Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилмоқда.
Жорий йил 26 майда қабул қилинган Президент фармонига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобиданқоплашҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасифаолияти тугатилади.
Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағларалоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими.