Учқудуқ туманида 2022 йил давомида туман Маънавият ва маърифат Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйилган бўлиб, 18 кишидан иборат Кенгаш таркиби (14/049-35-сон 19.01.2022й), 4-банддан иборат Кенгаш иш режаси (12/049-35-сон 19.01.2022й) ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 2022 йил давомида Кенгаш иш режасига асосан 4 марта 28 март 03-02/79-сонли, 17 май 132/049-34-сонли, 7 сентябрь 03-02/158-сонли ҳамда 21 декабрь 03-02/467-сонли Кенгаш йиғилишлари ўтказилди.
Учқудуқ туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раисининг 2022 йил 16 февралдаги 54/049-35-сонли топшириқ хатига асосан жойларда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг бугунги ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Шунга асосан тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар ҳолати юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилди.
И. 2022 йил 28 мартдаги 03-02/79-сонли Кенгаш йиғилишининг кун тартибида кўрилган масалалар:
1.Учқудуқ туман касб-ҳунар мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, миссионерликка қарши кураш борасида, жумладан ёш авлодни ғоялар, сохта тариқатлар таъсиридан ҳимоя қилишга оид амалга оширилган ишларнинг муҳокамаси;
2. Туман электр таъминоти корхонасида, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳолати тўғрисида;
3. Мулкий мансублигидан қатъий назар ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда “Раҳбар кутубхонаси” ташкил этилганлиги тўғрисида
ИИ. 2022 йил 16 майдаги 132/049-34-сонли Кенгаш йиғилишининг кун тартибида кўрилган масалалар:
1. Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолиятини ўрганиш.
2. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази ва туман халқ таълими бўлимида маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларнинг муҳокамаси.
3. Навоий, Абай маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, миссионерликка қарши курашиш борасида, жумладан ёш авлодни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга оид амалга оширилган ишларнинг муҳокамаси тўғрисида.
4. Тумандаги кўргазмали тарғибот воситалари панно, баннер ва шиорларнинг ҳолати муҳокамаси.
Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан туманда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳага оид ишлар ҳолати қуйидаги корхона, ташкилот ва муассасалар кесимида ўрганилди.
ИИИ. 2022 йил 7 сентябрь 03-02/158-сонли Кенгаш йиғилишининг кун тартибида кўрилган масалалар:
1.Учқудуқ туман маданият бўлимида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати,
2. Туман молия бўлими ҳамда солиқ инспектсиясида “Маърифат соати”нинг ўтказилиши ҳолати
3. Тумандаги умумий ўрта-таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолиятини ўрганиш
ИВ. 2022 йил 21 мартдаги 03-02/467-сонли Кенгаш йиғилишининг кун тартибида кўрилган масалалар:
1. 2022 йил апрел ойида бўлиб ўтган туман Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши қарорларининг ижроси тўғрисида;
2. Туман болалар, ўсмирлар спорт мактаби ва туман болалар мусиқа ва санъат мактабида олиб борилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ишларнинг таҳлили тўғрисида;
3. “Айтим” МФЙ ва “Шалхар” ОФЙ да ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, миссионерликка қарши курашиш борасида, жумладан, ёш авлодни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ва “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий”, “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида маҳаллаларда;
4. Миллий банк туман филиали ва туман ўрмон хўжалиги бўлимида маънавий-маърифий соҳада олиб борилган ишлар муҳокамаси.
2022 йил давомида Учқудуқ туман Маънавият ва маърифат Кенгаши кун тартибида кўплаб масалалар муҳокама қилиниб, ижрога қаратилди.
Жанагул БУЛЕКБАЕВА,
Учқудуқ туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари.