Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йил
24 августдаги ПҚ–5230-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорларига мувофиқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг 2022 йилдаги фаолияти давомида амалга оширган ишлар қуйидагилардан иборат.
Ўтган 2022 йилда ижтимоий комплекс корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан йил бошида белгилаб берилган режа ва кўрсаткичларга эришиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2022 йилда обод қишлоқ дастури доирасида жами 3 та объектларда, жумладан 2 та мактабгача таълим ташкилоти 14-, 15-боғчалар, 1 та 7-сонли мактаб, ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга 10,504 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.
Кўрсаткичларга тўхталиб ўтсам:
МТМ йўналишида.
Туман бўйича 3-7 ёшдаги болаларнинг 92,0 фоиз (вилоятда 3-ўрин), мактабгача тайёрлов тизими билан 6 ёшли болалар эса, 100 фоиз (вилоятда 3-ўрин)га мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди.
2022 йилда туманда 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, қувватлар 3785 тага етказилди.
Xалқ таълими йўналишида
Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси 95 % фоизга етказилди.
Туман халқ таълими тизимида 5 та муҳим ташаббус доирасида маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва китобхонлик тўгаракларига 8947 нафар (102 %) ўқувчилар жалб этилди.
Учқудуқ туман халқ таълими тизимида 5 та муҳим ташаббус доирасида ахборот - коммуникация технологиялари тўғаракларига 786 нафар ўқувчилар жалб этилди.
Ички локал тармоқ инфратузилмаси яратилган ва Wifi қурилмалари ўрнатилган умумтаълим мактаблари сони 19 тага ошиб, мактабларимиз тўлиқ интернет алоқаси билан таъминланди.
Бугунги кунда таълим тизимида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактабларининг барчаси (19 та) компьютер ускуналари билан таъминланди ҳамда оптик толали тез Интернет 100 фоизга етказилди.
Шу билан бирга 2020 йил Давлат дастурига киритилган Жанубий Корея давлатининг “Эхимбанк” маблағлари ҳисобидан тумандаги умумтаълим мактаблари 11 тўплам (143дона), 2022 йилда эса 1 тўплам (16 дона) замонавий компьютер техника воситалари билан таъминланди, бундан ташқари 2022 йилда Оpеn бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки, жорий йилда туманимиз таълим сифати бўйича республикада саккизинчи ўринда қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш йўналишида
Ўтган 2022 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам барча чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини асраш ҳамда касалликларга қарши профилактик тадбирларга қаратилди. Тизимга жорий йилда ушбу мақсадлар учун 27 млрд. 531 млн сўм, ҳамда дори-дармон таъминоти учун 916 млн сўм маблағлар ажратилди.
Аҳолида мавжуд касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини аниқлаш мақсадида 22 та тиббий бригадалар ташкилаштирилди. даражасига кўра 2- хавф гуруҳи бўйича нафар, 3-хавф гуруҳига кирувчи 2391 нафар, 4-хавф гуруҳига кирувчи 274 нафар фуқароларимиз ўртасида скрининг текширувлари ўтказилиб, лозим даражада режали стационар шароитда даволаниш билан ҳам қамраб олинди. Учқудуқ туманда 3 та янги МТП ташкил этилиб, олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокорлар пунктларига “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида 1 нафар шифокорлар ишга қабул қилинди. Туманда хусусий тиббиёт ташкилотлари сони 8 тага етказилди.
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йилда 3 та юқори технологияли операцияга мухтож беморлар вилоят ва республика даражасида даволанди.
Спорт йўналишида
Ўтган йил давомида спорт соҳасида ҳам қатор самарали ишлар олиб борилди. Жумладан, мазкур соҳада:
- Спортнинг юриш ва югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Wоркоут” турларини оммалаштириш мақсадида 2 та “Wоркоут” спорт майдончалари янгидан барпо этилди.
-Фуқароларни мунтазам спорт билан шуғулланиши йўлга қўйилиб, уларни спорт билан қамраб олиш даражаси 32 фоизга етказилди. 20 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар спортга жалб қилинди.
- юриш ва велоспит йўлаклари ҳам 2022-йилда барпо этиди.
-беш ташаббус олимпиадасининг вилоят ва Республика босқичида тумандаги маҳаллалардаги яшовчилардан
1-босқич Республикада фахрли 3-ўринни спортнинг шашка туридан Бобоқандова Феруза,
2-босқич Республикада фахрли 2-ўринни спортнинг Стритбол туридан “Айтим” МФЙ ёшларига, спортнинг шашка туридан фахрли 1-ўринни Очилова Вазиралар эгаллашди.
Спортнинг Жиу-житсу туридан Ўзбекистон чемпионатида 20 нафар, Пауерлифтинг туридан 5 нафар, Ашихара карате-до туридан 9 нафар спортчиларимиз фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллади.
Спортнинг Ашихара карате-до тури бўйича тренер-ўқитувчи Абдирайимов Ғиёс Мустафоевичнинг 27 нафар шогиртлари Осиё чемпионати фахрли 1-2-3-ўринларни қўлга киритган.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Учқудуқ туман спорт мактаби
29 нафар спортчи асосий ва захира таркибига киритилди.
Ушбу ўқув йили давомида 90 нафар ўқувчи-спортчилар Спорт усталигига номзодликни қўлга киритди.
2022-ўқув йили давомида Ўзбекистон кубоги ва чемпионатларида спортнинг Самбо, Паурелифтинг, Жиу-житсу, Белбоғли кураш, Пауерлифтинг, Ашихара карате турларидан жами 75 нафар спортчилар фахрли 1-2-3-ўринларни қўлга киритди.
2022-ўқув йили давомида Вилоят чемпионатларида спортнинг Стол тенниси, Бадиий гимнастика, эркин кураш, Бокс Самбо, Пара паурелифтинг, Белбоғли кураш, Ашихара карате турларидан жами 226 нафар спортчилар фахрли 1-2-3-ўринларни қўлга киритди.
2022-йил давомида спортчиларимизнинг 2 нафари Навоий Олимпиа ва Паролимпия коллежининг Стол тенниси ва Таеквондо бўлимларида таҳсил олмоқда.
Ашихара карате-до спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи Абдирайимов Ғиёс Мустафоевич Олий тоифали тренерининг шогирдлари қуйидаги натижаларни эгаллаган.
1. Жўрабоева Дилшода Шухрат қизи 10 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган, 5 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритган. “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзод.
2.Рахматуллаева Шахризода Рахим қизи 8 карра Ўзбекистон чемпиони, 1 карра Жаҳон, 5 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритган. “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзод.
Самбо спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи Умаров Ҳаётжон Юсуф ўғли ҳамда шогирди Абдурашидова Моҳинур ўз вазн тоифасида Ўзбекистон кубоги ва чемпионатларида муносиб иштирок этиб Спорт усталигини қўлга киритган.
Ёшлар йўналишида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги
ПҚ-92-сон Қарори асосида Навоий вилоятидаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси фаолиятини самарали ташкил этиш ва ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишларни кунлик мувофиқлаштириб бориш тизими йўлга қўйилди. Қарорга мувофиқ вилоятдаги жами 14 та маҳаллаларда Ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган.
Ёшлар етакчисининг асосий вазифаси этиб, вилоятдаги14-30 ёшдаги ёшларни хатловдан ўтказиш, ва “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, хатловда аниқланган муаммоларини ҳал этиш ҳамда 5 босқичли яъни
маҳалла – сектор – туман – вилоят - республика миқёсидаги 15 та йўналишни ўз ичига олган “Беш ташаббус олимпиадаси”га ёшлар кенг жалб этиш белгиланган.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада намунали тадбирлар ташкил этилиб, “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида маҳаллаларда 6 та йўналишда ҳар куни тадбир ва лойиҳалар, танлов ва мусобақалар ўтказилиши тизимли йўлга қўйилган.
2022 йилда ёшлар жамғармасида 1,639 млрд сўм маблағ ишлатилган. 2022 йил йил давомида 342 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, 342 нафар ёшларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатилган. Жумладан: 2 нафар ёшларга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган. 37 нафар ёшларга бандлиги таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилган. 58 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилган, 121 нафар ёшларга олий ва профессионал таълим тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди, 52 нафар ёшлар сафарбарлик чақирув резерви ҳизмати харажатлари тўлиқ субсидия асосида тўлаб берилди, 26 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқиш курслари ҳаражатлари тўлаб берилди, 4 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75% қоплаб берилди. 7 нафар ёшларга бирмарталик моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Шунингдек 21 нафар ёшларга бошқа йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида эришилган натижалар:
2022 йил Беш ташаббус олимпиадаси 1-мавсумида 14 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилган 7 мингдан ортиқ 7 ёшдан
30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган. Шундан ёшларимиз спортнинг шашка тури бўйича мусобақасида 16-22 ёш тоифаси (Бобоқандова Феруза) вилоят босқичида 1-ўрин Республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Шахмат мусобақасида Бобоқандова Марғуба вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида иштирок етиб 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Воркаут мусобақасида 27-30 ёш тоифасида Дўстлик МФЙдан вилоят босқичидан 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида фаол иштирок етди.
Беш ташаббус олимпиадаси 2- мавсумида 14 та йўналишда спорт
ва маданий тадбирлар ташкил этилган 9 мингдан ортиқ 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган. Шундан ёшларимиз спортнинг стол тенниси мусобақасида 22-26 ёш тоифада Навоий МФЙдан (Амиров Мансур) вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида фаол иштирок этган. Айтим МФЙдан 16-21 ёш тоифада (Турсунова Барчиной) шашка мусобақасида вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, Республика босқичида фаол иштирок этган. Худди шу шашка мусобақасида 27-30 ёш тоифада Абай МФЙдан (Аминова Вазира) вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаб, Республика босқичида 1-ўринни эгаллади. Стритбол мусобақасида 16-21 ёш тоифасида Айтим МФЙдан Республика босқичида 2-ўринни эгаллади. 27-30 ёш тоифада Абай МФЙдан вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб Республика босқичида фаол иштирок этди.
Нурладин МУРАТОВ,
туман ҳокимининг ёшлар сиёсати,
ижтимоий ривожлантириш ва
маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
Халқимиз орасталиги ва тартиблиги билан дунё мамлакатларини лол қолдирган. Бугунги кунда ҳаётимизнинг янада кўркам ва фаровон бўлмоғи учун ҳар бир хонадонда оила маданиятини талаб даражасида шакллантиришимиз керак. Шундагина хонадонларимизда соғлом турмуш тарзи мустаҳкам қарор топиб, ўзимиз ҳам турли касалликлардан ҳимояланамиз.
Бунинг учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинса кифоя бўлади:
Соғлом яшаб, осойишта турмуш кечиришнинг ўзига хос тартиб-қоидалари бор. Шундай экан, баҳамжиҳат иш тутиб, яшаётган маҳалламиз, ҳовлимизни тоза, гўзал ва тартибли масканга айлантирайлик:
ҳовлидаги мавжуд водопровод сувидан тежаб фойдаланиш керак. Ичимлик суви ташиб келтириладиган хонадонларда эса, ичимлик сувини қопқоқли махсус идишларда сақланг, янги сувни солишдан олдин ушбу идишни тоза сув билан ювиб ташланг;
ҳовлини ўзингиз яшашингиз учун қулай ва мос қилиб жиҳозланг, замонавий кўринишда бўлса янада яхши. Яшаш хоналари, ошхона, тандирхона, молхона, товуқхона ва ҳожатхоналарни қуришда ҳамда таъмирлашда қурилиш ташкилотлари мутахассислари билан бамаслаҳат иш тутинг;
ювиниш жойлари ҳовлининг бир чеккасида бўлгани маъқул. Унга бориш йўллари бетон ёки ғишт билан қопланган бўлиши, оила аъзолари алоҳида совун, тиш ювиш чўткаси ва сочиқлардан фойдаланишлари лозим;
фарзандларингизни озода ва соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга ўргатинг. Тозалик ва орасталикка амал қилиш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиши мумкинлигини уларга қайта-қайта тушунтиринг;
уй ҳайвонлари шунингдек, ит ва мушукларни вақти-вақти билан ветеринар кўригидан ўтказиб, уларни ветеринария хизмати томонидан юқумли касалликларга қарши эмлатинг;
йирик ва майда шохли молларингизда каналар аниқланган ҳолатларда уларни қўлда териб, эзиб ўлдирманг, Сизга хавфли юқумли касалликлар юқиши мумкин. Бундай ҳолатларда дарҳол ветеринар врачини чақириб, унинг томонидан молингизни дезинсекция қилдиринг (кимёвий восита билан тозалаш);
уйда боқилаётган йирик ва майда шохли моллардан ҳосил бўладиган гўнгни хар куни бир маротаба маҳалла ҳудудида гўнг тўплаш учун белгиланган жойга олиб чиқинг.
Юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиш орқали Сиз оилангизда соғлом муҳит яратасиз ва хонадонингиз аъзоларини юқумли касалликлардан ҳимоялаган бўласиз.
Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ
Сан.врач ёрдамчиси Н.Ж.Канатбаева
2022 йилда ёшлар жамғармасида 1,639 млрд сўм маблағ ишлатилган. 2022 йил йил давомида 342 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, 342 нафар ёшларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатилган.
Жумладан, 2 нафар ёшларга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган. 37 нафар ёшларга бандлиги таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилган. 58 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилган, 121 нафар ёшларга олий ва профессионал таълим тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди, 52 нафар ёшлар сафарбарлик чақирув резерви ҳизмати харажатлари тўлиқ субсидия асосида тўлаб берилди, 26 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқиш курслари ҳаражатлари тўлаб берилди, 4 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75% қоплаб берилди. 7 нафар ёшларга бирмарталик моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Шунингдек 21 нафар ёшларга бошқа йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида эришилган натижалар қуйидагича бўлди. “Беш ташаббус” олимпиадасининг 1- мавсумида 14 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилган 7 мингдан ортиқ 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган. Шундан ёшларимиз спортнинг шашка тури бўйича мусобақасида 16-22 ёш тоифаси (Бобоқандова Феруза) вилоят босқичида 1-ўрин Республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Шахмат мусобақасида Бобоқандова Марғуба вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида иштирок этиб 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Воркаут мусобақасида 27-30 ёш тоифасида Дўстлик МФЙдан вилоят босқичидан 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида фаол иштирок этди.
Беш ташаббус олимпиадасининг 2- мавсумида 14 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилган 9 мингдан ортиқ 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қамраб олинган. Шундан ёшларимиз спортнинг стол тенниси мусобақасида 22-26 ёш тоифада Навоий МФЙдан (Амиров Мансур) вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Республика босқичида фаол иштирок этган. Айтим МФЙдан 16-21 ёш тоифада (Турсунова Барчиной) шашка мусобақасида вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, Республика босқичида фаол иштирок этган. Худди шундай шашка мусобақасида 27-30 ёш тоифада Абай МФЙдан (Аминова Вазира) вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаб, Республика босқичида 1-ўринни эгаллади. Стритбол мусобақасида 16-21 ёш тоифасида Айтим МФЙдан Республика босқичида 2-ўринни эгаллади. 27-30 ёш тоифада Абай МФЙдан вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб Республика босқичида фаол иштирок этди.
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 15-26 декабрь кунлари Учқудуқ туман ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Шундан, хатлов натижасига кўра 14-30 ёшлар 8737 нафар, 4204 нафари хотин қизлар), 18-30 ёшлар 6744 нафар (3272 нафари хотин-қизлар) уйма-уй юрган ҳолда сўровнома-анкета тўлдирилиб, чиқилди.
Шунингдек, хатлов натижасига кўра 278 нафар вақтинча ишсиз, 91 нафар ёшлар чет давлатларга (ишлаш, ўқиш, яшаш) кетганлиги аниқланди.
Хатлов натижаларига кўра маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан “Ёшлар дафтари”га тавсия этилган ёшлар 142 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 49 нафари хотин-қизлар.
Йўналишлар кесимида 11 нафарига бир марталик моддий ёрдам, 2 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш харажатларини қоплаш, 13 нафарига асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари олиб бериш, 35 нафарига тўлов контрактини тўлаш, 6 нафарини замонавий касбларга ўқитиш, 9 нафар бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратиш, 8 нафарига сафарбарлик чақирув резерви бадалини қоплаб бериш, 4 нафар ёшларга тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.
Шунингдек, 50 нафар ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш бўйича ёрдам кўрсатиш белгилаб олинган.
Нурилло ХАРИПОВ,
Ёшлар ишлар агентлиги Учқудуқ туман бўлими раҳбари.
Олис овуллар ёшлари билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Учқудуқ марказидан 65 км. масофада жойлашган Мингбулоқ овулида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Овул фуқаролар йиғинида ўтказилган қабулда овул ёшлари иштирок этиб, ўз режалари, олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида фикрлашдилар.
Бугун овулда 14-30 ёшгача бўлган 86 нафар ёш истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхона-ташкилотларда, ижтимоий соҳа муассасаларида ишлайди. Яна шундай ёшлар борки, улар ўз чорвачилигини йўлга қўйишган.
Овулдаги 5 нафар ишсиз ёшлар ўз масала ва муаммолари билан сайёр қабулда иштирок этиб, уларнинг 3 нафарига субсидия асосида жиҳозлар олиб бериладиган бўлди. 1 нафари имтиёзли кредит асосида ўз чорвачилигини йўлга қўяди, 1 нафари эса “Иссиқлик манбаи” ДУК га ишга қабул қилинадиган бўлди.
Учқудуқ туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган сайёр қабулларда ёшлар томонидан билдирилаётган кўплаб мурожаатлар тегишли муддатга ижрога йўналтирилмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Аёллар дафтарини 2023 йил учун 4- боскичини шакллантириш аёлларни рўйхатга олиш мақсадида тумандаги Абай МФЙ фуқарлари иштирокида сайер кабул ўтказилди. Қабул давомида ҳудуддан туман кенгашига сайланган депутатлар М.Камолова ва Р.Қодирова иштирок этиб, фуқароларнинг муаммолари эшитилди.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар муаммоларини бартараф этиш бўйича тавиялар берилди. "Аёллар дафтари" да 6 йўналиш бўйича 58 аёллар рўйхати шакллантирилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар холатини ўрганиш мақсадида Йулчилар ОФЙ да Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган туман Кенгаши депутати Г.Алланова иштирокида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказилди. “Аёллар дафтари”га 6 та йўналиш бўйича киритилаётган 45 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароити, ҳаққоний ўрганилган ҳолда киритилаётганлиги, дастурнинг шаффофлиги таъминланиши назоратга олинди.
Шунингдек учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Xalq deputatlari Uchquduq tuman Kengashiga O‘zbekiston Ekologik partiyasidan saylangan deputat P. Amonov, Sh. Sattorov va N. Ergashev Uchquduq tuman 4 sektorda mahallalardagi "Ayollar daftari" va "Temir daftar" ga kiritilgan fuqarolar bilan suhbat tashkil etildi. Yig‘ilish davomida aholini qiziqtirib kelgan barcha savollarga deputat tomonidan kerakli tavsiya va maslahatlar berildi.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.