LOTIN-КИРИЛЛ

Таътиллар мавсуми: йиллик меҳнат таътили ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб

    Дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун ходимнинг ёзма аризаси билан ҳар йилги меҳнат таътили берилади. Таътил давомида ўртача иш ҳақи ва лавозим сақланади. Барча ходим, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳам ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши керак.

1. Йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қанча?

Йиллик асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни (илгари 15 иш куни эди) ташкил этади. Бериладиган таътилнинг давомийлиги ушбу муддатдан кам бўлмаслиги керак.

2. Қандай ходимларга узайтирилган ёки қўшимча таътиллар берилади?

Қуйидаги тоифадаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолатига қараб, асосий узайтирилган таътил берилади:

1) 18 ёшгача бўлган шахсларга — 30 календарь кун;

2) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — 30 календарь кун.

3) давлат органлари ходимларига – 27 календарь кун.

Шунингдек, бошқа тоифа ходимиларга ҳам уларнинг меҳнат вазифалари ўзига хослигидан келиб чиқиб, узайтирилган таътиллар берилади.

Жамоа шартномаси ва келишувлари, шунингдек, ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномаси билан кўпайтирилган муддатлар белгиланиши мумкин.

Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган, ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ёки битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга қўшимча таътиллар берилади.

Хусусан, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун таътилга 2 календарь кун қўшилади. Аммо қўшиладиган кунлар сони 8 календарь кундан ошиб кетмаслиги керак.

3. Йиллик меҳнат таътили неча кун бўлиши қандай ҳисобланади?

Таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади. Бу таътил муддатини ҳисоблашда дам олиш кунлари, шу жумладан, якшанба кунлари ҳам киритилишини англатади.

Таътил даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари эса унинг давомийлигини аниқлашда ҳисобга олинмайди (меҳнат қонунчилиги бўйича 9 та ишланмайдиган байрам кунлари бор).

4. Янги ишга кирган ходим қанча муддатдан кейин меҳнат таътили олиши мумкин?

Ходим ишга киргандан сўнг 6 ой ўтиб, йиллик меҳнат таътилига чиқиши мумкин. Иш берувчи билан келишувга кўра бу муддат ўтмасдан ҳам берилади.

Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра 6 ой ўтгунига қадар меҳнат таътили берилади:

1) аёллар — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;

2) 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахслар;

3) 18 ёшдан кичик бўлган шахслар;

4) резервга бўшатилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчилар;

5) 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;

6) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар;

7) ишдан ажралмай ўқиётганлар, агар улар таътилни имтиҳон, синов топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа.

Бундай имтиёз жамоа келишуви ва шартномасида ёки ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ходимларга ҳам берилади.

5. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун йиллик меҳнат таътилини бериш тартиби қандай?

Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун таътил иш берувчи ва ходим учун мажбурий таътиллар жадвали асосида берилади. Бундай жадвални йил бошлангунча иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқлайди. Ушбу жадвал кейинчалик ходим розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Ходим таътил бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак. Олдинги саволдаги 8 тоифа ходимга меҳнат таътилини ўзига қулай вақтда танлаш имконияти берилади.

Ишлайдиган эркакларга таътил уларнинг хоҳишига кўра хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.

6. Қандай ҳолларда йиллик меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш мумкин?

Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

1) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

2) ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;

3)  таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

4) давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этилиш керак бўлса;

5) жамоа келишувлари ёки шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган сабаблар тўғрисида иш берувчига ёзма хабар бериши керак.

7. Йиллик меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш ёки қисмларга бўлиш мумкинми?

Меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунча берилади.

Ишлаб чиқариш заруратига кўра таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаса, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ қисми кейинги иш йилига кўчирилади.

18 ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек, қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан таътил қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

8. Ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкинми?

Иш берувчи исталган вақтда ходимни ишга чақириб олиши мумкин. Фақат бунда зарурий шарт – ходимнинг розилиги. Бундай ҳолатда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми шу йилнинг бошқа қисмига ёки кейинги йилга кўчирилади.

18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни чақириб олиш мумкин эмас.

9. Йиллик меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйиладими?

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланади.

18 ёшга тўлмаган ходимлар, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек, қўшимча таътиллардан фойдаланилиши шарт. Шу сабабдан меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

10. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга йиллик меҳнат таътили қандай тартибда берилади?

Ходим ёзма аризаси билан меҳнат таътилига чиқиши ва ундан сўнг ишдан кетиши мумкин. Бунда таътилнинг сўнгги куни охирги иш куни ҳисобланади.

Фақатгина бундай имконият жамоа ёки меҳнат шартномаси, ички ҳужжатларга киритилган бўлиши ёки иш берувчи билан келишилиши керак. Агар ходимнинг айби билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, бундай имкониятб ерилмайди.

O'qilgan: 447 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: