Б.Қ. НКМК АЖ Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли Қурилиш-монтаж бошқармасида техника хавфсизлиги ва ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул шахс лавозимида ишлаб келиб , Навоий вилояти Бандлик бош бошқармасининг 19.10.2021 йилги 18/00-02/11-519-сонли хизмат текшируви хулосасига кўра, унга юклатилган лавозим йўриқномасининг 3.1.29-банди ва Асбоб ва мосламалар билан ишланганда хавфсизлик қоидаларининиг 602-бандининг 3-хатбоши ҳамда НКМК Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 3-бўлим, 17 ва 20-бандлари талаблари каби меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасидаги хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида, Оҳактошни куйдириш цехи печкасининг устини пайвандлаш ишларига жалб этилган О. Ҳ.(марҳум) меҳнат хавфсизлиги таъминланмаган шароитда ёғоч нарвон устида ишлаб турган вақти, ёғоч нарвон сирпаниб кетиши оқибатида,
2.70 метр баландликдан йиғилиб тушиб, Зарафшон шаҳар СТЭБнинг 30.10.2021 йилги 723-сонли хулосасига кўра “ўртача оғирликдаги тан жароҳати” олишига бевосита сабабчи бўлган.
Шундай қилиб, Б.Қ. ўзининг хатти ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган “Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлиш” жиноятни содир этган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, ўзининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш борасидаги хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиқиши лозим бўлган жиноий қилмишни яширишни ҳамда унга тан-жароҳати етказилганлиги муносабати билан ишхона томонидан ажратилиши лозим бўлган зарар ажратилмаслигини ўз олдига мақсад қилиб, О.Ҳ.(марҳум) билан ўзаро жиноий тил бириктириб, О.Ҳ. иш жараёнида олган тан-жароҳатини гўёки уйида, ишдан ташқари вақтида ўз эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб олганлиги ҳақида тегишли идора ва раҳбариятга хабар қилиши тўғрисида ҳамда касаллик таътилида бўлган вақтлари учун ойлик маоши тўлиқ берилиши борасида ўзаро келишиб, О.Ҳ.га нисбатан 2021 йил 04 январь кунидан 2021 йил 16 март кунига қадар очилган касаллик таътили ҳамда 2021 йил 25 август кунига қадар жами ишга чиқмаган 1286 иш соати учун унга тўлиқ ойлик иш ҳақи ажратилишини ният қилиб, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, ўзининг ғараз манфаатларини кўзлаб, О.Ҳ.га ойлик маош ажратилишига асос бўлган, расмий ҳужжат ҳисобланган 2021 йилнинг январь, феврал, март, апрел, май, июн, июл ва август ойи табелига била туриб сохта маълумотлар тақдим этиб, ушбу сохта маълумотлар табелга киритишига эришиб, ўзининг жиноий хатти-ҳаракатлари натижасида давлат корхонаси бўлган НКМК ДК Зарафшон қурилиш бошқармаси манфаатларига 49.711.981,70 сўм миқдорида зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Бердиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 257-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
Элёр Якубов, НКМК ИИБ ЖҚБ тезкор вакили майор,
Руслан Шеров, НКМК ИИБ ТБ терговчиси