LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

19 May 2022

   2022 йилнинг январ–апрел ойларида Самарқанд вилоятида 354 нафар эгизак дунёга келган. Бу даврда Тошкент шаҳри, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ҳам 300дан кўп эгизак туғилган

   Ўзбекистонда 2022 йил дастлабки 4 ойида эгизак болалар туғилиши бўйича рақамлар ҳудудлар кесимида маълум қилинди. Бу ҳақда ФҲДЁ органларининг қайдларига асосланиб, Адлия вазирлигининг “Давлат хизматлари” Telegram-канали хабар бермоқда.  

Маълум бўлишича, бу даврда:

3 нафар аёл – 4 нафардан

43 нафар аёл – 3 нафардан

3084 нафар аёл – 2 нафардан фарзанд кўрган.

4 ой давомида энг кўп эгизаклар Самарқанд вилоятида туғилган – 354 нафар. Фарғона вилоятида 347 нафар, Тошкент шаҳрида 328 нафар, Қашқадарё вилоятида 303 нафар эгизак дунёга келган.  

   Аҳолиси нисбатан кам Сирдарё вилоятида 84 нафар, Навоий вилоятида 104 нафар эгизак таваллуд топган.

 "Давлат хизматлари” каналидаги бошқа бир хабарда, ДХМларга аҳоли вакилларининг келиши бўйича ўрганишлар натижаси ҳақида маълумот берилган. Унга кўра:

    Cоат 09:00дан 12:00гача кўп;

12:00дан 16:00гача ўртача;

16:00дан 18:00гача кам одам ДХМга мурожаат билан келади.

 

19 May 2022

Учқудуқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муратов Нурладин Мустафаевич иштирокида БРИФИНГ!!!

 Ассалому алайкум ҳурматли брифинг қатнашчилари!

Қадрли ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

Учқудуқ туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларга кўрсатилаётган кўмак, улар билан олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда “Ёшлар жамғармаси” маблағларининг манзилли  сарфланиши юзасидан маълумот бериб ўтаман!

Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданият, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

2022 йил давомида  “Ёшлар дафтари”га киришни сўраб,  547 та онлайн аризалар келиб тушган.  Шундан  472 та ариза ёшлар томонидан туғридан тўғри топширилган, 14  таси кол-марказлари 13 таси секторлар орқали, 64 нафари ёшлар етакчилари орқали аризалар қабул қилинган.

536 та аризадан 328 таси  ёки 60 фоизи тасдиқланиб, 218 та ёки 40 фоиз ариза рад этилган.

Ёшлар жамғармасига 2022 йил бошидан буён 1,639 млрд сўм пул маблағлари ажратилган. Шундан вилоят бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ажратмалар 701,4 млн. сўмни, туман бюджетидан ажратилган маблағ 792,4 млн сўмни,  мажбурий ижро бюросидан  ўтказилган маблағ 143,6 млн сўмни ташкил этади.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар  342 нафарни ташкил этади. Шундан 342 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, ёшларнинг 2 нафарига кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган,  37 нафар ёшларнинг  бандлиги таъминланган, 58 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилган. 121 нафар ёшларга олий ва ўрта-махсус  таълим  йўналишида тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилган.  52 нафарига субсидия асосида сафарбарлик чақирув резерви ҳизмати харажатлари тўлаб берилди.

“Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 26 нафар ёшларнинг  замонавий касбларга ўқиш курс пуллари тўлаб берилди. 4 нафарининг  ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75 фоизи яъни  1,5 млн сўм маблағи қоплаб берилди. 7 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Шунингдек 21 нафар ёшларга бошқа йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”да ёшлар мавжуд эмас.

342 нафар “Ёшлар дафтар”ига киритилган ёшларнинг
76 нафари ёки 22, 5 фоизи нафари 1-сектор, 107 нафари ёки 31 фоизи 2-сектор, 72 нафари ёки 21 фоизи 3-сектор, 87 нафари ёки 26 фоизи 4-сектор ҳиссасига  тўғри келади.

Бугунги кунда 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 76 нафар 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 107 нафар ёки 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 72 нафар, 4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 87 нафар  ёки 100 фоиз ёшларга амалий ёрдам кўрсатилган ҳолда “Ёшлар дафтар” идан чиқарилган.

Ёш авлоднинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида 2022 йил давомида турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ҳамда интеллектуал  ўйинлар ўтказилди.

 “Беш ташаббус олимпиадаси  1-мавсум”, “Беш ташаббус олимпиадаси 2-мавсум” лойиҳаси доирасида  ўтказилган тадбирлар фикримизнинг ёрқин далилидир.  Унда 10 000 дан ортиқ  туманимиз ёшлари  қамраб олинди.

Тумандаги барча маҳаллаларда стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш сингари спортнинг 14  туридан мусобақа ва беллашувлар ўтказилди.

Шунингдек, халқ ва замонавий чолғу асбоблари танлови, ёшлар “Рақс” фестивали, “Қувноқлар ва зукколар”, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилиб, ёшларимиз ўз иқтидор ва истеъдодларини намойиш этишди.

14 январ  - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туркум маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.  “Темурбеклар”,  “Шунқорлар” ҳарбий - спорт мусобақалари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда 1000 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар  иштирок этишди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” нинг 1-мавсумида  “Мустақиллик” МФЙ дан Бобоқандова Феруза Республика босқичида  иштирок этиб, шашка мусобақасида  фахрли 2-ўринни эгаллади. Бобоқандова Марғуба  эса шахмат мусобақасида вилоятда
1-ўринни эгаллаб,  Республика босқичида муваффақиятли  иштирок этиб қайтди.

“Узунқудуқ” жамоаси “Зукко китобхон” интеллектуал танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида  Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилди.

 “Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсумда “Навоий” МФЙ да яшовчи Амиров Маьруф  стол тенниси мусобақаларининг  вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этди.

“Абай” МФЙ ёшларнинг ташкил топган стритбол жамоаси  беллашувларнинг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “А” лигасида муваффақиятли  иштирок этди.

“Айтим”  МФЙ ёшларидан иборат стритбол жамоаси  мусобақаларнинг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “С” лигасида иштирок этиб, фахрли 2 - ўринни эгаллаб қайтишди.

“Абай” МФЙ дан Амирова Вазира шашка мусобақасида  вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “С” лигасида иштирок этиб, фахрли  1 - ўринни эгаллагани учқудуқлик ёшларнинг ҳар жабҳада фаол эканликларини билдиради.

“Айтим” МФЙ да яшовчи Турсинова Барчиной шашка мусобақасида вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “А” лигасида иштирок этди.

Жорий йилнинг 15-26 декабрь кунларида Учқудук туманидаги 14-30 ёшлар “Хатирчи тумани тажрибаси” мисолида хатловдан ўтказилди. Маҳалладаги бешлик уйма-уй юриб, 11 201 та хонадондан 14-30 ёш тоифасидаги фуқаролар билан сўровнома тўлдириб чиқилди. Хатлов натижаларига кўра 8737 нафар ёшлар анкеталари шакллантирилди.

Шундан; 4533 нафар ўғиллар,  4204 нафари қизлардан иборат.

2023 йилда - “Ёшлар дафтари” га тавсия қилинган ёшлар 95 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунда турли йўналишлар бўйича ёрдам кўрсатилиши  белгилаб олинди.

Илм-фан, маданият ва спорт шоҳсупаларида байроғимизни баланд кўтараётган ўғил-қизларимиз, шижоатли ёшларимизга янги-янги зафарлар тилайман. Улар бизнинг фахримиз-ғуруримиздир.

Барчангизни, кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилайман.

Эътиборингиз учун ташаккур!

17 May 2022

 

15 май – “Халқаро оила” куни муносабати билан "Фаровон оила сари" ғояси остида Учқудуқ туманидаги Орзу истироҳат боғида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими С.Хамроев кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан муборакбод этди. 

Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларни олдини олишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган ибратли оила вакиллари ўз ҳаёт йўллари, турмушнинг сир - асрорлари билан бўлишиб, ёш оилалар ва энди янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларга ўз тавсияларини беришди.

Сана муносабати билан ўтказилган "Ибратли оила" кўрик-танловида 7 та - “Дўстлик” маҳалласидан Баҳодир Тўрақулов ва Одинахон Тўрақулова, Нурали Дониёров ва Нодира Турсунова, “Мустақиллик” маҳалласидан Алишер Қазоқов ва Гулшан Мухиддинова, “Навоий” маҳалласидан Даут Абуов ва Жанагул Булекбаева, “Айтим” маҳалласидан Маъруфжон Расулов ва Сурайё Фарҳодова, “Ифтихор” маҳалласидан Абдурашид Эгамов ва Малоҳат Сахипова, “Йўлчилар” овулидан Пахматилло Ахмедов ва Дилшод Ғиёсова, “Абай” маҳалласидан Икром Тўлаев ва Феруза Усмоновалар оилалари иштирок этди. 

Тадбирда оилаларнинг жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, маҳалла яраштириш комиссиясига аъзолиги, ободонлаштириш ишларидаги иштироки, қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, оиланинг китобхонлик маданияти, ота-онанинг фарзандларни меҳнатга ўргатиши, маҳалладаги ибратли оилалар сонини ошишига қўшган ҳиссаси каби мезонларга эътибор қаратишди.   

Барча танлов ғолиб ва танлов иштирокчиларига туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

12 May 2022

    Президентимизнинг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

   халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;. 

   халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.  

   Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим; 

  Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.  

   Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади; 

   Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.  

   Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

 

11 May 2022

    Коррупцияга қарши курашишнинг янги маъмурий тартиблари белгиланди. Имтиёзга эга абитуриентлар тоифаларини ягона ҳужжатда тасдиқлаш, талабаларнинг ётоқхонадан, тадбиркорларнинг автобус бекатларидан жой олиши, бюджет ташкилотларига ишга кириш жараёнлари ва ташқи реклама объектлари бўйича аукционлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

      11 май куни “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” хабар берди.

    Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Е-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

коррупцияга мойил муносабатлар электрон реестрини шакллантириш ва юритиш;

коррупциявий хавф-хатарлар қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

   Лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади. 

   Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг маълум қилишича, қарор билан коррупцияга мойил муносабатларни бартараф этиш бўйича чоралар дастури тасдиқланган.  

Дастурга кўра: 

ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;

   ОТМларда талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади;

   Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;

   Ташқи реклама объектларини жойлаштириш онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик назорати кучайтирилади;

   “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга мойил муносабатлар электрон реестрини (“паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида) шакллантириб, уни интернетда очиқ эълон қилиб боради.  

    Шунингдек, ҳар бир аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйилади.   

   Агентлик ҳамкор идора ва вазирликлар билан биргаликда жорий йилнинг октябр ойига қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга туширади.  

   2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади: 

вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;

таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;

кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;

ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;

кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

 

11 May 2022

     Депутатлар кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, уй сотиб олишда унинг майдони қанчалигидан, автомобиль олди-сотдисида эса унинг ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар бир хил давлат божи ундириш белгиланмоқда.

       10 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

       Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилиш масаласи тартибга солинмоқда ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.

     Қуйи палата матбуот хизматига кўра, нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар, автотранспортлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлиб турган айни вақтда давлат божини тўлашда ҳам нотариусларда, ҳам фуқароларда турли тушунмовчиликлар пайдо бўляпти. Бу эса “ўз ўрнида қатъий «ставка»ларни белгилаш зарурати”ни келтириб чиқармоқда.

       Қонун лойиҳаси билан уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъи назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.

«     Автотранспортлар олди-сотдисида ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробари (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда», дейилади хабарда.  

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар, автомобиль олди-сотдисида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (810 минг сўм) миқдорида давлат божи ундириш белгиланмоқда.

      Йиғилишда фракция депутатлари қонун лойиҳаси қўллаб-қувватлаган.

      Янги тартиб қонунчиликка кириши учун дастлаб бу лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида 3 ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилиниши керак. Сўнгра қонунни Сенат маъқуллайди ёки қайтаради. Парламент қабул қилган қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган муддатда кучга киради. 

10 May 2022

    Инсон табиати янгиликка ташна. У хоҳ фойдали, хоҳ зарарли янгилик бўлсин, уни ўз ҳаётида, албатта, қўллаб кўргиси келади. Глобаллашув шиддати онг-қалбимиз ва ҳаётимизда шундай ўзгаришлар содир этмоқдаки, ундаги фойдали жиҳатлардан кўра, зарарлилари тез орада ўз акс таъсирини кўрсатмоқда.

    Бугун ҳар бир ёшу қари чекиш – бу зарарли одат эканлиги, саломатликка салбий таъсир кўрсатишини билади.

         Замонавий тиббий тадқиқотлар туфайли олимлар никотинни кам дозада истеъмол қилиш ҳолатида ҳам қуйидаги нуқсонларни келтириб чиқаришини исботлашди:

         Ўпка ва бошқа органлар саратони пайдо бўлиши хавфини оширади;

         Ҳам эркаклар ва ҳам аёлларда репродуктив функцияларни бузади;

         Умумий саломатликни ёмонлаштиради;

         Иммунитетни заифлаштиради;

         Қон томирларини торайтириши оқибатида, юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқаради.

          Энг даҳшатлиси, чекиш – бу мақсадли равишда орттирилган одат ҳисобланади. Инсон организми чекиш учун яратилмаган. Биринчи марта тамаки чекишда организм йўтал кўринишида унга қаршилик кўрсатмоқчи бўлади. Аммо, биз барибир, бу зарарли наркотикни ичимизга тортишга ҳаракат қилаверамиз.

БМТ маълумотларига кўра, дунёда кашандалик оқибатида ҳар йили 5,4 миллион, ҳар 6 сонияда 1 киши ҳаётдан кўз юмади. Мутахассисларнинг фикрича, зудлик билан зарур чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб кашандалик ҳар йили 8 миллион кишининг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлади. Дунёда чекувчилар сони бўйича биринчи ўринда Хитой, кейин Ҳиндистон ва Индонезия туради. Чекиш оқибатида келиб чиқадиган йиллик иқтисодий зарар 200 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетмоқда.

          31 май – Бутун жахонда чекишга қарши кураш куни Инсоннинг замонавий ҳаёт тарзида чекиш кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи, ногиронликни ва ўлимнинг кўпайишига сабаб бўлувчи хавфли омилларнинг асосийларидан бири бўлиб қолмоқда.

           Кимлар чекувчи ҳисобланадилар?

           Бир кун давомида  бир донадан сигарета чекаётган шахслар чекувчи ҳисобланадилар.

            Тамаки ва унинг тутуни таркибида одам организмига зарарли таъсир этувчи 400 дан ортиқ ҳар хил бирикмалар бўлиб, улардан энг заҳарлиси никотин, ис гази ва шуларга ўхшаш кўпгина зарарли моддалардир. 

            Никотин – энг кучли заҳарлардан бири. Ўпка тўқимасига  кирган никотин 7 секунддан кейин бош мияга етиб боради.

           Инсон учун никотиннинг ўлим дозаси 50-100 мг ёки 2-3 томчи. Айнан шундай доза ҳар куни  қонга 20-25 та сигарет чеккандан кейин тушади.

Бир кунда 1 қути сигарет чекиш – бу 1 йилда 500 рентген нурланишни олган билан баробар.

          Тамаки юрак – қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб, ички секреция, жинсий безлар каби аъзоларига заҳарли таъсир қилиб миокард инфаркти, хафақон касаллиги, бронхларнинг сурункали яллиғланиши, яра ва саратон сингари кўпгина хавфли касалликларга сабаб бўлади.

          Тамаки наслга ҳам салбий таъсир қилиб, фарзандсизликка, туғиладиган болаларни заиф, ногирон, жисмоний нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлади.

Тамаки таркибидаги заҳарли бирикмалар таъсирида организмда модда алмашинуви бузилиб, А, В1, В6, В12, С каби витаминлар етишмовчилиги юзага келади.

 

10 May 2022

    Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.

     Шу боис, Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

   Қарор билан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 

2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос 

ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги 

муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари тайёрланди.

 ВаШунингдек, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр 

ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни рақамлаш ишлари амалга оширилди.

   Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати, таълим даражаси, яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади. 

Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, улар орқали нафақат ўзимиз, балки келажак авлод учун муҳим маълумотларни тўплашга эришамиз. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бирга, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ҳамда дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қўвватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда фойдаланилади. 

   Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Учқудуқ туман статистика бўлими 

 

07 May 2022

   Бугунги кунда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Хусусан, 2022-йилнинг апрель ойи давомида Учқудуқ туманидаги 134 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 134 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

   Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 19 та субъектларнинг 76 миллион сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

   Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида электрон хизматлар кўрсатиш кўламининг янада кенгайтирилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Масалан, бугунги кунга қадар вилоятда «Э-ижара» автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти орқали 2 та шартномалар рўйхатга олинган.

   Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. 

   Масалан, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 52 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

    Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг апрель ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди.  

    Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрель ойи якуни билан туманда 257 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 8 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

   Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз. 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: