Hokimiyat matbuot xizmati
2021/2022 ўқув йилида:
хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади (https://t.me/huquqiyaxborot/9721);
ОТМга киришда юқори балл тўплаган ёшлар учун Президент гранти (200 та) жорий этилади (https://t.me/huquqiyaxborot/9075);
ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;
давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади;
хусусий ОТМда ҳам давлат гранти берилади;
клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади (https://t.me/huquqiyaxborot/9659);
базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади (https://t.me/huquqiyaxborot/9287);
республикадаги барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар)дан топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади (https://t.me/huquqiyaxborot/6969).
Учқудуқ тумани адлия бўлими
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2021 йил 9–10 июнь кунлари умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Давлат тест маркази.
Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2 сменада ташкил этилиб, қуйидаги муддатларда ўтказилади:
- 9 июнь 1-смена — кимё;
- 9 июнь 2-смена — математика;
- 10 июнь 1-смена — биология;
- 10 июнь 2-смена — она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти).
Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиб олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт (ID-карта) билан келишлари сўралади.
Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.
2021 йилнинг 8 июнь куни, соат 11:00 да Учқудуқ туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман Идоралараро комиссиясининг “Маъмурий ишни кўриб чиқиш” юзасидан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Учқудуқ тумани, Алтинтау ОФЙда яшовчи, 23.01.2004 йилда туғилган, вояга етмаган Жуматаева Казина Мектепбаевна ва унинг отаси 06.01.1972 йилда туғилган фуқаро Кодаркулов Мектепбай Жуматаевич ҳамда Алтинтау ОФЙ яшовчи, 11.07.2004 йилда туғилган, вояга етмаган Нажматова Перизат Ерладиновна ва унинг отаси 11.06.1977 йилда туғилган фуқаро Жунисов Ерладин Нажматовичларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар комиссия йиғилишида кўриб чиқилди.
Учқудуқ туман Алтинтау ОФЙда яшовчи, 06.01.1972 йилда туғилган фуқаро Кодаркулов Мектепбай Жуматаевичнинг 23.01.2004 йилда туғилган, вояга етмаган қизи Жуматаева Казина Мектепбаевнанинг дугонаси 11.04.2004 йилда туғилган вояга етмаган Нажматова Перизат Ерладин қизи соат 16:00дан кейин Учқудуқ туман Алтинтау ОФЙдан Учқудуқ шаҳрига алдаб олиб кетганлиги сабабли вояга етмаган Нажматова Перизат Ерладин қизига нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Кодаркулов Мектепбай Жуматаевич ҳамда Жунисов Ерладин Нажматовичларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари туман Вояга етмаганлар ишлари бўйича Идоралараро комиссиясининг йиғилишида муҳокама этилди.
Учқудуқ туманида Кўп квартирали уйларни самарали бошқариш тизимини ташкил этиш тўғрисида.
Учқудуқ тумани ҳокими ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Учқудуқ тумани коммунал соҳада амалга оширилган ишлар, белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари атрофлича таҳлил қилинган.
Тумандаги 305 та кўп қаватли уйларга хамда 119 та 1 қаватли уйларга коммунал хизматлар кўрсатиш ишлари 2020 йил март ойидан НКМК ШКБдан тегишли қарор асосида 6 та Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бошқарувига ўтказилган.
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказилган таҳлил натижасига кўра, соҳада вазифаларни аниқ белгиланмаганлиги, ишлар уюшган ва тизимли механизм асосида ташкил қилинмаганлиги туфайли кўрсатилаётган хизматлар етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида “Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ҳам соҳадаги мавжуд камчиликларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Давлатимиз рахбари томонидан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, соҳада чет-эл тажрибасини жорий этиш, кўп квартирали уй-жойларни бошқариш бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тажрибасини вилоятларда, эксперемент тариқасида амалиётга жорий этиш бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган.
Учқудуқ тумани ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва соҳа мутасаддиларининг, коммунал соҳада амалга оширилган ишлари, белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари борасида берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Соҳа мутасаддиларининг (талабгорлар)нинг Учқудуқ туманида коммунал хизмат кўрсатишни 3 (уч)та бошқарув сервис компаниялар ташкил этиш орқали бошқарилиши борасидаги таклифларини (бизнес-режа ва лойиҳа)ларни шакллантириб халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига химоя қилишига рухсат берилсин.
Тумандаги “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилган ёшларни, Ёшлар дафтаридан чиқариш тўғрисида.
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш юзасидан аниқ чоралар кўриш жорий йилда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган “Ёшлар дафтари” эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш учун асосий дастак бўлди.
Тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ва овул фуқаролар йиғинларида ўтказилган хатлов жараёнида 18-30 ёшдагиларнинг 5911 нафари билан тўлиқ суҳбатлар ўтказилиб, “Ёшлар дафтари”га 612 нафар ёшлар киритилди. Шундан 514 нафари ишсиш 98 нафари ижтимоий муаммоси мавжуд ёшлар ҳисобланади.
Энг аввало биз, ишсиз ёшларимизни доимий иш билан таъминламас эканмиз, кўзлаган натижаларимизга эриша олмаймиз.
Хусусан, жорий йил биринчи чорак давомида секторлардаги 467 нафар ёшларнинг турли соҳаларда бандлиги таъминланган бўлиб, улардан 91 нафарига турли йўналишларда иштимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.
Худди шунингдек, ушбу ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 1 чоракда жами 7 йўналиш 38 бандни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастурлари тўлиқ ижроси таъминланди.
2 чоракда ҳам 7 йўналишда 35 банддан иборат дастур тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойишига асосан ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш буйича ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам бериш тўғрисида
Тумандаги сектор раҳбарларнинг туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан олиб бораётган ишлари тўғрисидаДавлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш юзасидан аниқ чоралар кўриш жорий йилда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбари томонидан Олий мажлисга йўллагган мурожаатномасида жорий йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Бугунги кунда қадар Республикамизда шу жумладан, туманда Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Учқудуқ туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимни жорий этишга қаратилган жорий йилнинг 1-чорагига мўлжалланган 38 та банддан иборат бўлган “Ёшлар дастури” қабул қилинган эди.
Мазкур дастурнинг жорий йил апрел-май ойлари давомида 35 та бандини ижроси таъминланиши белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунга қадар дастурда белгилаб қўйилган барча чора-тадбирларнинг тўлиқ ижро этилишига эришилди.
Чунончи, қабул қилинган “Ёшлар дастури”га мувофиқ, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2 млрд. 39 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Шу жумладан, республика бюджетидан ҳисобидан 250 млн. сўмлик;
маҳаллий бюджет ҳисобидан 55 млн. сўмлик;
тижорат банкларининг ажратиладиган кредитлари ҳисобидан 1 млрд. 734 млн. сўмлик;
Туманда 2021 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сони 37579 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 21852 нафарини (58,6 фоиз) ёшлар (0-30 ёш) ташкил этади.
Улардан:
18-30 ёшдагилар сони – 5911 нафар (3989 нафари қизлар);
Ёшлар дафатарига киритилган 18-30 ёшдаги ёшлар 612 нафар, (398 нафари қизлар); банд бўлмаган ёшлар сони 514 нафар, шундан: 98 нафари ижтимоий муаммоси бор ёшлардир.
Жорий йилнинг январ-май ойлари давомида 431 нафар ёшларнинг бандлигини таъминланди, 76 нафарини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1 млрд. 837 млн. 200 минг сўмлик кредит маблағи ажратилди, “1+1” лойиҳаси доирасида 87 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди, 46 нафар ёшларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 39 нафар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтказилди, 16 нафар ёшларни “Ҳунармандлар” уюшмаси орқали касбга ўқитилиб, доимий банд қилинди, 12 нафар ёшларни қурилиш йўналишида, 6 нафар ёшлар қишлоқ ҳўжалиги йўналишида ва 93 нафар ёшларни бўш иш ўринлари орқали бандлиги таъминлашга эришилди. Бундан ташқари 53 нафар касб-ҳунарга қизиқиши бор ёшларнининг 15 нафари туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган 50 нафар ёшлар тадбиркорлик кўникмаларини олиш учун нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунарга ўқитилиб сертификатлар топширилди ва бунинг натижасида банк томонидан 25 нафар уюшмаган ёшларга 220,7 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб тадбиркорликка жалб этилганлиги натижасида уларнинг бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сонли қарорига асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан моддий аҳволи қийин ёшларга, ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, мамлакатимиздаги олий таълим муасса-саларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт тўловлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 118 602,3 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.
Ёшларга қулайликлар яратиш шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданият, спорт, ахборот технологияларига кенг жалб этиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида 15 та яъни, спорт соҳасида 13 та “Street workout”лар, 2 та “Street ball” майдончалари ҳамда IT соҳасида 1 та ўқув марказлари ташкил этилди.Ўтган 2020 йил январ-май ойлари давомида ёшлар ўртасида 19 та жиноятлар содир этилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 5 та жиноят содир этилган холос. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ёшлар томонидан 14 та кам жиноят содир этилган.
Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ҳар йили 20 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Таълим инспекцияси ҳамда тизимида умумий ўрта таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларидан иборат тегишли ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий сўровномалар ва назорат ишларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
Ишлаб чиқилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадваллар ҳар йили 1 февралга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси расмий веб-сайтидаги платформага (monitoring.tdi.uz) жойлаштирилади.
Шу билан бирга, жадваллар уларга тегишли маълумотлар киритилиб, умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари томонидан тасдиқланган ҳолда 25 апрелга қадар ҳудудий бўлинмаларга тақдим этилади.
Ҳудудий бўлинмалар томонидан жадваллар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда ҳар йили 1 майга қадар махсус платформага жойлаштирилади.
Шунингдек, назорат ишлари умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ва тест синови шаклида ўтказилади.
Рейтинг қуйидаги ҳисоблаш тамойиллари асосида аниқланади:
рейтингда иштирок этаётган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари ҳар бир мезон бўйича алоҳида ҳисобланади;
тегишли мезон бўйича энг юқори натижага эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасига мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;
қолган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасининг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;
ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумий ўрта таълим муассасасининг рейтинги белгиланади.
Рейтинг натижалари ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ОАВда ёритилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
1) Ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш учун тўгараклар ташкил этилади ва мусиқа жиҳозлари билантаъминланади;
2) Спорт иншоотларида тўгараклар ташкил этиш ва спорт анжомлари етказиб берилади;
3) Мактабларда ахборот технологиялари йўналишида тўгаракларини ташкил этиш ва компьютер жиҳозлари билантаъминланади;
4) Ёшларни китобхонликка жалб этиш ва кутубхоналарга бадиий адабиётлар етказиб берилади;
5) “Фидойи ёшлар отрядлари”ни тузиш орқали ишсиз ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ва мавсумий ишларига жалбэтилади;
6) “Ёшлар қурилиш отрядлари” ташкил этилади ва олий таълим муассасалари талабалари ёзги таътил вақтида ҳақтўланадиган қурилиш ишларига жалб этилади;
7) Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг,брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатлариқопланади.
Британиялик олимлар коронавируснинг яна бир хавфли оқибатини аниқлади. Бу ҳақда «EurekAlert!»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси Гийен-Барре синдромининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Тадқиқотчилардан бири Алекс Рихтнернинг сўзларига кўра, организм томонидан коронавирусдан кейин ҳосил қилинадиган антитаначалар аутоимун юрак ва тери касалликларини келтириб чиқарадиган ўхшашликларга эга.
Натижаларнинг кўрсатишича, Гийен-Барре синдроми юзага келган одамларда касалликнинг дастлабки аломатлари сифатида оёқ ва қўлларнинг фалажлиги, мушакларнинг кучсизланиши ва оғриши билан боғлиқ муаммолар кузатилган ва аксарият ҳолларда коронавирусни енгил ва оғир бошдан кечирган тадқиқот иштирокчиларида аниқланган.
Маълумот ўрнида, Гийен-Барре синдроми — нерв толасини ўраб турган миелин қобиғининг емирилиши билан кечувчи ўткир инфекцион касаллик бўлиб, асосан оёқ-қўлларнинг фалажлиги билан намоён бўлади. Ушбу касаллик 1916 йили француз невропатологлари Г.Гийен ва Ж.Барре томонидан аниқланган. Касаллик ҳар қандай ёшда аниқланади. Бироқ энг кўп касалланиш 20–40 ёшлар орасига тўғри келади. Касаллик иккала жинс эгаларида ҳам деярли бир хил учрайди ва турли вирусли инфекциялар ҳамда касалликлар сабабли ривожланади.
Ўзбекистон маъмурий бўлинишига кўра 13 вилоят ва битта автоном республикадан ташкил топган бўлиб, уларнинг бошқарувига масъул шахс сифатида ҳокимлар тайинланади. Бугун сизга тақдим этаётган рейтингимизда энг узоқ муддат ҳокимлик лавозимида фаолият юритган шахсларнинг рўйхати ҳавола этилади. Ушбу рейтинг википедиянинг 1 майдаги сўнгги таҳрир маълумотлари асосида тайёрланди.
Демак, рейтингнинг биринчи поғонасини Бухоро вилоятида 15 йил ҳокимлик қилган Самойиддин Ҳусенов эгаллади. У 1996–2011 йиллар давомида ушбу лавозимни эгаллаб келган. Ҳусенов 1946 йилда Бухоро вилоятида туғилган. «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби. Икки марта «Ўзбекистон Қаҳрамони» мукофотига номзод бўлган.
Иккинчи ўриндан Баҳодир Янгибоев жой олган бўлиб, у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида 10 йил (2006–2017 йиллар) раис лавозимида ишлаган. 2017 йилдан Шуманай тумани ҳокими. Янгибоев 1960 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.
Учинчи ўринда икки нафар даъвогар: Хоразм вилоятини 1999–2008 йилларда бошқарган Ислом Бобожонов ҳамда Қашқадарё вилоятинининг 2002–2011 йиллар мобайнидаги ҳокими Нуриддин Зайниевлардир.
Ислом Бобожонов 1957 йил 9 апрель санасида Хоразм вилояти Хонқа туманида таваллуд топган. 1996–97 йилларда ўзи туғилиб ўсган Хонқа туманида ҳоким; 1999 йил март ойидан 2008 йилгача Хоразм вилояти ҳокими бўлган. 2016 йил 16 сентябрдан эса Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. И.Бобожонов 1999 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.
Яна бири Нуриддин Зайниев бўлиб, у 9 йил давомида Қашқадарё вилоятини бошқарган. «Насаф» ва «Машъал» футбол академиясини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган. Нуриддин Зайниев 2015 йил вафот этган.
Тўртинчи поғонадан ҳам икки нафар ҳоким (8 йил давомида) — 2012–2020 йилларда Фарғона вилоятини бошқарган Шуҳрат Ғаниев ва 2008–2016 йиллар давомида Навоий вилояти ҳокими бўлган Эркинжон Турдимовлар жой олишди.
Шуҳрат Мадаминович Ғаниев 1968 йил 11 сентябрда Марғилонда туғилган. Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 1969 йилнинг 10 июлида Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Мутахассислиги иқтисодчи. 8 йил мобайнида Навоий вилоятида ҳоким вазифасини бажарган. 2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган. 2018 йилдан ҳозирга қадар Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб бормоқда.
Кейинги ўринларни 4 нафар: Андижон вилоятини 7 йил давомидаги (1997–2004 йиллар) ҳокими Қобилжон Обидов; шу билан бирга, Андижоннинг 2006–2013 йиллардаги ҳокими (7 йил) Аҳмаджон Усмонов; Тошкент шаҳрида 1994–2001 йилларда (7 йил) ҳокимлик қилган Козим Тўлаганов; Тошкент шаҳрининг 2011–2018 йиллардаги (7 йил) ҳокими Раҳмонбек Усмонов; 2009–2016 йилларда (7 йил) Сирдарё вилоятида ҳоким бўлган Ойбек Ашурматовлар эгаллади.
Шунингдек, 6 йиллик даврда, яъни 2010–2016 йилларда Самарқанд ҳокими бўлган Зоир Мирзаев; 2001–2007 йилларда Жиззах вилоятини бошқарган Убайдулла Яманқулов; худди шу вилоятни 2010–2016 йиллардаги ҳокими Сайфиддин Исмоилов; 2009–2015 йилларда Наманган ҳокими бўлган Баҳодир Юсупов; 2002–2008 йиллардаги Навоий вилояти ҳокими Баҳриддин Рўзиев; 2013–2019 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар мос равишда кейинги поғоналардан жой олишди.
Пресс-турнинг кейинги манзили “Темурбек файз” фермер хўжалигига қарашли қўйчилик – эчкичилик отари бўлди. Бу ерда 2000 бош майда шохли қўй ва эчки, 200 бош қорамол кенг яйловда боқилмоқда.
-Эчки сутини шифобахш хусусияти мўл, - дейди хўжалик раҳбари Феруз Жўраев.- Бу жониворнинг асосий биологик хусусиятларидан бири шуки, у ҳар қандай иқлимга тез мослашади. Озуқа танламайди. Қисқа муддатда семиради. Болалари бошқа ҳайвонларникига қараганда ўзини анча эрта ўнглаб олади. Иқлимнинг ўзгаришига, дейлик куннинг жуда исиб кетиши ёки эрта совуқ тушишига мослашувчангилиги ҳам яхши. Парвариши камхарж бўлиб, алоҳида емиш ёки парвариш талаб қилмайди.
“Темурбек файз” фермер хўжалиги ҳам кўп тармоқли бўлиб, қўйчилик, эчкичилик, балиқчилик, паррандачиликдан ташқари йирик шохли молларни бўрдоқига боқиш билан ҳам шуғулланишади.
Бўрдоқичилик комплексида Россия Федерациясидан келтирилган 77 та йирик шохли моллар парваришланмоқда. Бу ерда зотдор сигирларнинг ҳар биридан кунига 30 литрдан ошириб сут соғиб олинмоқда. Ички бозорда сотилмоқда.
Фермер Феруз Жўраев келгуси режалари ҳақида гапириб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Туя парваришининг ўзига хос жиҳатлари, хўжалик ишчиларининг кунлик иш фаолияти билан танишиш учун пресс-тур иштирокчилари “Учқудуқ – Барака сервис” фермер хўжалигида бўлишди.
Маълумот ўрнида “Учқудуқ – Барака сервис” ФХ 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилган. Хўжалик туячилик, қўйчилик, бўрдоқичилик ва савдо фаолияти билан ҳам шуғулланади. Айни вақтда фермер хўжалигида 40 бош туя, 1000 бош қўй, 30 бош йирик шохли моллар боқилмоқда.
Маълум бўлишича, туялар кунига 3 маҳал: эрта тонгда, тушлик ва кечки пайтда соғилар экан. Саҳарги соғиш жараёнининг гувоҳи бўлиш учун эрта тонгдан “Айтим” сари йўлга чиқдик.
Бизни фермер хўжалик ишчилари самимий кутиб олиб, тўғри сут соғиладиган жойга олиб боришди.
Фермер хўжалиги ишчилари туя елинларини обдан сувда тозалаб ювиб, кейин соға бошлашди. Орада бўталоқлар ҳам сут билан сийланди.
- Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сути шифобахшлиги хусусида тўхталиб, таркибидаги витаминлар сигир сутига нисбатан уч баробар кўп бўлиши ҳақида таъкидлаган. Ибн Синонинг айтганлари рост бўлиб чиқди. Туя сутининг минг дардга даво эканига узоқ йўл юриб, бу ерга келаётган одамлар суҳбатидан билдим, - дейди фермер Фахриддин Мардонов.
Ҳа, туя сути, туя жуни шифобахш! Шу боис туя сути ва жуни бозорда катта талабга эга.
Фермер хўжалиги раҳбари келажакда туя бош сонини 150 тага кўпайтиришни режалаштирган.
Бундан ташқари, бундай фермер хўжаликлари Учқудуқда экологик жойларга сайёҳларни жалб қилиш марказига айланиши ҳам мумкин.
Ҳозирда “Учқудуқ – Барака сервис” кўп тармоқли фермер хўжалигида 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати