LOTIN-КИРИЛЛ

Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси фаолияти тўғрисида МАЪЛУМОТ

Географик обектларни номлаш, қайта номлаш масалалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича туманда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг топшириқ хатига асосан Географик объектларнинг номлари давлат реестри маълумотлар базасидаги Учқудуқ туманига тегишли бўлган маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари ҳамда уларнинг таркибий қисмлари номлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган давлат реестри билан туман географик объектлари ўртасидаги номувофиқликлар юзасидан вазифалар аниқ белгилаб олинди ва топшириқлар тегишли тартибда амалга оширилиб, тумандаги географик обектлар номи давлат реестри базаси билан ўзаро мувофиқлаштирилди.
Хусусан, географик обектларни номлаш бўйича халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 3 та қарори қабул қилинди. Жумладан, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 174-сонли қарори билан янгидан номланган 3 та кўча ҳамда 176-сонли қарори билан тумандаги “Орзу” истироҳат боғи, 2 та хиёбон ва 5 та зиёратгоҳ номини асословчи Кенгаш қарорлари, туманда янги ташкил қилинган “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинини тасдиқловчи Кенгаш қарорлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хатида Учқудуқ туманидаги “Кокпатас” аҳоли пункти номи қонун талабларига номувофиқ номлар қаторига киритилганлиги масаласи туман комиссияси йиғилишида муҳокама қилинди ва ўрганишлар олиб борилиб, маълумотлар тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборилди.
Туман ҳокимлиги томонидан “Кокпатас” аҳоли пункти номи юзасидан тақдим қилинган маълумотлар асосли деб топилиб, “Эксперт хулосаси”га асосан “Кокпатас” аҳоли пункти номи ўз номида сақлаб қолинди ва қонун талабларига мувофиқ деб топилди.
Шунингдек, географик объектларни номлаш, қайта номлаш масалалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-майдаги 72-сон ва 25-июлдаги 117-сон Раёсат мажлиси баёнларида берилган топшириқларга асосан туманда йиғилиш ўтказилиб, чора-тадбирлар режаси, ишлаб чиқилди ва ижрога йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022-йил 13-сентябрьдаги 08-07950-сонли топшириқ хатида 2022  йил 25 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисининг 117-сон баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 2.2-бандига мувофиқ, Республика аэрогеодезия марказида фан, маданият арбоблари, топонимистлар, тилшунослар, тарихчилар, ўлкашунослар ва бошқа соҳалар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда Географик обектлар номлари давлат реестридаги мавжуд номларни тўлиқ хатловдан ўтказиш амалга оширилганлиги, хатлов жараёнида Учқудуқ туманида “Географик объектларни номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига жавоб бермайдиган жами 16 та географик обектлар номлари: 1та аҳоли пункти, 3 та булоқ, 8 та дўнглик, 1 та қумлик, 2 та сув омбори, 1 та тақир номлари рўйхати шакллантилгани ҳамда ушбу географик обектлар бўйича асосли маълумотлар тақдим қилиниши топшириқ қилиб берилган. Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, малакали мутахассислар билан биргаликда ўз номида қолдириладиган географик объектлар бўйича асосли изоҳлар тайёрланди, туман комиссиясида муҳокама қилинди ҳамда маълумотлар тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим қилинди.
Шу билан бирга, йил давомида ўтказилиб борилган туман комиссияси йиғилишларида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва ободонлаштириш бошқармасига бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда туман ҳудудидаги автомобил йўлларининг четида ўрнатилган бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтганликни билдирувчи белгилар, ҳудуд номини кўрсатувчи ва шунга ўхшаш бошқа пешлавҳалар, кўчаларга ўрнатилган ёзувларни яроқсизларини янгилаш ва ёзувлар бехато боʻлишини таъминлаш бўйича тавсия ва топшириқлар, маҳаллаларнинг кириш қисмига маълумот берувчи баннерлар, пешлавҳалар ўрнатиш бўйича маҳалла раисларига кўрсатмалар берилди.

Сожида Исломова,

Географик обектларни номлаш ва
қайта номлаш масалалари бўйича туман
комиссияси масъул котиби.

 

O'qilgan: 680 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 06 Feb 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: