LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

25 Jun 2021

    Амалий-тактик машғулот Шимолий кон бошқармаси 3-Гидрометаллургия заводи майдалаш цехида ўтказилди.
Машғулотга ЁХТТЭ бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Т.Рўзиев раҳбарлигида 6,7,8 - ЙҚҚ ларидан 17 нафар ходим ва 4 та жанговар техника жалб қилинган.
     Майдалаш цехининг 4 нафар кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, ёнғин содир этилган ҳудуддан жабрланганларни қутқариш, тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинни бартараф этиш фавқулотда ҳолатларда ҳаракатланиш бўйича амалий машқларни бажардилар.

     Бу каби амалий –тактик машғулотларни ўтказишдан мақсад объектдаги ишчи-хизматчиларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш, жабрланганларни қутқариш, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинни бартарф этиш борасида билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлди.


Т.САЛАЕВ,
3-ГМЗ ФҲ бўйича муҳандиси.

25 Jun 2021

      Мамлакатимизда ҳар йили илм-фаннинг бир нечта йўналиши танлаб олиниб, алоҳида эътибор билан ривожлантирилмоқда. Бу йил физика ва чет тиллари ана шундай устувор соҳалар этиб белгиланган.
Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати, дунё бозорига фаол кириб бораётгани, барча соҳаларда халқаро ҳамкорлик кенгаяётгани хорижий тилларни билишга эҳтиёжни оширмоқда.
Бугунги кунда юртимиздаги 25 та олий таълим муассасасида ўқитиш чет тилида олиб борилмоқда. 2016 йилда улар атиги 7 та эди. Халқаро тил сертификати олган битирувчи ўқувчилар сони охирги 3 йилда 10 бараварга ошган.
      Жорий йилнинг 6 майида ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилда чет тилларини ўрганишни устувор вазифа сифатида белгилаб олингани таъкидланди.
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5117-сонли қарори бу йўналишда олиб борилаётган ишларни янги юқори босқичга кўтарди.
Бугун фаолияти кенгайтирилаётган BIG WAY - KATTA YO'L тил ўргатиш маркази ана шу саъй-ҳаракатларнинг ижобий натижаси дейиш мумкин.
Ҳозирда мазкур ўқув маркази учун “КЕLАJАК” ёшлар марказидан 4 та хона ажратилган.
      Даставвал, “Компасс” номи билан фаолият юритган мазкур ўқув марказида 2016 йилдан буён 1000 нафарга яқин ўқувчилар инглиз тилини мукаммал ўрганишга мушарраф бўлдилар.
Биргина мисол, ўтган йили абитуриентларнинг 93 % талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган бўлса, жорий йилда 100 фоизлик натижа билан ўқувчилар IELTS халқаро сертификати ва B1, B2 сертификатини қўлга киритишди.
    «Ҳар бир битирувчи камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт» — деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги тизим жорий этилмоқда.
Зеро, бугун ривожланиб бораётган жамиятда тил билишнинг аҳамияти жуда катта. “Тил билган, эл билади”, “Тил билганга дунё эшиклари ланг очиқ” дея бежиз айтилмаган.

Райҳон ҚОДИРОВА,
Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши ЎзМТДП депутати.

25 Jun 2021

      “Ёшлар ойлиги” доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. “Айтим” маҳалласида ўтказилган тадбирда 3-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшлар иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилот мутасаддилари қатнашиб, ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларни тангладилар.
     Жумладан, Учқудуқ саноат техникуми ўқувчиларининг муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланиб, автобус ажратиладиган бўлди.
    Иш масаласида мурожаат қилган Фарида Рўзиқулова туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан стипендия тўлаб, тикувчилик мутахассислиги бўйича касб-ҳунарга ўқитилади. Шунингдек, яна бир рўйхатда турган Машҳура Ёрқулова тикувчилик йўналишида субсидия сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ҳам тез кунларда ўз ижобий ечимини топиб, субсидия ажратиладиган бўлди.
Бандлик масаласида мурожаат қилган Руслан Файзуллаев "Ўзметкомбинат" АЖнинг Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган Кокпатас кварцит конида мавжуд бўш иш ўринларига суҳбатга юборилган.
    Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда битирувчи ёшларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.
       Ҳоким ва ёшлар учрашувида мурожаати тингланган 18 нафар ёшни ҳар бирининг таклифи, талаби ва муаммоси юзасидан баён расмийлаштириб, ижрога қаратилган.

Озод МИРЗАЕВ,
Учқудуқ туман прокурори ўринбосари.

24 Jun 2021

     Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига ва ҳалқига йўлланган Мурожаатномаси ижросини таъминлаш мақсадида “ЎзбекистонРеспубликаси фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонуни (2021 йил 14 июндаги ЎРҚ-696-сон) қабул қилинган.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ 6185-сонли Фармонинг VI-боби Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиниши юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади.
         Мазкур Қонунга асосан эндиликда:
   2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хохиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил давомида доимий яшашб келаётган ва ушбу давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
       Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётган бола ҳоҳиш билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
       Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш учун назарда тутилган факитларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда , ариза берувчи ушбу факитларни суд тартибида тасдиқлаш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида туғулган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувохномаси олган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилинди.

Учқудуқ тумани ИИБ М ва ФРГ катта
мутахассиси лейтенант Расулов Вохид Норпўлатович

24 Jun 2021

          Бугунги кунда фуқаро хонадонлари ва шахсий мулкига бўлган тажовужлар учраб турган бир пайтда, ҳар бир шахс авалло меҳнат қилиб топган, пешона-тери эвазига ортирган мулкини даҳлсиз бўлишини, уларни бегона кўзлардан асрашни ҳоҳлайди.  Шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, шунингдек давлатимиз раҳбари ва ҳукуматини олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотлари натижасида давлат ва шахсий мулкни асраш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган жумладан; Президентимизнинг 2021 йил             20 февраль кунидаги ПҚ-4997 сонли қарори ҳам шулар жумласидан. Қарорда шахсий мулк ва фуқаро хонадонларини даҳлсизлигини таъминлашга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматига асосий вазифалар юклатилган. Шу каби ҳужжатлар асосида юртимизда фуқаро хонадонларини қўриқлашнинг энг қуйи нархлари белгилаб қўйилган. Бунинг натижасида фуқароларимиз томонидан Қўриқлаш хизматидан фойдланишлари кундан-кун ортиб бормоқда.

         Хонадонларни ишончли қўриқлаш, уларни турли хил кўринишдаги мулкий тажовузлардан асраш мақсадида янги, замонавий Приток ускуналари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати фаолиятига татбиқ этилиб келинмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туманимизда Қўриқлаш хизматидан фойдаланиб келаётганлар сони кундан-кун ортиб бормоқда. Буни Миллий гвардиянинг Учқудуқ туманидаги Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш Марказига ариза билан мурожаат этаётган фуқаролардан ҳам билсак бўлади. Ҳурматли ҳамшаҳарлар, Сиз ҳам ўз мулкингизни ишончли бўлишини, даҳлсизлигини таъминлашни энг асосийси ҳамёнбоп нархларда ишончли, сифатли қўриқланишини истайсизми? Унда Миллий гвардиянинг Учқудуқ туманидаги Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш марказига мурожаат этинг. Сиз, меҳнат таътилида, саёҳатда, дам олишда, даволанишда бўлган вақтингизда, қолаверса ишда, ўқишда бўлган вақтингизда куннинг исталган вақтида Техник қўриқлаш марказига қўнғироқ қилиб, хонадонингизни ёки объектларингизни қўриқланишини бошлайсиз ва ўз мулкингизни ўзингиз асрайсиз. Янги замонавий технологиялар асосида қўриқланаётган мол-мулкингизга ёмон мақсадлар билан ташриф буюрган кимсалар тўғрисида Техник қўриқлаш марказига хабар келиб, ҳар қандай ҳуқуқбузарни қўлга олишга шай, жисмонан чиниққан, бақувват Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан уйингизга кирган шахслар қўлга олиниб, мулкингиз даҳлсизлиги таъминланади.

 Учқудуқ тумани бўйича Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник       З.М.Ўроқов

24 Jun 2021

         “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (390-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

         Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан:

➖ барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
➖ ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
➖ қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.

       Қарор билан мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.

       Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.

 Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

 Низомга кўра, Адлия вазирлиги:

 ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

 мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.

    Эслатиб ўтамиз, “E-qaror” электрон тизими дастлаб Ҳукумат қарори (https://lex.uz/docs/4787645) билан 2021 йил январь-май ойларида       Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилиши, шунингдек 2021 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган эди.

 

Учқудуқ туман адлия  бўлими 

24 Jun 2021

       Президент "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

      Мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида "Янги Ўзбекистон" университети ташкил этилмоқда. 

     Белгиланишича:

  •       Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;
  •       Университетда таълим жараёни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади;
  •       Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади;
  •       Университет Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварақлари, штамп ва бошқа реквизитларига эга бўлади.

      Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг таълим дастурлари асосида юксак замонавий касбий билим ва малакага эга бўлган, халқаро миқёсда рақобатбардош, истиқболли кадрларни тайёрлаш;
  • ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;
  • талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлашга, ўқув материалларини самарали ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;
  • ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;
  • таълимнинг узлуксизлиги ва сифатини таъминлаш борасида Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш.

       Белгилаб қўйилишича:

а) Университет қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширади:

  • Университетнинг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш, шунингдек, бакалавриат ва магистратурада ўқиш тартибини белгилаш;
  • хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ҳамда педагог ходимларнинг меҳнатини меъёрлаштириш;
  • юқори малакали, жумладан, хорижий мамлакатлардаги етук мутахассисларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университет ходимларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш;
  • бакалавриат, магистратура ва докторантурага қабул қилиш шартларини, шунингдек, талабаларни қабул қилишда тест синовлари фанлари мажмуасини ва ўқиш учун тўлов миқдорини белгилаш;
  • инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш учун тижорат ва нотижорат ташкилотлар (стартап, жамғарма ва бошқалар) тузиш;
  • хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ҳамда ўз фаолиятига оид молиявий-иқтисодий ва маъмурий бошқарув юзасидан қарорларни қабул қилиш;

б) Университетда таълим-тарбия жараёнлари миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида олиб борилади ҳамда талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга хизмат қилади;

в) Университетда таълим жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда давлат ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

г) Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

д) талабаларни қабул қилиш параметрлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда Университет томонидан ўрнатилади;

е) Университетда унинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

ж) Университетда таълим жараёни “фан – таълим – ишлаб чиқариш интеграцияси” тамойили асосида ташкил этилиб, талабалар 1-курсдан ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот марказларига бириктирилади ҳамда битирувчи курс талабалари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ва битирув олди амалиётини нуфузли хорижий компанияларда ўташ имконияти яратилади;

з) Агентлик Университетга малакали профессор-ўқитувчиларни, жумладан, хорижий мамлакатлар мутахассисларини жалб қилишга яқиндан кўмаклашади;

и) Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади;

к) Университетда талабалар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун спорт тўгараклари, санъат студиялари, кутубхона ва экскурсиялар ташкил этилади, турли тренинг ва маданий учрашувлар ўтказилади.

Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

  • халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
  • Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон фуқароларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандларига.
23 Jun 2021

    Республика махсус комиссиясининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатда коронавирус инфекцияси боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда масъул раҳбарлар ҳисоботлари эшитилиб, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Биринчи навбатда, касаллик профилактикасига қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, аҳоли томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби санитария-эпидемиология талаблари назоратини олиб бориш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда айрим қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, шу жумладан мамлакатда ҳам ушбу инфекция билан касалланиш бироз ортганини инобатга олиб халқдан шахсий масъулиятни оширган ҳолда жамоат жойларида ниқобда бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби талабларга риоя этишларини сўраган.

23 Jun 2021

       Ўзбекистонда коронавирус билан курашиш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

      Унга кўра, энди санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига бориш учун ПЦР-тест таҳлилининг манфий натижа қайд этилган маълумотномаси талаб этилади.

 

    ПЦР-тест ушбу муассасалардан бирига келишдан аввал 72 соат ичида амалга оширилиши керак.

     Ушбу тартиб шу турдаги барча объектлар учун, мулк шаклидан қатъи назар, янги талаблар нашр этилгунга қадар ўрнатилади.

22 Jun 2021

      Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

       Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

       Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.  

        Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: