Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитди.
Фракция аъзолари Давлат дастури ижроси муҳокамасида партия мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳасида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратди.
– ЎзМТДП ташаббуси билан мактабларда “Тарбия” дарси жорий қилинди ва партия бу фан бўйича етук мутахассисларни тайёрлаш масаласини ҳам кўтарган эди, – деди фракция раҳбари Алишер Қодиров. – Олий таълимда ушбу фан бўйича бу йилдан бошлаб мутахассислар тайёрлаш ҳам кўзда тутилган эди. Аммо бу йилги қабул жараёнидан кўриняптики, амалда бу вазифа бажарилмади. Тегишли вазирликлар буни қандай изоҳлайди?
Олий таълим вазирлиги вакили бундай мутахассисларни тайёрлаш бўйича бу йил қабул бўлмаганини очиқ айтдию, лекин сабабини аниқ изоҳлай олмади. Халқ таълими вазирлиги вакили эса вазирлик ўз имкониятларидан келиб чиқиб, янги дастурга мос равишда ўқитувчилар малакасини ошираётганини маълум қилди. Табиийки, фракция аъзолари бу жавоблардан қониқмади.
Депутатларнинг таъкидлашича, “Тарбия” фани бўйича махсус мутахассислар тайёрланмас экан, яъни унга иккиламчи фан сифатида қараш давом этар экан, бу йўл билан мақсадга эришиб бўлмайди. Чунки бу фан профессионалликни талаб қилади. Тегишли вазирликларнинг жавобидан маълум бўлдики, бу фан бўйича етук мутахассисларни тайёрлашда бир йил йўқотилди. Йиғилишда “Миллий тикланиш” бу масала билан жиддий шуғулланишда давом этиши, керак бўлса, парламент эшитувини ташкил қилиши алоҳида қайд этилди.
Фракция аъзолари, шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш ҳамда бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш чораларини кўриш белгиланган бўлса-да, жойларда бу борадаги ишлар қониқарли ташкил этилмаганлигини танқид остига олди. Ҳукумат вакиллари ҳар иккала масала бўйича ўз муносабатини билдириб, ижросини назоратга олишини билдиришди.
Фракция йиғилишида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритишга оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан “Covid-19” юқиш даражасини пасайтириш ва ижтимоий иммунитетни ташкил этиш мақсадида аҳолини вакцинация қилиш ишларини жадаллаштириш таклифи билдирилган эди. Таъкидлаш жоиз, ушбу таклифдан келиб чиқиб, тегишли қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасининнг қабул қилиниши натижасида коронавирус инфекцияси янги тўлқинларининг олдини олиш учун аҳоли ўртасида оммавий вакцинацияни ташкил этишнинг қонуний асослари янада мустаҳкамланади. Юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлаш ўтказишни жорий этиш юзасидан амалдаги қонунчиликдаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади.
Мутахассислар томонидан бугун бу офатдан ҳимояланишнинг ягона йўли эмланиш экани таъкидланаётган бўлса-да, фуқароларнинг вакциналарга бўлган ишончсизлиги оқибатида шу пайтгача 1 миллион 27 минг киши эмланган, холос. Бу 18 ёшдан ошган аҳолининг 4,8 фоизини ташкил қилмоқда. Жамоавий иммунитетни шакллантириш учун эса аҳолининг 60-80 фоизи эмланиши талаб этилади. Хитойда вакциналарга бўлган ишонч 90 фоиз, Бразилияда 80, Ҳиндистон, Индонезия ва Таиландда 70, Туркия ва Мексикада эса 60 фоизни ташкил этмоқда. Франция, Греция, Австралия, Италия, Латвия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда мажбурий вакцинация амалиёти жорий этилган.
Депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг айни кундаги аҳамияти ҳамда касаллиликнинг юқумлилик кўлами ошиб бораётганлигини эътиборга олиб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқуллади.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан бери қанчага ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,9 миллион кишини ташкил этмоқда. Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг. Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан ҳар ойда ўртача 50,2 минг кишига кўпайган.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига ошган.
Келгуси йилнинг бошидан ўзбекистонликлар ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини туман (шаҳар) ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари билан бир қаторда Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олишлари мумкин. Ушбу янгилик Шавкат Мирзиёев томонидан 24 июль куни имзоланган “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда акс этган.
Ҳужжатда қайд этилишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни, шу жумладан, Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш йўлга қўйилади. Ушбу таклиф Адлия, Молия, АКТ ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари томонидан илгари сурилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:
– чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади;
– Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда давлат хизматлари марказларида амалга оширилади;
– лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловлар БҲМнинг 10 фоизигача миқдорда белгиланади (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки БҲМнинг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмайди.
Маҳаллий экспортчиларга хориждан маҳсулот олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан тўғри сотишга рухсат берилади
Ҳукумат қарорига асосан хорижий хомашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб:
- божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;
- тадбиркорлик субъектига четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
- маҳаллий экспорт қилувчиларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан тўғри сотишга рухсат берилади.
Ер участкаларини хусусий секторга мулк ҳуқуқи билан бериш тартиби кучга киради
Президент фармонига асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш ва улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Шунингдек, фармонга асосан Вазирлар Маҳкамаси истисно тариқасида, фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан тўғри ижарага беришга ҳақли бўлади:
- қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;
- агросаноат кластерларига — ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;
- энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун — лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда;
- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга — ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда.
Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади
Ҳукумат қарори билан хизмат автотранспорт воситалари:
- республика давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
- республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотларда ҳамда уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.
Шунингдек, республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Президент қарорига асосан 2024 йил 1 январга қадар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотларга татбиқ қилинмайди.
Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади
Президент қарори билан шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлаш) натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Чиқиш туризми бўйича айрим лицензия талаблари жорий этилади
Ҳукумат қарорига кўра, чиқиш туризми йўналиши бўйича туроператор ва турагент фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги лицензия талаблари жорий этилади:
- туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;
- 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;
- Барча давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти тақдим этилади.
Президент фармонига асосан электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида жисмоний ва юридик шахсларга барча белгиланган давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн режимда тўлаш имконияти тақдим этилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади
Ҳукумат қарорига асосан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади.
Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади
Президент қарорига кўра, ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилиб, унда қуйидагилар назарда тутилади:
- ҳомиладор аёлнинг комплекс кузатуви ягона маълумотлар базасини яратиш;
- перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар томонидан ягона маълумотлар базасига зарур маълумотларни киритиш, шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг тиббий картасини юритиш;
- шаклланган маълумотларга асосан ҳомиладор аёлларга зарур маслаҳатларни бериш.
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади
Президент қарори билан Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади. Аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш ҳамда зарарли одатлар ва турли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш тизимнинг асосий мақсадларидан бири этиб белгиланган.
Давлат суд-экспертизаси муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари суд экспертлик билан шуғулланадиган хусусий шерикларга ижарага берилади
Президент фармонига кўра, давлат суд-экспертизаси муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) суд экспертлик фаолиятини амалга ошириш шарти билан хусусий шерикларга ижарага тақдим этиш тизими жорий этилади.
Ассалому алайкум азиз тумандошлар!
Ҳурматли Президентимизнинг: “Оддий одамлар бугунги кунда бўлаётган ўзгаришларни сезиши керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. Уларга бугун яхши шароит яратиб беришимиз керак!” деган пурмаъно сўзлари халқ давлат идораларига эмас балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак - иш тизимининг пировард мақсади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз!
Бу сўзларини ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар бир чиқишларида таъкидлаб ўтадилар.
Дарҳақиқат, ҳар бир инсон яхши яшаши, ҳаёти гўзал мазмун касб этиши — олий қадрият. Чунончи, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсад ва муддаога қаратилган.
Ўз навбатида, халқ билан мулоқот қилиш — одамларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш, турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда “Маҳалла – сектор – халқ қабулхонаси” тизимининг жорий этилганлиги албатта ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Шу билан бирга, сектор раҳбарлари олдига эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш бўйича “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” тизими ҳамда иқтисодий идоралар билан биргаликда “маҳаллабай” ишлаш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва “ҳудудларни ихтисослаштириш” тизимлари жорий этилиб, аҳолини қийнаётган муаммо ва масалалари бўйича хонадонбай, фуқаробай ишлаш тизимлари ташкил этилган.
Бу борада шуни айтишни лозимки, қисқа давр ичида ҳурматли Юртбошимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок эта олмаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уларни хар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир нечта Фармон ва Қарорларининг қабул қилинганлиги янада кенг имкониятларни яратиб бермоқда.
Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таҳлили қуйидагича, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 100,2 фоизга ёки 108,2 млрд. сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 102,6 фоизга ёки 238,3 млрд. сўм, қурилиш ишлари 105,2 фоизга ёки 59,4 млрд. сўм, чакана савдо айланмаси 102,9 фоизга ёки 326,5 млрд. сўм, хизматлар ҳажми 104,5 фоизга ёки 196,2 млрд. сўмга ўсиш кузатилди.
Бугунги кунда туманда аҳолини энг кўп қийнаётган муаммолар бу коммунал соҳа ва бандлик масалалари бўлиб, аҳоли мурожаатларининг 70 фоизини ташкил қилади.
Аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида 28,8 км ичимлик сув қувурлари тортиш ва реконструкция қилиниши натижасида 5 та аҳоли пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ушбу даврда 10 км электр тармоқлари реконструкция ва модернизация қилиниб, электроэнергия таъминоти масаласи тўлиқ ечилди. Шунингдек, 18 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолини хусусий уй-жойлар билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Учқудуқ туманида ҳам сўнги беш йилда
10 та кўп қаватли уй-жойлар қурилди. Натижада кўп қаватли уй-жойлар қурилиши 100 фоизга ошди. 30 нафарга яқин оилалар уй-жой билан таъминланди.
Бироқ, афсуски яратиб берилган шунча имкониятларга қарамасдан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги барча маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларидаги фаолиятимизни қониқарли деб бўлмайди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари жойларда аксарият ҳолларда кечиктирилмоқда.
Туман ҳокимлиги масъуллари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш учун ажратиладиган дастлабки 15 кунлик муддатда эмас, балки кўп ҳолатларда 30 кун ва ундан ортиқ бўлган муддатларгача чўзиб, шунда ҳам оддийгина "мурожаатларни тезроқ ёпиш" учун тушунтириш бериш билан чекланган ҳолда ёпиб юборилмоқда. Бунинг оқибатида фуқаролар тинимсиз юқори турувчи идораларга, ёки мутассадиларга қайта – қайта мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.
Айрим корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари эътиборсизликка, масъулиятсизликка йўл қўймоқдалар. Ёки фуқаролар мурожаатини оддий бир ходимга ишониб топширмоқдалар.
Мурожаатлар, шу жумладан, такрорий мурожаатлар сони ортиб бораётганининг сабаблари нимада?
Бунинг асосий сабаби, биринчи галда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳоли қатламларига тўлақонли етказиб бера олмаётганимизда, тарғибот-ташвиқот ишларининг сустлигидадир.
Шу билан бирга, мен бошчилигимда сектор раҳбарлари, масъуллар, маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар ишлари агентлиги бўлимининг ўз ишига етарли даражада масъулият билан ёндашмаётганида, муаммонинг ичига кирмай, фақат “тушунтириш берилди”, “назоратга олинди” қайдлари билан билан, масалани “ёпиб” келаётганидадир. Оддий қилиб айтганда ишлаш тизимининг тўғри йўлга қўйилмаганида.
Бироқ энди бундай “хўжакўрсин”ликка, эътиборсизликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Бу борада куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида олдимизга устувор вазифалар белгилаб берилди.
Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш режасини ишлаб чиқишимиз зарур.
Бугундан бошлаб, мен бошчилигимда сектор раҳбарларининг фуқароларни кунлик қабули улар учун қулай бўлган жойларда ташкил этилади.
Шунингдек, аҳоли тўғридан-тўғри туну - кун мурожаат қилиши учун туман ҳокимининг ижтимоий тармоқларда алоҳида “Учқудуқ халқ мурожаатлари”, “Сизни ҳоким эшитади” ва “Учқудуқ – 24” каналлари ташкил этилган. Ушбу бот каналларга аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатлар ижросини тезкорлик билан ечишни таъминлаш қатъий назоратга олинади.
Бир ҳафта муддатда ҳал қилинмаган ва такрорий мурожаатларни “секторбай” таҳлил қилиб, ҳар куни энг оғир секторларга чиқиш орқали мавжуд муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш чоралари кўрилади.
Ўтган 6 ойда Халқ қабулхоналарига бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича келиб тушган аксарият мурожаатларни қонун доирасида тўлиқ ҳал қилиш имкониятлари мавжуд.
Яъни, маҳалла ва овулларда яна бир мурта хатлов ўтказиб, аниқланган ишсиз фуқароларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш, кредит ва субсидия ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш амалга оширилади.
Азиз хотин-қизлар!
Бугунги кунда Шалхар, Мингбулоқ, Алтинтау овуллари, Дўстлик, Навоий маҳаллаларида кичик-кичик тикувчилик цехлари ташкил этилган. Лекин ушбу цехлар тўлиқ қувватда ишламаяпти. Мазкур янгидан ташкил қилинган цехларни тўла қувватда ишлаши таъминланади.
Шунингдек, ҳар бир ташкилот ва бўлинма ўз йўналишида, энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга сабаб бўлаётган омилларни мунтазам бартараф этиб бориши зарур.
Мисол учун, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш, бандлик, кредит масалалари билан боғлиқ мурожаатлар камайгани йўқ.
Шу боис, ҳар бир йўналиш бўйича бир ой муддатда тизимли муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш ва мурожаатларни барчасини қонуний ечимини топиш бўйича йўл хариталар ишлаб чиқилади. Ҳар бир фуқаро мурожаати йўл харитага киритилади ва ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.
Бугундан бошлаб, ҳар бир сектор ва тизим раҳбари бир ой давомида ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан учрашади ва уларнинг муаммоларини қонуний ҳал қилиш чораларини кўради.
Азиз учқудуқликлар!
“Сабр этган – муродга етган” дейди доно халқимиз.
Шунинг учун, амалдаги тартиб қоидалардан келиб чиқиб, мурожаатлар бериш кетма-кетликга риоя қилсак, ишимиз янада яхшиланар, вақтимиз ҳам тежалар эди.
Хусусан, Сизлардан муаммо ва таклифлар бўйича аввало, яшаб турган маҳаллангизга, ундан кейин муаммо ҳал бўлмаган тақдирда секторларга, туман халқ қабулхоналарига мурожаат қилишингизни, бу тизимларда ҳал бўлмаган мурожаатларни эса туман ҳокими, яъни Менга, шундан сўнг юқори даражадаги давлат идораларига мурожаат этишингизни илтимос қилардим.
Зеро, Шоирлар султони Алишер Навоий бобомиз айтганидек,
Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Бугун биз барча тизим ходим ва мутассадилари халқ манфаати, унинг розилиги учун хизмат қилишга, муаммоларни қонун доирасида ечимини излаш ва ҳал қилишга бел боғлаганмиз.
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир”.
Биз учун фақат масъулият балки дунёда обрў ва нуфузи тобора ортиб бораётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш даврида фаолият юритаётганимиз учун улкан фахр ва ифтихор ҳамдир!.
Эътиборингиз учун ташаккур.
Ҳар бир жамиятда бўлгани каби бизнинг жамиятда ҳам ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб-ҳунарларни ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар мавжуд, лекин бунинг ўзига хос томони шундаги мамлакатимизда аҳолининг мана шундай қатламларга қаратилаётган эътиборнинг юксаклиги ва ўзига хослигидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 февраль куни “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш масалалари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-сонли баёни билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижроси ва “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини “Вақтинчалик тартиб” талабларига асосан туманда ҳар бир маҳалла кесимида “Темир дафтар”дан алоҳида тарзда дастлабки “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга киритиладиган ёшлар ва хотин-қизлар билан доимий ишлаш тизимининг жорий этилиши белгилаб берилди.
“Аёллар дафтари”га - 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар яъни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, шунингдек билим ва касб-ҳунарларни ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ҳамда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши белгиланган.
Туманда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Касаба уюшмаси ташкилоти бирлашмаси ҳамкорлигида 19 кишидан иборат штаб таркиби ташкил этилди. Шунингдек, ушбу штабда 4 та секторларда ва 13 та МФЙда жами 200 нафар аъзолардан иборат 16 та ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
“Аёллар дафтари” бўйича туманда хатлов жорий йилнинг 1 июль куни бошланиб, 10 июль куни якунланди. Маҳаллалар ҳудудида штаб фаолиятининг тўлақонли фаолият юритишлари учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари шахсан масъул этиб белгиланди.
“Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳар куни штаб аъзолари билан муҳокама қилган ҳолда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича туман ҳокими ва сектор раҳбарларигатаклифлар киритиб борилмоқда.
Учқудуқ туманида 30 ёшдан юқори ёшдаги хотин-қизлар сони 8591 нафарни ташкил этиб, шундан, 8139 нафари (100%) хатловдан ўтказилди. Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизлар сони 452 нафарни ташкил этиб, умумий сонга нисбатан 5,5 фоизни ташкил этади.
Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизларнинг 166 нафари узоқ муддатга хорижга, 88 нафари туман ҳудудидан чиқиб кетган, 9 нафари соғлиғи туфайли даволанаётган, 1 нафари жазо муддатини ўтаётганлиги аниқланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 15 июлдаги VI-32-19-5-76-К/21-сонли қарори билан 198 нафар муаммоли хотин-қизлар рўйхати тасдиқланган бўлиб,хатлов жараёнида 198 нафар хотин-қизларнинг муаммолари борлиги аниқланди, жумладан 124 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, 15 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, 16 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 8 нафари уй-жойни таъмирлашга муҳтожлар ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 18 нафари тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар, 7 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар, 10 нафари психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар борлиги аниқланди.
Ишсиз бўлган 124 нафар хотин-қизларни қўйидаги тартибда иш билан банд этилиши кўзда тутилган:
Шундан 44 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, 6 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, 6 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш,13 нафар хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилиш ҳамда 30 нафарига парранда олиб бериш шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож 25 нафар хотин-қизларга турли ёрдамлар кўрсатишбелгилаболинганэди.
Шунингдекушбу қарорга қўшимча равишда яна 200 нафар шундан 102 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳамда 98 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб рўйхатлари шакллантирилди.Туман ҳудудида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилганлар сони жами 398 нафарни ташкил этиб, ушбу муаммоли хотин-қизларга амалий ёрдамкўрсатилиши белгилаб олинди.
Шунингдек:
хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга,
шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, тиббий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, овул жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;
Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ҳар чоракда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборотларини киритиб бориш;
Сектор раҳбарлари ва сектор ишчи гуруҳи ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ҳар ойда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларни жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб бориш;
секторлар ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мунтазам равишда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурида “Аёллар дафтари”ни юритиш билан боғлиқ масалаларга тўлиқ масъул этиб белгилаб олинди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда туманда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ишлари режалаштирилди.
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Садуллаева
Бугун халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, масалага алоқадор корхона-ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими, кенгаш раиси С.Хамроев олиб борди.
Даставал Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ва ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқич рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Садуллаеванинг ахбороти тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 февраль куни “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш масалалари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши 11-сонли баёни билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини “Вақтинчалик тартиб” талабларига асосан туманда ҳар бир маҳалла кесимида “Темир дафтар”дан алоҳида тарзда дастлабки “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга киритиладиган ёшлар ва хотин-қизлар билан доимий ишлаш тизимининг жорий этилиши белгилаб берилди.
Туманда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида 19 кишидан иборат штаб таркиби ташкил этилди. Шунингдек, ушбу штабда 4 та секторларда ва 13 та МФЙда жами 200 нафар аъзолардан иборат 16 та ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
“Аёллар дафтари” бўйича туманда хатлов 1 июль куни бошланиб,
10 июль куни якунланди. Ҳудудларда штаб фаолиятининг тўлақонли фаолият юритишлари учун маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман, ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва ҳудудий бўлинма бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари шахсан масъул этиб белгиланди.
“Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳар куни штаб аъзолари билан муҳокама қилган ҳолда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича сектор раҳбарларига, туман ҳокимига таклифлар киритиб борилмоқда.
Учқудуқ туманида 30 ёшдан юқори ёшдаги хотин-қизлар сони
8591 нафарни ташкил этиб, шундан, 8139 нафари (94,5%) хатловдан ўтказилди. Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизлар сони 452 нафарни ташкил этиб, умумий сонга нисбатан 5,5 фоизни ташкил этди. Хатловдан ўтказилмаган хотин-қизларнинг 166 нафари узоқ муддатга хорижга, 88 нафари туман ҳудудидан чиқиб кетган, 9 нафари соғлиғи туфайли даволанаётган, 1 нафари жазо муддатини ўтаётганлиги аниқланди.
Хотин-қизларнинг 6 минг 362 нафари ўз уйида, 476 нафари ижарада,206 нафари ётоқхонада, 137 нафари қариндошларининг уйида яшайди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 15 июлдаги VI-32-19-5-76-К/21-сонли қарори билан 198 нафар муаммоли хотин-қизлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, ушбу қарорга қўшимча равишда яна 200 нафар шундан 102 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳамда 98 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб рўйхатлари шакллантирилди.
Туман ҳудудида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилганлар сони жами 398 нафарни ташкил этиб, ушбу муаммоли хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шавкат Мирзиёев 22 июль куни «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Унга кўра, давлат органи раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Маълум бўлишича, давлат бошқарув органлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори хўжалик бирлашмаси раҳбари ўринбосарлари фаолияти кўрсаткичлари коллегиал органлар томонидан тасдиқланади.
Хабар қилинишича, ўринбосарлар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари ва кўрсаткичлари статистик ва идоравий ҳисоботлар, таҳлилий маълумотлар асосида тизимли мониторинг қилинади. Натижалар танқидий анализ қилинади ва тегишли коллегиал орган ва кузатув кенгашларида, Вазирлар Маҳкамасида ҳар чорак якунида муҳокама қилинади.
Қонунга кўра, мезон ва кўрсаткичлар асосида ҳар бир ўринбосар фаолиятига баҳо берилади ва рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, қонунда раҳбар ўринбосарлари Республика қонунлари, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, биринчи раҳбарлари томонидан юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўймаслиги кераклиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, раҳбар ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолияти самарадорлиги юзасидан Президент олдида жавобгар, Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдор экани белгиланган.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта ичида ўринбосарлар фаолиятини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ва ҳар ойда фаолият кўрсаткичлари ижроси бўйича оммавий аҳборот воситалари орқали ахборот берилишини таъминлайди.
1906 йил (бундан 115 йил олдин) – Ўрта Осиё темир йўлининг Тошкент станцияси Тошкент–Оренбург темир йўли таркибига киритилди ва мазкур темир йўл расмий равишда Тошкент темир йўли деб юритила бошланди.
Тарихчи Анорой Тоғаеванинг қайд этишича, Тошкент темир йўлининг умумий узунлиги 2090 верстдан иборат бўлиб, темир йўл бошқармаси Оренбург шаҳрида жойлашган эди.
1925 йил (бундан 96 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлар Советининг қарори билан “Ўзбекистон ССР Архив иши марказий бошқармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу низомга кўра, республикада Ягона давлат архив фонди ташкил қилинди. Бу фондга ҳукумат, савдо, саноат, кооператив, касаба уюшмалари ташкилотлари архивлари, шунингдек, диний ва шахсий архивлар киритилди.
1937 йил (бундан 84 йил олдин) – Тошкентда Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги Давлат хавфсизлиги бошқармаси томонидан XX аср ўзбек халқи ҳаётида, унинг маданияти ва адабиётида ёрқин ва ўчмас из қолдирган шахслардан бири Фитрат қамоққа олинди (бошқа бир ҳужжатда унинг 1937 йил 24 апрелда қамоққа олингани қайд этилган). Фитратга 1920–1923 йилларда миллатчи “Иттиҳод ва тараққий” ҳамда “Миллий иттиҳод” ташкилотларига аъзо бўлганлик, “Чиғатой гурунги” пантуркистлар ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилганлик каби айблар қўйилган. Ҳозирда махсус хизматлар архивида сақланаётган “Фитратнинг жиноий иши” 1937 йил 22 июлдан то 1939 йил 30 ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади.
Фитрат қамоққа олингач, у илк марта 1937 йил 25 октябрда Давлат хавфсизлиги лейтенанти Тригулов ва Давлат хавфсизлиги кичик лейтенанти Шарипов томонидан сўроқ қилинган. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг қайд этилишича, ушбу сўроқ баённомаси 25 варақдан иборат бўлиб, рус тилида ёзилган. Демак, терговнинг ўзи ҳам рус тилида олиб борилган. Сўроқ баённомасининг ҳар бир варағи охирида Фитратнинг имзоси мавжуд. Айрим варақларда қорамтир доғлар (Фитратнинг тергов жараёнида қийноқлардан тўкилган қайноқ қизил қонининг белгиси) мавжудлиги “одил совет суд тергови” қандай тарзда олиб борилганидан тилсиз гувоҳлик бериб турибди.
1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикликасининг Россия Федерациясидаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
1997 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
1999 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2010 йил (бундан 11 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2014 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Барчага маълумки, саратон касаллигидан вафот этаётган беморлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Сабаби кўпчилик касалликнинг илк аломатларига эътиборсизлиги туфайли ҳаётини хавф остида қолдиради.
Саратоннинг умумий белгилари
Гемоглобин даражасининг камлиги
Гемоглобин – бу кислородни тана аъзоларига етказиб берадиган қондаги оқсилдир. Гемоглобин даражасининг кескин пасайиши саратон касаллигининг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Бирор сабаб туфайли таҳлил учун қон топширган ҳар қандай бемор, энг аввало, гемоглобин даражасига эътибор қаратиши лозим. Борди-ю, гемоглобин атиги 70-80 даражани ташкил этса, дарҳол онкологга мурожаат қилиш зарур.
Оғриқ
Танада кузатиладиган ҳар қандай оғриқнинг, албатта, сабаби бор. Масалан, орқа қисм одатда ноодатий ёки нотўғри жисмоний ҳаракатлар туфайли оғрийди. Масалан, спорт билан шуғулланишни истаган, аммо мураббийсиз мустақил машқ қилишга қарор қилган инсон жисмоний томондан танани зўриқтириб қўйиши шубҳасиз. Шунингдек, оғриқ сабабсиз пайдо бўлса, узоқ вақт давомида ўтиб кетмаса ва дори воситалари ёрдамида бартараф этилмаса, шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
Вазн камайиши
Ушбу аломат кўпинча касалликнинг кейинги босқичларида намоён бўлади, аммо эртароқ пайдо бўлиши ҳам мумкин. Стрессли ҳолат, парҳез тутиш ва спорт билан шуғулланмасдан ҳам вазн камайиши тўсатдан кузатилса, бу онколог билан боғланиш учун муҳим сабабдир. Беморнинг иштаҳаси йўқолади ва сувсизлик туфайли вазн тезлик билан камайиб боради. Бу асосан ўсманинг тананинг бошқача ишлашига олиб келиши сабабли содир бўлади, яъни метаболизмни бузади ва кўп миқдорда вазн йўқотишига олиб келади. Тўсатдан сезиларли даражада озиш – гўзаллик белгиси эмас, балки саратоннинг илк аломатларидан биридир.
Ҳолсизлик
Саратоннинг дастлабки босқичларида бемор одатий кундалик ишдан сўнг тезда чарчаши мумкин. Бу ўсманинг танани заҳарлаши, уни биологик фаол моддалар ишлаб чиқариши ва одатдаги жараёнларни ўзгартириши сабабли содир бўлади.
Тез-тез касалликка чалиниш
Саратон касаллигининг бошланиши билан беморнинг иммунитети заифлашади ва вирус ҳамда инфекцияларга қарши кураша олмайди. Борди-ю, иссиқ мавсумда ҳам тез-тез касал бўлиш кузатилса, айниқса, кондиционер туфайли бўлмаса, шифокор текширувидан ўтиш зарур. Ушбу аломат ҳам саратоннинг дастлабки босқичида ўзини намоён қилиши мумкин, аммо уни фарқлаш бироз қийин бўлади.
Сариқлик
Заҳарланиш ёки бирон бир жиддий касаллик бўлса, жигар ўз вазифасини тўлиқ бажаришни тўхтатади, ҳажмининг катталашиши унга халақит беради. Ушбу вазиятда тери рангсизланади ва сарғимтир тусга кира бошлайди. Баъзида касаллик аломати сифатида тери қораяди ва сочлар тез ўсиши ҳам мумкин.
Саратоннинг алоҳида белгилари
Терининг қалинлашуви
Буни кўкрак қафаси терисида аниқлаш осон, бошқа ҳолларда фақатгина шифокор ёрдамида ҳолатга ойдинлик киритиш мумкин. Аммо тери остида шиш пайдо бўлса, кечикмасдан шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қон кетиши
Қон кетиши ички органларнинг нотўғри ишлаётганининг белгисидир. Йўтал, қайт қилиши вақтида қон кетиши мумкин, бунга, албатта, эътиборли бўлиш лозим. Шунингдек, тананинг кўкариши ҳам саратоннинг белгиси бўлиши мумкин. Жароҳатлардан сўнг кўкаришлар бир неча ҳафта ичида йўқолмаса, бу ҳам организмдаги қандайдир муаммодан дарак беради.
Йўтал ва хириллаш
Йўтал ва овознинг ўзгариши нафас олиш тизимида ривожланаётган саратонни кўрсатиши мумкин, айниқса у қон билан кузатилаётган бўлса. Албатта, бундай аломатларга яллиғланиш ва юқумли касалликлар сабаб бўлиши мумкин, аммо бунинг олдини олиш яхшироқдир. Агар йўтал ва нафас қисилиши икки ҳафтадан кўпроқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Холларнинг кўпайиши
Агар хол ҳеч қандай сабабсиз ўсишни бошласа, шакли ва рангини ўзгартирса, уни шифокорга кўрсатиш зарур. Эҳтимол, бу хол эмас, балки тери саратони касаллигидир. Агар терида ғалати излар ёки нотекис холлар пайдо бўлса, онкологга мурожаат қилиш тавсия этилади.