Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бизнинг асосий мақсадимиз — ёшларнинг сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишига эришиш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат”.
Ушбу фикрлар тасдиғи ўлароқ, энг чекка ҳудуд Учқудуқ туманида ҳам фар¬зандларимиз таълим–тарбия оладиган масканларда энг аввало, шарт–шароитни яхшилаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Бир йил сарҳисобига назар ташлайдиган бўлсак, 3,9- мактабларда 14 млрд. 18 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мутлақо янги кўринишга келтирилган ўқув даргоҳлари янги ўқув йилида ўқувчиларни бағрига олди.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари қаторида 7- мактабда 311 млн. сўм, 18- мактабда 310 млн. сўм ҳисобидан сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилган. 18-мактаб ҳудуди ички йўлакларига 600 млн. сўмга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, 20-мактабнинг 280 ўринли қўшимча биноси ҳам 1-мавсум лойиҳаси бўлиб, 1 млрд. 224 млн. сўм маблағ сарфланган. Икки қаватли янги бинода 7 та синф хонаси замонавий дизайн ва ўзгача услубда қурилган. Кенг ва ёруғ коридорда ўқувчиларнинг устки кийимлари учун шкафлар қўйилгани нафақат болаларни балки ота-оналарни ҳам беҳад қувонтирмоқда.
Шу кеча-кундузда 1 млрд. 178,2 млн. сўм пул ҳисобига “Йўлчилар” овулидаги 11-сонли ДМТТ биносида таъмирлаш ишларига якунига етказилмоқда.
Худди шундай, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 2-мавсуми ғолиблар сафида “Жузқудуқ” овулидаги 2-мактабда 400 млн. сўмга сунъий қопламали мини стадион қурилаётган бўлса, 18-мактабнинг фасад қисмида 600 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.
20-мактабнинг фасад қисми эса 1 млрд. 360 млн. сўмга таъмирланмоқда. Ушбу қурилишлар яқин кунларда якунланиб, объектларни фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.
Учқудуқ туманида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишларнинг барчаси ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишига қаратилганганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.