LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ТИББИЁТИ: муваффақият ва натижалар

      Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, халқ саломатлиги, миллат генофонди мустаҳкамлиги шу юртнинг катта бойлиги саналади.

      Бугун соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ана шундай тамойил ва юксак мақсадга қаратилган. Бу эзгу ишлар энг чекка ҳудуд Учқудуқда ҳам ўз инъикосини бераётир.  Туман тиббиёт бирлашмаси  ва “НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ № 2-тиббий санитария қисми тиббиёт ходимлари қарийб, қирқ минг нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

     -Ҳозирда асосий эътибор, муассаса моддий-техника базасини яхшилашга қаратилган.  НКМК маблағлари ҳисобидан маънан эскирган  тиббий асбоб-ускуналар босқичма – босқич  янгиланмоқда. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти юқори технологияли тиббий ускуналарга алмаштирилмоқда. Бу эса беморларни қисқа вақт ичида текшириш, аниқ ташхислаш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда, - дейди №2-ТСҚ бошлиғи Эркин Нормуродов.

      Чақалоқларга сунъий нафас бериш, муддатидан олдин оғир туғилган чақалоқлар учун кувэз ускунаси, янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини аниқлаш, кардиомонитор, жарроҳлик ва наркоз қурилмаси, портатив рентген аппарати,  флюорография ҳамда офтальмологик ускуна, стерилизатор ва аквадистиллатор каби тиббий жиҳозлар шулар жумласидандир. Албатта,  сўнгги русумдаги ушбу тиббий жиҳозлар халқаро стандартларга мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этишда қўл келмоқда.

      Шунингдек, муассасанинг стоматология поликлиникаси капитал таъмирдан чиқарилган мутлақо янги бинога жойлаштирилди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлардан беморлар ҳам  хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари ҳам мамнун.  Эътиборлиси, шу кеча-кундузда  катталар поликлиникаси ва туғруқхона бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

      Умуман олганда, тиббиёт муассасасининг барча бўлимлари жойлашган биноларда капитал-қурилиш ишлари 2025 йилда давом эттирилади.

Туман тиббиёт бирлашмаси йил сарҳисобига тўхталадиган бўлсак, бу ерда ҳам муассаса моддий - техник базасини яхшилашга аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

-“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан  биполяр учлик ва пицетли электрокогулятор тўплами, катта жаррлҳлиқ тўплами, жарроҳлиқ столи, амалиётхона ёритгич рефлекторлари, кардиомониторлар ҳамда республика шифохоналарида саноқли бўлган лапараскоп аппарати харид қилинган, - деди ТТБ бошлиғи Хуршид Шукуров.

     Ҳозирда 500 млн. сўм маблағ эвазига кўп тармоқли туман поликлиникаси қайдхона бўлимини кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

      Соҳада янги тиббий ускуналар ва технологияларнинг жорий этилиши, ҳар бир инсон учун зарур ва тезкор тиббий ёрдамни амалга ошириш мақсад қилинган.

O'qilgan: 32 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: