LOTIN-КИРИЛЛ

Туманда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган, жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғир турдаги жазога алмаштирилган ҳамда сурункали алкоголизмга мубтало бўлган беморларни мажбурий даволанишга юборилганлар сони қанча?

   Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан тайинланган жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва ҳалол муносабатда бўлган 44 та маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган.

    Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. 

    Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд томонидан озодлиги чекланган, аҳлоқ тузатиш ишларига ва жарима жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазосини ўташ тартиб қоидалари тушунтирилишига карамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, қасддан жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги, суд ҳукмининг ижроси таъминланмасдан қолаётганлигини инобатга олиб, 12 та маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғир турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

    Спиртли ичимликка ружу қўйган шахс ташхиси билан ҳисобда туриб, мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган 12 та шахсга нисбатан суд томонидан мажбурий даволанишга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов

 

O'qilgan: 340 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: