Ҳар бир миллатнинг ўз дини, эьтиқоди ва давлат рамзлари мавжуд. Улар шу юртнинг маьданияти, турмуш-тарзи, тарихи ва келажагини акс эттиради. Дунёда минглаб давлатлар ва уларнинг минглаб байроқлари бор. Аммо, Ўзбекистон деган жаннатмакон ўлка, унинг серқуёш осмони, олтин замини, бағрикенг халқи ва озодлиги рамзи бўлган муқаддас байроғи ягонадир.
Мадҳиямиз ва байроғимиз миллатимиз юзи сифатида дунёнинг турли арэналарида жуда кўплаб маротаба баланд кўтарилиб, ўзлигимизни намоён этган.
Бугун мана шу ғуруримиз рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги мустақил диёримизда кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу қаторда, бизнинг Учқудуқ туманимизда ҳам ушбу қутлуғ кун муносабати билан туман марказидаги байроқ ўрнатилган рамзий “учқудуқ” майдонида “Мангу ҳилпирайвер, Ватан байроғи!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович бошчилигида ҳарбийлар, барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ҳамда ўқувчи ёшлар қўллари кўксида турган ҳолда кўкда ҳилпираб турган байроғимизга боқиб бир овозда мадҳиямизга жўр бўлишди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ