Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар намунаси сифатида тизимда иш усулининг янги имкониятларини намоён этиш мақсадида Учқудуқ туманида мобил методик гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Куни кеча педагог-ходимларнинг касбий тайёргарлик даражасини оширишга кўмаклашиш, ўз устида ишлаш, малака ва тажрибасини мунтазам равишда мустаҳкамлаб боришга доир ишларни самарали ташкил этиш мақсадида бўлим ходимлари томонидан мобил методик гуруҳ бўлимга қарашли Мингбулоқ овулидаги 11-мактабга ташриф буюрди. Таълим муассасасида Мактаб раҳбариятидан бошлаб, таълим сифати, маънавият йўналиши, ўқитувчилар сифат таркиби, психологик хизмат кўрсатиш сифати, лаборатория жиҳозларининг юритилиш ҳолати, мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги, 5 ташаббус доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, ижро-интизом ҳамда ҳужжатларнинг юритилиши юзасидан бир қанча тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди. Яшил йиллик умумиллий лойиҳаси доирасида мактаб атрофида экилган кўчатлар парвариши бўйича ҳам кўрсатмалар бериб ўтилди. Ташриф сўнгида бўлим мудири томонидан таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказилиб, мактаб раҳбарияти учун навбатдаги вазифалар аниқ белгилаб берилди.