Hokimiyat matbuot xizmati
Ҳоким ёрдамчилари, биринчи галда, халқ розилигини, Президент билдирган ишончни ҳис этишлари керак. Энди уларинг фаолиятига берилган баҳо ислоҳотларга берилган баҳо сифатида қаралади. Шу маънода бугун Учқудуқ туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этишга жиддий ва масъулиятли вазифа сифатида эътибор қаратилган.
Туманда 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида 14 та ҳоким ёрдамчилари фаолият юритади. Улар кўмагида 405 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 12 257,6 млн.сўмлик кредит ажратилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишига 8 128,3 млн.сўм, шундан, майда шохли чорва моллари учун 5 469,8 млн.сўм, насилли қорамол учун 258,0 млн. сўм, 304,0 млн. сўм туячилик, 2 096,5 млн.сўм йилқичилик учун йўналтирилди.
Бундан ташқари балиқчиликни ривожлантириш учун 155,0 млн. сўм, паррандачилик учун 283,0 млн. сўм ажратилди. Шу билан бирга, мебель ишлаб чиқариш ускуналари ва хом ашёлар учун 258,0 млн.сўм, макарон ишлаб чиқариш ускуналари учун 124,0 млн.сўм, миллий ширинликлар тайёрлаш ускуналари учун 368,7 млн. сўм, музқаймоқ ишлаб чиқариш ускуналари учун 61,0 млн. сўм ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2 879,6 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жорий йилнинг январ сентябрь ойлари давомида 3 852 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 724 нафари доимий иш жойларига, 545 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2 583 нафари ўзини ўзи банд қилинди.
Шунингдек, январ сентябрь ойларида 30 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Бандлик жамғармаси”нинг 124,9 млн.сўм маблағлари ҳисобига керакли асбоб-ускуна, 12 нафар фуқарога “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”дан ҳунармандлик уюшмасига аъзолик бадали учун 9,6 млн. сўм, 51 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Ёшлар дафтари жамғармаси”дан 329,9 млн. сўм, ва “Аёллар дафтари жамғармаси” дан 26 нафар фуқароларга 146,0 млн. сўм маблағлари ҳисобидан керакли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди.
Жорий йилнинг январ сентябрь ойларида маҳалла ва овуллардаги фуқароларга 250 та хонадонга 8 128,3 млн.сўмлик 2 809 бош қўй ва эчкилар, 15 бош йирик шохли насилли қорамол, 144 бош от, 14 бош туя тарқатилди ва тарқатиш ишлари давом этмоқда.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ҳар куни 2 тадан маҳаллада бўлиб, ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, амалга оширилаётган ишлари билан танишяпмиз. Юзага келаётган муаммоларни жойида бартараф этаяпмиз.
Фарруҳ БАФОЕВ,
Учқудуқ тумани маҳаллабай ишлаш ва
тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.
Грипп: Аломатлар, олдини олиш ва даволаш усуллари
Клиник кўринишлари
Грипп кескин бошланади: бир неча соат ичида беморда иситма, йўтал (одатда қуруқ), бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда оғриқ, заифлик, томоқ яллиғланиши ва бурун оқиши пайдо бўлади.Ушбу аломатларнинг баъзилари мавжуд бўлмаслиги мумкин, аммо юқори иситма ва кескин бошланиш касалликнинг классик белгиларидир. Бошқача қилиб айтганда, агар сиз бир неча кун давомида бетоблик ҳис қилиб юриб, кейин «йиқилиб» қолсангиз, унда бу грипп эмас, балки ўткир респиратор вирусли инфекция яъни томоқ оғриғидир. Аксарият одамлар бир ҳафта ичида даволанмасдан тузалиб кетишади. Аммо хавф гуруҳи остидаги грипп жиддий оқибатларга ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Хавф гуруҳлари:
- икки ёшгача бўлган болалар;
- 65 ёшдан катта қариялар;
- ҳомиладор аёллар;
- ҳар қандай ёшдаги сурункали юрак, ўпка, буйрак, жигар, қон касалликлари, шунингдек қандли диабетдан азият чекувчилар;
- иммунитети пасайган беморлар (масалан, ОИВ билан касалланганлар).
Вирус юқтириш йўллари
Вирус ҳаво томчилари орқали қийинчиликсиз юқади ва айнан шу сабабли мактаб, болалар боғчаси, офис ва бошқа одам гавжум жойларга тез фурсатларда тарқалади. Кўпинча бу касаллик бемор йўталиши ёки аксириши орқали юқади, аммо қўл билан саломлашишда ҳам вирус ўтиши мумкин (масалан, агар бемор йўталаётганда оғзини қўли билан ёпса, сўнг айнан шу қўлида соғлом киши билан саломлашса ва у бу қўл билан бурнини ушласа). Шунинг учун вирус тарқалиши олдини олишнинг асосий чоралари — ниқоб кийиш (соғлом одам эмас, бетоблар) ва қўлни совун билан мунтазам ювиб туриш.Юқумли касалликнинг яширин даври (бетоб билан алоқа қилишдан касаллик белгилари пайдо бўлишигача бўлган вақт) — 2 кун.
Мавсумий грипп эпидемиялари
Мавсумий грипп эпидемиялари кўпинча декабрдан мартгача кузатилади (бир йил кўтарилиш декабрда кузатилса, бошқасида — февралда). Ҳар йили катталарнинг 5-10 фоизи ва болаларнинг 20-30 фоизи гриппга чалинади. Аксарият инсонлар касалликка дош беришга қодир, аммо йилига 3-5 миллион одам гриппнинг оғир турини бошдан кечиради, бу эса 250-500 минг, баъзида эса 1 миллионгача кишининг ўлимига олиб келади.
Профилактика
Гриппнинг олдини олишнинг бир неча йўли мавжуд:
- Касал одамлар билан алоқа қилишдан сақланинг.
- Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, ишга борманг.
- Бетоблик тугаб, касалликнинг ҳар қандай аломати йўқолгандан кейин камида бир кун уйда қолинг.
- Агар касал бўлсангиз, иложи борича бошқа одамлар билан алоқа қилишдан сақланинг.
- Аксириш ва йўталаётганда оғзингиз ва бурнингизни албатта рўмолча (бир марта ишлатиладиган қоғоз) билан ёпинг.
- Қўлларингизни иложи борича тез-тез совун билан ювинг. Агар бунинг имкони бўлмаса, антисептик геллардан (санитария воситаларидан) фойдаланинг.
- Кўз, бурун ва оғзингизга тегманг, айниқса жамоат жойларига борганда.
Аммо профилактиканинг энг самарали усули вакцинациядир. Гриппга қарши эмлаш самарали ва хавфсиздир; 60 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб мамлакатларда қўлланишда. Катта ёшдаги аҳолини эмлаш касаллик, ишдан маҳрум бўлиш ва яқинларга юқтиришдан сақланиш учун тавсия этилади. Аммо эмланиши жуда зарур бўлган аҳоли гуруҳлари мавжудки, уларда асоратлар ривожланиши таҳликаси ёки юқтириш хавфи жуда юқори.
ЖССТ гриппга қарши ҳар йили эмланишни қуйидагиларга қатъий равишда тавсия қилади:
- ҳомиладорликнинг ҳар қандай босқичидаги ҳомиладор аёллар;
- 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар;
- кекса одамлар (65 ёш ва ундан катта);
- сурункали касалликларга чалинган беморлар;
- соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари.
Грипп вирусининг 3 тури мавжуд: A, B ва C. типидаги вируслар сиртки оқсил бирикмаларига қараб қуйи турларга бўлинади. Грипп вирусларининг хилма-хиллиги орасида A (H1N1) ва A (H3Н2) кичик типлари энг кўп тарқалган вируслардир. Вируснинг доминант турларини/кичик турларини билиш грипп эпидемияси бошланишидан олдин вакцинани танлаш учун муҳимдир.
Эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, аммо улар кўп эмас:
6 ойликдан кичик чақалоқлар. Олдинги вакцина ёки унинг таркибий қисмларига нисбатан кучли аллергик реакциялар (агар сизда бирор-бир дори ёки озиқ-овқат маҳсулотига қаттиқ аллергик реакция юзага келган бўлса, вакцинани танлашда шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг).
Ҳар қандай касалликнинг оғир босқичида эмлаш тикланишгача қолдирилиши керак, аммо бекор қилинмайди.Сурункали касалланиш мавжуд бўлса, эмлаш ўтказиш имконияти ҳақида шифокорга мурожаат қилинг. Эътибор беринг, ҳомиладорлик ва лактация даври эмлаш ман қилинган ҳолат ҳисобланмайди. Замонавий вакциналар таркибида ҳомиладорлик пайтида ҳомилага ёки лактация даврида болага зарар етказувчи вируслар мавжуд эмас. Аксинча, ҳомиладорлик пайтида оғир турдаги касалланиш ёки янги туғилган чақалоққа юқишининг олдини олиш учун онани ҳимоялаш муҳимдир.
Даволаш
Аксарият ҳолларда махсус даволаш талаб этилмайди. Гриппда сувсизланишдан сақланиш учун кўп суюқлик ичиш жуда муҳим (ва кўп ҳолларда бу асосий даволаш усулидир). Бошқа чора-тадбирлар касаллик аломатларини енгиллаштирадиган дориларни (ҳарорат туширувчилар, бурун томчилари/спрейлари ва бошқалар) ўз ичига олади.Вирусга қарши дорилар мавжуд, аммо уларни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича олиш керак. Самарадорликка даволаш бошланишида касаллик белгилари пайдо бўлгандан кейинги дастлабки 48 соатда эришилади.Шуни ёдда тутиш керакки, грипп вирусининг ушбу дориларга нисбатан қаршилиги аллақачон мавжуд ва шунинг учун уни даволашдан кўра касалликнинг олдини олиш билан шуғулланиш яхшироқдир. Ҳеч қандай «иммуностимулятор» ва «иммуномодулятор»нинг гриппни даволаш билан алоқаси йўқ. Уларнинг на самарадорлиги, на хавфсизлиги тегишли тадқиқотларда исботланган. Антибиотиклардан эса асоратланмаган гриппни даволашда фойдаланмаслик керак (чунки антибиотиклар вирус билан эмас, балки бактериялар билан курашади).
Учқудуқ туман СЭО ва ЖС бўлими ходими
С.М.Хамроқулова
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом) дубликатларини олиш истагини билдирган фуқароларга онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилди.
Эндиликда фуқароларнинг таълим муассасаларига боришларига ҳожат қолмади.
Фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради, ортиқча ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Мурожаат этилган кундан бошлаб ўн иш кунида ваколатли органдан диплом дубликатини олиб кетиши ёки фуқаро почта хизматидан фойдаланган тақдирда ўн беш иш кунида унинг яшаш манзилига етказиб берилиши мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Катта ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғ нуронийларни эъзозлаш, қадр-қимматини жойига қўйиш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ушбу қадрият Учқудуқ туманида бугун янада сайқалланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари «Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат» ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Кексалар ҳафталиги» ўтказилаётир.
Бу борада белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида “Алтинтау” ОФЙ биносида кексалар ўртасида шахмат-шашка бўйича «Ақл чархи» турнири ўтказилди. Унда иштирокчилар иккита гуруҳга бўлинган ҳолда спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича ўзаро беллашдилар.
Шунингдек, ёшлар ва нуронийлар ўртасида стол тенниси мусобақалари ҳам қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Беллашувларда фахрли биринчи ўринни Алтинбай Абдреуов, иккинчи ўринни Сидиқбай Базаров, учинчи ўринни Қалимбет Жаримбетовлар қўлга киритишди.
Аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Жанаш Ешмуратова ва Жупар Қалабаевалар совриндор бўлиб, ғолиблар туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Leyshmanioz bu dunyo bo‘yicha 98 ta davlatdagi endemik va unitilgan tropik kasallikdir. Butun JSST ning ma’lumotiga ko‘ra 350 million odam bu kasallik bilan kasallanishi mumkin. Har yili 14 million odam ushbu kasallik bilan kasallanadi va 2 millionga yaqin yangi kasallik qayd qilinmoqda. Bundan tashqari har yili visseral leyshmanioz bilan 50 mingta o‘lim holatlari qayd qilinmoqda. Leyshmanioz- odamlarda va hayvonlarda uchraydigan transmissiv protozoy kasallik bo‘lib, ko‘zg‘atuvchisi leyshmaniyalar hisoblanadi va iskabtopar chivinlar tashuvchi bo‘lib, chaqish yo‘li bilan yuqtiradilar. O‘zbekistonda visseral zoonoz, teri antroponozi va zoonoz leyshmaniozi tarqalgan.
Visseral leyshmaniozi: Indiya, Nepal, Bangladesh, Kavkaz orti, O‘rtayerdengizi, Janubiy Yevropa, Janubiy Amerika va Afrika davlatlarida tarqalgan. Respublikamizda visseral leyshmanioz kasalligi asosan Namangan va Navoiy viloyatlarida, Farg‘ona, Samarqand, Jizzax viloyatlarida sanoqli holatlarda qayd etilmoqda. Bunda asosan 1 dan 5 yoshgacha bo‘lgan bolalar kasallanadi.
Kasallik manbai- asosan itlar va bo‘ri, tulki va boshqalar bo‘lishi mumkin. Visseral leyshmanioz kasalligi shunisi bilan xavfliki, agar o‘z vaqtida glyukantim yoki ambizom dori vositalari bilan bemorlar davolanmasa 100% o‘lim bilan yakun topishi mumkin. Visseral leyshmaniozning inkubatsion davri 3 haftadan 3 yilgacha, o‘rtacha 3 oyni tashkil etadi.
Visseral leyshmanioz (VL)- bu to‘satdan tana haroratini 39 40 C ko‘tarilishi bilan boshlanib, surunkali kechish bilan xarakterlanadi. Limfoid-makrofagal tizimining shikastlanishi, uzoq davom etuvchi isitma, taloq va jigarning kattalashishi, kam qonlik va ikkilamchi immunosupressiya bilan xarakterlanadi.
Ayrim hollarda kasallik asta sekinlik bilan boshlanib, umumiy xolsizlik, ishtaxaning pasayishi, terining ransizlashishi, toshmalarni paydo bo‘lishi va leykopeniya bilan xarakterlanadi. Kasallikning asosiy ko‘rsatkichlaridan biri bu- jigar va taloqni kattalashishidir. Taxminan 10% bemorlarda jigar sirrozi va portal gipertenziyasi kuzatiladi. Kasallikning oxirgi bosqichlarida shishlar paydo bo‘lib, xoldan toyish (kaxeksiya) va pigmentni ko‘payishi (kala-azar «qora kasallik” deyiladi). Kasallikni birinchi alomatlari boshlanganda shifokorga zudlik bilan murojaat qilish kerak, chunki kasallikni natijasi o‘z vaqtida va to‘g‘ri o‘tkazilgan davolashga bog‘liq.
Maxsus davolash kursidan keyin bemor 1 yil davomida dispanser kuzatuvida bo‘ladi, chunki kasallik qaytalanishi ham mumkin. Agarda davolash kursidan keyin bemorning ahvoli yomonlashsa, qayta davolash kursi o‘tkaziladi.
Teri leyshmanioz kasalligi:O‘rta Osiyo (Turkmaniston, O‘zbekiston) va Kavkaz orti; Afg‘onistanda, Yaqin Sharq va Afrika davlatlarida tarqalgan. Teri leyshmanioz kasalligi turizmni rivojlanishi bilan nafaqat endemik balki boshqa geografik xududlarda ham tez-tez uchramoqda. Endemik o‘choqlar asosan cho‘l xududlardagi qishloq va shahar chekkalarida uchraydi. Yozgi mavsumiy zararlanish iskaptoparlarni faollik davri bilan aniqlanadi.
ZTL tabiiy o‘choqli transmissiv zoonoz kasallikdir.
O‘zbekistonda teri leyshmaniozni 2 xil turi: zoonoz va antraponoz teri leyshmanioz kasalligi uchraydi.
1.Zoonoz, yoki o‘tkir nekrotik teri leyshmaniozi(sinonimi: qishloq leyshmaniozi; pendin yarasi, sharq yarasi; o‘tkir nekrotik leyshmanioz; murg‘ob yarasi; II tip leyshmanioz).
Kasallik manbai: katta va qizil dumli qum sichqoni va boshqa kemiruvchilar ham bo‘lishi mumkin. Ular respublikamizning cho‘l xududlarida keng tarqalgan.
Teri leyshmanioz kasalligi bilan barcha yoshdagilar kasallanishi mumkin. Inkubatsion davr.
Asosan 1 va to‘rt haftagacha, ba’zan 1,5 2 oygacha davom etadi. Kasallikdan so‘ng mustahkam immunitet paydo bo‘lib, bir umrga saqlanadi. Kasallik 2 10% qaytalanishi mumkin. Kasallik asosan yozning oxiri va kuz oylarida qayd etiladi.
2. Antroponoz teri leyshmaniozi(sinonimlari: Borovskiy kasalligi, sharq yarasi, kech yaralanadigan leyshmanioz, Ashxabodd va Qo‘qon yarasi, I tip leyshmanioz, shahar leyshmanioz, Saratov yarasi va boshqalar) o‘tkir nekrotik teri leyshmaniozi, qishloq tipidagi teri leyshmaniozi, «pendinka” pendeboshi, murg‘ob yarasi, afg‘on yarasi, pashsha xo‘rda va boshqalar. ZTL tabiiy o‘choqli transmissiv zoonoz kasallikdir.
Kasallik asosan iskaptoparlar mavjud bo‘lgan shahar va viloyat shaharlarida qayd etiladi. Mahalliy aholidan ko‘pincha bolalar, chetdan kelganlardan barcha yoshdagilar kasallanadi. Kasallik tarqatuvchilarning faolligi bilan bog‘liq bo‘lib, asosan yoz va kuz mavsumida uchraydi. Infeksiya manbai — bemor odam, ba’zan itlar ham bo‘lishi mumkin. Kasallik aholi zich joylashgan punktlarda ko‘proq uchraydi, chunki kasallik iskabtoparlarni urg‘ochisi-Phlebotomus sergenti orqali odamdan odamga yuqadi. Bemordan qonni so‘rgandan keyin moskitlar 6 8 kunda zararli bo‘ladi. Sog‘ odamni iskabtopar chivinlari chaqqanida kasallik yuqadi. Inkubatsion davri 2 3 oy va 1,5 yilgacha davom etishi mumkin va 2 ta xarakterli belgisi bilan: tananing yuz, qo‘l va oyoqlarida yaralarni sekin paydo bo‘lishi va teri zoonoz leyshmanioziga nisbatan terida yaralarni kamligi bilan ajralib turadi.
VL ga quyidagilar laboratoriya tekshiruvidan o‘tishi lozim: Klinik epidemiologik ko‘rsatgichga ega bemorlar (terini xarakterli zararlanishi), ya’ni bemorni teri leyshmaniozi o‘chog‘ida bo‘lganligi, endemik hududlarda va kasallik yuqish mavsumida bo‘lganligiga bog‘liq. Teri leyshmanioz kasalligida bemorlarni kasalxonaga yotqizish klinik ko‘rsatmasiga qarab yotqiziladi. Ayrim hollarda davolashsiz ham bemorlarni tuzalishi mumkin. Kasallangan bemorlarda immunitet mustaxkam qoladi.
Leyshmaniozlarni profilaktikasi:
Majmuaviy chora-tadbirlar-infeksiya manbai, yuqish mexanizmi, tarqatuvchilar va shaxsiy profilaktika choralarini o‘z ichiga oladi. Infeksiya manbaiga qaratilgan choralarga: visseral leyshmaniozda klinik asoratlarni oldini olishda bemorlarni o‘z vaqtida aniqlash va davolashdan iborat.Davolash kasalxona sharoitda o‘tkaziladi.
Infeksiya manbai hisoblangan daydi itlarga qarshi veterinariya xizmati tomonidan kurash olib borish. Antraponoz leyshmanioz kasalligini profilaktikasi: Bolalar va migrantlar orasida kasallikni faol aniqlash. Bemorlarni o‘z vaqtida va to‘g‘ri davolash. Past yuqish davrida qaytalanuvchi leyshmaniozlarni erta aniqlash. Moskitlarni zararlanishini kamaytirish uchun kechqurunlari yarani bog‘lab qo‘yish lozim, chunki kasallik odamdan odamga iskaptoparlarning chaqishi orqali yuqadi. Shu bilan birga daydi itlarga qarshi kurash olib borish lozim bo‘ladi.
Iskabtoparlarning ko‘payishiga qarshi olib boradigan chora-tadbirlardan biri bu aholi punktlari hamda xonadonlarda obodonlashtirish ishlarini olib borish. Bundan tashqari iskabtoparlarga qarshi xonadonlarni zaxarli ximikatlar bilan dorilash. Kasallik qayd qilganda xonadonlar ichi va tashqi qismi dorilanadi, hamda qo‘shni xonadonlar ham dorilanadi. O‘tkazilgan dezinseksiyani samarasi iskabtoparlarni dorilashdan oldingi soni va dorilangandan keyingi sonini taqqoslash asosida baholanadi. Endemik tumanlarda shaxsiy profilaktikaga repelentlar, uzoq muddatli ta’sir qiluvchi insektitsidlar bilan ishlov berilgan pashshaxonalardan konditsionerlar, elektrik fumigatorlar foydalanish maqsadga muvofiqdir. Shuningdek xonadonlar devorlarining pastki qismlarini beton qoplamalari bilan qoplash, ko‘chalarni asfaltlashtirish, hovlilarni pishiq g‘isht bilan qoplash bilan iskaptoparlarning ko‘payishini oldi olinadi.
Insektidsidlardan foydalanish bilan iskaptoparlar va ularning ko‘payadigan joylarida zararsizlantirish tadbirlari olib boriladi. Biror xonadonda leyshmanioz bilan kasallangan bemor aniqlanilganda shu uy tashqi va ichki qismlari ham insektitsid purkash bilan zararsizlantirilishi lozim. Reppelentlar, insektidsidlar bilan ishlov berilgan himoya vositalari va boshqalardan foydalanish bilan shaxsiy himoyalanish mumkin bo‘ladi. Chivinlarni chaqishini oldini olish uchun kechki payt tanani ochiq qismini berkitadigan kiyimlarni kiyish lozim. (yengi uzun ko‘ylak va shim kiyish maqsadga muvofiqdir.)
UCHQUDUQ TUMAN SEO va JS BO'LIMI.
Muallif: Gulshoda Nazarova