Мамлакат уран хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш, мавжуд саноат корхоналарининг уран маъданига бўлган эҳтиёжини тўла қоплашга доир олиб борилаётган ишлар эътиборга молик. Бунда “Навоийуран ДК” уран ва ноёб металлар геологияси илмий ишлаб - чиқариш маркази “Бохантау” геология қидирув экспедициясининг ҳам салмоқли улуши бор.
Корхона тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Экспедеция 1979 йилда ташкил этилган. Бугун “Бохантау” геология қидирув экспедицияси марказий Қизилқум саҳросида Бокантау ва Тамдитау атрофларида уран қумтошли турини қидириш ва излаш ишларини олиб бормоқда. Кўплаб янги истиқболли уран конларини излаб топишда геолог ва геофизикларнинг ҳиссаси катта албатта.
Айни пайтда корхонада 10 та бурғилаш қурилмаси бор. Улар ёрдамида Қизиқоқ, Жасаға, Зиёкон, Мингбой, Учқудуқ, Муллали, Ақберди ва Нурафшон майдонларида жами 214 549 метр бурғилаш ишлари амалга оширилди. Ўтган 2023 йилга нисбатан ўсиш 7,03 фоизни ташкил этган. Иккита Женгелди ва Оқтоғ конлари давлат захиралари комиссиясига топширилди. Ҳозирда ушбу конларни ўзлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Экспедицияда меҳнат қилаётган 299 нафар ходимдан 21 нафари аёллардан иборат. Уларнинг 65 нафарини муҳандис - техник ходимларни ташкил этади. 38 нафари олий маълумотли.
“Бохантау” ГҚЭ бўлинмаларида меҳнат қилаётганларнинг барчаси касаба уюшмаси аъзолари ҳисобланади. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлиги бўйича мунтазам ўрганишлар олиб борилиб, 415 банддан иборат ёзма кўрсатмалар расмийлаштирилган.
Албатта, ходимнинг иш унуми унинг кайфиятига унга кўрсатилаётган ғамхўрликка кўп жиҳатдан боғлиқ. Ишчи-хизматчилар манфаатини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бунда уларнинг қулай меҳнат шароитларида ишлашини назорага олиш оила аъзолари ва фарзандларини соғломлаштириш касаба қўмитанинг бош вазифасидир.
Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, 43 млн. сўм маблағ эвазига бурғилаш қурилмаси ёнидаги 3 та дам олиш вагонига кондиционер ва музлатгичлар қўйилди. 10 та микротўлқинли печ, 10 та электр плиталари ва чой қайнатиш жиҳозлари билан таъминланган.
Байрамлар арафасида 14 нафар нафақада бўлган нуронийлар ва ижтимоий-тиббий кўмакка муҳтож ишчи-ходимлар қадрланиб, улар ҳолидан хабар олинади. Озиқ-овқат маҳсулотлар тўплами берилди, қарийб, 52 млн. сўм миқдорида моддий кўмак кўрсатилди. 60 нафарига “Кончи”, “Металлург”, “Нуробод” ва бошқа санаторий-профилакторийларга йўлланмалар тақдим этилган бўлса 101 нафар болажон “Сармиш”, “Келажак”, “Болажон”, “Геолог” сингари ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқаришди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат, қил!” дастури доирасида Шаҳрисабз, Бухоро ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. 8 март, “Наврўз” ва мустақиллик байрами арафасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилиб, фаол иштирокчилар ва совриндорлар рағбатлантирилмоқда.
Дарвоқе, яна бир йил ортда қолаяпти, тарихга муҳрланяпти. Кузатаётган йилни таҳлил қилларканмиз Янги йилда янги эзгу ишларни режалаштиряпмиз. Қизилқумнинг ёзи жуда иссиқ, қиши эса қаттиқ совуқдан иборат аёвсиз иқлимини писанд этмай, мамлакатимиз иқтисодиёти учун улкан аҳамиятга эга фойдали уран қазилма конларини разведка қилиш, излаб топиш ишларини олиб бораётган забардаст геологларга мустаҳкам соғлик, Янги йилда янги зафарлар ёр бўлишини, тилаб қоламан.
Дилшод ҲУСАНОВ,
“Бохантау” ГҚЭ бошлиғи.