича батафсил тушунтирилди.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори томонидан қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг автоматлаштирилган тизими яратилганлиги, шу муносабат билан улар бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколати судлардан солиқ органларига ўтказилганлиги:
- солиқ ҳисоботларини тақдим етмаслик;
Ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир етган ҳамда уни 30 кунда ихтиёрий равишда бартараф етган мансабдор шахслар ва фуқаролар жавобгарликдан озод етилганлиги;
- солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банкка тақдим етмаслик ҳуқуқи берилганлиги;
- солиқ органлари томонидан мол-мулкни хатлаш ва ҳудудни (бинолар) кўздан кечириш жараёнларида холисликни узлуксиз ва кетма-кетликда видеотасвирга олиш орқали таўминлаш тизими жорий етилганлиги (амалдаги тартибда камида 2 та холис жалб етилган), бунда, видеотасвир маълумотининг нусхаси назорат тадбири якунида солиқ тўловчига тақдим етилади ҳамда видеотасвирга олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда холисларни мажбурий жалб етиш тартиби сақланиб қолинганлиги, шунингдек, Қонун билан солиқ тўловчиларга бир қатор ҳуқуқ ва енгилликлар тақдим етилганлиги юасидан тушунтиришлар берилди.
Кун тартибидаги семинар-учрашув йиғилиши муҳокамасида келтирилган масалалар юзасидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари ешитилди:
1. “Учқудуқ Езгуният” МЧЖ рахбари Й.Мирзайев томонидан онлайин касса аппаратларини ишлаши ва уни интернет тезлиги ва чекни беришда дастурни тезлигини ошириш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Берилган саволга ДСИ ходими Солиқ назорати бўлими Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ катта инспектори (Н.Қаршиев). Юқоридаги мурожаат бўйича саволларга шу ернинг ўзида жавоб берди.
2. "УЧҚУДУҚ ОЗОД ФАРМ" МСҲЖ раҳбари Н.БОЙМУРОДОВ томонидан солиқ ҳисоботини муддати ўтганидан кейин қандай маъмурий жазолар бор - шу бўйича тушунтириш беришини сўради.
Берилган саволга ДСИ ходими Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори (Н.Расулов). Юқоридаги мурожаат бўйича саволларга шу ерни ўзида жавоб берди.
3. "ЛОЛА ЖАННАТИМ ОНАМ" МСҲЖ ишчиси Ш.Истамов томонидан онлайин назорат касса машинасидан чек бериш ёки бермаслиги тўғрисида қандай жавобгарликлар борлиги бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Берилган саволга ДСИ Солиқ назорати бўлими Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ катта инспектори (Н.Қаршиев). Юқоридаги мурожаат бўйича саволларга шу ернинг ўзида жавоб берди.
Учрашув сўнгида тадбиркорлик субъекларига Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан кенг имкониятлар ва енгилликлар яратилаётганлиги, солиқ юкини камайтириш юзасидан ислоҳотлар давом еттирилаётганлиги, тадбиркорликни юритиш ва кенгайтиришда келиб чиқаётган муаммолар бўйича “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида соҳалар кесимида учрашувлар доимий равишда давом еттирилиши таъкидланиб, барчага Давлатимиз ривожланиши, равнақи, буджетимизни тўлдириш учун куч ғайрат тилади.
Ҳадиси шарифдан маълум бўлишича, шаввол ойида рўза тутишнинг қатор фойдалари бор, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мақоласида.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган: «Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:
«Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят).
Шунингдек, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза туца, худди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади», – деганлар (Имом Табароний ривояти).
Демак, Рамазондан кейин шаввол ойида ҳам рўза тутиш фазилатли улуғ экан. Бунинг ҳикмати ўлароқ, мўмин-мусулмонлар Рамазондан бошқа пайтларда ҳам рўза тутиб, янада кўпроқ ажр-савобга эришишлари, қолаверса, Рамазон келишидан олдин, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Шаъбон ойида ўзларини рўзага ўргатиб, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарлик кўрганлари сингари, шавволда ҳам бир ой давомида рўза тутишга кўниккан ички аъзолар энди аста-секинлик билан таом истеъмолига мослашиши учун ҳамдир. Шундай йўл тутиш инсон руҳига ҳам, жисмига ҳам кони фойда. Зеро, табиблар шавволда бирдан ўзини овқатга уришни тавсия қилишмайди. Балки, овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни таъкидлашади.
Бу олти кунлик рўзани шаввол ойининг иккинчи кунидан бошлаб тутиш мумкин. Зеро, шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити бўлгани учун унда рўза тутиш тақиқланади. Шунингдек, Ийдул фитрдан сўнг дарҳол рўза тутиш ҳам шарт эмас, балки шаввол ойи давомида туца, жоиз. Рамазон ойи давомида баъзи кунларининг рўзасини тута олмаган кишилар, аввал ўша кунларнинг қазосини адо этиб, сўнг олти кунлик рўзани туцалар, айни муддао бўлади.
Аммо, бу ойда олти кунлик нафл рўзани тутиб, Рамазондан қолган қазоларни ундан кейин ёки бошқа ойларда туцалар ҳам зарари йўқ. Лекин уламоларнинг тавсия қилишларича, шаввол ойида тутиладиган олти кунлик нафл рўзани кетма-кет эмас, балки ҳар ҳафтада икки кундан тутиш фазилатдир. Айниқса, душанба ва пайшанба кунлари тутилса, нур устига нур бўлади. Зеро, бу кунларда тутилган рўзага қўшимча қилиб, ўша кунлардаги рўза тутганлик ажри ҳам ёзилади, иншааллоҳ. Бундан ташқари, қазо бўлган рўзаларни ҳам мазкур ойда тутиш билан бу муборак ойдаги фазилатларга эришилади.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучлилигидан далолат қилади. Зеро, бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Ибн Ражаб (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай деган: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади». бири шуки, бу ўз
Бу ҳаëтни синов майдони дейишади. Сабр қилганга толе ёр. Тўғри, бу беш кунлик дунё, ҳаёт абадий эмас, ундаги қийинчилигу лаззатлар ҳам ўткинчи, аммо инсон бир бор туғилади. Шундай экан, азоб уқубатларда умр кечириши, фақат ғам-алам ютиш керакми?.. Шундай дейман-у, яна шукрона келтираман: тўрт мучам бут, фарзандларимнинг ҳаммаси ёнимда. Аммо бахтга келганда...
Мени ўн саккиз ёшимда холамнинг ўғлига узатишганди. Аввалига ҳаммаси яхши кечаётганди: эрим баодоб, тартибли, бироқ кўп ўтмай, унинг ëмон одати борлигидан хабар топдим. Кўли эгри экан. Аҳён-аҳёнда ўғирлик қилиб тураркан.
Бу сирдан воқиф бўлгач, кечаси билан йиғлаб чиқдим, эртаси куни эса ота уйимга бориб, онамга бор гапни етказдим. Шунда онам: “Бу ярамас одатини ташлаган деб юргандим, опамнинг ўғли бўлгани учун ортиқча суриштирмагандим, қизим», деб менга узрхоҳлик қилди.
Онамдан куёвнинг ярамас одати борлигини била туриб, мени унга раво кўрганларидан ранжидим. Қариндошчилик риштаси бузилмасин, онам билан холам юзкўрмас бўлиб кетишмасин, деб сабр қилдим. Орадан вақт ўтди. Уч нафар фарзандларим туғилди: бир ўғил, икки қиз. Бу орада турмуш ўртоғимга пича инсоф кир ганди. У астойдил ишлаб, пул топиб келарди. Кейинчалик алоҳида уй олиб чиқиб кетдик. Янги иморатни тезроқ битказиб олиш учун акаларим кўмаклашиб туришди. Хўжайиним улардан миннатдор эди. Эр-хотин икков уч нафар фарзандимизни оёққа турғазиш учун тиним билмай ишладик. Мен ҳамширалик бўйича маълумот олган эдим. Маҳалламиз яқинидаги оилавий поликлиникида ишлай бошладим. Фарзандларимнинг бўйи чўзилиб, бири мактабга, бошқаси боғчага қатнай бошлади.
Ҳаёт бир маромда боpap, кунлар кўнгилдагидек ўтарди. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда экан, турмуш ўртоғим кўрсатажак ҳунарлар етти ухлаб тушимга кирмаганди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан. Тўнғич қизимиз унаштирилганди. Унинг фотиҳаси ҳам ўтган, тўйга эса саноқли кунлар қолган эди. Мен дам олиш кунларининг бирида куëв томондан келган тўёна «тўққиз»ни кўздан кечириш, қизимнинг яна нима камчилиги борлигини билиш мақсадида сандиқни очганим замон тахтадек қотдим. Сандиқ деярли бўм-бўш эди. Болаларимни чақириб, воқеани маълум қилдим.
Бу пайт эрим уйда йўқ эди. Фарзандларим ҳам «ЯНГИЛИК» дан воқиф бўлишгач, ҳайрон қолишди. Дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Бўлажак келинчак аламидан йиғлаб юборди. Мен эримдан шубҳалана бошладим. Уйда ундан бошқа ҳеч ким бу паст ишни қилмасди. Мен аввало, онамга телефон қилиб, бўлган вокеани айтдим. Орадан чамаси бир соат ўтгач, онам катта акам билан кириб келди. Уларни қизимнинг хонасига бошлаб, бўм-бўш турган сандиқни кўрсатдим.
Акам «Майли, бўлар иш бўпти, ваҳима килма, энди бу ёғини ўйлаш керак. Биз, акаларинг ҳали бирор бор сени йўлда қолдирмаганмиз, сиқилма», деб кўнглимни кўтарди. Кечқурун турмуш ўртоғим келгач, у кишига “ўғирлик” содир бўлганини айтдим. Шунда унинг кўзлари бежо ўйнаб, безовталана бошлади. Сездимки, ҳақиқатан ҳам сандиқдаги кийим-кечакларни у олган экан. Бу икки кун ўтиб исботланди.
Ён қўшнимиз эримнинг уйдан иккита катта “қаппайган сетка” кўтариб чиқиб кетганини ўз кўзи билан кўрган экан. Маълум бўли шича, ўз қизининг «тўққиз»ини ўғирлаган ота уни арзон гаровга пуллаган экан. Эрим ўз айбига иқрор бўлгач, уни акаларим роса дўппослашди. Ўз қизининг бахтига чанг солган, ҳаммамизни шармандалик ботқоғига итармоқчи бўлган бу инсон уйдан боши эгик ҳолда чиқиб кетди. Ўғли кўрсатган ҳунарни эшитиб, уни холам ҳам уйга киритмабди. У шундан кейин кўча-кўйда ётиб юрди.
Орадан йиллар ўтиб, катта ўғирлик билан қўлга тушиб қамалди, бироқ қамоқхонада кўп ўтирмади. У ердан мурдасини чиқаришди. Ўғлим мен қаршилигимга ҳам қарамай, отасининг жасадини олиб келиб, удумга риоя килиб, уч кун бел боғлаб, таъзия ўтказди.
Эрим уйдан қувилгач, аёл бошим билан қолган фарзандларимни ҳам уйли-жойли қилдим. Ҳозир уларнинг бари болали бўлишган. Мен бир муттаҳам, ўғри билан йигирма йилдан зиёд вақт яшаб, унинг барча паст ишларига кўз юмиб келдим, чидадим.
Тузалишидан, тўғри йўлга қайтишидан умид қилдим. Афсус... У кетгач, бор машаққат - меҳнатни елкамга олдим. Ҳамма қийинчиликларга чидадим. Тақдирнинг синовлари шунақа экан, деб жимгина яшадим, яшаяпман. Ҳозир эса жажжи неваралар қуршовидаман. Бу аччиқ ҳаётга ширин табассум билан жавоб берганимдан, бардошлилигимдан бўлса, не ажаб?!
Дилдора опанинг изтиробини Умида ëзиб олди.
Ўзбекистон Республикаси "Очиқ бюджет" портали https://openbudget.uz сайтида "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган ташаббуслар эълон қилинди.
Унга кўра Учқудуқ туманидан 1 та ташаббус ғолиб сифатида қайд этилган.
Узунлиги 600 метр бўлган Амир Темур шох кўчасини таъмирлаш учун овозга қўйилган ташаббус 1121 та овоз тўплаб ғолиб бўлган.
❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу йўлни таъмирлаш давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Бу йўналишда манзилли, ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар бўйича «Аёллар дафтари» тизими ҳаётга татбиқ этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарорга асосан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низом кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилади.
Туманимизда маҳалла фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказилди. Унга кўра, 285 нафар муаммоли ва эҳтиёжманд хотин-қизлар борлиги аниқланди. Ушбу аёлларга 6 та тоифага ажратилган ҳолда манзилли ёрдам кўрсатилади.
Жумладан, Биринчи тоифа: ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз ва даромад манбаига эга бўлмаган, бироқ ишлаш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Бу тоифага 43 нафар хотин-қизлар киритилди. Жорий йил якунига қадар уларнинг 22 нафари доимий ишга жойлаштирилади. 11 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинади ва 10 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш орқали субсидия асосида бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Иккинчи тоифа: тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз, бироқ тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Бу тоифага туманимиз бўйича 27 нафар хотин-қизлар киритилди. Улар секторлар кесимида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган 8 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 33 миллион сўмгача кредит ажратилади.
Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади. Бунда кредитлар 33 миллион сўмгача миқдорда ҳокимлар ёрдамчиларининг тавсиялари асосида ажратилади.
Учинчи тоифа: боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага:
1) боқувчиси вафот этганлар;
2) боқувчиси жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётганлар;
3) боқувчиси руҳий касалликка чалинганлар;
4) боқувчиси I-II гуруҳ ногирони бўлганлар;
5) боқувчиси бедарак йўқолганлар;
6) никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
7) эҳтиёжманд ёлғиз оналар киради.
Бу тоифадаги 126 нафар хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг 98 нафарига “Аёллар дафтари жамғармаси”, 28 нафарига эса “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди.
Тўртинчи тоифа: ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага 53 нафар хотин-қизлар киритилди. Уларнинг саломатлигини тиклаш учун 32 нафарига “Аёллар дафтари жамғармаси” ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилади. 16 нафарига дори-дармон ва даволанишлари учун моддий ёрдам берилиб, яна 5 нафари туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий ордер берилади.
Бешинчи тоифа: уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага:
– нотурар жойларда истиқомат қилаётган;
– доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган;
– бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган, яъни уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган;
– хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Туманда мазкур тоифага киритиш мумкин бўлган аёлларимиз бор, аммо жорий йилда бу муаммонинг ечими бўлган ижтимоий уй-жой фонди мавжуд бўлмаганлиги сабабли, бу тоифага ҳеч берини “Аёллар дафтари”га кирита олмадик.
Олтинчи тоифа: қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар бўлиб, ушбу тоифага вояга етмаган ногирон фарзандини боқаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киради.
Бу тоифага 36 нафар хотин-қизлар киритилди. Жорий йил якунига қадар “Аёллар дафтари жамғармаси” ҳисобидан 15 нафарига, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 21 нафарига ногирон фарзандларини парваришлаш ва даволатиш учун бир марталик моддий ёрдам бериш белгиланди.
Бундан ташқари, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 нафар хотин-қизларнинг яшаш уйлари таъмирлаб берилади.
285 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш учун уларнинг ҳар бири бўйича манзилли йўл харита ишлаб чиқилиб, индивидуал дастурга киритилади.
Ҳа, бугун хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда меҳнат қилиб, ҳам оилада ҳам жамият ҳаётида фидойилик намуналарини кўрсатишмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш эса давлатимиз сиёсатининг устувор вазифалардандир.
Нафиса НАЖМИДДИНОВА,
туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.
Ҳурматли газетхонлар бугундан газетамиз саҳифасида “Онамга таъриф” рукнини ташкил этдик. Ўйлаймизки бу саҳифамиз сизга манзур бўлади.
Ҳаётнинг аччиқ синовлари кўп бу синовларга кимдир эрта кимдир кеч дуч келади бироқ ҳаётнинг адолати ҳам шундаки у қанчалар қайсар ва қанчалар бешафқат бўлмасин у билан кураша олган инсон ғолиблик шоҳсупасига кўтарилади. ҒОЛИБЛИК НИМА? Йўқотганингни топиш, топганинингни эъзозлаш, энг асосийси ўзинга ўзинг ишона олишинг!
Бугунги қаҳрамонимиз - Жамила Кенжаева
КУЛИБ ТУРИБ ҲАМ СОЧЛАРИНИ ОҚАРТИРГАН ОНАМ
УНИНГ ЁШЛИГИ ШУНДАЙ ЎТГАН..
...Ёшлигида оиланинг эркатойи, шаддод бўлган шўх қизни ҳамма журналист бўлишига ишонарди, чунки мактабда ва кейинчалик фаолият олиб борган корхонасида ўтадиган бирор тадбир усиз ўтмасди. Шеърлар айтиб томошабинларни йиғлатган, баҳсларда доим ғолиб бўлган... Нияти ҳам олий даргоҳда ўқиш Тошкентларда қолиб ҳамма танийдиган журналист бўлиш эди. Бироқ... ана шу бироқ...
1989 йиллар онам бетобланиб шифохонага тушганда отам билан танишишган. Орадаги муҳаббат оила қуришга сабаб бўлган. Дадам Учқудуқ шаҳрида ишлагани сабаб онам ҳам Бухородаги келинлик уйини эрта тарк этиб, янги орзулар билан янги шаҳарга келади. 1991 йилда акам орадан 2 йил ўтиб эса мен дунёга келганман.
Онамнинг айтишларича бир ёшлигимда маълум сабаблар билан дадам озодликдан маҳрум этилган. Оила қурганига эндигина 4 йил бўлган онамни эса 2 бола билан олдинда қийинчиликлар етишмовчиликлар кутарди. Тоғаларим қистови билан қишлоққа қайтган онам ўша ердаги кичик дўконда маълум вақт ишлаган. Ўшанда бувимни элас - элас эслайман, албатта кўнгли ўксимасин дея, бошқа невараларидан кўра бизга кўпроқ эътибор берган, силаб – сийпалаган.
Икки бола билан ота уйига қайтган онам табиийки, қўни-қўшниларнинг бунга бевосита ўзи сабабчи бўлмаса-да, қўл учи билан кўрсатишларидан қанчалик эзилмасин қарши туришга ўзида куч-бардош топа олди. Зеро, онамдаги қатъият бировларнинг фикрига қараб эмас, эртанги кунга бўлган гўзал ишонч билан, Аллоҳга таваккал билан яшашда давом этишга ундарди. Ишончим комил, бу орада онамнинг қанчалик юраги сел бўлиб оқсада ўзини кучли қилишга ирода топарди.
ҚАНЧА СИТАМЛАРИНГ БОР ЯНА УЧҚУДУҚ?!
Орадан олти йилдан ошиқроқ вақт ўтиб дадам уйга қайтганида ҳаммамиз юракда хотиржамлик келаси ҳаётга катта умид билан яна Учқудуққа келдик. Ҳа шундай бўлди бир йилдан ошиқроқ вақт бахтли оила бўла олдик....
2001 йилнинг март ойида яна айни сабаб билан отасиз ўсишга “маҳкум” этилдик. Аммо бу ғамни оиламизга ташриф буюраётган жажжи меҳмоннинг келишини кун санаганимиз боисми кўпам эсламасдик биз болакайлар...
Энди онам барча маъсулиятни ўз гарданига олган сабаб, биз қишлоққа қайтмадик. Ҳарчанд қийин бўлмасин, онам ота уйидан, дўсту ёрларнинг ёрдамидан биз сабаб мусуво қолганди.
Неки бўлса - бўлсин аммо фарзандларини ҳеч кимга оғирлиги тушмасдан, ҳалол луқма едириб катта қилишни хоҳлаган онам кўчада кичик стол устида савдо қилишни бошлади. Яна денг, ўша пайтларда шаҳар марказида мол боқишга ор қилмаган онажоним қўлларида иккита оғир челак билан молларга уч маҳал овқат таширдилар. Акам билан мен: “Бир эркак оғриниб кўтарадиган бу челакларни онам бир ўзи қандай кўтараркин”, деганимиз-ча, орқаларидан эргашардик.
2001 йил 15 май эрталаб яна доимгидай онам ўша иккита челакни қўлларида даст кўтарганида бирдан “дод” деган овози ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Акам иккаламиз йиғлаб турган онамга мўлтиллаганча нима қилишни билмаганмиз. Яна онам гарчи тўлғоқ азобидан қаттиқ қийналаётган бўлсалар-да, (мен буни ўзим она бўлиб билдим) бизга жилмайиб, уйимиз яқинидаги мактабда ишлайдиган Тамара опани чақиришимизни сўраган эди
ОТАЛАР ҚАЙ ПАЙТДА КЕРАКЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?
Биринчи марта ўшанда ҳис қилганман дадам ёнимизда эмаслигини, дада ўз вазифасини қайси пайтда бажариши лозим эканлигини.
Мен сўрамаган бўлардим ўртоқларим ўйнайдиган қиммат қўғирчоқларни, мен сўрамасдим ота меҳри тўлиб тошган қучоқларни, менга керак эмасди ўша пайтда дада олиб берадиган чиройли кўйлаклар. Менга фақат бу каби оғир дамларда онамнинг қўлидан тутадиган дадамнинг бақувват қўллари, суянадиган елкалари, шунчаки барча қийинчиликларга гўё якун ясайдиган дадамнинг қайтиши кифоя эди.
Синглим туғилди. Онам туғруқхонадан келганларича аммам қўшнилар ҳолимиздан хабар олиб туришди.
Ҳозир ўтган йилларни эслаганим сайин шунчалик кўп нарса ҳаёлимга келяптики, уларни ёзишга қоғозга туширишга қўлларим қалтираяпти. Кўз ёшларим бирма-бир тўлган саҳифаларни ювиб тушаяпти.
Ҳаёт қанча синамасин онам синмадилар. Мағрур бўлиб, акам билан менинг пухта билим олишим учун барча имкониятни қилдилар. Акам 7 ёшда мактаб борганида мен 5 ёшда эдим. “Мактабга бораман” деб йиғлаганча мен ҳам эргашдим. Қаранг-ки, устозларнинг “имтиҳони” дан ўтганимдан сўнг, ўзимдан 2 ёш катта акам билан бир синфда ўқий бошладим.
Зеро, мени ҳимоячим ўлароқ, акамнинг ҳамиша ёнимда бўлиши, синфдош дугоналаримнинг гап сўзига эмас, эътиборимни ўқишга қаратишимга сабаб бўлган деб ўйлайман.
Баъзан ёшлик қилиб онамга қилган инжиқликларимни, нолиганларимни ўйласам ҳозир ўзимни ёмон кўриб кетаман. Акам билан тортишиб қолганимда ёки дарс қилишни хоҳламаган вақтларимда онамни сабр билан пешонамдан ўпганлари ёдимда.
“СИЗЛАРНИ ЎҚИТАМАН,СИЗЛАР БИЛАН БАХТЛИ БЎЛАМАН”
Онамдан қайта қайта сўрайдиган бир воқеа бор. Буни ёзмасам бўлмас.
...Бир куни бир болакай олмани бир тишлаб ташлаб юборганида акам югуриб бориб ўша олмани ердан олиб еганини айтиб берганимда онамни кўзларидан ёш тўхтамади. Қизиқсиниб, англаб – англамай: “Хўп, нега ўзиз олиб бермагансиз олма, нега акамни ўша олмани охиригача егани қўйиб бермагансиз?“ деганимни эсласам, бугун ёш мени кўзимдан оқади.
Биз онам учун шунчаки юпанчиқ ёки овунчоқ эмас эдик. Балки ҳам ота ҳам она меҳрини бирдек туйишга ҳаққи бор, аммо бундаги етишмовчиликни онанинг якка ўзи бартараф этишга ҳаракат қилаётган ва буни ўз вазифаси деб билиб, энг бебаҳо неъмат соғлиги гўзал ёшлигини қўлдан бой бераётган муштипар бир онаизорнинг фарзандлари эдик.
Кўп оналарни кўрганман, оилада арзимас хафагарчилик бўлса аламини дарров боласидан олади. Айтсам ишонмассиз, лекин бизни яқиндан билганлар тасдиқлашади, мен ҳам синглим ҳам ҳатто акам ҳам эсимизни танибмизки, ойимнинг бизга қўл кўтарганини ҳатто қаттиқ гапирганини уришганини эслолмаймиз. Бундай ҳолатни ўзи бўлмаган.
Онам топшириб кетган уй юмушларини қилмасак ёки уйга берилган вазифани ўз вақтида бажармасак жазо бир хил эди сув тўлдирилган баклашкаларни кўтариб турардик.
Ҳаёт онамни кўп бора синовлардан ўтказган бўлса-да, фақат биз болаларга меҳр тўла юрагини, меҳр тўла ҳаётни берди. Шундай қилишга ўзида куч топа олди. Бугун иродаси мустаҳкам, иймони бутун онамнинг бардоши олдида бош эгаман.
“Сизларни ўқитаман, сизлар орқали мен бахтли бўламан”, деган гапни ҳар куни такрорлардилар.
ОНАМ СОВУҚ УРГАН ОЁҚЛАРИ УЧУН ҲЕЧ ҚАЧОН ЙИҒЛАМАДИ...
Акам билан мен (синглим у вақтлар чақалоқ эди) қийинчилик нима эканлигини тушуна бошлаган, зоҳиран ёш бўлсакда, ботинимиз улғайиб қолган болакайлар эдик. Кечқурунлари савдода ўтириб, совуқдан зирқираб оғриётган оёқларини уқалаб, кечаси билан ҳўл этигини яна қуритиб эрталабга тайёрлаб қўядиган онамнинг биз учун қилган меҳнатларини мезони йўқ. Ҳеч нима билан ўлчаб бўлмайди.
Куни бўйи кўчани иссиқ - совуғида савдо қилган онам кечалари биз билан дарс қилишга оғринмаган, ўзлари ёзган шеърларини ўқиб, бизни китоб ўқишга, адабиётга қизиқтирган эди.
Лекин тунлари... Ёстиқлари ҳўл бўлганига кўп-кўп маротаба гувоҳ бўлганман. Кичкинаманми; “Нега йиғлаяпсиз, ойижон” дея берган саволимга: “Бошим оғриб қолди” дердилар. Шунга ишонардим. Бошларини кичкина қўлларим билан босиб қўйсам: “Ана, қизим қўлинг бирам енгилки, бошоғриғим қолди” дердилар кулиб. Мен эса хурсанд ухлагани ётардим. Билмайманки балки эрталабгача йиғлаб чиққандирлар.
Барибир энг кучли аёл ҳам агар бошини қўядиган ишончли елка, суянадиган тоғи бўлмаса барибир пана - паналарда кўз ёшини тўкаверади.
Савдодан тушган майда пулларни йиғиб ўқишим учун китоб ёки кроссворд газеталар сотиб олардим. Бирор нарса егимиз келиб хархаша қилсак, биз болаларга етадиган миқдорда олиб, ўзлари ҳеч ҳам емасдилар. “Ўзиз ҳам олинг, енг”, деб айтсак, доим бир хил сўз: “Қорниқ тўқ, егим келмаяпти деган жавобни эшитардик.
Балки ўшанда ҳозирги ақлим бўлганидами, ўша нарсаларга қиё ҳам боқмаган бўлардим. Ҳаётимни ҳар соҳасида берган дарслари бугун ўз мевасини беряпти. Лекин аввалига 6 йиллик кейин 11 йиллик ёлғизлик, шу йиллар ичида чекилган азоблар, оғриган юраклар, чок-чокидан сўкилган дардлар...
Булар ҳаммаси қалбда қоларкан, уларни ёзиш ҳозирча менинг қўлимдан келмаяпти. Кун келар, балки ёзарман, яна ким билади дейсиз?!
БАХТЛИ КУНЛАРИМИЗ МУБОРАК ДЕЙМАНУ... ЯНА ҚЎРҚАМАН
Акам ҳам мен ҳам мактабни аъло баҳолар билан тугатгандан сўнг акам, Учқудуқдаги кончилик касб ҳунар коллежига мен Зарафшон тиббиёт коллежига ўқишга кирдик. Иккаламиз ҳам коллежни имтиёзли диплом билан тамомлаганимиз учун онамнинг қувончлари чексиз эди. Ахир бор ҳаётини ёшлигини фарзандлари учун атаган аёлга бу катта бахт эмасми?!.
Акам ҳарна оилага ёрдам бўлсин деб, Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорт бошқармасига ишга кириб ишлай бошлагани онам учун бироз енгиллик бўлди.
Ҳаётимиз изга тушган йиллар бошланди. Айниқса, 2012 йил ҳаммамиз учун яхши йил бўлди. Акам ҳам мен ҳам олий таълим муассасасига ўқишга ҳужжат топшириб имтиҳонлардан ўтганимиз, дадамни уйга қайтгани кўпдан кутилган янгилик бўлди.
Акам ва мен талабамиз. Шартнома пулини ҳар иккаламизга тўлашга қурби етмаган онам: “Бир қизни ўқитсанг, бутун бошли оилани ўқитган бўласан” , нақлига амал қилибми, ҳартугул мени ўқитишга қарор қилди.
ДАДАМ БИЛАН УЙИМИЗГА ҚУВОНЧ КЕЛДИ
Дадам билан уйимизга қувонч, бахт ва омад кириб келди. Онам ҳам дадам ҳам Шимолий кон бошқармасига ишга киришди. Онам ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлимига, дадам ЦРГО ташкилотига чилангар бўлиб жойлашдилар. Бугунги кунда дадажоним Дауғызтау конида ишлаяптилар.
Университетни тамомлаб қайтган йилим синглим ҳам талаба бўлди. Касб-ҳунар коллежини имтиёзли диплом билан тамомлагани учун молия йўналишини танлади. Ҳар биримиз олган таълим ва тарбиямиз ортида онамнинг узоқ ва беминнат хизматлари, чексиз меҳр - эътиборлари мужассам.
Бугун улғайдик! Акам ҳам мен ҳам оилали бўлдик. Онам учун қилишим керак бўлган жонфидоликларига жавоб қайтаришим лозим бўлган хизматларим ниҳоятда кўп.
Ёш, навқирон, айни бахтни туяман деган дамларида мен ҳис қилмаган яна қанча азобларни чеккан онам ёшлари ўтиб боргани сари кичкина сабаб билан бўлсин кечалари яна ёстиқлари ҳўл бўлишини хоҳламайман....
Шоирлар ҳақ гапни айтган онамнинг юзларидаги ажин, сочларидаги ҳар бир оқ толаси қуёшдан эмас ғамдан тушганлиги ҳақиқат. Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсин, бугун неваралар қуршовидаги онажонимга елкадош меҳрибон дадам борлар.
Яна шуниси ҳақиқатки, бу ерда ишлаш шу жамоада бўлиш кўпларнинг орзуси, кўпларнинг ҳаваси бўлган Шимолий кон бошқармаси оиламиз ҳаётида муҳим ўринга эга. Дадам ва акам АТБ да, онам ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлимида, янгам темирйўл цехида, турмуш ўртоғим Зарафшон қурилиш бошқармасида фаолият юритмоқдалар.
Тўғри, онамнинг корхонадаги самарали фаолияти бир неча бор эътироф этилган. Шундай бўлсада, онамни дунёдаги энг юксак мукофотларнинг юксагига муносиб деган бўлардим.
Бугун қўлимда бешик тебратарканман, ўғлим Имронжонни эркалаб суярканман бир онаизорнинг метин иродаси, фарзандлари келажаги учун баридан, боридан кечишга тайёрлиги, ўз ёри учун юрагига чексиз вафони сиғдира олган Аллоҳимдан онамдек она бўлишни, онамдек вафоли ёр бўлишни тилаб, дуолар қиламан.
Аллоҳимга айнан онамни мен учун она сифатида танлаганига чексиз ҳамдлар айтаман!!!.
Феруза ЯНДАШОВА
Биз яшаб турган замин уйимиздир. Унинг табиатини асраб-авайлаш, тоза, озода сақлаш эса барчамиз учун фарздир.
Айни кўкаламзорлаштириш палласи, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кенг қамровли ташкил этилганлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси меҳнат жамоасига янада кўпроқ масъулият юклайди. Учқудуқ иқлими ва тупроғини ҳисобга оладиган бўлсак, дарахт кўчатлари ва мавсумий гулларни экиб, парвариш қилиш анчагина меҳнатни талаб қилади.
-Куз ва баҳор мавсумида туманимиз ҳудудида петуния, шафран ва маёрка сингари 100 минг донадан ортиқ гуллар экилган. Шалхар овули ҳудудига 24 115 туб саксовул, шаҳар бўйлаб эса 2335 туб қайрағоч, арча сингари кўп йиллик дарахтлар ўтқазилди, - дейди ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Жасур Ҳамраев.
Учқудуқнинг кириш дарвозаси бўлган “Орзу” истироҳат боғи барчанинг севимли масканларидан бири. Бугун бу ерда мавжуд дарахт ва манзарали гул кўчатларини суғориш, 2-3 йилдан бери давом этиб келаётган сув танқислиги муаммосини бартараф этиш мақсадида 1,200 метр сув қувурлари ётқизилди.
Галдаги вазифа ана шу экилган ва ўтқазилган дарахт, бута ва гул кўчатларини униб-ўсишига эришишдан иборат. Албатта, Учқудуқ шароитида бу осон иш эмас. Минтақа иқлими иссиқ континентал, тез-тез гармсел шамоли эсиб турадиган ҳудуд бўлгани учун яшиллик оламини асраб қолиш ва баравж ривожланишига барча тумандошларимиз масъул.
Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида 16,612 км. йўл мавжуд. Қурувчилар кўчасидаги асосий йўл, Мустақиллик, А.Темур кўчаси 21-23 уйлар олди ҳамда А.Темур асосий шоҳ кўчасида жами 2 млрд 250 млн. сўм маблағ эвазига таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Яна бир эътибор берадиган жиҳат, бошқарма ишчи-ходимлари нафақат туман ободлиги ва кўркамлигига ҳисса қўшаяпти балки жамоани чин маънода китобхонлар жамоаси десак ҳам тўғри бўлади. Улар “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламан” танловининг туман босқичида фахрли учинчи ўринга сазовор бўлишгани фикримизнинг яққол далилидир.
МУХБИРИМИЗ.