Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Учқудуқ туман ҳокимининг 2021 йил 24 августдаги 31-5-76-Қ/2-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 4-бандининг 3-иловасига асосан 15 кишидан иборат Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг намунавий таркиби тасдиқланди.
Бугунги кунда Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси йиғилишларида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш, боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш, болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни таҳлил қилиш, болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, вояга етмаганларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи шароитлар ва сабабларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида болалар ва уларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, муҳокама қилиниб келинмоқда.
Жумладан: 22 апрел куни Учқудуқ туман ҳокимлигиининг кичик мажлислар залида Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда болаларнинг ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Учқудуқ тумани ИИБ ХТБ вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор психологи майёр Мухторов Шахриддин Нарзуллаевич
Учқудуқ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил тасдиқланган маҳаллий бюджет даромадлари режаси 50 млрд 643 млн 200 минг сўм белгиланган.
1-чорак маҳаллий бюджет даромадлари режаси 7 578,6 млн.сўм белгиланган бўлиб, белгиланган режа 8 890,5 млн.сўмга бажарилиб кўшимча 1 311,9 млн.сўм ёки режа 117,3 фоизга бажарилиши таъминланди.
Шундан;
Январ ойи маҳаллий бюджет даромадлари режаси
2 457,5 млн.сўм белгиланган бўлиб, белгиланган режа 2 665,8 млн.сўмга бажарилиб кўшимча 208,3 млн.сўм ёки режа 108,5 фоизга бажарилиши таъминланди.
феврал ойи маҳаллий бюджет даромадлари режаси
2 625,6 млн.сўм белгиланган бўлиб, белгиланган режа 2 750,9 млн.сўмга бажарилиб кўшимча 125,4 млн.сўм ёки режа 104,8 фоизга бажарилиши таъминланди.
март ойи маҳаллий бюджет даромадлари режаси
2 495,6 млн.сўм белгиланган бўлиб, белгиланган режа 3 473,8 млн.сўмга бажарилиб кўшимча 978,3 млн.сўм ёки режа 139,2 фоизга бажарилиши таъминланди.
Маҳаллий бюджет даромадлар режасини кўпайтириш қўшимча манбаалар аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига Молия бўлими ходимлари ўз олдимизга 4 та йўналиш белгилаб олганмиз ушбу йўналишлар бўйича 2021 йил 1 апрел холатига 96,9 млн.сўм қўшимча маблағлар туширилишига эришилди.
I-йўналиш бўйича; Жисмоний шахсларнинг мол-мулклари ва ер участкаларини давлат солиқ хизмати органларида тўлиқ ҳисобга олиш ва мол-мулкни кадастир қийматидан келиб чиқиб хисоблаш орқали тушумни кўпайтириш ҳисобидан мулк солиғи бўйича 3 нафар фуқоролардан 1,7 млн,сўм, ер солиғи бўйича 3 нафар фуқоролардан 3.7 млн.сўм;
II-йўналиш бўйича; Туман худудида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш натижасида 5 та якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти йўлга кўйилди.
Изоҳ: (Ушбу ЯТТлар ЎРПҚ-3301-сонли қарорига асосан 2017 йил
1-октябрдан 2028 йил 1-январгача қатьий солиқдан имтиёз берилганлиги учун тўлов амалга оширилмайди, фақатгина ЯТТлар учун хар ойда енг кам иш ҳаққининг 1 барабари миқдорида сўғирта бадали тўлайди).
III-йўналиш бўйича; Давлат солиқ хизмати органларида солиқ хисобида турмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган, қўшимча даромад олиб, уни кўрсатмаётган, жисмоний шахслар яъни ходимлар сонини камайтириб кўрсатиш натижасида 42 та умумовкатланиш, савдо корхоналаридан 50,5 млн,сўм;
IV-йўналиш бўйича; Туман худудидаги Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятидан тушадиган тушумларни тўлиқ қамраб олиш ҳамда бошқа фаолиятлар бўйича (ижара шартнома, ёлланма ишчи ......) 49 нафар субъектлардан 32,3 млн,сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланди.
2021 йил 1 апрел холатига туман Давлат солиқ идораси билан хамкорликда 102 та ҳолатда 96,9 млн.сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланди ва ҳозирги кунда 102 та ҳолатдан 67,8 млн.сўм солиқ тўшумлари ўндирилди.
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 2022 йил учун жами харажатлари 86 млрд 782,4 млн.сўм миқдорида белгиланди
Шундан, 2022 йил 1 чорак харажатлар қисми 27.5 млрд сўм маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу ажратилган маблағларнинг соҳалар кесимида таҳлил қиладиганда;
Мактабгача таълим соҳасига 3.7 млрд сўм ажратилган бўлиб, шундан иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларга 192 млн 946 минг сўм, коммунал тўловларга 1 млрд 376 млн 724 минг, Озиқ- овқат харажатларига 799 млн 188 минг сўм ва бошқа сақлаш харажатларига 413 млн 103 сўм маблағлар ажратилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилди.
Халқ таълими соҳасига 4 млрд 376 млн 503 минг сўм маблағлар режалаштирилиб иш хаққи ва унга тенглаштирилган тўловларга 1 млрд 974 млн 611 минг сўм, коммунал тўловларга 1 млрд 206 млн 045 минг ва бошқа сақлаш харажатларига 279 млн 121 минг сўм маблағлар ажратилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасига 7 млрд 735 млн 131 минг сўм маблағлар режалаштирилиб иш хаққи ва унга тенглаштирилган тўловларга 6 млрд 569 млн. 256 минг сўм, дори-дармон харажатлари учун 104 млн 791 минг, коммунал тўловларга 283 млн 363 минг ва бошқа сақлаш харажатларига 165 млн 083 минг сўм маблағлар ажратилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилди.
Ободонлаштириш бошқармасига 3 млрд 741 млн 155 минг сўм маблағлар режалаштирилиб иш хаққи ва унга тенглаштирилган тўловларга 1 млрд 968 млн. 231 минг сўм, коммунал тўловларга 75 млн 694 минг ва бошқа сақлаш харажатларига 400 млн 138 минг сўм ажратилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилди.
Давлат хокимияти ва бошқарув органларига 3 млрд 463 млн 194 минг сўм маблағлар режалаштирилиб иш хаққи ва унга тенглаштирилган тўловларга 2 млрд 487 млн. 923 минг сўм, коммунал тўловларга 55 млн 698 минг ва бошқа сақлаш харажатларига 664 млн 456 минг сўм маблағлар ажратилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилди.
Маданият ва спорт соҳаларига 1 млрд 079 млн 454 минг сўм маблағлар режалаштирилиб иш хаққи ва унга тенглаштирилган тўловларга 974 млн. 250 минг сўм, коммунал тўловларга 17 млн 973 минг ва бошқа сақлаш харажатларига 39 млн 680 минг сўм ажратилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари туман маҳаллий бюджетидан молиялашатириладиган бошқа харажатлар учун 3 млрд 500 млн
977 минг сўм маблағлар режалаштирилиб, нафақаларга 381.0 млн сўм, якка ёлғизлар учун озиқ-овқатга 13.0 млн сўм, ёшлар ва аёллар дафтарига 516,0 млн сўм, фуқароларнинг ташаббусли жамғармасига 2.5 млн сўм ажратилиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, жорий йил 1-чорагида туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ 1357.7 млн сўм шакллантирилди.
Ушбу йил бошидаги маблағларда қуйидаги йўналишларга ажратилди ва молиялаштирилиши таъминланди: Жумладан;
Соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, таълим тизимининг пойдевори бўлган Мактабгача таълим ташкилотларининг ижтимоий инфратузилмаларинимустаҳкамлаш,моддий техника базаларини мустахкамлаш ва киз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш харажатлари учун 41.0 млн.сўм ;
Халқ таълим сохасини оладиган бўлсак моддий техника базаларини мустахкамлаш учун 40.3 млн сўм;
Ижтимоий соҳанинг яна бир бўғини бўлган Соғликни сақлаш муассасалари учун моддий техника базаларини мустахкамлаш ва дори –дармон харажатларига 103.0 млн.сўм қўшимча маблағлар йўналтирилди.
Бундан ташқари худудни ободонлаштириш ишлари, туман марказидаги Айтим МФЙ худудидаги “Болалар боғи”да монимент (стела) таъмирлаш, туман аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида кўча ёритқиш чироқлари ҳамда электр-энергия учун тармоқ кабеллари ва аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида “Ақилли устунлар” харажатлари учун туман ободонлаштириш бошқармасига
228.4 млн.сўмқўшимча маблағлар йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021-йил
26-феврал куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида аёллар ва кизларни муоммоларни хал килиш хамда уларни хар томонлама кўллаб-кувватлаш максадида "Аёллар дафтари" жамғармасига 75.0 млн. сўм, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
11 мартдаги "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 132-сонли қарорининг 2-банди банди ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун "Ёшлар дафтари" жамғармасига
260.0 млн.сўм маблағлар йўналтирилди.
Ўзбкистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5072-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Очиқ бюджет жамғармасига
409.6 млн. сўммаблағ йўналтирилди.
Ўзбкистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9августдаги "Ётим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5216-сонли қарори асосида ётим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга туман ғокими томонидан ажратилган уй-жойларнинг коммунал хизматлари учун 1.1 млн. Сўм маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги "Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1023-соли қарорининг 1-иловаси 8-банди ижроси бўйича архитектура ва режалаштириш ишлаб чикиш харажатларига 81.0 млн сўммаблағ йўналтирилди.
Халқ Депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2021-йил
29 июндаги 222-сонли қарорига асосан 1-сектор котибига, лавозим маошига 50% устама хақи харажатларига 12.3 млн сўм туман ҳокимлигига қўшимча маблағлари йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил
28 декабрдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 779-сонли қарри ижросини таъминлаш максадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармасига 20.0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
23 февралдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги 99-сонли қарорига асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бериш хараджатларига 12.6 млн сўм, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига қўшимча маблағлар йўналтирилди.
Шу биилан бирга туман маҳаллий бюджетининг бошқа ташкилотларига моддий техника базасини мустаҳкамлаш, тадбир харажатлари ва бошқа харажатлар учун 31.6 млн.сўм маблағлар йўналтирилди.
Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асл моҳиятини ташкил этувчи асосий омиллардан бири бу соғлом (тўғри) – рационал овқатланишдир. Рационал овқатланиш муаммоси, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг энг асосий ва етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади. Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. Соғлом овқатланиш – бу инсоннинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини, унинг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда касалликларнинг олдини олишни таъминлашга имконият берувчи овқатланишдир.
Овқатланиш – бу, озиқаларнинг организмга тушиши, ҳазм бўлиши, сўрилиши ва ўзлаштирилиши билан кечадиган тўқима ва ҳужайраларнинг таркиб топишида зарур бўлган, организмда сарфланган энергияни қопловчи ва унинг функциясини бошқарувчи мураккаб жараёндир.
Овқатланиш жараёнининг ўзи инсон ҳаётининг асоси бўлиб, унинг саломатлиги, узоқ умр кўриш ва самарали меҳнат қилиш омили ҳисобланади. Шунинг учун овқатланиш рационал, тизимли, мувофиқлашган, ёшига, жинсига, касб фаолиятига ҳамда саломатлик ҳолатига мос келиши лозим.
Тўғри ва тартибли овқатланиш юрак – қон-томир кассалликлари, буйрак, ошқозон-ичак хасталиклари, қандли диабет, баъзи хавфли ўсмалар ва қатор турли кассалликларнинг ривожланиш хавфини камайтириши исботланган.
тўғри овқатланиш учун одам хилма-хил маҳсулотларни еб туриши лозимлиги соғлом овқатланиш тамойилларининг биринчи шартидир.
Соғлом овқатланиш ҳақидаги замонавий тасаввур учта асосий ёндашувга асосланади: баланслашган, адекват ва оптимал овқатланиш.
Баланслашган овқатланиш истеъмол қилинган ва сарфланган энергия ўртасидаги баланс билан ифодаланади, бир кунлик ўртача овқат билан истеъмол қилинган энергиянинг асосий қисми кун давомида сарфланиши лозим.
Адекват овқатланиш кўп жиқатдан индивидуал хусусиятга эга бўлиб, одамни у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотларига муносабати билан ифодаланади. Озиқа маҳсулотларнинг турли-туманлиги сабабли организм уларни турлича қабул қилади, шунинг учун соғлиққа фойдали, яхши ҳазм бўладиган, умумий аҳволни яхшилаб кайфиятни кўтарадиган овқат одам учун адекват ҳисобланади.
Оптимал овқатланиш тушунчаси озиқ-овқат маҳсулотларини турли-туман бўлиши билан характерланади.
Ҳаётнинг турли даврларида организмда кечадиган функционал жараёнлар ҳамда моддалар алмашинувининг ўзгаришлари туфайли одамнинг овқатланиши ҳам кескин ўзгариб боради.
Болаларда озиқ моддаларга ва энергияга бўлган эҳтиёжнинг абсолют меъёри тана вазни ва ёшига қараб, бир-бирига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Кекса ва қарияларда озиқ моддаларга, айниқса, оқсил, ёғлар ва углеводларга нисбатан бўлган эҳтиёж камайиб боради.
Овқатланиш тартибида кундалик овқат ҳажмининг 60-65 фоизини куннинг биринчи ярмида 15:30 гача, кечки овқат уйқудан икки соат олдин ёки ундан ҳам илгари истеъмол қилиниши керак.
Соғлом инсонга 4-5 маротаба овқатланиш тавсия этилади, эрталабки нонушта озиқ миқдори калориясига қараб, 30%, иккинчи нонушта 10%, тушлик 30-40%, кун ярми 10%, кечки овқат 20 фоизни ташкил этиши керак.
Қайси гуруҳ моддалари ҳисобига килокалория ҳосил бўлиши организм учун муҳим аҳамиятга эга.
Чой ва қаҳва таркибида танин моддаси юқори миқдорда мавжуд, у темир моддасининг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, қаҳва иштаҳани оширганлиги сабабли кўп овқат ейишга олиб келади. Шунинг учун овқатланиш вақтида чой ва қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Овқатланиш пайтида ширин газланган ичимликлар ҳам тавсия қилинмайди, чунки улар таркибида сунъий қўшимчалар бўлиб, улар, айниқса, болаларда иммун тизимини сусайтириб юборади ва ошқазон ичак тизимига зарарли таъсир этади.
Мутахассисларнинг тавсияларига кўра кундалик овқат таркибининг энергетик манбаини 10-15 фоизини оқсиллар, 30-35% ёғлар ва 50фоизини углеводлар таъминлаши лозим.
Жаҳон Соғликни саклаш ташкилоти талабига биноан соғлом овқатланишнинг 12 тамойили мавжуд.
Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ
Санитария гигиена бўлими
Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган йиғилиш кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Т.Атамуродов ҳамда туман сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассаса мутасаддилари, тадбиркорлар иштирок этди.
Шакаров Дилшод Эсанович Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шакаров Дилшод Эсанович 1975 йил йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1995 йилда Самарқанд саноат иқтисодиёт техникумини, 1999 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2009 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги озиқ-овқат маҳсулотлари технологи, ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультети кафедраси асистентлигидан бошлаган. Кейинчалик Самарқанд шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаб келган.
2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Навоий вилояти қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қайд этиш керакки, Учқудуқ туман ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари Бафоев Фарруҳ Жўрақулович бугунги кунда Учқудуқ туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари вазифасида фаолиятини давом эттирмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди (https://openbudget.uz/).
Сайтдаги маълумотларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Вилоятимиздан 134 та, туманимиздан 10 та ташаббус ғолиб деб топилган. Улар билан қуйидаги ҳавола (openbudget.uz/boards/4?district=79®ion=6&page=1) ёки қуйидаги расм орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди (https://openbudget.uz/).
Сайтдаги маълумотларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Вилоятимиздан 134 та, туманимиздан 10 та ташаббус ғолиб деб топилган. Улар билан қуйидаги ҳавола (openbudget.uz/boards/4?district=79®ion=6&page=1) ёки қуйидаги расм орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Шахмат, шоҳмот (форс. шоҳмот - шоҳ ўдди) - спорт тури. Ўйиндан мақсад рақиб шоҳини мот қилиш. Икки хил (оқ ва қора) рангдаги 64 та тенг катакли тахта (сатҳ)да икки хил рангдаги 16 тадан дона (биттадан шоҳ ва фарзин, 2 тадан рух, фил ва от, 8 тадан пиёда)да ўйналади. Шахматда мусобақа пайтида маълум сондаги юришлар қилиниши учун вақт (дастлабки 40 та юриш учун 2,5, 2 ва 1,5 соат ва ҳ.к.) ва ўйин тугамаса қўшимча вақт белгиланади. Тезкор шахматда ўйинни тугатиш учун аниқ вақт (30, 25, 15 ва 5 дақиқадан) берилади. Сиртқида ҳар бир юришни амалга ошириш учун масофа ва алоқа воситаси турига қараб, кун ёки ҳафталар белгиланиши мумкин.
Шахматнинг келиб чиқиши чатуранга ўйинига бориб тақалади. Араб халифалиги даврида бу ўйин “шатранж” номи билан оммавийлашди. Араблар шахмат ёзувини жорий этгани учун шахмат ўйинлари матнига оид қимматли маълумотлар сақланиб қолган. Абулфатҳ Аҳмад ибн Сижзий “Шатранж китоби”да 819 йилда Хуросонда ўтказилган биринчи шахмат мусобақаси ва унда ғолиб чиққан ўртаосиёлик машҳур шатранжчи Абу Бакр ас-Сулий ҳақида ёзган. Ас-Сулий кўплаб шахмат воқеаларига қаҳрамон бўлиб кирган Абулфарож Лайложга устозлик қилган.
20-асрнинг 20-йилларидан Ўзбекистонда шаҳматнинг замонавий қоидалари кенг тарғиб этилиши бу спорт турининг ривожланишига туртки берди. Тошкент, Самарқанд, Кўқон ва бошқа шаҳарларда шахмат тўгараклари очилди. Азмиддин Хўжаев, Сергей Фрейман, Пўлат Саидхонов, Зокир Хўжаев кабилар шаҳматни тарғиб этишда жонкуярлик кўрсатишди. 1930 йилдан эркаклар, 1935 йилдан аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган (Александр Грушевский ва Лариса Пинчук энг кўп - 8 мартадан чемпион бўлишган). Турли даврларда Фёдор Дуз-Хотимирский, Сало Флор, Тигран Петросян, Паул Керес, Александр Котов, Марк Тайманов, Виктор Корчной, Анатолий Карпов каби таниқли гроссмейстерларнинг Ўзбекистонга келиб, маърузалар ўқиши, бир йўла ўйин (сеанс)лар ўтказиши, мусобақаларда қатнашиши мамлакатимиз шахмати ривожига самарали таъсир этди. 20-асрнинг 50-йилларидан бошлаб Мамажон Муҳитдинов, Улуғбек Элбеков, Сергей Пинчук, Роман Ким, Алла Мкртичан каби шахмат жонкуярларининг янги авлоди вояга етди. Республика шахмат клуби фойдаланишга топширилди, турли тоифадаги мусобақалар ўтказила бошланди, газета ва журналларда шахмат рукнлари, Ўзбекистон телевидениесида шахмат кўрсатуви очилди, шаҳматга оид китобларни нашр этиш йўлга қўйилди. Исаак Бирбрагер, Ефим Рухлис каби шахмат композиторлари турли танловларда ғолиб чиқишди. Георгий Борисенкога сиртқи шахмат бўйича халқаро гроссмейстер унвони берилди. Георгий Аъзамов эса Ўзбекистондан етишиб чиққан 1-халқаро гроссмейстер бўлди (1984).
20-асрнинг 90-йилларидан Ўзбекистон шахматида юксалиш бошланди. Эркаклар терма жамоаси жаҳон шахмат олимпиадасида 2-ўринни эгаллади (1992), Осиё чемпионатида ғалаба қозонди (1999). Иброҳим Ҳамроқулов ўсмирлар ўртасида жаҳон биринчилигида ғолиб чиқди (1998). Рустам Қосимжонов Осиёнинг биринчи (1998), жаҳоннинг 17-чемпиони (2004) бўлди.
Бугунги кунда ҳам юртимизни бутун дунёга танитиб, байроғимизни жаҳон ареналарида баланд кўтариб, мадҳиямизни баралла янгратиб келаётган кучли шахматчиларимиз талайгина.
Мустақил диёримизда яратилган имкониятлар, ҳар битта соҳага берилаётган эътибор ёшларимизнинг шижоатини ошириб, иштиёқ билан олға интилишларига замин яратади.
Ис гази (CО2) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.
Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органиc моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин. Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма — карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғирҳолатларда эса — анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
Фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
иситиш печларининг дудбўронларини нотўғри ўрнатиш;
газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш хоналарига олиб кириш;
ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик чораларини кўришга чақирди.
Жумладан, газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик. Бундан ташқари, газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Бу билан сиз ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини асраб қолган бўласиз.
Учқудуқ тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ
ФТE ХТБ бошлиғи лейтенант З.Шокиров
1918 йил 19 апрелда Ўзбекистон Давлат санъат музейи ташкил этилди.
1955 йил 19 апрелда Сирдарё вилоятидаги Боёвут, Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманлари ташкил этилди.
1990 йил 19 апрелда Андижон давлат университетига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.
1995 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ташкил этилди.
2005 йил 19 апрелда Берн Конвенцияси Ўзбекистонда кучга кирди.
2018 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар маркази ташкил этилди.
Янги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчи ва машинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчига хавфсизлик камарини тақиш шарт қилиб белгиланмоқда.
Бунда касаллиги бўлган айрим фуқароларга камарни тақмасликка рухсат берилган.
Маълум қилинишича, 8 турдаги касаллик ҳолати учун тиббий маълумот талаб этмасдан хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади.
Жумладан, умров ва тўш суякларининг синишлари, елка камари синиши, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич), бронхиал астма (IV босқич), ўпканинг интерстициаль зарарланиши, ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланган, сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи ҳамда ҳомиладор аёллар шулар жумласидандир.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.