Узунқудуқ овулидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди. Унда овулдаги узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф қилинди.
Тадбир давомида сўзга чиққан кекса авлод фаол вакилларидан Несибели Жумаева, Лаззат Қолдасбаева, Галина Сайитова, Қалдигул Калбаева ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.
Шунингдек, сўзга чиққан ўрта авлод вакиллари ва ёшлар бу каби тадбирлар ёшларга кекса авлод вакилларининг ибратли сўзлари жонли мактаб вазифазини ўташини билдирдилар ва ўзлари эришган ютуқлар, амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзладилар.
Умар ХУДОЙҚУЛОВ
Учқудуқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.