LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

29 Sep 2022

Tumanda 2022-yil 8 oy davomida yangi ish o‘rinlarini tashkil etish va aholi bandligiga ko‘maklashish prognoz parametrlari rejaga nisbatan ijrosi to‘g‘risida

20

21

22

23

 

 

29 Sep 2022

Uchquduq tuman mahalliy byudjetining 2022-yil 2-choragida daromadlarning rejadan orttirib bajarilgan qismi hisobidan ajratiladigan mablag‘lar to'g'risida ma'lumot 

16

17

18

29 Sep 2022

“Saxovat va ko‘mak”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamg‘armalari mablag‘larining shakllanishi va ishlatilishi to‘g‘risida ma'lumot

 

14

15

29 Sep 2022

Uchquduq tumanida jamoatchilik tomonidan ovoz berish jarayonining 2-mavsum yakunlariga ko‘ra eng ko‘p ovoz to‘plagan takliflarni saralab olish hamda jamg‘arma mablag‘laridan moliyalashtiriladigan tadbirlar to‘g‘risida ma'lumot 

11

12

13

24 Sep 2022

Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан маълумотIMG 20220924 170914 613IMG 20220924 170913 342

22 Sep 2022

      Президентимизнинг шу йил 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги узоқ овулларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш мақсадида туманнинг 4-секторига қарашли “Шалхар” овул фуқаролар йиғинидаги “Контай” овулида маҳалла тиббиёт пункти фаолият бошлади. Очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ў.Шодиев, тиббиёт ходимлари кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда овул нуронийлари иштирок этди.
     – Президентимизнинг жорий йилнинг 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманнинг узоқ ҳудудларида ана шундай маҳалла тиббиёт пункти очилмоқда, –дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Хуршид Шукуровэ – Ушбу тиббиёт шохобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилмоқда. Учқудуқ туманининг олис “Бузаубай” овулида, “Геологлар” қўрғонида ҳамда “Контай” овулида жами 3 та маҳалла тиббиёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Муҳими, ушбу пунктлар аҳоли қатновига қулай бўлган жойда барпо этилмоқда.
     Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, “Бузабай” овулида жами 205 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолига хизмат кўрсатиш радиуси 120 километрни, “Контай” овулида эса 48 нафар аҳоли яшайди, хизмат кўрсатиш радиуси эса 35 километрни ташкил этади. “Геологлар” қўрғонидан энг яқин тиббиёт муассасасигача бўлган масофа 20 километрни ташкил этади.
     -Биргина жароҳатга дори қуйиб боғлаш ёки бўлмаса врач тавсиясига асосан укол олиш учун ҳам сарсон бўлиб бир неча юз чақирим наридаги тиббиёт масканига қатнардик. Эндиликда бунга ҳожат қолмади. Дўхтирхона бир қадам жойда. Керакли вақтда зарур муолажа олиш мумкин. Шундай шароит яратилганининг ўзи одамга руҳий кўтаринкилик бераркан, - дейди контайлик Нинагул опа Назарова.
Ихчам ва қулай тиббиёт (контейнер) пунктини фойдаланишга топшириш маросимида контайликларнинг қувончи чексиз. Айниқса аёллар, оналар хурсанд. Нуронийларнинг қўли дуога очилди. Чекка ҳудуд демасдан, шу манзилга ҳам эътибор қаратилаётгани, инсон қадри тамойили аҳоли турмушида ўз ифодасини топиб, ислоҳотлар олис овуллар ҳаётига ҳам кириб келаётганига шукроналар айтишди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

20 Sep 2022

    Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида бир қатор битимлар имзоланди

   ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

  Туризм ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва хорижий давлатлар аҳолисини ўзаро бир-бирларининг маданий ҳаёти билан янада яқинроқ ва яхшироқ таништириш мақсадида ШҲТга аъзо мамлакатлар — Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди. 

   ШҲТнинг кенг майдони ва жуда кўп аҳолини қамраб олиниши инобатга олинса, туризм борасидаги ҳамкорлик ҳар бир давлатнинг туризм соҳаси ривожланишига хизмат қилиши қайд этилди.

    Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шаҳриёров ушбу битим ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириши ва мустаҳкамлашини таъкидлади. 

   «Битимга кўра, томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, томонлар давлатлари халқларининг тарихи, маданияти, табиати ва анъаналари билан яқиндан танишиш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳисса қўшадилар», — деди у.

    Таъкидлаш керакки, битимга кўра давлатлар туризмни ривожлантириш йўлида доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

 

19 Sep 2022

 

    Навоий вилояти маҳалла хайрия жамоат фонди Вилоят бошқаруви раиси ҳамда Учқудуқ туман ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш бўлими, Учқудуқ туман Спорт мактаби, Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октабрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон фармони ижроси таъминлаш мақсадида спортнинг Кураш туридан «Палвонлари кўп юрт қудратли бўлур»  шиори остида 2022-йил 17-центабр куни туманимиздаги «Орзу истироҳат боғи»да «Кураш» спорт мусобақаси 60, 66, 73, 81, +90 кг вазн тоифасидаги полвонлар иштирокида Туман миқёсида юқори савияда ташкиллаштирилди. Мусобақа ғолибларини Навоий вилоят Маҳалла Хайрия жамоат фонди  вилоят бошқарув раиси Ф. Солиев ҳамда Туман ҳокими С.Хамроевлар  мутлоқ чемпион бўлган полвонларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

        

 

17 Sep 2022

 

     Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади. 

    Худди шундай фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятига айланиб, ота-боболаримиз, момоларимизнинг жасорати, ҳиммати ва имон-эътиқоди ҳамда ҳаёсида ўз аксини топган. Мазкур умуминсоний қадриятлар муқаддас Ислом динининг асосий манбалари – Қуръони Карим ва ҳадисларда кўп бора таъкидланган. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръон каримда: «Эҳсон-яхшиликнинг мукофоти-фақат эҳсон ва эзгулик бўлажак», деб ўзгаларга яхшилик қилувчиларга дунё ва охиратда улкан мукофотлар борлигини маълум қилган.

   Aна шу каби эзгу амаллар Учқудуқ туманида ҳам амалга оширилиб келинмоқда. Куни-кеча Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев раҳбарлигида “Қизилқум” жомеъ-масжиди имом-хатиби А.Турдиев, “Қанарбай ота” жамоат фонди раиси Н.Тишқанбаев ва бошқалар “Қанарбай ота” зиёратгоҳида бўлишди. Бу ерда ўтганлар хотирасига шу манзилу маконда мангу қўнми топган Қанарбай ота хотирасига Қуръон оятларидан тиловат қилинди. Яратгандан, Ватанимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, осмонимизга мусаффолик, соғ-омонлик сўраб дуо қилдилар.

   Зиёратгоҳ кушхонасида хайрия тариқасида 2 та қўй сўйилиб, пакетларга жойланди. “Йўлчилар” ОФЙ истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мазкур гўшт маҳсулотлари хайрия қилинди. 

Баҳодир Каримов,

Учқудуқ туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассис.

 

16 Sep 2022

2022 йил биринчи ярим йиллигида Учқудуқ туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ҳамда хизматлар, қурилиш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган обектьлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштирилиши тўғрисида маълумот

IMG 20220916 214751 165

 

IMG 20220916 214751 937

 

IMG 20220916 214751 217

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: