LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

30 Aug 2022

 

     Еліміздің тәуелсіздік шежіресі жазыла бастағанына биыл 31 жыл болып отыр. Бұл – тарих тұрғысынан қас қағым сәт десек те, еліміз үшін ғасырға бергісіз кезең. Еліміз тәуелсіздігін алғаннан бері қыруар жұмыстарды атқарды. Тәуелсіздік халқымыздың еңсесін көтерді, рухани серпілісін оятты. Тәуелсіздік қасиетті ұғым екенін, оның мағынасы зор, қанша жыл уақыт өтсе де оның бағасы жойылмайтындығын ұғындыра түсті. 

    Жуырда ауданымыздағы Алтынтау ААЖ-да Тәуелсіздігіміздің 31 жылдығына орай «Жаңа Өзбекстанда ел қымбат, тұлға қымбат» ұранымен мерекелік шара өтті. Шараға бүкіл ауыл тұрғындары, мекеме бастықтары мен ауыл белсенділері қатынасты. Шараны Алтынтау ААЖ төрағасы Сейіт Қылышұлы ашып берді. Мереке барысында «Саховат ва кўмак» қоры тарапынан Гүдзира Колдасбаеваға 3 млн.сум бір реттік, «Әйелдер дәптеріне» енгізілген Сохиба Нуриллаева, Гулниса Рзакулова, Акмарал Алтинбаеваларға перзенттері үшін мектеп формасын алуға әр біріне 300 000 сумнан материалдық жәрдем берілді.

   Салтанатты шарада патриоттық әндер шырқалып, ауыл көркемөнерпаздары өз өнерлерін көрсетті. Жиналған қауымға ас дайындалып, дастарқанға тартылды. Мерекелік шара ауыл тұрғындарына жоғары көңіл-күй сыйлады.

 

29 Aug 2022

     Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Учқудуқ туманидаги Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаролар, хусусан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрсида”ги Фармонида“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали

   хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, жамиятда хотин-кизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг хуқуқлари ва конуний манфаатларини таъминлаш белгиланган.

   Шу сабабли, судьялар томонидан хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур давра суҳбатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турганхотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

  Тадбир иштирокчиларига республикада аёллар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа енгилликлар борасида батафсил маълумот берилди.

   Бундан ташқари, учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди.

    Давра суҳбати сўнгида аёлларга ўзларини қизиқтирган масалалар имтиёзли кредит ажратиш, фарзандликка олиш ва бошқа мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Лайло Шарипова 

Фуқаролик ишлари бўйича

Зарафшон туманлараро суди судьяси

 

26 Aug 2022

 

    Вирусли гепатит "A” – ўткир юқумли антропаноз касаллик бўлиб, касалликнинг қўзғатувчиси вируслардир. Касаллик жигар фаолиятининг бузулиши ва организмда умумий заҳарланиш аломатлари билан кечади. Сарғайиш белгиси билан кечадиган касалликлар аҳолига қадимдан маълум бўлиб, бу касалликлар тўғрисидаги биринчи маълумотлар Гиппократнинг илмий асарларида баён қилинган.

    Вирусли гепатит "A” вируси ўз хусусиятларига кўра энтеровируслар турига, пикорнавируслар оиласига мансубдир. Вирусли гепатит "A” вируси антигенлик нуқтаи назаридан гомоген бўлиб, ўзига хос ягона антиген сақлайди. Бу антиген кучли иммуногенлик хусусиятига эга.

    Вируснинг юқори ҳарорат, кислоталар, эфирлар, дезинфекцияловчи воситаларга чидамлилиги унинг ташқи муҳитда узоқ муддат сақланиб қолишини таъминлайди, айниқса паст ҳароратда вирус бир неча ой, ҳаттоки йиллаб сақланиши мумкин. Вирусли гепатит "A” касаллигининг асосий манбаи бемор одам ҳисобланади. Беморлар нажасида антигенларини юқори сезгирликдаги иммунофермент анализи усуллари билан сариқлик пайдо бўлишидан 12-14 кун олдин ва сариқлик пайдо бўлгач яна 3 ҳафта мобайнида аниқлаш мумкин. Вируснинг энг юқори миқдори бемор нажасида яширин давр охири ва бутун сариқлик олди даврида кузатилади. Бу пайтда вирусни 100% беморларда аниқлаш мумкин. Сариқликнинг 1-ҳафтасида 50%, 2-ҳафтасида 20% ва3-ҳафтасида 5% беморда вирус аниқланади, 4-ҳафтасида вирусли гепатит "A”-антигени камдан-кам ҳолларда топилади. Инфекция манбаи сифатида сариқлик олди давридаги беморлар ҳамда "A” гепатитнинг симптомсиз шакли билан оғриганлар энг катта хавф туғдиришади.

    Организмга тушган қўзғатувчи миқдорига қараб, вирусли гепатит "A” касаллигининг яширин даври 15 кундан 50 кунгача бўлиши мумкин, ўртача 25-30 кунни ташкил этади. Вирусли гепатит "A” касаллиги асосан оғиз орқали юқади, яъни ифлосланган сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший-мулоқот орқали юқади. Кўпчилик ҳолларда сув йўли асосий юқиш йўли бўлиб хизмат қилади. Озиқ-овқат йўли билан зарарланиш ўткир ва аксарият ҳолларда сурункали тусда амалга ошади. Бу йўл билан юқишда термик ишлов берилмайдиган турли-туман озиқ-овқат маҳсулотлар, мева-сабзавотлар, кўкатлар, полиз маҳсулотлари, шарбатлар асосий юқтириш омиллари ҳисобланади. Вирусли гепатит "A” касаллигининг олдини олишнинг асосий тадбирлари шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, мева ва сабзавотларни истъемол қилишдан аввал ювиш, сувни фақат қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш, касаллик аниқланган беморларни ўз вақтида вирусли гепатит "A” га қарши эмлаш, касалликни олдини олишда самарали профилактик чора-тадбири ҳисобланади.

Бугунги кунда дунёнинг айрим давлатларида вирусли гепатит "A” касаллигидан ҳимояловчи самарали вакциналар ишлаб чиқилиб, оммавий эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Вирусли гепатит "A” касаллигига қарши эмлаш 94-98% ҳолатларда вирусли гепатит "A” касаллигини олдини олади ва ушбу вакцина ишлатилганда эмлашдан кейинги асоратлар кузатилмайди.

   Ҳозирги вақтда, вирусли гепатит "A” касаллигига қарши эмлаш ишлари кенг тарзда олиб борилмоқда. Вирусли гепатит "A” касаллигига қарши эмлаш мақсадида, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган "МЕВAК-A” вакцинаси қўлланилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, ушбу вакцинанинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатловчи сертификатлари мавжуд бўлиб, вакцинация бир маротаба қўлланилади, қайта эмлаш ишлари талаб этилмайди. Вирусли гепатит "A” касаллигига қарши эмлашга асосан 18 ойлигидан 14 ёшгача бўлган болалар эмланиши режалаштирилган. Вирусли гепатит "A” касаллигига қарши эмлаш ишлари вилоятнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларидаги эмлаш пунктларида амалга оширилади.       Ҳурматли ота-оналар, болаларингизни вирусли гепатит "A” касаллигига чалинмасликнинг асосий ва ягона усули, вирусли гепатит "A” касаллигига қарши профилактик эмлаш ҳисобланади. Бугунги кунда мактабларда ҳамда Мактабгача таълим ташкилотларида ва уюшган ҳамда уюшмаган болалар ўртасида вирусли гепатит “A” касаллиги қайд етилмаслиги мақсадида профилактик тадбирлар, жумладан алоҳида қайнатилган сувдан истеъмол қилишлари, шахсий гигиенага амал қилишлари, тартибсиз овқатланмасликлари тавсия этилади.

 

25 Aug 2022

   Бу йил Учқудуқ туман халқ таълими бўлими тизимидаги педагог ходимлар учун ўтказилган “Устозлар миллий форуми“ ялпи йиғилиши “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!“ шиори остида Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш арафасига тўғри келди.

    Бугун Учқудуқ туман таълим тизими ходимлари учун ўтказилган Устозлар миллий форумида ёш авлод тарбиясининг муҳим бўғини бўлган мазкур соҳадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди. Форумда туман ҳокимнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, янги ўқув йили олдидан педагог ходимларни муборакбот этдилар. Юқори савияда ташкил этилган тадбирда мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 6 нафар болажонларга президент совғалари - мактаб сумкаси тантанали равишда топширилиб, ўз иш фаолиятини янги ўқув йилидан бошлаётган, олий таълим даргоҳини эндигина тамомлаб қайтган ёш мутахассисларнинг қасамёди ҳам тингланди. Тадбир давомида соҳада узоқ йиллар фаолият юритган фахрий устозлар алоҳида эътироф этилди. Маданият уйи ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда санъаткорлар томонидан устозларни эътироф этиб куйланган куй ва қўшиқлар янги ўқув йили олдидан устозларга муносиб совға бўлди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида улкан мақсадлар ва юксак марралар сари одимлаётган учқудуқлик таълим тизими ходимларига янги ўқув йили муборак бўлсин, зеро Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Учқудуқ туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати

 

25 Aug 2022

 

   1-савол: Фуқаро томонидан узоқ муддат олинмай қолган пенсияларни тўлаб бериш муддатлари қандай?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасига асосан пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда тўланади, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ вақт учун эмас.

 Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, муддат чекланмасдан тўланади.

2-савол: Чет элга вақтинча сафарда бўлган пенсионерларнинг пенсияси қандай тартибда тўланиши мумкин? 

Бу ҳолатда пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиги туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат худудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

3-савол: Фарзандим учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган, ҳозирда 20 ёшга тўлди, касб-ҳунар коллежида ўқийди. Мазкур пенсия фарзандим учун неча ёшга қадар тўланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига кадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

4-савол: Эркак киши 25 йил стажга эга бўла туриб, 58-59 ёшда пенсияга чиқса бўладими?

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

 эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

 аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

 Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган такдирда;

 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган такдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

5-савол: Бола пулини олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими оркали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига асосан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14-бандидакўрсатилган ариза ва тақдим этилган зарур ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи Отабек Холмурадов жавоб берди

19 Aug 2022

 

   Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Учқудуқ туманидаги Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаролар, хусусан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

  Хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур давра суҳбатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

   Тадбир иштирокчиларига Республикада аёллар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа енгилликлар борасида батафсил маълумот берилди.

   Сайёр учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди.

   Қизғин суҳбат давомида аёлларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шерзод Ғофуров

Зарафшон туманлараро 

иқтисодий суди раиси

 

17 Aug 2022

   Учқудуқ тумани чўл ҳудуди бўлганлиги сабабли мўтадил иқлим ҳарорати ошади, натижада юқумли ва паразитар касалликларни фаоллашиши кузатилади. Жумладан, Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган вицериaл зооноз, тери антропонози ва зооноз лейшманиоз касалликлари учрайди. 

    Лейшманиоз бу дунё бўйича 98 та давлатдаги юқумли касалликларнинг глобал таҳлили бўйича 9-ўринда турадиган касаллик ҳисобланади. 

   Лейшманиоз – одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, қўзғатвчиси лейшмания ҳисобланади искабтопар чивинлар ташувчи бўлиб, чақиш йўли билан юқтирадилар.Инсонда иситмалаш, ички аъзолар ёки тери тўқималарининг шикастланиши билан намоён бўлади. Сут эмизувчилардаги лейшаниозлар 2 гуруҳга бўлинади:

   1.Тери лейшманиози қўзғатувчиси (улар тери, териости тўқималарида ривожланиб, терида локал патологик ўзгаришлар пайдо қилади.)

   2.Вицериал лейшманиози қўзғатувчилари (жигар, талоқ, лимфа тугунлари ва тўқималарда ривожланиб, аста-секин одам организмининг заҳарланишига олиб келади.

    Вицериал лейшманиоз бу паразитар трансмиссив зооноз юқумли касаллик бўлиб, сурункали кечиши билан ҳарактерланади. Ушбу касаллик билан касалланган беморларда лимфоид-макрафагал тизимнинг шикастланиши, узоқ давом этувчи иситма, талоқ ва жигарнинг катталашиши, камқонлик ва иккиламчи иммуносупрессия ҳолатлари кузатилади.

    Вицериалл лейшманиозни 3 та типда ўчоқлари бўлиб;

1.Табиий типи (қўзғатувчиси тарқалишида бўри, тулки ва чия бўрилар иштирок этади.)

2.Қишлоқ типи (қўзғатувчиси тарқалишида итлар),

3.Шахар типи (асосий манбаи итлар баъзан одам ҳисобланади).

   Аҳоли пунктларида лейшманиоз касаллигини қўзғатувчиси итлар ҳисобланади. Дайди ва қаровсиз итлар ва уй ҳайвонлари туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тутилиб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим соҳа вакиллари тиббий кўригидан ўтказилиб, текширилади.Тери лейшманиози касаллигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар асосан, дератизация, дезинсексия ва дезинфекция тадбирлари киради.аҳоли яшайдиган ва яшамайдиган пунктларда искабтопар, чивинларни кўпайишига йўл қўймаслик, бостирмалар, айвонлар, ҳожатхоналар, ўралар, чиқиндихоналарда кемирувчи инлари бўлишига йўл қўймаслик талаб этилади.

    Бугунги кунда Учқудуқ туманида лейшманиоз касаллиги билан оғриган беморлар аниқланмаган. Шунингдек касаллик аниқланмаслиги, касаллик ўчоғи бўлмаслиги, эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолишда эшик-деразаларни тўр сетка қўйиш, аҳоли яшаш хонадонларини тоза сақлаши, чиқиндихона, ҳожатхоналарни тоза тутиши, уй ҳайвонларини ветеринар кўригидан ўтказиши ҳамда санитар осойишталикни таъминлаш кераклигини маълум қиламиз.

  

Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик 

осойишталик ва жамоат саломатлиги 

бўлими энтомологи Г.А.Назарова

                                                   

 

15 Aug 2022

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сонли Қарори билан тасдиқланган "Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб етиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тадбирлари 2022 йилнинг 10 август кунидан 2023 йилнинг 10 феврал кунига қадар туманда ўтказилади. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган чақирилувчилар яшаш жойидаги туман мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қиладилар. Танловга чақириш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод етиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлигининг ҳолати бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган чақирилувчилар жалб етилади. Танловда иштирок этишда чақирилувчиларнинг сони чекланмайди. Танлов чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якка тартибда суҳбат ўтказиш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимининг қарори билан тузиладиган Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, улар билан касбий танлов ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказиш бўйича танлов кенгаши томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. Танловнинг шаффофлигини бевосита кузатиб бориш учун мазкур жараёнга чақирилувчиларнинг ота-оналари таклиф этилади. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашга ва якка тартибда суҳбатга чақирилувчилар рўйхат асосида фуқаролик паспорти билан киритилади.

   Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда чақирилувчилар куч, тезлик ва чидамлиликни аниқловчи нормативларни топширадилар.

   Якка тартибда суҳбат жараёнида чақирилувчиларнинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, оилавий аҳволи, обрў-эътибори, юриш-туриши, қизиқишлари, Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимлари аниқланади, шунингдек, умумжисмоний тайёргарлик ва касбий танлов бўйича ўтказилган синов натижалари асосида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки уларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи юзасидан тавсия берилади ёки тавсия берилмайди. Чақирилувчилар танловда бир йилда фақат бир марта иштирок етадилар.

УЧҚУДУҚ ТУМAНИ МУДОФAA ИШЛAРИ БЎЛИМИ.

 

15 Aug 2022

 

  УЧҚУДУҚНИНГ ҚУРУВЧИ АЁЛИ

Ҳали эсимда учинчи ёки тўртинчи синфда ўқиётганимизда энг аълочи синфдошим мен катта бўлсам қурувчи бўламан деганида ҳаммамиз ҳайрон бўлиб, э,эээ... деб норозилик билдирган эдик. 

Шунда устоз энг оғир касбни танлабсан баракалла, энди янаям ҳамма фандан аъло ўқишинг керак деганлари ёдимда. Шунда ҳам биз барибир ўша аълочимизни қурувчи бўлмасликка кўндиргандик. Болаликда иккита ғиштни бир –бирига уласа иморат пайдо бўлади деган ўй бўлган экан-да. 

Бироқ, устоз айтганидек қурувчилик учун математикани, географияни, иқтисодни, физикани, геометрияни ҳаттоки фалакшуносликни ҳам пухта билиш керак экан.

Мен бунга яқиндагина ўз ишхонамда меҳнат қилган Шимолий кон бошқармасига қарашли қурилиш - таъмирлаш участкаси ишчи-хизматчиларининг ишларини кузата туриб, яна бир бора амин бўлдим. 

Ҳа, қурувчи бўлиш шунчаки касб эмас экан... Дарҳақиқат, қурилиш мамлакат иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири ҳисобланади. Халқимиз ҳаётининг янада обод ва фаровон бўлишида қурувчи-ю усталарнинг меҳнати беқиёс.

ШКБ қурилиш - таъмирлаш участкаси зиммасига бино ва иншоотларда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш юклатилган. Жорий йилда уларнинг меҳнати сабаб, корхона тасарруфидаги кўплаб бинолар таъмирдан чиқарилди. Айниқса мен ишлаётган Ахборот хизмати биноси ўзгача чирой очди. 

Ўзбекистонда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланаркан. Клара опа хонам деворига ишлов бераётган маҳалида компьютеримда интернетга кириб янгиликларни ўқирканман уларга юзланаман. - Келинг сиз ҳақингизда газетага чиройли мақола ёзай, дейман сувоқ қилаётган Клара опага. - Мен қилаётган иш эркакларнинг ишимасмикан, дейди соддагина опа. Лекин 12 йилдан буён сувоқчи бўлиб ишлаяпман ҳозир уста даражасига етдим, - қўшиб қўяди, опахон. 

 -Барибир аёл киши учун қурилишда ишлаш қийин.

 - Аммо ишнинг осони бормикан, - дейди мени уялтириб Клара опа. 

“Биз ана шу ишнинг ортидан катта бўлганмиз. Отамни Қорақалпоқда Саъдулло уста дейишарди. Дурадгорлик борми, сувоқчилик иши борми, ғишт қуйишдан теришгача ҳамма ишни қилиб кетаверардилар. Отамнинг қўллари доим қадоқ бўларди. Кечалари сутнинг юзига ивиган қаймоғини қўлларини ёриғига суртардик. Отам ана яхши бўлди деганича иш қуролларини олиб ишга кетарди. Ўзимизга яқинроқ жойдан иш олса биз болалар ҳам унга ёрдамга борардик. Ғишт ташиш, сув ташиш ишларига кўмаклашардик. Энди ўйласам ота-она рўзғори, фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр тураркан. Отам бизни ўғилми, қизми ажратмай танлаган соҳамизга ўқиш учун имкон яратиб берди. Ўзим Москвада савдо техникумида ўқидим. “Қиз бола палаҳмон тоши” деганларидек, курсдошим билан турмуш қурдим, Наманганнинг Чортоғига келин бўлдим. Улар қорақалпоқ қизлари иш билмаскан демасин, деган ўйда рўзғорда нима иш бўлса қилиб кетаверганман. Катта оилага келин бўлганим учун биз бўлак иморат қилиб чиқишимиз керак эди. Эрим билан ғишт қуйиб, сувоқ қилиб уй қурдик. Ўшанда отамнинг совуқда қўллари ёрилганда қанчалик оғриганини ҳис этдим”. 

Асли Қорақалпоғистонинг Тўрткул туманидан бўлган Клара Адашованинг 2 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан кейинги 20 йиллик умри Учқудуқ билан боғлиқ тақдир.

-Шимолий кон бошқармасига ишга кириш учун мурожаат қилганимда сувоқчилик учун бўш иш ўрни борлигини айтишганди. Хўжайиним менинг бошида лойсувоққа ботиб ишлашимни унчалик ёқтирмадилар. Лекин ҳар сафар ишимдан кўнглим тўлиб уйга қайтганимни кўриб рози бўлдилар, - дейди Клара опа.  

- Олдинига устозларим Клара опа ва Холмурод акадан шогирд бўлиб иш ўргандим . Мана 12 йилдирки ўзим ШКБ қурилиш - таъмирлаш участкасида сувоқчиликда янги иш бошлаётган ёшларга касб сирларимни ўргатиб келяпман.   “Ўзим ҳам бошида сувоқчилик аёлларнинг ишимас деб ўйлардим аммо ҳозир ўйласам сувоқчилик ҳам бир гўзаллик яратиш санъати экан. Нечта корхона ташкилотларда ишламай кўримсизгина хоналар бизнинг ишимиздан кейин шинам, ёруғ гўшага айланади. Бинолар чиройли тусга киради. Кўпчиликнинг “қўлингиз, асло дард кўрмасин”, деган сўзи бизга яна куч беради. Қурилишда иссиқ сувда ишлаш деган сўз камдан – кам бўлади. Совуқлар ўтиб кетганда қўлларим гипс, шкатуркалар “зарби”дан тилим-тилим ёриладиган пайтлар ҳам бўлади. Лекин қарангки, отамга ўхшаб менга ҳам энди оғриқлар билинмайди. Чунки эл, халқ дуоси шундай нарса эканда...” , дея биз билан суҳбатина якун ясайди Клара Адашова.

Лайло КАРИМОВА, ШКБ ахборот хизмати.

 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: