Президентимизнинг 2019 йил 22 августдаги қарорида Ўзбекистонда 2030 йилда қайта тикланадиган энергия
манбаларининг электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 25 фоизга етказилиши белгилаб берилган. Ҳозирги пайтда бу кўрсаткич
10-12 фоизни ташкил этади.
Навоий вилоятининг Томди туманида БААнинг “Masdar” компанияси иштирокида умумий қуввати 500 МВт.га тенг шамол электр станцияси қурилди. “Masdar” Абу Даби амирлигининг “Mubadala Investment Company” инвестициявий холдинг шўъба компанияси ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича дунёдаги етакчи халқаро бирлашмалардан бири ҳисобланади. У амалга оширган инвестиция лойиҳалари портфели қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 4000 МВт.дан ортиқ қувватни ўз ичига олади.
Шунингдек Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш электр станцияси ишга туширилди.
“Ўзбекистон-2030” Стратегиясида ҳам яшил энергетика масаласига алоҳида эътибор қаратилган. «Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш мақсадида
Насос станцияларидаги эскирган 1 069 та насос ва 1 079 та электродвигателларни энергия тежамкорларига алмаштириш. |
Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 30 фоизга камайтириш. |
Электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобидан насос станцияларини муқобилэнергияга ўтказиш вазифаси юклатилган. |