Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Шимолий кон бошқармаси " обектларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ходимлари тамонидан ҳозирги кунда, Юртимизда 15-ноябр санасидан 15-декабр санасига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" тадбири доирасида фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни" доирасида Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли 2-сонли Тиббиёт санитария қисми ишчи ходимлари билан ўтказилди.
Республикамизда ва дуёда содир бўлаётган ёнғинлар уларнинг келиб чиқиш сабаблари республикамиз ҳудудларида содир бўлаётган ёнғинлар туфайли инсонларнинг куйиши ҳамда ис газидан захарланиши бу аянчли оқибатларнинг зарарлари, унинг аянчли оқибатлари мисоллар тариқасида келтирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек ёнғинлардан ва ис газидан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Тиббиёт санитария қисмида ўтказилган тарғибот тадбирида фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда нималарга этибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
ШКБОЁХТТЕБ инспекторлари Исмоил Қиличев ва Отабек Ҳикматов