LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

24 May 2022

     Учқудуқ туман "Дўстлик" МФЙ раиси лавозимига Махаматова Гулноз Усмонқуловна сайланди. У 1979 йил 18 июлда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. Маълумоти тугалланмаган олий. Иш фаолиятини Учқудуқ туман судида котибаликдан бошлаган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар "Учқудуқ – омадли коммуналчи" УЖМ ширкати раиси вазифасида ишлаб келган.

***

    Учқудуқ туман "Айтим" МФЙ раиси лавозимига Хамидов Акбар Обидович сайланган. У 1978 йилда Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. Маълумоти - тугалланмаган олий. Навоий Давлат Педагогика институтида таҳсил олади. 2013 йилдан бугунги кунга қадар Учқудуқ туман "Айтим" МФЙ раиси лавозимида ишлаб келган. 2020 йилда "Меҳр саҳоват" кўкрак нишони билан тақдирланган.

***

    Учқудуқ туман "Навоий" МФЙ раиси лавзомига Қурбонова Умида Ибодуллаевна сайланган. У 1982 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. 2004 йилда Навоий Давлат Педагогика институтини тамомлаган. Иш фаолиятини Учқудуқ туман Халқ таълими бўлимида услубчи бўлиб ишлашдан бошлаган. Кейинчалик "Баркамол авлод" болалар маркази услубчиси, Учқудуқ туман "Навоий" маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган. 

***

    Учқудуқ туман "Абай" МФЙ раиси лавозимига Алимбаев Саламат Асанханович сайланган. У 1963 йил 17 июнда Навоий вилояти Томди туманида туғилган. Маълумоти олий. 1985 йилда Қозоғистон давлат педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб Томди туман 17-сонли мактабда, сўнгра Тошкент вилояти 43-сонли мактабда, кейинчалик эса Гулистон давлат универстетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2021 йилдан бугунги кунга қадар 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. 

***

   Учқудуқ туман "Мустақиллик" МФЙ раиси лавозимига Худайқулов Умар Холмаматович сайланган. У 1984 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурулиш институтини тамомлаган. Иш фаолиятини 2003 йилда Хатирчи туманида бошлаган. 2012 йилдан Учқудуқда истиқомат қилиб келади. Бугунги кунга қадар Учқудуқ туман Давлат хизматлари маркази директори лавозимида фаолият юритган.

***

   Учқудуқ туман "Ифтихор" МФЙ раиси раиси лавозимига Турдиев Комил Марданович сайланган. У 1963 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. 1992 йилдан то 2010 йилгача Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходими, 2016 йилгача эса Учқудуқ туман ички ишлар бўлими бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019-2022 йилларда “Абай" ва “Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида фаолият юритиб келган.

***

   Учқудуқ туман "Мингбулоқ" ОФЙ раиси лавозимига Кузенбаев Бекарыс Акмурзаевич сайланган. У 1987 йилда Навоий вилояти Учқудуқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахасислиги математика - информатика ўқитувчиси. Тумандаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи, 2011 йилдан бошлаб эса шу мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича деректор ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2021 йилдан бошлаб Мингбулоқ овул фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келган.

***

    Учқудуқ туман "Узунқудуқ" МФЙ раиси вазифасига Жанаев Тажидаулет Уринбасарович сайланган. У 1984 йилда Навоий вилояти Учқудуқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб, тумандаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи, кейинчалик эса "Узунқудуқ" овул фуқаролар йиғини раиси лавозимларида фаолият юритган.

***

 

24 May 2022

   Бугунги тинч осуда кунимиз, мусаффо осмонимиз учун аввало Яратганга ва мана шу тинчлик учун курашган инсонларга қанча раҳматлар айтсак оз. Бугун саҳифамизда уруш аталмиш шавқатсиз қотилнинг беаёв заҳматларига гувоҳ бўлган учқудуқликлар билан таништирамиз.

    8 ЁШЛИ ЮК ТАШУВЧИ

   Кривенюк Анна Ивановна. 1933 йилдаРоссиянинг Алтай туманидаоддийчилангар оиласида туғилган. Онаси фаррош бўлган бу оилада 6 нафар фарзанд вояга етган.

   Аннанинг болалик йиллари оғир кечади. 1939 йилда Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳрига келиб қолади ва мактабда ўқий бошлайди. Уруш бошланиши билан унинг ҳали ҳаётни тўла англаб улгурмаган мурғак жуссаси оғир меҳнат билан юзлашади. Саккиз ёшли Анна поезд рельслари қурилишида юк таший бошлайди. 

   Уруш қанчадан қанча оилаларни бор-будидан, тинчлигидан ва яқинларидан айирди. Бу йиллар унинг оиласи учун ҳам анча қийин кечди. 1942 йилда Қозоғистоннинг Шимкентшаҳрига, кейин эса Олмаотада яшадилар. Бу сарсон-саргардонлик Аннанинг оиласини ҳам отасидан ҳам икки нафар укаларидан айиради. 

   1946 йилда эса онасидан ҳам айрилган 13 ёшли Анна оила юкини елкасига олишга мажбур бўлади. Мактабда ўқишга энди унинг на имконияти на вақти бор эди. Кўпгина жойларда турли оғир ишларни бажаради, яшашга ва синовларга бардошли бўлишни ўрганади.

   Аннанинг ҳаётида яхши кунлар ҳам бўлди албатта, севди, севилди. Унинг меҳр муҳаббатга қурилган оиласида уч нафар фарзанди дунёга келади. 

   У 1967 йилда бутун оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб келади. Учқудуқ уларнинг Ватанига айланади. Фарзандлари ҳам айнан мана шу ерда ўсиб улғаяди. Аввалига Анна лабараторияда, кейинчалик эса турли жойларда қоровул бўлиб ишлайди. 

   Деярли 30 йилдан буён ёлғиз яшаётган Анна болалик йиллари, қийинчиликлар ва уруш ҳақида эслашни хоҳламайди. Чунки бу йиллар унинг болалигини ўғирлади, машаққатли меҳнат қўйнига отди, яқинларидан айирди... 

   90 ёш арафасидаги Анна Ивановна ҳозирда "Айтим" маҳалласида истиқомат қилади. Туман ижтимоий хизмат ходимлари томонидан парвариш қилинади. Туман ҳокимлиги, Шимолий кон бошқармаси ҳамда маҳалла вакиллари онахон ҳолидан доимо хабар олиб туришади.

   УНИНГ КЎЙЛАКЛАРИ БАРДОШДАН ТИКИЛГАН 

   Учқудуқ туманида 2 нафар меҳнат орти фронт қатнашчилари истиқомат қилишади. Улардан бири Бородулина Александра Фёдоровна.

    У 1931 йил 3 январда Қозоғистонда туғилган. Уч қиз бир ўғил улғайган бу оилада Александра учинчи фарзанд эди. Отаси колхозда ишлаган. Китоб ўқишга қизиқиши баланд, математикада жуда салоҳиятли инсон бўлганлигини эслайди. Аммо уруш уларни мана шундай суянчиқдан айирди. 

   Уруш йилларининг бошқа болалари сингари унинг ҳам болалиги ҳавас қиларли даражада бўлмади. Отасидан эрта жудо бўлган бу норасидаларни касаллик онасидан ҳам айирди. Энди уларнинг ўзлари яшаш учун кураша бошлайдилар. Аввалига мактабга борган Александра ўқишни ҳам ташлаб колхозда меҳнат қилиб улғайишга мажбур бўлади. 

   Турмуш ўртоғи билан танишгандан сўнг унинг ҳаётида бахтли кунлар бошланади. Меҳнатнинг ҳеч бир туридан бўйин товламайдиган, тортинмайдиган Александра бола тарбиячиси бўлди, одамларнинг уйларини тозалади, оғир юмушларда ҳам ишлади.

   Турмуш ўртоғи билан Учқудуққа ишлагани келишганда ўғли Коля чақалоқ эди. Ҳозирда у ШКБ ишлаб нафақага чиққан. Мана, неча йилдирки улар шу тупроқнинг фарзанди бўлиб яшаб келишади. Учқудукқа кўчиб келишгандан сўнг Александра бир муддат қоровул сўнгра фаррош бўлиб ишлаган.

   Бугун табаррук 91 ёшни қаршилаган бу қаҳрамонимиз урушнинг оғир йилларига инсонларнинг сабр ва бардошига гувоҳ бўлган. Ҳозирда эса ижтимоий хизмат ходимлари томонидан парваришланмоқда. 

   Доимо ундан хабар олиб турган туман ҳокимлиги, ШКБ раҳбарияти, маҳалла фаоллари ҳамда ижтимоий хизмат ходимларидан миннатдорлигини таъкидлашдан чарчамайди.Зеро, ҳеч бир миллатни бегона демай меҳр кўрсатадиган халқимиз ўша суронли уруш йилларида ҳам бугунги дориломон кунларда ҳам ҳеч кимни эътибордан четда қолдиргани йўқ.

   Хулоса ўрнида, биз шунчаки қоғозга тушириб ўтган бу йиллар давомида чекилган заҳматлар, қийинчиликлар фақат унда яшаган инсонга ва Аллоҳгагина аён. Шу дамда сизнинг ҳам қалбингиздан шукроналик ҳисси ўтган бўлса не ажаб?! Тинчлигимизга кўз тегмасин!

Дилноза ТОШНИЁЗОВА


 

24 May 2022

   1. Ушбу Тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.

   2. Мазкур Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (кейинги ўринларда МЖтК деб юритилади) 164, 166, 174, 175, 1755, 176, 245, 264, 271, 283 ва 287-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, МЖтКга 173 ва 3093 -моддалари билан тўлдирилган. 

   3. МЖтК 173-моддасига кўра, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги белгиланган.

   Унга кўра, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, МЖтК 175-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилади.

   4. МЖтК 164-моддаси биринчи қисми савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Ушбу модданинг иккинчи қисми савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

  Ушбу модданинг учинчи қисми савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - саксон баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

  Ушбу модда еттинчи қисм билан тўлдирилган бўлиб, унда товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

   5. МЖтК 166-моддаси қуйидаги таҳрирда товарларни (маҳсулотларни) уларнинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки мажбурий равишда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш баён этилган.

   Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ва саноат товарларини (маҳсулотларини) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олганлик учун товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган товарларни реализация қилиш, худди шунингдек реализация қилиш мақсадида олиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   6. МЖтК 174-моддаси солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса, ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   7. МЖтК 175-модда қуйидаги таҳрирда солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш деб баён этилган.

   Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар мавжуд бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузадиган ҳаракатларни амалга ошириш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Фискал белгиларни акс эттириш ёки автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёхуд солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

7. МЖтК 1755-моддаси ходимлар сонини яширганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Ушбу модданинг иккинчи қисми худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   8. МЖтК 176-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги сўзлар билан алмаштирилди. 

   Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва йиғимлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилиши белгиланди.

   9. МЖтК 245-моддаси биринчи қисмидаги “1741, 175” рақамлари “1741-моддасида, 175-моддасининг тўртинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

   Ушбу модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда, Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 601, 65, 68, 681, 99-моддасида (қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида) баён этилган.

   Бунда, 175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.

   10. МЖтК 264-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда, Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 1591, 168-моддасида, 

   174-моддасининг учинчи қисмида, 2153-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, ушбу Кодекс 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар давлат солиқ органларига тааллуқлилиги баён этилган.

   11. МЖтК 271-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги 

“175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида” деган сўзлар 

“175-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

   12. Ушбу Кодекс 283-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда “Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото - ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган, шунингдек солиқ ёки божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ёки Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди” деб баён этилди.

13. МЖтК 287-модданинг 8-бандидаги “1651, 166, 170-моддаларида” деган сўзлар “1651-моддасида, 166-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 170-моддасида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

14. МЖтК 3093-модда билан тўлдирилди.

Бунга кўра, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилиши белгиланди.

Шунингдек, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилиши кўрсатилган.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш орқали олинган материаллар илова қилинган ҳолда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилиши белгиланди.

Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 

- қарорнинг рақами; 

- қарор чиқарилган сана ва жой; 

қарорни чиқарган органнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми; 

- солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами; 

- маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи; 

- ушбу Кодекс Махсус қисмининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси; 

- тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби; 

- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби. 

   Мазкур Қонунни 2-моддаси ҳамда 5-моддаси 17-банди ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши (бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно)ни инобатга олиб, уни амалда қўллаш юзасидан қуйидагилар тушунтирилади: 

1.  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 115-моддасига мувофиқ, солиқ тўлаш мажбуриятига эга бўлган солиқ тўловчи уни тўлашга доир тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка, ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, ушбу Кодексда белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

2. МЖТК 175-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик солиқ тўловчи - юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини Солиқ кодексда белгиланган муддатларда хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмасликда ифодаланади.

3. МЖтК 175-моддаси иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг маъмурий жавобгарлиги автоматлаштирилган ахборот тизим орқали қайд этилган ҳолда автомат қарор чиқарилади ва уч кун муддат ичида солиқ тўловчи (ҳуқуқбузар)нинг шахсий кабинетига юборилади.

4. Солиқ ҳисобот турлари бўйича солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича солиқ тўловчи (ҳуқуқбузар)нинг маъмурий жавобгарлиги автоматлаштирилган ахборот тизим орқали қайд этилиб, автомат равишда қарор чиқарилади ва уч кун муддат ичида солиқ тўловчи (ҳуқуқбузар) нинг шахсий кабинетига юборилади.

5. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича такрор содир этганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги кўриб чиқилмайди. 

6. Ушбу Қонун билан МЖтКнинг 164, 166, 174, 175, 1755, 176, 245, 264, 271, 283, 287-моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда МЖтКга тўлдирилган 173 ва 3093-моддалари бўйича маъмурий ишларни юритиш тавсия этилади.

7. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ушбу Тушунтиришда ҳамда қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ

 

24 May 2022

Инсон яралибдики, хавф-хатар билан ёнма-ён яшаб келади. Ўз ақл-заковати билан таҳдидларнинг олдини олишга ҳаракат қилади, хатарга қарши курашади, оқибатни бартараф қилиш чораласини кўради. Бинобарин, хатарларнинг кўпини одамларнинг ўзи яратади. Масалан, турмушни қулайроқ қилиш, янада енгиллатиш учун атроф-муҳитга зуғум ўтказади, табиий ресурсларни аямай истеъмол қилади. Бу жараённинг охири йўқдек, гўё. Афсуски, хавф сўнгги пайтда кўпайса кўпайиб боряптики, асло камаймаяпти.

   Яқинда халқаро экспертлар, экологлар, тадбиркорлар, жами 12 мингдан зиёд киши келгуси ўн йиллик глобал тараққиёт тенденцияси ва инсоният учун асосий хавфни ўрганишди. Юқорида таъкидланганидек, башорат ижобий эмас.

 Заминимиз довуллар сайёрасими?

   Экспертлар фикрича, инсоният учун иқлим ўзгариши асосий хавф бўлиб қолмоқда. Энг йирик таҳдид инсоннинг табиатга келтираётган зарари, об-ҳаво беқарорлиги ва иқлим ҳолатига таъсир этиш қийинлиги билан боғлиқ. Олимлар ва жамоатчилик вакиллари хулоса қилишича, иқлим ўзгариши жараёнини секинлаштириш учун ҳали ҳеч қандай чора кўрилмади. Швейцариянинг “Жаҳон иқтисодиёти форуми” (ЖИФ) нодавлат ташкилоти ҳар йили шу йўналишда амалга оширилаётган тадқиқот натижасини эълон қилади. Бу галги ҳисоботда жаҳон сиёсатчилари, давлат раҳбарлари иқлим ўзгаришига қарши оламшумул баёнот қилиб, қоп-қоп ваъда бераётган эса-да, амалда ҳеч иш қилинмаётганини надомат билан таъкидлашмоқда.

   2016 йил қабул қилинган Париж битимида инсониятнинг глобал мақсади сифатида иқлим ўзгаришига қарши кураш белгиланган, яъни 2100 йилгача ҳарорат кўтарилишини 1,5 даражадан оширмаслик зарурлиги айтилган. Бинобарин, ҳали ўн йил ҳам ўтгани йўқ, мақсад долзарблигини йўқотиб бўлди. Ҳисоб-китоб шуни кўрсатмоқдаки, глобал исиш 2,4 даражада ушлаб қолинса ҳам катта ютуқ экан. Ҳарорат бу қадар тез суръатда кўтарилиши довул, кучли шамол ва тошқин, қуюн сони ошишига сабаб бўлади. Табиий офатнинг вайронкор оқибатидан бутун сайёрамизда миллионлаб одам жабр кўради.

   “Жаҳон иқтисодиёти форуми” экспертлари огоҳлантиришича, “яшил энергетикага” шошилинч равишда ўтиш ҳам сайёрага, ҳам мамлакатлар иқтисодиётига зарар етказиши мумкин экан. Зеро, шамол парраги ва қуёш батареяси ишлаб чиқариш учун ноёб металларни қазиб олиш керак. Бу ҳам экологияга кучли салбий таъсир ўтказаркан.  

Вируслар ва қашшоқлик. 

    Инсоният учун яна бир хавф вируслар ортидан келадиган қашшоқлик. Пандемия кўп мамлакатларда юмшаган бўлса-да, ҳамон давом этяпти. Бунинг ортидан келадиган иқтисодий инқироз эса ер шари аҳолисини моддий жиҳатдан табақалаштирмоқда. Бойлар янада бойиб, камбағаллар баттар қашшоқлашаверди.

   Масалан, пандемия даврида дунёда иқтисодий ўсиш суръати пасайиб кетгани боис 2021 йил сентябрда давлатларнинг глобал қарзи рекорд даражага чиқди. Бунинг бари ички инқирозга, ижтимоий ларзага, инқилобга, инфляцияга, аҳоли қашшоқлашишига, ҳатто, ресурслар учун урушга олиб келиши мумкин. Тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, қашшоқлик одамларнинг норозилигига олиб келади ва геосиёсатни ҳам кескинлаштириб юборади.    

    Kиберхавфсизлик ва коинот таҳдиди. 

    “Глобал миқёсда рақамлашиш янги воқеликнинг ажралмас қисми сифатида турмуш даражасини оширади, лекин янги таҳдидларни ҳам юзага келтиради”, дейди мутахассислар. Кибертовламачилар ҳатти-ҳаракатидан миллионлаб одамлар зиён кўрмоқда. Рақамли кенгликлар энди инсонга борган сари яқин келмоқда. Ҳадемай, одамлар рақамли пулга ўтади, фуқаролар рақамли паспортга эга бўлади, харид онлайн режимда амалга оширилади, кўпчилик масофадан ишлай бошлайди. Бундай шароитда кибержиноят сони ҳам ошади.   

    Яна бир таҳдид коинотда бўладиган уруш эҳтимоли экан. Масалан, бошимиз узра учиб ўтаётган сунъий йўлдош қурол бўлиб чиқиши мумкин. Яқинда Россия ўзининг эскириб кетган сунъий йўлдошини ердан учирилган ракета билан уриб йўқ қилди. Шу вақтгача фақат АҚШ, Ҳиндистон ва Хитойга дохил бундай имконият энди бошқа мамлакатларда ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолат мамлакатларни нафақат ерда, балки кенг коинотда ҳам қарама-қаршиликка ундаши мумкин. Қолаверса, 2030 йилгача Германия, Франция, Япония, Мексика, Туркия ва Аргентина ҳам фазо бўшлиғида ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилади. Коинотда қуролланиш жадаллашаётган экан, айни соҳада ҳамкорлик қилиш қийинлашиб бораверади, геосиёсатда эса кескинлик ошаверади.

Очарчилик эҳтимоли   

    Украина воқеаси Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши санкция қўллашига сабаб бўлди. Натижада жаҳон бозорида ўғит танқислиги юзага чиқди. Бу ўрта ва узоқ муддатли истиқболда олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатга олиб келиши мумкин.   

   Германиянинг “Compact” нашри экспертлари ёзишича, бутун дунёда фермерлар минерал ўғит етишмаслиги сабабли ўз маҳсулотига бўлган талабни қондира олмаслиги мумкин. Натижада 2023 йил глобал миқёсда озиқ-овқат инқирози келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд.

    Экспертлар ушбу таҳдид қай даражада намоён бўлиши ҳақида турлича фикрласа-да, шундай ҳолат муқаррарлигини инкор қилишмаяпти. Бонн шаҳрида истиқомат қилаётган иқтисодчи Матин Каимнинг таъкидлашича, Украина можароси оқибатида, тахминан, 100 миллион киши очарчиликка юз тутади. Озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли юзага келадиган миграцион вазият эса Суриядаги қочқинлар билан боғлиқ ҳоладан ҳам баттар бўлиши мумкин.

Аҳоли кўпайиши ортидан келиб чиқадиган муаммолар 

     Ҳозир сайёрамизда 7,7 миллиарддан кўп одам яшамоқда. Бу рақам ҳар йили 1 фоиздан кўпайиб, ҳар 70 йилда икки баробар ошмоқда. Агар демография билан боғлиқ аҳвол шу тарзда давом этса, 2090 йилга келиб Ер аҳолиси 15 миллиард кишидан ошади. Аҳолининг бу тарзда кўпайиши ва ресурсларни истеъмол қилиши глобал инқирозга олиб келиши мумкин. Аҳолиси ҳаддан ортиб кетган мамлакатлар туғилишни назоратга олишга мажбур бўлади.

 Ичимлик суви етишмаслиги

Мазкур хавф-хатарни аҳоли кўпайиши ва ресурс истеъмоли ортишининг мантиқий давоми сифатида кўриш мумкин. Сўнгги 120 йилда ресурсларга талаб 40 баробар ошди. Истеъмол миқдори шу даражада тез суръат билан ошмоқдаки, натижада ресурсларни қайта тиклашга имкон қолмаяпти. Бир йилда одамлар 3,8 триллион тонна чучук сув, 5 миллиард тонна озиқ-овқат ва 27 миллиард тонна фойдали қазилма истеъмол қилади.

    Бу муаммони ҳал қилишнинг эҳтимолий йўларидан бири чиқинди миқдорини камайтириш ва табиий материаллардан қайта-қайта фойдаланишдир. Афсуски, ҳукуматлар бу борада ҳеч қандай чора кўрмаяпти.

Ядровий уруш

    Кейинги пайтда йирик сиёсатчилар учинчи жаҳон уруши ҳақида кўп гапиряпти. Ядро қуроли ишлатилиши мумкин бўлган ушбу таҳдид юз бериши эҳтимолидан кўпчилик ваҳимага тушаётгани ҳам бор гап. Замонавий ядро қуроли, гарчи, ҳажми кичиклигига қарамай, анча аниқ ишлайди ва Иккинчи жаҳон урушидаги атом бомбасидан кучлироқ.

   Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тараққиёт инсонни олдинга ҳаракатлантиради. Бинобарин, бу ҳаракатнинг тескари томони ҳам бор, яъни глобал муаммо. Токи инсоният дунёқарашини ўзгартирмас экан, барча давлатлар саъй-ҳаракатни бирлаштирмас экан, биргаликда технология яратиб, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланмас экан, глобал муаммоларни ҳал этишнинг мақбул ечимларини топиш мушкуллашиб бораверади.  

23 May 2022

      Ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда. Статистик маълумотларларга кўра сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва тақиқланган жойларда чўмилиши оқибатида содир бўлган. Асосан катта ёшдаги фуқароларнинг сувга чўкишларига уларнинг сипиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилиш учун сувга тушишлари сабаб бўлмоқда. Қайд этилган ҳолатларнинг деярли 99 фоизи белгиланмаган ва чўмилиш рухсат этилмаган жойларда қайд этилган. Шу боисдан вилоятимизнинг барча ҳудудлари каби Учқудуқ туманида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида туманимиздаги “Олтин кўл” сув ҳавзасида чўмилишни қатъий тақиқлаш, мавсум олди ва мавсумий долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 

         Азиз ҳамшаҳарлар, сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз:

-ҳеч қачон белгиланмаган жойларда чўмилманг;

“Чўмилиш таъқиқланади” махсус белгиларига қатъий амал қилинг;

-ёзги таътил даврида болаларни белгиланмаган жойларга чўмилишга боришларига йўл қўйманг;

-ёш болаларни назоратсиз қолдирманг;

-спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, чўмилишга борманг;

-фақатгина чўмилиш рухсат этилган махсус сув ҳавзаларида чўмилинг. 

          Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш фақат сизнинг саломатлигингиз ва ҳаётингиз кафолати эканлигини унутманг.     

ШКБ ОЁХТТЭБ П ва НБ инспектори катта лейтенант

 С.М.Камолов, мутахассис оддий аскар Ф.Б.Улугов                                                                                                 

                                      


 

23 May 2022

    Чарх уриб айланаётган дунёда кифтингга ортмоқлаганинг, қалбингга тўлдирганинг нур бўлсин экан! У жуда нуроний, камтар ва меҳнатсевар инсон эди. Қайси бир жойга бормасин ўзи билан нур таширди гўё! 

    Баъзан кадрлар бўлимига бирор юмуш билан келса албатта хонамга йўл солиб ўтарди. Ташрифидан хонам ҳам, кўнглим ҳам ёришиб кетарди! 

...“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони уни сира камтарликдан узоқлаштирмаган, шундай кичиккўнгил, камсуқум, камтар эди бизнинг Панин бобо! Ўзи ҳам, экскаватори ҳам кончи-азаматларга яхши таниш. Телевизор орқалими, расмдами кўришса ҳамон “Паниннинг экскаватори” дея ифтихор қилишади! Футболчилар эса қаҳрамон билан бир майдонда тўп суриш юксак фахр эканига ғурурланиб-ми, ижтимоий тармоқдаги асосий расмларига у билан биргаликда тушган суратларини юклашган. Менинг эса улуғларни кўрган нуроний дея, ёнимиздан ўтган афсонамиз, дея ғурурлангим келади! 

    Офтобнинг қайноқ тафти, совуқнинг аччиқ изғиринлари Учқудуқни, унинг кон хазиналарини “сийламай” ўтмайди. Ёзнинг жазирамасию қишнинг аёзида шаҳар марказидан 35 километр узоқликдаги кон қазилмаларида меҳнат қилиш осон иш эмас. Тиллони қаттиқ “қучиб” олган замин олтинини осонликча бермайди: ёз тафтидан саримойдек эрибтурса-да, жазираманинг тандирдек оташи меҳнатни оғирлаштиради. Қишда эса тупроқ тошдек қотиб, аёз бор заҳрини сочади. 

  Анатолий Николаевич ана шу табиат инжиқликлари ичида меҳнат қилиб ҳурмат топган инсонлардан эди. Қалби яхшиликка лиммо-лим тўлиқлигидан кўзларидан яхшилиги тўкилиб турарди.

      Анатолий Николаевич Панин мустақилликнинг илк йиллариданоқ Республикамиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида фаол меҳнатга бел боғлаган кончилардан. “Тоғ электромеханикаси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган Анатолий Николаевич 1970 йилдан 2021 йилга қадар НКМК Шимолий кон бошқармасининг очиқ усулда қазиб олиш “Шарқий кони” да экскаваторчи бўлиб ишлаган, маъдан яширинган катта-катта харсанглар бағрини ўйиб-парчалаб ватанимизнинг олтин хирмонига хисса қўшган.

    Тоғ-кон саноатидаги фидоий меҳнатлари сабаб бир неча бор давлат мукофотлари билан тақдирланган. Бир пайтлар кўксига бирам ярашиб турган “Олтин Юлдуз”и ҳам пок меҳнатларининг самараси эди!

    У нафақат кончилик соҳасида, балки спортда ҳам бошқаларга намуна бўлган фидойи футболчи эди. Бир қанча тўпсурар шогирдлари билан туман, вилоят ва ташкилотлар ўртасидаги ўйинларда фаол қатнашган. Қайси яшил майдонда тўп сурмасин, ёш авлодга маданияти, ахлоқи, фидоийлиги билан ўрнак бўлган. Футбол командасидаги ҳар бир бола учун, унинг келажак тақдири, саломатлиги учун курашган инсон. 

   Бугун ҳам “Лочин” ўйингоҳи ёнидан ўтарканман, митти-митти, кичкинтой футболчи болажонларнинг Анатолий Николаевични ўзаро “Панин бува” деб аташгани ҳали ҳам қулоқларим остида жаранглайди. Улкан ҳурматга, болаларча беғуборликка, меҳрга, суғорилган “Панин бува” атамаси менга севимли адибим Ойбек домланинг болалигидаги “Фанорчи ота”сини эслатади - катта-кичикнинг йўлларини бетаъма ёритувчи, мўмингина фанорчи отани!  

    Панин бувамни эслаб ўйлаб қоламан: Ажаб! Қайси вақт, қайси замон бўлмасин, қайси дин, қайси миллат бўлмасин, одамлар кўнглини, йўлини, умрини ёритувчиларнинг юмуши бир хил экан - нур улашиш, нур ташиш... 

Нилуфар МУЙДИНОВА,

ШКБ кадрлар бўлими муҳандиси.

 

23 May 2022

    Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар маркази биносида туман ҳокимлиги ва Шимолий кон бошқармаси томонидан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. 

   Таклиф этилган корхона-ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий корхоналар ярмаркада ўзларидаги мавжуд вакант иш ўринлари билан иштирок этдилар. 

   Ўтказилган ярмаркада 48 та корхона-ташкилот ва муассаса ҳамда 4 та хусусий корхона ўзларида мавжуд 174 та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашди.

   Меҳнат ярмаркасида 115 нафар иш излаётган фуқаролар, уларнинг 43 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, 31 нафари эса ишсиз ёшлар иштирок этишди.

   Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, ШКБ директори Н.Ахатов томонидан ярмаркага ташриф буюрган фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид, касбга-қайта тайёрловга оид шунингдек, туманда потенциал иш берувчи ташкилот ШКБ да ишга қабул қилиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Ушбу ташкилотда ишга қабул қилиш жараёнлари инсон омили аралашувисиз яъни ахборот технологиялари коммуникациясидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилаётганлиги хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

   Шу куни 2 нафар фуқарога квота асосида корхона-ташкилотларга ишга йўлланма берилган бўлса, 3 нафар фуқаро Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхоналарга, 1 нафари туман тиббиёт бирлашмасига мутахассислик талаб этилмайдиган иш ўринларига йўлланма берилган. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 8 нафар хотин-қизлар ҳам турли корхоналарга доимий ишга жойлаштирилди. 

   Бундан ташқари, 23 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тикувчилик, компьютер саводхонлиги, пайвандчилик йўналишлари бўйича ўқув курсларига йўлланмалар берилди.

-Ошпазман, олти йилдан буён мутахассислигим бўйича иш излайман, - дейди Дилафрўз Сайфуллаева. – Бугун меҳнат ярмаркасида орзуимдаги корхона “НГМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармасига ошпазликка қабул қилиндим. 

   -“Аёллар дафтари”га киритилган 285 нафар хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилади. Жумладан, биринчи тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз, даромад манбаига эга бўлмаган бироқ, ишлаш истагида бўлган 43 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган. Бугун меҳнат ярмаркасида уларнинг 8 нафарига доимий ишлаш учун йўлланмалар берилган бўлса, яна йил охиригача 14 нафар хотин-қизларни доимий ишга жойлаштирамиз. Уларнинг 11 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинади. 10 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш орқали субсидия асосида бандлигини таъминлаш кўзда тутилган, - деди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова.

   Учқудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иш излаётган фуқароларга ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари унинг имкониятлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот ва тушунчалар берилган. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш ва имтиёзли кредит олиш истагини билдирган фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

   "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

23 May 2022

    Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар маркази биносида туман ҳокимлиги ва Шимолий кон бошқармаси томонидан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. 

   Таклиф этилган корхона-ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий корхоналар ярмаркада ўзларидаги мавжуд вакант иш ўринлари билан иштирок этдилар. 

   Ўтказилган ярмаркада 48 та корхона-ташкилот ва муассаса ҳамда 4 та хусусий корхона ўзларида мавжуд 174 та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашди.

   Меҳнат ярмаркасида 115 нафар иш излаётган фуқаролар, уларнинг 43 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, 31 нафари эса ишсиз ёшлар иштирок этишди.

   Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, ШКБ директори Н.Ахатов томонидан ярмаркага ташриф буюрган фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид, касбга-қайта тайёрловга оид шунингдек, туманда потенциал иш берувчи ташкилот ШКБ да ишга қабул қилиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Ушбу ташкилотда ишга қабул қилиш жараёнлари инсон омили аралашувисиз яъни ахборот технологиялари коммуникациясидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилаётганлиги хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

   Шу куни 2 нафар фуқарога квота асосида корхона-ташкилотларга ишга йўлланма берилган бўлса, 3 нафар фуқаро Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхоналарга, 1 нафари туман тиббиёт бирлашмасига мутахассислик талаб этилмайдиган иш ўринларига йўлланма берилган. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 8 нафар хотин-қизлар ҳам турли корхоналарга доимий ишга жойлаштирилди. 

   Бундан ташқари, 23 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тикувчилик, компьютер саводхонлиги, пайвандчилик йўналишлари бўйича ўқув курсларига йўлланмалар берилди.

-Ошпазман, олти йилдан буён мутахассислигим бўйича иш излайман, - дейди Дилафрўз Сайфуллаева. – Бугун меҳнат ярмаркасида орзуимдаги корхона “НГМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармасига ошпазликка қабул қилиндим. 

   -“Аёллар дафтари”га киритилган 285 нафар хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилади. Жумладан, биринчи тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар бўлиб, бу тоифага ишсиз, даромад манбаига эга бўлмаган бироқ, ишлаш истагида бўлган 43 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган. Бугун меҳнат ярмаркасида уларнинг 8 нафарига доимий ишлаш учун йўлланмалар берилган бўлса, яна йил охиригача 14 нафар хотин-қизларни доимий ишга жойлаштирамиз. Уларнинг 11 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинади. 10 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш орқали субсидия асосида бандлигини таъминлаш кўзда тутилган, - деди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова.

   Учқудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иш излаётган фуқароларга ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари унинг имкониятлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот ва тушунчалар берилган. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш ва имтиёзли кредит олиш истагини билдирган фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

   "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

23 May 2022

   Кончилик ва металлургия тармоғи мустақил Ўзбекистон иқтисодиётида етакчи ўрин тутган ва шундай бўлиб қолаверади. 2001 йилдан эътиборан мамлакатимизда май ойининг учинчи якшанбаси соҳа ходимларининг касб байрами сифатида нишонланиб келинаëтганлиги кончилар ва металлурглар, машинасозлар ва энергетиклар, кимёгарлар ва қурувчилар, қўйинг-ки, тармоққа у ёки бу жиҳатдан алоқадор минглаб кишилар фидокорона меҳнатининг юксак эътирофидир. 

    Бу шубҳасиз, 3-сонли гидрометаллургия заводи ишчи-хизматчилари, муҳандис - техник ходимлари қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Ҳозирда заводимизда 1700 дан ортиқ турли касб эгалари ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб келмоқдалар. 

    Бугунки шиддаткор давр ҳар бир соҳа олдига муҳим вазифаларни қўймоқда. Замон талаби барчамиздан юксак масъулият, фидоийликни талаб этмоқда. Шунга мос тарзда ҳар бир соҳа иш услубини, келажагини яратмоқда. 

    Барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз кон-металлургия саноатида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бевосита комбинатимиз раҳбарияти кўмагида заводимиз ривожланиш йўлида давом этмоқда. Айниқса, фаолиятга изчил татбиқ этилаётган инвестицион лойиҳалар, дастурлар ва йўл хариталари 3-сонли гидрометаллургия заводи учун янгидан-янги истиқболларни очмоқда ва бу албатта жамоамизга куч-ғайрат бағишламоқда. Қолаверса, Юртбошимиз ташаббуси билан "Ҳаракатлар стратегиясидан" "Тараққиёт стратегияси" сари илгари сурилган ғоялар ва вазифаларни рўёбга чиқариш учун ғоятда шиддатли жараëн кечмоқда. 

    Keнг қамровли ислоҳотлар замирида иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш, бир сўз билан айтганда, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам.

   Жорий йил январь ойида республика бўйлаб электр тармоқларида узилишлар содирбўлди. Бу ҳолат заводнинг барча ишлаб чиқариш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиб, кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келди. Лекин шунга қарамай, заводимиз ишчи ходимлари фидойи меҳнати ва яхши мувофиқлаштирилганиши туфайли, барча кўрсаткичларни йил бошидан белгиланган даражага олиб чиқилди.

    Жумладан йил бошидан бугунги кунга қадар маъданни қайта ишлаш хажми 100,7 % га, олтинни ажратиб олиш даражаси 100,0 % га, олтинни ишлаб чиқариш ҳажми эса 101,6 % га бажарилди. Ишлаб чиқаришда таннархни тушириш ва янги инновацион ғояларни татбиқ этиш борасида эса, фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехида куйдирилган маҳсулотга кислота билан ишлов бериш схемаси ишга туширилди. Бу эса сорбциялаш жараёнида куйдирилган маҳсулотдан олтинни ажратиб олиш даражасини 3 % оширишга имконини берди. 

    Олтин корхонада маҳсулот ҳажмини кўпайтириш баробарида ижтимоий масалаларни ҳал этиш ҳам завод раҳбариятининг диққат марказида бўлмоқда. Ишчи-ходимларга қулайликлар яратиш, уларнинг маънавий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш ҳамда меҳнатларини муносиб рағбатлантириш борасида ҳам ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

   Завод ҳудудидаги ажойиб мусиқали фаввора завод олд кисмига кўчирилди. Муҳташам атриумда LED экран ўрнатилиб, янгиликлар узатиб борилмоқда.

    Жамоада байрамлар арафасида ўтказилаётган ҳашар ва ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этиш анъанага айланган. Шунингдек, касаба уюшмаси билан ҳамкорликда меҳнат фахрийлари, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам маънавий ҳам моддий кўмаклар кўрсатилмоқда.

Шуҳрат НАРБАДАЛОВ,

ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводи директори.

 

23 May 2022

   Мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан туман марказидаги “Лочин” спорт мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

   Унда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармаси, “Навоийуран” ДК Учқудуқ ишлаб чиқариш майдони, "НКМК жамғармаси" ДМ "Учқудуқ" ҳудудий бошқармасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган турли касб эгалари, меҳнат фахрийлари ҳамда учқудуқликлар иштирок этди.

   Таъкидланганидек, кейинги йилларда Шимолий кон бошқармасида 3-гидрометаллургия заводида ноёб технологияга асосланган бошқа жойда учрамайдиган янги мажмуа фойдаланишга берилди. Бугунги кунда комбинат мамлакатимиз иқтисодиёти драйвери сифатида дунёнинг олтин ишлаб чиқарадиган йирик компаниялари орасида ўз мавқеини йил сайин мустаҳкамлаб бормоқда.

   Мазкур мажмуа республикмиздаги энг йирик саноат корхонаси бўлиб, айни пайтда 60 мингга яқин, Учқудуқ туманидаги Шимолий кон бошқармасида 8 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади. Корхонада олтин ва уранишлаб чиқарилади.

   Тадбирда“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармаси, “Навоийуран” ДК Учқудуқ ишлаб чиқариш майдони, "НКМК жамғармаси" ДМ "Учқудуқ" ҳудудий бошқармасининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳани ривожлантиришга қўшаётган юксак ҳиссаси учун ҳамда касб байрами муносабати билан 1-, 2- ва 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

– ШКБ тизимидаги “Даугизтау” конида 1996 йилдан буён “БелАЗ” ҳайдовчиси бўлиб ишлайман, – дейди Зиёвиддин Халилов. – Бугун касб байрамимиз арафасида меҳнатларим юксак баҳоланиб, менга 1-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони берилди. Албатта, бу каби эътироф ва эътибордан мамнунмиз. Белгиланган режа-топшириқларни ортиғи билан уддалашга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

   Тадбирда Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов сўзга чиқиб, соҳа фидоийларини Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни байрами билан қутлади.

   “Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.


 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: