ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ!
Сизлар том маънода юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкорисиз! Машҳур шоиримиз Эркин Воҳидов айтанидек, ёшликдаги куч-ғайратни эл-юртига бахш этган йигит-қиздан Ватан ҳам, халқ ҳам, ёшликнинг ўзи ҳам рози бўлади!
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Учқудуқ туманининг ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизлари иштирокида “Лочин” стадионида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати!” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусини янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган мақсад бўлди.
Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб улуш қўшишга ундади.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида ёшларимизнинг қудратли куч бўлиб майдонга чиқаётгани таҳсинга сазовор, албатта. “Ёшлар ойлиги” доирасида туманимиз ёшлари ўртасида кўплаб лойиҳалар, тадбирлар, мусобақалар, беллашувлар, учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, армрестлинг спортидан “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” мусобақаларида эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан А.Утегенов, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Э.Турдиевлар эгалладилар. Беллашувларнинг қизлар ўртасидаги мусобақаларида биринчи ўринга “Йўлчилар” овулидан В.Очилова, иккинчи ўринга “Навоий” маҳалласидан С.Омонова, учинчи ўринга “Йўлчилар” овулидан К.Зайниддиновалар сазовор бўлишди.
“Камондан ўқ отиш” спортидан ўтказилган “Миллий гвардия кубоги” мусобақаларида ўғил болалар ва эркаклар ўртасида биринга ўринни “Шалхар” овулидан Н.Таженов, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Баходиров, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Э.Мадаминовлар эгалик қилишди. Яна бир спорт тури шахмат беллашувлари “ДХХ кубоги” учун ўтказилди. Муросасиз кечган баҳсларда эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Абай” маҳалласидан С.Тошқонов, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Б.Исматуллаев, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласидан С.Бўстоновлар қўлга киритдилар. Қизлар баҳсида эса фахрли биринчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан М.Бобоқандова, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ш.Рашидова, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан П.Абдуҳамидовалар сазовор бўлдилар.
Спортнинг стол тенниси мусобақалари “Ҳоким кубоги” учун бўлиб ўтди. Унда эркаклар баҳсида биринчи ўринни “Ифтихор” маҳалласидан Р.Махрубаев, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Е.Махрубаев, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Ж.Манатов қўлга киритишди. Қизлар баҳсида эса биринчи ўрин “Навоий” маҳалласидан Л.Ғофуровага, иккинчи ўрин “Абай” маҳалласидан Г.Қорақуловага, учинчи ўрин “Ифтихор” маҳалласидан Д.Тоироваларга насиб этди.
Миллий спорт ўйинидан арқон тортиш мусобақаларининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида фахрли биринчи ўринни “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласи, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласи ёшлари эгалладилар. Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда эса биринчи ўринга “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласи, учинчи ўринга “Йўлчилар” овули ёшлари эгалик қилишди.
Шунингдек, тош кўтариш баҳсларида биринчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ф.Жумаев, иккинчи ўринга “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, учинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Исмоилов сазовор бўлган. Беллашувларнинг қизлар баҳсида фахрли биринчи ўрин “Йўлчилар” овулидан З.Шомуродовага, иккинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Д.Жўрабоевага, учинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Н.Нормуродоваларга насиб этди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур беллашувлар ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, жорий ўқув йилида 19 та умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 346 нафар, 9-синфини 345 нафар жами 691 нафар битирувчи тугатаётган бўлса уларнинг 17 нафари аъло даражали шаҳодатнома, 19 нафари эса олтин медал билан мактабни тамомлаётгани барча тенгдошларига ғурур багишлайди, албатта!
Фан, таълим ва спортда юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ ёшларга ҳамда 19 нафар битирувчиларга олтин медалларни ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномаларни тантанали равишда топширди.
Айниқса, фестивал меҳмони Жаноб Расул томонидан ижро этилган куй-қўшиқларни учқудуқлик ёшлар кўтаринки кайфият билан кутиб олдилар.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.