LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

30 Aug 2024

    Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

    Қадрли учқудуқликлар!

Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Дав-лат Мустақиллигининг33 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Бундан роппа-роса ўттиз уч йил муқад-дам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу – бутун халқимизнинг тарихий ютуғи. Зеро, мустақиллигимизнинг жорий йилда “Биз бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!” деган эзгу ғоя асо-сида нишонланиши замирида ҳам юртдош-ларимизнинг Ватанимизга бўлган юксак меҳри ва чексиз фахру ифтихори мужас-самдир.

Сиз, азизларнинг Ватанга меҳр ва садо-қат билан қилаётган ҳар кунлик меҳнатингиз Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳ-камлашга хизмат қилмоқда. Шу маънода, истиқлол байрами – барчамизнинг байрамимиз, мустақил Ўзбекистон – барчамизнинг фахримиз, ифтихоримиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган ушбу қутлуғ сана ҳар бир инсон, ҳар бир оила ҳаётида ўз ўрнига эга. Шу боис ҳам бу айёмни ҳар биримиз ўзгача кўтаринкилик ва меҳнатда катта зафарлар билан кутиб оламиз.

Мана шу шукуҳли дамларда иқтисодиётимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган Сиз азизларга барча яхши тилакларимизни билдириб қоламиз.

Қадрли дўстлар!

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганлари-дек, истиқлол йилларида эришган ютуқ-ларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар сўнгги йилларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини тубдан юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Буни биргина, туманимиз мисолида айтадиган бўлсак, жорий йилнинг
7 ойи давомида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 286,9 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,8 фоизга, пудрат ишлари 139,1 млрд. сўм ёки 128,0 фоизга, хизматлар ҳажми 240,6 млрд.сўм ёки 110,9 фоизга, чакана савдо айланмаси 358,1 млрд.сўм ёкм 113,4 фоизга, экспорт 928,1 минг АҚШ доллари  ёки 141,6 фоизга бажарилди.

Эътиборлиси, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 2024 - 2025 йилларда туманимизда 28 та 1261 хонадонли янги уй-жойлар барпо этиляпти. Шундай 6 та 345 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар эгаларига топширилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-ликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шароитлар яратиш мамлакати-мизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Бу йўналишда Учқудуқ туманидаги тижорат банклари томонидан 330 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хом ашё ва айланма маблағлар учун кредит маблағлари ажратилди. 96 та тадбиркорлик субъекти фаолиятини рағбатлантириш ҳамда кенгай-тириш мақсадида 774 млн. сўм, 58 та тадбиркорга эса 6,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қара-тилган ижтимоий дастурлар доирасида 255 та оилага 5,6 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 75 та кичик бизнес субъекти янгидан ташкил қилиниб, туманда уларнинг сони 1135 тага етказилди. Эътиборлиси, янгидан ташкил этилган кичик бизнес субъектларида 225 та иш ўринлари яратилди.

Ишга туширилган лойиҳалар ва тўғридан-тўғри ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳисобига бюджетга 1,7 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаб берилди. Туманга 6,1 млн.  АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди.

Айтиш жоизки, туманимизда Мисрликлар билан ҳамкорликда янги қўшма корхонага асос солинди. Бу “Copper Mining” МЧЖ қўшма корхонаси лойиҳа қиймати 20 млн.АҚШ долларига тенг бўлиб, ушбу корхонада қарийб 50 нафар фуқароларимиз бандлиги таъминланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Каолин хомашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги  қарорига асосан “Sifatli Kaolin” МЧЖ томонидан  янги лойиҳага қўл урилмоқда. Саноат йўналишида каолинни қайта ишлашга мўлжалланган мазкур лойиҳа  қиймати11 млн. АҚШ долларини ташкил этади.  2025 йил якунига қадар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Ўзбекистон Республикасининг ижти-моий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғри-сидаги  Президент қарорига асосан, айни кунларда 3 ва 9 сонли мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 14 млрд. сўм маблағ сарфланиб, капитал таъмирдан чиқарилаётган мазкур муасса-саларда эртамиз эгаларининг баркамол, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Қарийб, 1,5 млрд. сўм пул эвазига 20-мактабнинг қўшимча биносида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 7,18 – мактабларга сунъий қопламали спорт майдони қуриш ишлари, “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Абай” маҳаллаларида  ички йўлларни, “Амир Темур” шохкўчасидан ўтувчи марказий йўлни кенгайтириш, таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилмоқда. Туман марказидаги ички йўлларни  кенгайтириш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу йўналишда  “Ифтихор”, “Йўлчилар”, “На-воий” маҳалларида жами 1 млрд. 33 млн. сўм маблағ эвазига пиёдалар йўлагини қуриш, 65 та кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш шунингдек,1 км. узунликда велойўлак қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Асосий таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Туманимиз ёшларининг 114 нафари “Ёшлар дафтари” га киритилган бўлиб ҳозирда уларнинг 100 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилган.  Жумладан, 51 нафар  талаба-ёшнинг 192 млн. сўм миқдоридаги шартнома пуллари тўлаб берилган бўлса яна 15 нафарига 97 млн. сўм маблағ эвазига асбоб ускуналар субсидия асосида  берилди.

“Ёшлар дафтари” жамғармасига йил бошидан буён 499 млн. сўм миқдорда маблағ шакллантирилган бўлиб, шундан 318 млн. сўм маблағ ёшлар муаммоларини ҳал этишга  йўналтирилган.  Қарийб 133 млн. сўм пул эса ёшлар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказишга сафрланди.

Ҳурматли Учқудуқликлар!

Олдимизда турган яна бир муҳим вазифа – жамият ҳаётининг барча соҳаларида аёллар учун тенг имкониятлар яратишдир. Шунинг натижаси ўлароқ, “Аёллар дафтари”га киритилган 476 нафар хотин-қизларнинг 437 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. 176 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жумладан,  87 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 38 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги опа-сингилларимизга кредит ва субсидиялар ажратилди, учинчи, тўртинчи ва олтинчи тоифадаги 333 нафар  хотин-қизлардан 261 нафарига жами 417 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунгача “Аёллар дафтари” га киритилган ижтимоий-тиббий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун 545 млн. сўмга яқин маблағлар сарфланди.Биз бу йўналишдаги ишларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Кончилик – машаққатли шу билан бирга шарафли касблардан бири. Туманимиздаги ишга лаёқатли аҳолининг қарийб, 80 фоизи шу йўналишда меҳнат қилишади. Мураккаб  иш ва иқлим шароитида фидокорона меҳнат қилиб келаётган кончилар, металлурглар геолог ва муҳандислар, қурувчилар оддий ишчи-хизматчилар қўйингки, барчалари қазилма бойликларни қидиришдан бошлаб, маъданларни қазиб олиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи юксак маҳорат билан уддалаб келмоқдалар.Сизнинг заҳматли меҳнатингиз туфайли ризқ-рўз ундирилмоқда. Ана шундай машаққатли  аммо шарафли ишларингизда улкан муваафақиятлар тилайман!

Дарҳақиқат, ҳудудда юз бераётган ўзгаришлар, бунёдкорлик жараёнларининг бугунги суръати  тумандошларимизни янги марралар сари руҳлантирмоқда. Ислоҳотлар самарасини ўз тақдирида, кундалик ҳаётида кўраётган ҳар бир тумандошимиз қалбида бугунидан рози бўлиш, эртанги кунга мустаҳкам ишонч туйғуси мужассам.

Бундан кейин ҳам халқ манфаати, одамларни ҳаётдан рози қилиш – доимо фаолиятимизнинг     асосий мезони бўлиб қолаверади.

Сўзимнинг якунида, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, юртимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Юртимиз  тинч ва фаровон, меҳнаткаш ва  бағрикенг халқимиз доимо соғ-омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!

 Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

 

30 Aug 2024

      Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Гулбахор Алланова томонидан 18-сонли мактабдаги қурилиш ишлари бўйича олиб борилаётган ишлар назорати.

    Учқудуқ тумани 18-сонли мактабда  Сунъий қопламали стадион қурилиши ишлари  туман Кенгаши депутати Г.Алланова томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, бу борада қурувчи ташкилот билан олиб борилаётган ишлар юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда.

 

photo 2024 08 29 22 40 10

30 Aug 2024


      Uchquduq tumanida aholini arzon va qulay turar joy bilan ta’minlash maqsadida ko‘p qavatli uylar qurilishi davom ettirilmoqda. Shu munosabat bilan tuman hokimi U.Yelmuratov 2024 yil yakuniga qadar “Abay” MFY va Yo‘lchilar OFY lar hududida qurilib, foydalanishga topshirilishi ko‘zda tutilgan 6 ta ko‘p qavatli uylarni ko‘zdan kechirdi.
Bugungi kunda ushbu uylardan 2 tasiga aholi ko‘chib kirgan bo‘lsa yana 4 tasida qurilish ishlari davom ettirilmoqda. Jumladan, “OPEN-QURILISH”, “Javohir tarqqiyoti”, “Aygerim Almagul” XK, “Uchquduq ulgurji Savdo”, “Grand sharqona” XK lari tomonidan qurilayotgan ko‘p qavatli uylarda 375 xonadon mavjud. Ular tomonidan 70-85% qurilish ishlari yakuniga yetkazilgan bo‘lib joriy yil yakuniga qadar foydalanishga topshirilishi ma’lum qilindi.
     Tuman hokimi U.Yelmuratov qurilish tashkilotlari rahbarlariga qurilish ishlarini yil yakuniga qadar tugallash vazifasini qo‘ydi. Shuningek, isitish tizimi, gaz va suv ta’minoti, kanalizatsiya, elektr energiya bilan mavjud muammolar yuzasidan mas’ullarga ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.


UCHQUDUQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

29 Aug 2024

     O‘zbekiston Respublikasi sport vazirligi tashabbusi bilan 1 iyun Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan respublikamizning barcha tuman, shaharlarining har biriga bittadan sport maydonchasi qurib berish bo‘yicha tanlov o‘tkazilgan edi.
      Uchquduq tumanidan tanlovda g‘olib bo‘lgan 2 ta loyiha doirasida bugun sport maydonchalari foydalanishga topshirildi.
“Yo‘lchilar” OFY da Workaut va stritbol maydonchasi, “Iftixor” MFY da universal sport maydonchalarining ochilishida ishtirok etgan Uchquduq tuman hokimi U.F.Yelmuratov, yoshlarining sport bilan shug‘ullanishlari barcha shart-sharoitlar yaratilgan ushbu sport maydonchasi bilan mahalla va ovul yoshlarini qutladi.
Bu yerda istiqomat qilayotgan har bir yosh o‘qish va izlanishdan ortgan vaqtini sport bilan shug‘ullanishga sarflashi o‘zlari uchun koni-foyda ekanligini ta’kidlagan tuman rahbari eng ulug‘ va eng aziz bayram muborak istiqlol ayyomiga juda katta tuhfa bo‘lganligi xususida to‘xtalib o‘tdi.
     Ma’lumot o‘rnida Workaut va stritbol maydonchasini qurish uchun 172 mln so‘m, universal sport maydonchasini qurish uchun 361 mln so‘m mablag‘ ajratilgan.

UCHQUDUQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

29 Aug 2024

        Шу саволга жавоб олиш мақсадида бугун туман ҳокими У.Ф.Елмуратов бозорда бўлди. Унга ҳамроҳлик қилган сектор раҳбарлари туман прокурори М.Ортиқов, туман ИИБ бошлиғи А.Раджапов, туман ДСИ бошлиғи А.Усмонов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакаров, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Ж.Абдукаримов ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида Учқудуқ “Деҳқон бозори”да бир қатор камчиликлар аниқланди.
       Хусусан, сотувчи ва харидорлар учун етарли шароитлар яратилмагани, айрим маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланаётганлиги ва сотилаётгани шунингдек, бетартиб жойда ўтириб савдо-сотиқ билан шуғулланаётганлар кескин танқид қилинди.
        Бундан ташқари, бозор атрофидаги тозалик ишлари ҳам ўлда-жўлда бўлиб ўз ҳолига ташлаб қўйилгани устидан назоратни қатъий амалга ошириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

28 Aug 2024

    Uchquduq tuman hokimi U.F.Yelmuratov, tuman IIB boshlig‘i A.Radjapov va qator mas’ullar Kokpatas ovulida bo‘lib, hududning ijtimoiy soha obektlarini ko‘zdan kechirdi.
Tashrif davomida ovul aholisi bilan, yaqindan muloqot qilib aholining bugungi kundagi kayfiyati bilan qiziqdi. Ular tomonidan bildirilgan fikr mulohazalarni tingladi.
Jumladan, Kokpatas MFY nuroniysi Fayzullo Sultonov uzoq yillar “Kokpatas” DGQE da ishlagani hozirda nafaqada bo‘lib, davolanish uchun uzoq hududdagi sanatoriylarga borishga sog‘ligi to‘g‘ri kelmasligini aytib, “Konchi” sanatoriy – profilaktoriysiga yo‘llanma olishda amaliy ko‘mak so‘radi. Shuningdek, ovulning yana bir oqsoqoli Jalg‘asbay Batreshov qo‘rg‘ondan o‘tuvchi avtomobil yo‘lini tartibga solishni, yo‘l belgilari qo‘yish taklifini bildirdi.
Aholi tomonidan bildirilgan taklif va muammolarni hal qilish bo‘yicha mutasaddilarga ko‘rsatmalar berildi.
  Tuman hokimning hududlarga tashrifi davom etadi.

Uchquduq tuman hokimligi axborot xizmati

28 Aug 2024

    Учқудуқ туман ҳокими У.Ф.Елмуратов, туман ИИБ бошлиғи А.Раджапов ва қатор масъуллар Боздун ОФЙ, Жузқудуқ овулида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий соҳа обектларини кўздан кечирди.
    Ўқувчи ёшларнинг етук баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Овулда жойлашган мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва ҚВПнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигидан тортиб аҳоли учун яратилган барча шарт-шароитларни ўрганди.
     Ташриф якунида овул аҳолиси билан, мавжуд муаммо ва камчиликлар борасида суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
Овул оқсоқоли ОФЙ раиси С.Қаюпов ҳамда хоким ёрдамчиси И.Абдиказиев сўзга чиқиб, овулда яшаётган аҳолининг аксарияти ижтимоий соха обьектларида ишлаётгани, кўпчилиги чорва билан шуғулланиб келаётганлиги ҳамда йил бошидан буён 4 нафар фуқаро кредит олиб мол боши сонини кўпайтирганлиги хусусида умуман ахолининг турмуши, улар бандлиги хақида маълумотлар бериб ўтди.

   Учрашув сўнгида овул фаоли А.Ментуров сўзга чиқиб 2-мактабда сунъий қопламали мини стадион қуриб бериш таклифини илгари сурди. Туман ҳокимининг ташрифи ҳудудлар бўйлаб давом этади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

28 Aug 2024

    Uchquduq tuman hokimi U.F.Yelmuratov, tuman IIB boshlig‘i A.Radjapov va qator mas’ullar Bozdun OFY, Yuzquduq ovulida bo‘lib, hududning ijtimoiy soha obektlarini ko‘zdan kechirdi.
   Ovulda joylashgan maktab, maktabgacha ta’lim tashkiloti va QVPning kuz-qish mavsumiga tayyorgarligidan tortib aholi uchun yaratilgan barcha shart-sharoitlarni o‘rgandi.
Tashrif yakunida ovul aholisi bilan, mavjud muammo va kamchiliklar borasida suhbatlashib, ularning taklif va mulohazalarini tingladi.
   Ovul oqsoqoli OFY raisi S.Qayupov hamda xokim yordamchisi I.Abdikaziyev so‘zga chiqib, ovul turmush tarzi haqida ma’lumot berib, aholining ishsizlik darajasi, ovulda 1 nafar ishsiz fuqaro borligi aholining qolgan qismi ijtimoiy soxada ishlashi, o‘zini o‘zi band qilgan fuqarolar soni, kredit olib chorvachilik faoliyatini yo‘lga qo‘ygan ovul aholisi haqida ma’lumotlar berib o‘tdi.
    Uchrashuv so‘ngida ovul faoli A.Menturov so‘zga chiqib 2-maktabda sun’iy qoplamali mini stadion qurib berish taklifini ilgari surdi. Tuman hokimining tashrifi hududlar bo‘ylab davom etadi.

Uchquduq tuman hokimligi axborot xizmati

28 Aug 2024

      Pensiyalar Mustaqillik bayramigacha 15 foiz oshirilgan holda plastik kartalarga oʻtkaziladi. Naqd oluvchilarga esa 4 sentabrdan tarqatiladi. 

 

    Mustaqillik bayrami munosabati bilan pensiya toʻlovlari oldindan toʻlab beriladi. Bu haqda Pensiya jamgʻarmasi xabar berdi. 

     Maʼlumki,  Davlat mustaqilligining 33 yilligi munosabati bilan 1-3 sentabr dam olish kunlariga toʻgʻri kelmoqda.

     "Oʻzbekistondagi keksa yoshdagi fuqarolarni, pensiya oluvchilarni, nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash hamda bayramni koʻtarinki ruhda kutib olishlarini taʼminlash maqsadida, pensiya toʻlovlarini bank plastik kartada oluvchi fuqarolarning joriy yil sentabr oyi uchun pensiya toʻlovlari 1 sentabr kuniga qadar ularning bank plastik kartalariga oʻtkazib beriladi", deyiladi jamgʻarma xabarida.

    Prezidentning "Ish haqi, pensiyalar va nafaqalar miqdorini oshirish toʻgʻrisida"gi Farmoni (PF-108-son) ga muvofiq joriy yil sentabr oyi pensiyalar miqdori 15 foizga oshirilgan holatda pensionerlarga toʻlanishi taʼminlanadi.

     Naqd pul shaklida pensiya oluvchilarga toʻlovlar 4 sentabr kunidan boshlab Xalq banki sayyor kassalari tomonidan grafikka muvofiq amalga oshiriladi.

28 Aug 2024

        Qayd etilishicha, nogironligi boʻlgan farzandlarning onalari umumiy belgilangan pensiya yoshi (55 yosh)dan 5 yil oldin pensiyaga chiqish huquqiga ega.

      Oʻzbekiston Respublikasining "Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida"gi Qonuni 12-moddasi 3-bandiga koʻra:

— bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandlarning onalari ularni 8 yoshgacha tarbiyalagan boʻlsa va ish staji kamida 20 yil boʻlgan taqdirda 5 yil oldin yoshga doir pensiyaga chiqish huquqiga ega.

        Yaʼni, bunday holatda ayollar umumiy belgilangan 55 yoshdan emas, boshqalarga qaraganda imtiyozliroq yaʼni, 50 yoshdan pensiyaga chiqishi mumkin.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: