Ассалому алайкум азиз ёшлар!
Қадрли тадбир иштирокчилари!
Барчамизга маълумки, муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб тарбиялаш йўлида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди.
Бу эътибор ва рағбатга жавобан бугун Сиз ёшларнинг етакчи куч бўлиб ҳаётга кириб келаётганингиз, ўз билим ва салоҳиятингиз, иқтидорингиз билан юртимиз тараққиётини мустаҳкамлашда таянч ва суянч бўлаётганингиз ҳамиша бизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.
Эътироф этиш жоизки, ўтган қисқа муддат ичида мамлакатимизда сиз ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилди.
Хусусан, ёшлар масалаларига оид 40 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.Ўсиб келаётган келажагимиз эгаларининг интилишларини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти, “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи» мукофоти, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони таъсис этилгани уларга янгидан-янги қирраларни очмоқда.
Шунингдек, эртамиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар дастурлари” ҳаётга кенг тадбиқ этилмоқда.
Биргина Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, “Ёшлар дафтари” электрон платформасига жами 803 та ариза келиб тушган, шундан 736 таси тасдиқланган, 64 таси рад этилган. Тасдиқланган 736 та аризанинг 716 тасига амалий ёрдам кўрсатилган.
Жумладан, 10 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 7 нафари ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқитилган, 37 нафарига меҳнат қуроллари харид қилинган, 79 нафарининг ўқув муассасаларидаги шартнома пуллари тўлаб берилган. 14 нафар ёшларга олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари қоплаб берилган. 4 нафарининг мамлакатимизда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлари тўлаб берилган бўлса, 22 нафарига сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали “Ёшлар дафтари” маблағларидан тўланган. Жами 407 нафар ёшларга 1 млрд. 148 миллион сўм маблағ сарфланган.
Жорий йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан ўтказилган ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан, Учқудуқ туманида 232 нафар ишсиз ёшлар учун бандлик дастури шакллантирилган. Бандлик дастури асосида 225 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди, 7 нафарини иш билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Азиз ёшлар!
Ёшлар — мамлакатнинг энг катта бойлиги, Ватанимиз таянчи ва халқимиз суянчи ҳисобланади. Шу боис, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар йигит-қизларимиз билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этишга қаратилди.
Бугунги кунда ёшларнинг эътиборсиз қолиши жуда катта муаммо бўлиб, унинг ечими давлат, фуқаролик жамияти, хусусий сектор, қўйингки, барчанинг биргаликда ҳаракат қилишини талаб этади.
Шунингдек, рақамли технологиялар асрида ёшларнинг кам ҳаракат бўлиб қолиши, ҳамма нарсага хафсаласизлик, дунёқарашнинг торайиши, базавий билимларнинг бўшлиги сингари муаммолар глобал даражага чиқмоқда. Шу маънода, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласига аввалгидек: “битта тўгарак машғулоти ўтказилса бўлди, ўтиб кетади” дея қараб бўлмайди.
Хўш, бизда бу борада ҳолат қандай ва нима ишлар қилиняпти? Бунга мисол сифатида маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида ўтказилаётган 5 - босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”ни келтириш мумкин. Август ойида эълон қилинган 2- босқичида 6515 нафар ёки 74,5 фоиз ёшлар мусобақаларда иштирок этиш учун ботдан рўйхатдан ўтказилган.
Гимнастрада, волейбол, миллий кураш, стритбол, шашка-шахмат сингари ўнлаб спорт турларидан мусобақалар ўтказилди. Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги йўналишида ўтказилган беллашувларда ҳам туман ёшлари фаол иштирок этишди.
“Айтим” маҳаллар ёшлари “Заковат” интеллектуал ўйинидан туман ва вилоятда биринчи ўринларни қўлга киритиб, мамлакат босқичида фаол иштирок этди.
Мазкур лойиҳа доирасида эришилган натижалар ҳақида гапирганда 2022 йилги олимпиада доирасидаги спорт мусобақаларида республикада ғолиб ва совриндор бўлган “Мустақиллик”, “Айтим” ва “Абай” маҳалласи ёшлари учун Work out майдончлари қуриб берилди.
Қадрли ёшлар!
2024 йилда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга ошириладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш мақсадида “Ёшлар омбор дафтари” тизимини жорий этиш бўйича ишлар режалаштирилган. Унга кўра, жами 9 та йўналишда ишлар олиб борилади.
- Давлат кўмагига муҳтож оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш йўналишида хатлов асосида 75 нафар ёшлар “Оғир” тоифага киритилиб, ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали ҳаёти яхшиланишига кўмак кўрсатилади.
- Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида жами 187нафаришсиз ёшларни касб-ҳунар, замонавий касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, субсидия, ер майдони ва кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланади.
III. Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида
2023-2024 ўқув йили битирувчилари сони 744 нафарни ташкил этиб, уларнинг 515 нафари таълимнинг кейинги босқичига, 25 нафари доимий иш ўринларига, 90 нафари замонавий касб ва тадбиркорликка ўқитилади, 8 нафарига субсидия, 10 нафарига кредитлар ажратилади ҳамда 27 нафари янги ташкил этиладиган иш ўринларига жойлаштирилади.
- Хориждаги ёшлар билан ишлаш йўналишида чет давлатлардаги ёшлар хатловдан ўтказилиб, жами 31нафар ёшларни ватанга қайтариб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
- Норасмий банд ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишида жами 40нафарёшларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, расмий секторга ўтказилиб, бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.
- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш йўналишида 2024 йилда 171нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.
VII. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш йўналишида жиноятчиликка мойиллиги бор бўлган 19 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 8, 9 – йўналишларда: маҳаллаларда ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш йўналишларида ҳам қатор ижобий ишлар кўзда тутилган.
“Ёшлар омбор дафтари” тизимини ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 2024 йилда туман бўйича жами 29 минг 916 нафар ёшлар қамраб олиниши режалаштирилган.
Қадрли ёшлар!
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Сизлар том маънода юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкорисиз! Машҳур шоиримиз Эркин Воҳидов айтанидек, ёшликдаги куч-ғайратни эл-юртига бахш этган йигит-қиздан Ватан ҳам, халқ ҳам, ёшликнинг ўзи ҳам рози бўлади”!
Барчангизга ана шундай улкан бахт ва шараф насиб этсин! Ишонаманки, Сиздай шижоатли, ғайратли, ватанпарвар ёшларимиз бор экан, туманимиз иқтисодий салоҳияти янада мустаҳкамланади. Ижтимоий соҳада ютуқларимиз бардавом бўлади ҳамда тадбиркорлик юксалаверади. Кўзлаган юксак марраларимизни дадиллик билан забт этаверамиз!
Азиз ёшлар ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилайман!
Парвозингиз, интилишларингиз бундан ҳам сарбаланд бўлаверсин!
Эътиборингиз учун рахмат!