Президент Админстрациясининг топшириғига биноан Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев раҳбарлигида корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида маҳаллий саноат ва экспортёр корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича учрашув ўтказилди.
Учқудуқ туманида 94 та маҳаллий саноат ва экспортёр корхоналар тўлиқ мониторинг қилинди. Мониторинг натижасида 30 та тадбиркорлик субъектларидан 37 та турли соҳадаги мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг 6 таси 6,8 млрд. сўмлик кредит маблағларига эҳтиёжи борлиги аниқланди. 10 тасига 4 млрд. дан ошиқроқ айланма маблағлар ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушди. 2 та тадбиркордан 3,4 млрд. сўмлик кредит маблағларини муддатини узайтириш мурожаати бўлди. 1 та тадбиркор эса 130 млн. қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 2 та тадбиркорни эса 400 млн. сўмдан ортиқ дебитор қарздорлигини ундириб бериш бўйича амалий кўмак кераклиги бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Бундан ташқари, 15 та йўл, электр энергия, газ, сув ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир мурожаати масаласи бор тадбиркорга масъул бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.