LOTIN-КИРИЛЛ

 1 январдан «эски» ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

     31 декабр куни ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланади. 1 январдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги босқичи 2023 йилнинг 31 декабр куни якунланади.

      ЙҲХХ маълумотига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Гувоҳномани янгилашга улгурмаганлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари - 340 минг сўм жаримага тортилади.

      Гувоҳномани алмаштириш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига ва Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказларига (фақат ҳайдовчилик гувоҳномалари) мурожаат қилиш мумкин. Фуқаролар у ерга эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомобил «техпаспорти» ва паспорт билан бориши керак.

      Ўзбекистонда 2017 йил октябр ойида янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт» жорий қилинган эди. Дастлаб, 2020 йилнинг 31 декабрига қадар гувоҳнома ва «техпаспорт» алмашишни якунлаш режалаштирилганди. 2020 йил баҳорида муддат бир йилга, кейин 2021 йил ноябрда - 2022 йил охиригача, 2022 йил апрелда - 2023 йил охиригача узайтирилди.

O'qilgan: 352 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: