Hokimiyat matbuot xizmati
Шу кунларда Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг мутацияга учраган штамми, аввалгиларига қараганда тезроқ тарқалиши маълум бўлди. Эндигина тасдиқдан ўтган коронавирусга қарши вакциналарнинг фойдаси тегадими? Бу борада Германиянинг Deutche Welle нашри таҳлилий материал тайёрлади.
Британиянинг жанубий сарҳадларида аниқланган коронавируснинг янги штамми Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра касалликнинг шу пайтгача маълум бўлган турларига нисбатан тезроқ юқади. Шу кунгача минглаб инсон мутацияга учраган коронавирус юқтириб олгани қайд этилган.
Лекин Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкокнинг фикрича, янги штамм эскиларига қараганда хавфлироқ дегани эмас.
«Коронавируснинг янги тури пайдо бўлишини мамлакатда сўнгги ҳафталарда кузатилган шикастланишлар сонининг кескин ортгани билан изоҳлаш мумкин», дея фикр билдирган амалдор.
Мутацияга учраган вирус пайдо бўлиши ҳам аслида катта янгилик эмас. Масалан, Хитойда коронавирус илк бор қайд этилгандан олти ойча муқаддам унинг бошқа бир тури ҳам аниқланганди. Ёзда эса, Испанияда коронавируснинг янги кўриниши аниқланиб, Европанинг ярмига тарқалди. Чунки вируслар муттасил равишда мутацияга учрайди. Лекин одатда уларнинг оқибатлари минимал даражада бўлади.
Инсон организми вирус мутациясига қандай реакция қилади?
Одатда инсон организми антитаначалар ишлаб чиқариб, мустақил равишда ўзини ҳимоялай олиш ҳамда инфекция қўзғатувчи манбани маҳв этиш ва унга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш қобилиятига эга. Бироқ қўзғатувчи манба мутацияга учраса, организмдаги антитаначалар вируснинг эски кўриниши билан курашишгагина «дастурлаб қўйилган» бўлса, антитаначаларнинг инфекция билан кураш самарадорлиги сезиларли даражада камаяди.
Айнан шунинг учун ҳам биз доим шамоллаш деган дардга мубтало бўламиз. Организмимиз ўтган сафар шамоллаганимиздаги инфекцияларга қарши антитаначалар ишлаб чиқаради, янгисига қарши уларнинг кучи етмайди. Барибир ваҳима қилиш ярамайди. Зеро мутация ҳар доим ҳам вирусни аввалгисидан кўра кучлироқ қилиб қўймайди. Баъзан эса, ҳатто мутация вирусни кучсизлантириб ҳам қўяди.
Вируслар мутацияси қандай рўй беради?
Инсон организми муайян вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқариб олганидан кейин, бу вирус кейинги сафар иммун ҳужайралари уни «таниб қолмасликлари» учун ўз қобиғини ўзгартириб олади. Яшаб қолиш учун вирус ташқи протеинларини ўзгартириб, штаммлар ҳосил қилади.
Вируснинг кўпайиши учун унга ташувчининг ҳужайралари зарур. Агар ўша ҳужайра вирус измида бўлса, у ҳужайранинг ичига ўз генетик маълумотларини киритади. Шундан кейин шикастланган тана ҳужайралари вируснинг миллионлаб нусхаларини ясаб ташлайди. Бироқ бу жараёнда жуда майда хатоликлар рўй беради ва нусхаларнинг генетик кодлари ўзгариб қолади. Бошқача қилиб айтганда, вирус мутацияга учрайди.
Нега вируснинг янги кўриниши тезроқ тарқалади?
Инсонда COVID-19 ўпка касаллиги ривожланишига сабаб бўлувчи SARS-CoV-2 вируси бошқа РНК-вируслари турига киради. Бу вируслар ойда бир марта мутацияга учрайди.
Вируснинг турли вариантлари нега дунёнинг турли нуқталарида инфекция тарқалиши турлича бўлиши ва у билан касалланган одамларда ҳар хил кечиши ҳақидаги саволга жавоб бўла олади.
Буюк Британияда аниқланган коронавирус турида спайка оқсиллари мутацияга учраган. Бундай генетик бўлиниш бўлганда мутацияга учраган вирусда иккита аминокислота йўқ бўлади. Эҳтимол шунинг учун ҳам коронавируснинг янги версияси тезроқ тарқаляпти.
Худди шундай ҳолат ёзда Жануби-шарқий Осиёда ҳам кузатилганди. Ўшанда ташқи кўринишини ўзгартирган коронавирус билан оғриган беморлар касалликни енгил ўтказишди. Бу ҳолатда мутация вирусни заифлаштириб қўйган.
Вакцина мутацияга учраган коронавирусга қарши самара берадими?
Буюк Британия оммавий вакцинацияни бошлаган Ғарбий Европадаги илк давлат бўлди. Қиролликда қайд этилган вируснинг янги тури вакцина бефойда бўлади дегани эмас. Шу кунгача яратилган барча вакциналар коронавируснинг спайкали оқсилларига қарши маълумотни кодлаб қўяди. Бунда вакцина мутацияга учраган вирус билан шикастланганда ҳам инсон иммун тизимига стимул бера олади.
Бахтимизга, ўз протеинларини мавжуд иммун тизимини бузиб кира оладиган даражада ўзгартириши учун вирус кўплаб марта мутацияга учраши керак. Масалан, грипп вируслари шунақа тез мутацияга учрайдики, унга қарши вакцина самарадорлигини сақлаш учун ҳар мавсум бошида ўзгартирилиши кераклигини ҳам биламиз.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, коронавирусга қарши вакциналар келажакда барибир қайта ишланади. Ҳозирда орттирилган тажриба ва сарфланган ресурслар истиқболда аҳоли учун қиммат бўлмаган препаратлар ишлаб чиқарилишига умид қилса бўлади.
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 23 декабрь, чоршанба куни «Ёшлар фестивали» доирасида Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят сардорлар кенгаши вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқида фаолият юритаётган бир гуруҳ кўнгиллилар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Улар ҳокимликнинг барча масъулияти, оғир-енгилини тўла ҳис этишлари учун ҳоким ўрнида ‘топшириқлар’ беришга ҳам рухсат этилди», — дейилади хабарда.
«Кучли давлат ортида доим салоҳиятли, юқори савияли инсонлар туради», — дейди ҳоким ёшлар билан учрашувда. Қобул Турсунов Ўзбекистон Президенти томонидан қўйилган асосий вазифалардан бири ёшларни билимли, салоҳиятли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб етишишини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлаган.
Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Қобул Турнусов учрашувда ёшларнинг саволларига жавоб қайтарган.
Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 23 декабрь куни «Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлса-да, унга жарима белгиланди» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди. Хабар юзасидан ЙҲХББ изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Аввалроқ Тошкентда эшакни Spark’да судраган ҳайдовчи, Гулистондаги чорраҳада рақсга тушган Тиктокъчи йигитлар ҳамда Сурхондарёда «тўхташ тақиқланади» белгиси остида қолдирилган ИИБга қарашли Lacetti ҳамда Captiva жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Қачонки хавфсизлик қоидаларига риоя этилмас экан унда кўнгилсизликлар содир бўлиши аниқ. Айниқса, бугун байрамга тайёргарлик кўрилаётган жараёнларда.
Аҳоли турар жойларида газ асбобларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик, инсонлар ҳаётига хавф солувчи оғир оқибатларга олиб келиши мумкин:
Хонадонларда газ ускуналарига газни резина шланглари орқали уланишига;
Газ билан ишлаш воситаларини қаровсиз қолдирилиши ва ёш болаларни гугурт билан ўйнашларига;
Газ плитаси устида кийимларни қуритилшига;
Газ баллонларни газ плиталаридан камида 5 метр, иситиш воситаларидан 1 метр узокликда ўрнатилишига;
Ҳурматли фуқаролар! Газ плитасидан хонадонни иситиш учун ишлатманг, газ асбобларидан фойдаланганда хоналардаги дераза дарчасини очиб қўйилишини ёки, хонани шамоллатиш чораларини кўришни унутманг. Ис гази кучли таъсир этувчи газ ҳисобланиб, ёнаётган газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида хонада тўпланиб қолади ва инсонларни ҳаётдан бевақт кўз юмишига олиб келади.
Газ сизиб чиқаётганилигини сезсангиз дархол «104» раками орқали газ идорасига хабар беринг, газ асбобларини ўчиринг, ёритувчи ҳамда бошка электр асбобларини ёқманг ёки ўчирманг, газ келадиган асосий кранни ўчириб қўйинг, гугурт чақманг, учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, деразаларни очиб хонани шамоллатинг ва хонани тарк этинг!
Ёнғин чикиш хавфи бўлганда зудлик билан яқин атрофдаги ёнғин қутқарув қисмига «101» рақамига қўнғироқ қилишни унутманг.
Сардор.Камолов,
НКМК ДК ЁХТТЭМ ШКБ ОЁХТТЭБ ЁН ва ПБ инспектори
Даврон Асадов , ЁН ва ПБ мутахассис
ШКБга қарашли "Шимол" овқатланиш комбинатида бугунги кунда турли миллат вакиллари бир оила бўлиб хизмат қилишмоқда. Улар қўлида пиширилган турли-туман маззали таомлар доимо ШКБнинг ишчи-ходимларига манзур келади.
Куни кеча эса “Шимол”га қарашли ошхоналар ўртасида "Энг яхши ош" мусобақаси "Устоз ва Шогирд" шиори остида бўлиб ўтди. Мусобақада ташкилотнинг 6 нафар бўлинмаси ошпазлари белашишди.
беллашдилар. Ҳар бир бўлинманинг тайёрлаган оши ҳакамлар ҳайати томонидан баҳоланди.
Тайёр бўлган ош дастурхонига узоқ йиллар шу соҳада ишлаб кексалик гаштини сураётган фахрийлар Ёшлар иттифоқи еткачиси томонидан таклиф этилди. Ош баҳона янги дийдор кўришилди.
Шимолий кон бошқармаси Сульфат кислота ишлаб чиқариш цехида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда кўргазмали ёнғин ўчириш амалий тактик машғулоти ўтказилди.
Шунингдек тадбир давомида ушбу масканда ташкиллаштирилган Ёнғин техник комиссияси билан учрашув ўтказилиб, “Аҳоли ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги”давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида, корхонада ва аҳоли яшаш хонадонларида “Ис газидан заҳарланишни олдини олиш” тўғрисида йиғилганларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Жорий йил давомида Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан ушбу масканнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тақдим этилган 27 банддан иборат ёзма кўрсатмаларнинг барча бандларини тўлиқ ижроси таъминланганлиги, бу борада бир зум ҳам назоратни сусайтириб юбормаслик, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ва вилоят миқёсида декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилиши лозим бўлган кўрик танловда иштирок этиш шартлари билан таништириб, танловга пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди.
Тадбир давомида масканда тузилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати аъзолари билан амалий ва назарий ўқув сменар дарслари ҳамда дунёда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тасвирланган фильмлар намойиш этилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тушинтирилди.
Тадбир давомида шартли равишда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш мақсадида 8-ёнғин қутқарув қисмининг ҳаракатлари намойиш этилиб, ёнғинни ўчиришда қўлланиладиган ёнғин ўчириш қурол аслаҳалар ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида тушинтириш ишлари ўтказилди.
Шундан сўнг соҳа ходимлари иштирокида масканнинг ёнғин хавфсизлиги холати кўздан кечирилиб, масъул шахсларга керакли таклиф ва тавсиялар берилди.
Санжар Саматов,
ШКБ ОЁХТТЭБ ЁН ва ПБ инспектори
Фаррух Улуғов,
ШКБ ОЁХТТЭБ ЁН ва ПБ мутахассиси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг” 26-сонли йиғилиш баёни ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрь кунидаги 2/5-14-1176-сонли кўрсатмаси талабларига мувофиқ жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан 25 декабр кунига қадар “Аҳоли ва ҳудудларда фавқулодда вазиятлар профилактикасини ташкил этиш” ҳамда “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” доирасидаги тадбири НКМК ДК ШКБга қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида ШКБ ОЁХТТЭБўлими 8-ЁҚҚисми ходимлари ва ШКБ ОЁХТТЭБўлими ЁН ва ПБ ходимлари томонидан уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида ШКБ ОЁХТТЭБўлими 8-ЁҚҚисми ходимлари ва ШКБ ОЁХТТЭБўлими ЁН ва ПБ ходимлари ва 3-сонли ГМЗаводи Ёнғин техник комиссияси аъзоларидан иборат бир гуруҳ тарғиботчилар заводдаги 7 та цех, 10 та участка ҳамда 12 нафар бўлим муҳандис техник ва 55 нафар ишчи-хизматчилари билан ёнғин хавфсизлигига доир тушунтириш ишларини олиб боришди. Қолаверса заводдаги ёнғинга қарши сув таъминоти (46 та гидрант ва 213 та ички ёнғин ўчириш сув жўмраклари) созлигига, технологик қурилмалар билан тўсиб қўйилмаганлигини ўрганишга эътибор қаратилиб, бўлиши мумкин бўлган ёнғинни қисқа муддатда талофатларсиз ўчиришда муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.
Заводнинг 15 нафар муҳандис техник ва 72 нафар ишчи хизматчилари билан фавқулодда ҳолат содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис-газидан огоҳ бўлиш ва ҳимояланиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўриқнома ва эслатмалар тарқатилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад фавқулодда ҳолат ва ёнғинларни ўчиришдан кўра уларни олдини олиш авзаллигини завод ишчи-хизматчиларнинг онгига сингдиришдан иборатдир.
Ғиёсжон Қодиров,
ШКБ ОЁХТТЭБ 8-ЁҚҚисм бошлиғи ўринбосари
Ҳусниддин Яхяев,
ШКБ ОЁХТТЭБ ЁН ва ПБ
мутахассиси
Yangi yil sovg‘alari koronavirus infeksiyasi tashuvchisi bo‘lishi mumkin. Bu haqda “RIA Novosti”ga rossiyalik shifokor-epidemiolog Olga Nenastina ma’lum qildi.
Uning aytishicha, virus pul hamda karton yuzalarida 24 soatgacha, plastik va metall buyumlarda esa uch kungacha yashashi mumkin. Koronavirus qattiq sirtlarda, shu jumladan, plastik va zanglamaydigan po‘latda uzoqroq yashashini ta’kidladi. “Shuning uchun savdo markazlarida sovg‘alar tanlashda, albatta, niqob va bir martalik qo‘lqopda bo‘lish kerak”, — deb maslahat bergan shifokor.
Tibbiyot fanlari doktori, immunolog Vladislav Jemchugov sovg‘alarni xarid qilgandan so‘ng ularni dezinfeksiyalashni maslahat berdi. Agar bu mevalar yoki sabzavotlar bo‘lsa, unda ularni oqar suv bilan yaxshilab chayish kifoya, deb tushuntirgan Jemchugov.
Xabarda aytilishicha, kuni kecha Moskva Sog‘liqni saqlash boshqarmasining bosh infeksionisti Svetlana Smetanina COVID-19 tarqalishi sababli animatorlarni Yangi yilni nishonlashga taklif qilmaslikni tavsiya qilgan. Uning so‘zlariga ko‘ra, hozirda bayramga koronavirusga antitanaga ega qorbobo kelishi haqida ko‘plab xabarlar paydo bo‘ldi. Smetanina animator bir kunda ko‘plab xonadonlarda bo‘lishi va virus uning kiyimida qolishi mumkinligi haqida ogohlantirdi. “Shunday qilib, u sizga va sizning qarindoshlaringizga virusli infeksiyani olib kelish ehtimoli bor”, — deb tushuntirgan bosh infeksionist.
Avvalroq JSST koronavirus infeksiyasi pandemiyasi munosabati bilan Yevropa aholisiga Rojdestvo va Yangi yilni ko‘chada nishonlashni tavsiya qilgani haqida xabar berilgan edi.
O‘zbekiston Sog‘liqni saqlash vazirligi Buyuk Britaniyada aniqlangan koronavirusning yangi turi haqida ma’lumot berdi.
Koronavirusga qarshi kurashish shtabi a’zosi Sevara Ubaydullayeva koronavirusning yangi shtammi haqida ma’lumot berib, bu haqdagi savollarga javob berdi:
“Biz shuni unutmasligimiz kerakki, har qanday virus atrof-muhitga moslashish davrida mutatsiyaga uchraydi. Mutatsiyaning qanchalik keng ko‘lamda bo‘lishi virusning tarqaluvchanligi bilan bog‘liq, ya’ni kasallikni yuqtirgan har uchinchi, to‘rtinchi odamda bu virus mutatsiyasi kuzatiladi. Koronavirusning keng tarqalayotgan mutatsion shtammi sentabr oyida birinchi bor Buyuk Britaniyada aniqlangan, bugungi kunda 60 nafardan ortiq provinsiyada bu shtamm kuzatilayotgani haqida ma’lumotlar mavjud”.
Shuningdek, u COVID-19’ning mazkur shtammi asosan kimlarda aniqlanayotganini ham ma’lum qilgan.
“Olimlarning kuzatishi bo‘yicha COVID-19’ning mazkur shtammi ko‘proq bolalar va yoshlarda aniqlanmoqda hamda kasallik belgilarida deyarli o‘zgarish yo‘q. Lekin bu shtamm aniqlanganiga hali ko‘p vaqt bo‘lmagani bois kasallikning og‘ir va o‘ta og‘ir darajada kechuvi haqida ma’lumotlar yetarli emas. Bu esa bizni yanada hushyor bo‘lishga chorlaydi”, — deydi u.
Sevara Ubaydullayeva koronavirusga qarshi ishlab chiqilayotgan vaksinalar kasallikning yangi shtammiga ham ta’sir qilishini ta’kidlagan:
“Yangi shtamm tahlillari shuni ko‘rsatmoqdaki, mutatsiyadan so‘ng virusning toj oqsillarida o‘zgarish bo‘lgan — bular virusning odam tanasi hujayralari qobig‘idan o‘tib, ichkariga kirishida kalit vazifasini o‘tovchi qismidir. Virus shu tojlar orqali tana hujayrasi yuzasi bilan kontaktga kirishadi. Ishlab chiqilayotgan vaksinalar koronavirusning tashqi qobig‘i, ya’ni yog‘ kislotasi mavjud S-oqsilli qobig‘iga ta’sir qiladi. Koronavirus mutatsiyaga uchrab, o‘z genetik shtammini o‘zgartirsa ham, vaksinalar uning yangi shtammlariga ta’sir ko‘rsatishi to‘g‘risida Buyuk Britaniya va Rossiya olimlari ta’kidlab kelmoqda.
Vaksina immun tizimini virusning turli tarkibiy qismlariga hujum qilish uchun tayyorlaydi, bu esa tojning muayyan qismi mutatsiyaga uchrasa ham, vaksina samarasi saqlanib qolishini anglatadi. Dunyo olimlari virus vaksinaga qarshi tura oladigan mutantlarni keltirib chiqarsa, koronavirusga qarshi vaksinalarni kasallikka moslashtirib borish mumkinligi haqida aytishmoqda”.
Uning ta’kidlashicha, kasallikdan himoyalanish uchun doimiy ravishda karantin va shaxsiy gigiyena qoidalariga rioya qilish, sog‘lom turmush tarziga amal qilish kerak. Jumladan:
- niqoblarni to‘g‘ri taqish va o‘z vaqtida almashtirish;
- uydan tashqariga chiqqanda o‘zaro masofani saqlash;
- qo‘llarni doim sovunlab yuvish yoki antiseptik vositalar bilan ishlov berish;
- uyga qaytganda, oila a’zolari bilan ko‘rishishdan oldin kiyimlarni almashtirish, qo‘llarni sovunlab 20 soniyadan ko‘p yuvish, tomoq va burunni 3 martadan ortiq issiqroq suvda chayish, yuzlarni yuvish;
- sog‘lom va ratsional ovqatlanish, meva sabzavotlarga boy ovqat mahsulotlarini iste’mol qilish (ovqat to‘liq termik ta’sirdan o‘tgan bo‘lishi kerak);
- yengil jismoniy harakatlar bilan doimiy shug‘ullanish, nafas mashqlarini bajarish va asta-sekin jismoniy faollikni ko‘paytirib borish lozim.
Koronavirusning yangi shtammi
Buyuk Britaniyada koronavirusning yangi turi aniqlangani, shu tufayli mamlakatning ayrim hududlarida kasallik tarqalish sur’ati tezlashgani haqida 14-dekabr kuni mahalliy Sog‘liqni saqlash vazirligi rahbari Mett Xenkok ma’lum qildi. Buyuk Britaniya bosh vaziri Boris Jonsonning so‘zlariga ko‘ra, ushbu turdagi koronavirus avvalgilaridan 70 foizga yuqumliroq, lekin undan xavfli emas.
Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti 20-dekabr kuni Britaniyanikiga o‘xshash koronavirus Niderlandiya, Daniya va Avstraliyada ham aniqlanganini e’lon qildi. Hozirda tashkilot bu shtammni o‘rganmoqda.
Avvalroq Janubiy Afrika Respublikasi (JAR)da ham o‘xshash mutatsiyadagi virus topilgani haqida xabar berilgan edi. Virusning yangi varianti hozirgi vaksinalar hosil qiladigan immunitetdan kuchliroq bo‘lishi mumkin, degan taxminlar uchun hozircha biror-bir asos yo‘q. Buyuk Britaniya 8-dekabr kuni G‘arb mamlakatlari orasida birinchilardan bo‘lib koronavirusga qarshi Pfizer va BioNTech kompaniyalari tomonidan ishlab chiqilgan dori vositasi bilan ommaviy vaksinatsiya qilishni boshlagan edi.
Yevropaning bir qator mamlakatlari — Niderlandiya, Belgiya, Avstriya va Italiya kabilar Buyuk Britaniya bilan aviaqatnovlarni to‘xtatishini e’lon qilib ulgurdi. Irlandiya, Fransiya va Germaniya, shuningdek, Isroil ham shunday qaror qabul qilish masalasini ko‘rib chiqmoqda. Bild nashri ma’lumotlariga ko‘ra, Germaniya kansleri Angela Merkel Yevropa Ittifoqidagi hamkasblari bilan Buyuk Britaniyadan Yevroittifoqqa parvozlarni 20-dekabr oqshomidan to 2021-yil 6-yanvarigacha muvofiqlashtirilgan holda taqiqlash bo‘yicha kelishishni rejalashtirmoqda. Bundan tashqari, Yevropa Ittifoqi va JAR o‘rtasidagi aviaqatnovlar cheklanishi, Buyuk Britaniya bilan temiryo‘l va parom aloqasi ham to‘xtatilishi mumkin.
Yangi shtamm Daniya va Braziliyada ham aniqlandi.
Shuningdek, yangi shtamm sabab Saudiya Arabistoni, Rossiya va 20 dan ortiq mamlakat aviaqatnovlarni chekladi. Shu jumladan, O‘zbekiston ham yetti davlat bilan aviareyslarni to‘xtatdi.
Twitter ma’muriyati Amerika prezidenti rasmiy akkaunti @POTUS va Oq uy rasmiy akkaunti @WhiteHouse’ning mavjud obunachilarini AQShning saylangan prezidenti Jo Baydenga o‘tkazmaydi. Bu haqda Baydenning raqamli kommunikatsiyalar bo‘yicha vakili Rob Flaerti ma’lum qildi, deb yozadi Meduza.
Baydenning jamoasi Business Insider nashriga aniqlik kiritishicha, Baydenga birinchi xonimning @FLOTUS va Oq uy matbuot kotibining @PressSec rasmiy Twitter-sahifalarining mavjud obunachilari ham berilmaydi.
Twitter Bayden hamda uning ma’muriyatida vitse-prezidentga aylanadigan Kamala Xarrisning shaxsiy sahifalari obunachilariga bildirishnoma yuborib, Baydenning o‘tish davri jamoasi rasmiy sahifasi @transition46’ga obuna bo‘lish imkoniyati haqida ma’lum qiladi. Keyinchalik bu akkaunt Oq uyning rasmiy sahifasi sifatida @WhiteHouse deb o‘zgartiriladi.
Twitter rasmiy vakili Nik Pachilio The Wall Street Journal’ga ma’lum qilishicha, Bayden AQSh prezidenti bilan bog‘langan jami 12 ta rasmiy akkauntni qo‘lga kiritadi. Pachilioning qo‘shimcha qilishicha, ijtimoiy tarmoq Baydenning jamoasi bilan akkauntlarga aloqador “bir qator jihatlar bo‘yicha” muzokaralarni davom ettirmoqda.
Rasmiy Twitter sahifalarining joriy obunachilari nima sababdan Baydenga berilmasligi noma’lum. Flaerti ta’kidlashicha, 2016-yilda amaldagi prezident Donald Trampga @POTUS va @WhiteHouse akkauntlarining obunachilari undan avvalgi prezident Barak Obamaning iltimosi bilan berilgan edi. The Washington Post jurnalisti Xyugo Louell o‘z Twitter’ida Baydenning jamoasiga tayanib yozishicha, obunachilarning yangi AQSh prezidentiga berilishidan Tramp akkauntlarining administratori bosh tortgan.
Barak Obama rasmiy kommunikatsiyalar uchun Twitter’dan foydalanishni boshlagan birinchi amaldagi AQSh prezidentiga aylangan. U foydalangan @POTUS sahifasi u lavozimdan ketganidan keyin @POTUS44’ga o‘zgartirilgan va muzlatilgan. O‘sha vaqtda uning 13,7 million obunachisi bo‘lgan.
Donald Tramp uchun yangi @POTUS akkaunti tuzilgan. Uning vakolatlari tugashi bilan sahifa @POTUS45 deb qayta nomlanadi va muzlatiladi.
Ayni paytda @POTUS akkauntiga 33,2 million kishi obuna bo‘lgan. @WhiteHouse sahifasida 26 million, @FLOTUS’da 16,4 million, @PressSec’da esa 6,3 million obunachi bor.
Donald Tramp Twitter’dan faol ravishda foydalanadi, biroq o‘z bayonotlarini rasmiy sahifada emas, o‘zining shaxsiy akkauntida e’lon qilib boradi. Trampning @realDonaldTrump shaxsiy sahifasiga 88,5 million kishi obuna bo‘lgan. Jo Baydenda esa 21,6 million obunachi bor.
2021-yil 20-yanvar kuni saylangan davlat rahbari demokrat Jo Bayden o‘z lavozimiga kirishishi kerak. Dekabr o‘rtalarida saylovchilar hay’ati Trampning saylovdagi bosh raqibini Amerikaning 46-prezidenti deb e’lon qildi. Baydenning inauguratsiyasi an’anaga ko‘ra Vashingtonda bo‘lib o‘tadi.
Amaldagi Amerika yetakchisi o‘z raqibining g‘alabasini tan olishdan bosh tortib, hamon saylov natijalari yuzasidan sudlarda da’volashishga urinmoqda. CNN o‘z manbalariga tayanib xabar berishicha, Tramp “chuqur e’tiroz” lahzalarida jazavaga tushib, Baydenning inauguratsiyasi kuni Oq uyni tark etmasligini aytmoqda.
Bayden esa o‘z raqibini ba’zi shtatlardagi saylov yakunlarini sud orqali bekor qilishga urinib, bu bilan xalq xohishiga hurmatsizlik ko‘rsatayotganlikda aybladi.