танлов учун белгиланган нарх 7 970 000 сўм
Uchquduq tuman hokimi U.F.Yelmuratov, tuman IIB boshlig‘i A.Radjapov va qator mas’ullar Bozdun OFY, Yuzquduq ovulida bo‘lib, hududning ijtimoiy soha obektlarini ko‘zdan kechirdi.
Ovulda joylashgan maktab, maktabgacha ta’lim tashkiloti va QVPning kuz-qish mavsumiga tayyorgarligidan tortib aholi uchun yaratilgan barcha shart-sharoitlarni o‘rgandi.
Tashrif yakunida ovul aholisi bilan, mavjud muammo va kamchiliklar borasida suhbatlashib, ularning taklif va mulohazalarini tingladi.
Ovul oqsoqoli OFY raisi S.Qayupov hamda xokim yordamchisi I.Abdikaziyev so‘zga chiqib, ovul turmush tarzi haqida ma’lumot berib, aholining ishsizlik darajasi, ovulda 1 nafar ishsiz fuqaro borligi aholining qolgan qismi ijtimoiy soxada ishlashi, o‘zini o‘zi band qilgan fuqarolar soni, kredit olib chorvachilik faoliyatini yo‘lga qo‘ygan ovul aholisi haqida ma’lumotlar berib o‘tdi.
Uchrashuv so‘ngida ovul faoli A.Menturov so‘zga chiqib 2-maktabda sun’iy qoplamali mini stadion qurib berish taklifini ilgari surdi. Tuman hokimining tashrifi hududlar bo‘ylab davom etadi.
Uchquduq tuman hokimligi axborot xizmati
Pensiyalar Mustaqillik bayramigacha 15 foiz oshirilgan holda plastik kartalarga oʻtkaziladi. Naqd oluvchilarga esa 4 sentabrdan tarqatiladi.
Mustaqillik bayrami munosabati bilan pensiya toʻlovlari oldindan toʻlab beriladi. Bu haqda Pensiya jamgʻarmasi xabar berdi.
Maʼlumki, Davlat mustaqilligining 33 yilligi munosabati bilan 1-3 sentabr dam olish kunlariga toʻgʻri kelmoqda.
"Oʻzbekistondagi keksa yoshdagi fuqarolarni, pensiya oluvchilarni, nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻllab-quvvatlash hamda bayramni koʻtarinki ruhda kutib olishlarini taʼminlash maqsadida, pensiya toʻlovlarini bank plastik kartada oluvchi fuqarolarning joriy yil sentabr oyi uchun pensiya toʻlovlari 1 sentabr kuniga qadar ularning bank plastik kartalariga oʻtkazib beriladi", deyiladi jamgʻarma xabarida.
Prezidentning "Ish haqi, pensiyalar va nafaqalar miqdorini oshirish toʻgʻrisida"gi Farmoni (PF-108-son) ga muvofiq joriy yil sentabr oyi pensiyalar miqdori 15 foizga oshirilgan holatda pensionerlarga toʻlanishi taʼminlanadi.
Naqd pul shaklida pensiya oluvchilarga toʻlovlar 4 sentabr kunidan boshlab Xalq banki sayyor kassalari tomonidan grafikka muvofiq amalga oshiriladi.
Qayd etilishicha, nogironligi boʻlgan farzandlarning onalari umumiy belgilangan pensiya yoshi (55 yosh)dan 5 yil oldin pensiyaga chiqish huquqiga ega.
Oʻzbekiston Respublikasining "Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida"gi Qonuni 12-moddasi 3-bandiga koʻra:
— bolalikdan nogironligi boʻlgan farzandlarning onalari ularni 8 yoshgacha tarbiyalagan boʻlsa va ish staji kamida 20 yil boʻlgan taqdirda 5 yil oldin yoshga doir pensiyaga chiqish huquqiga ega.
Yaʼni, bunday holatda ayollar umumiy belgilangan 55 yoshdan emas, boshqalarga qaraganda imtiyozliroq yaʼni, 50 yoshdan pensiyaga chiqishi mumkin.
Bugun Uchquduq tumani hokimi lavozimida ish boshlagan Yelmuratov Uchqun Fayzullayevichning birinchi ish kuni samarali boshlandi, deyish mumkin.
Tuman rahbari Xitoy xalq respublikasi Xubi provinsiyasidan tashrif buyurgan investorlar bilan muzokaralar olib bordi. Qiymati 1 mln. AQSH dollarni tashkil etadigan ushbu loyiha amalga oshiriladigan bo‘lsa dastlab, 20 ta yangi ish o‘rni yaratiladi.
Muhokamalar chog‘ida asosiy e’tibor nafaqat qimmatbaho firuza (biryuza) toshini qazib olish balki qayta ishlashni shu yerning o‘zida amalga oshirishga qaratildi.
UCHQUDUQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
Савол: Яқинда бир қўшним 15 сутка қамалди. Айтингчи “15 сутка” келажакка таъсир қиладими? Маъмурий қамоқ бўйича муҳим жиҳатлардан хабардор қилсангиз.
Жавоб ; Қандай ишлар учун қамашади?
Киши МЖТКнинг 49 таси моддаси бўйича қамалиши мумкин. Масалан, қуйидагилар:
- • шаҳвоний шилқимлик қилиш;
- • икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш;
- • майда безорилик;
- • тиланчилик қилиш;
- • фоҳишалик билан шуғулланиш;
- • жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
- • оилавий (маиший) зўравонлик;
- • ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш;
- • транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш;
- • крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш ва бошқалар.
Шахсни қамаш учун жиноят суди судьяси, фавқулодда ҳолатда ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи қарори асос бўлади.
Маъмурий қамоқнинг минимал ва максимал муддати қанча?
Ҳолатга қараб, 3 суткадан 15 беш суткагача, фавқулодда ҳолатда эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун – 30 суткагача. Муддат тўлиқ судянинг ваколатидаги масала, истаса санкциядагидан ҳам кам муддат бериши мумкин.
Кимларни қамаш мумкин эмас?
Қандай айб қилишидан қатъи назар ҳомиладорва (ёки) 3 ёшдан кичик боласи бор аёллар, 14 ёшдан кичик боласини ёлғиз тарбиялаётган кишилар, болалар, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар маъмурий қамоққа олинмайди.
Қамоққа олинган кишиларни қаерда сақлашади?
Қамоққа олинган кишилар вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида махсус қабулхоналарда сақланади. Махсус қабулхонада камера умумий ва бир кишилик бўлади. Кишининг психологик ҳолати ва шахсига қараб шу икки турдаги камерадан бирига жойлаштирилади. Эркаклар аёллардан, чекувчилар чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.
Қуйидаги кишиларга алоҳида камера берилади:
- • чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
- • юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;
- • собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;
- • ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар.
Камераларда бир кишига тўғри келадиган майдоннинг нормаси камида 2,5 кв метрни, аёллар учун эса камида 3 кв метрни ташкил этади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари берилади. Қамоқдагилар ҳафтада камида бир марта чўмилиб-ювинади, уларнинг чойшаб ва ёстиқ жилдларини алмаштирилади.
Қамоққа олинган кишилар неча соат ухлаши мумкин, умуман, улар қандай ҳуқуқларга эга?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- • маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш;
- • аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, шунингдек, махсус қабулхона бошлиғига ёки у ваколат берган шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилиш;
- • ўзларининг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши таъминланадиган шароитларда сақланиш, тегишли тиббий ёрдам олиш;
- • почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш;
- • адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш;
- • республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали ҳар куни лимитланган бир марталик сўзлашиш;
- • тунги вақтда узлуксиз 8 соат ухлаш;
- • махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги 2 соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр қилиш;
- • диний расм-русумларни адо этиш, агар бу ички тартиб қоидаларини, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаса;
- • меҳнатга жалб қилинган тақдирда тегишли ҳақ олиш ва меҳнатининг муҳофаза қилиниши;
- • озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа нарсалар ва ашёлардан фойдаланиш;
- • дори воситаларини олиш ва сақлаш.
- • сайлов ва референдумда иштирок этиш ва бошқа ҳуқуқлар.
Қандай ҳолатда қамоқдаги кишига ташқарига чиқишга рухсат этилади?
Маъмурий қамоқдаги киши алоҳида ҳолларда (яқин қариндошнинг вафоти ёки яқин қариндошнинг ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик, унга ёки оиласига анча миқдорда моддий зарар етказган ҳодиса) иккала томонга бориб-келиш вақти (2 суткагача) ҳисобга олмай, кўп билан 1 суткага ташқарига чиқишга рухсат берилиши мумкин..
Қамоқдаги кишилар ишлатиладими? Агар улар исташмасачи?
Қамоқдаги кишилар ёзма розилиги билан ишлатиши мумкин. Улар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг зиммасига юклатилади.
Уларнинг иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (2024 йил август ҳолатига ойига 980 минг сўм) кам бўлмаслиги керак. Қамоқдаги кишиларнинг топган пули уларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади. Агар пул ортиб қолса, қолган пул уларнинг номига очиладиган банк ҳисобварақларига ўтказилади.
Қамоқдаги кишилар ўзини яхши ёки ёмон тутса, қандай чора кўрилади?
Тартибга риоя этган, виждонан меҳнат қилган кишиларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
- • ташаккур эълон қилиш;
- • бир марталик қўшимча телефон орқали сўзлашув ҳуқуқини бериш;
- • ҳар кунги сайр вақтини 3 соатгача узайтириш.
Агар бунинг тескариси бўлса, қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
- • огоҳлантириш;
- • телефон орқали навбатдаги сўзлашув ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
- • ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга навбатдан ташқари жалб этиш.
“Ўтириб чиққан одам” қанча тўлайди?
Қанчалик ғалати эшитилмасин, “ўтириб чиққан одам” пул тўлайди. Қамоқда сақлаш харажатлари суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи – 15 суткада 765 минг сўм (2024 йил август ҳолатига). Аммо киши қамоқда ишлаган пулига буни узиши ҳам мумкин.
Меҳнатга қобилиятсиз кишилардан пул олинмайди. Бундан ташқари, моддий аҳволи ва шахсига қараб, судья, фавқулодда ҳолатда ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи бошқа кишиларни ҳам тўловдан озод қилиши мумкин.
“15 сутка” келажакка таъсир қиладими, яъни киши “судланган” ҳисобланадими?
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят судида кўриб чиқилса-да, маъмурий жазокишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланишига асос бўладиган судланганлик ҳолатини келтириб чиқармайди.
Маъмурий жазога тортилган киши шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Xalq deputatlari Uchquduq tumani kengashining navbatdan tashqari to‘qson ikkinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Sessiya ishini xalq deputatlari Uchquduq tuman Kengashi deputati Sattorov Shuxrat Ismatovich olib bordi.
Sessiya ishida xalq deputatlari Uchquduq tuman Kengashi deputatlari, huquni muhofaza qiluvchi organlar, tashkilot, korxona va muassasalar, siyosiy partiyalar rahbarlari, hamda ommaviy axborot vositalari vakillari, viloyat huquqni muhofaza qiluvchi organlari, sektor rahbarlari, viloyat soha mutasaddilari ishtirok etdilar. Sessiyada tashkiliy masala ko‘rildi.
Sessiyada viloyat hokimi Tursunov Normat To‘lqunovich ishtirok etib kun tartibidagi masala yuzasidan Uchquduq tumanining ijtimoiy-iqtisodiy ko‘rsatkichlarini tanqidiy tahlil qildi. Tumanda olib borilgan ishlar, erishilgan yutuqlar barobarida, islohotlarni amalga oshirishda yo‘l qo‘yilgan xato va kamchiliklarni sohalar bo‘yicha birma-bir tahlil qildi.
Shundan so‘ng deputatlar viloyat hokimining 2024 yil 17 iyuldagi Xamroyev Soli Farmonovichni Uchquduq tumani hokimi lavozimidan ozod etish to‘g‘risidagi qarorini bir ovozdan ma’qulladi.
Shundan so‘ng viloyat rahbari Uchquduq tumani hokimi lavozimiga tavsiya etilgan nomzod — Yelmuratov Uchqun Fayzullayevichni tanishtirdi.
Yig‘ilishda xalq deputatlari Uchquduq tuman Kengashi deputatlari Abdukarimov Moldabek Saxiyevich, Najmiddinova Nafisa Zayniddinovna, tuman faoli, mehnat faxriysi Keruenbayev Abdulla Moldabayevich, Uchquduq tuman prokurori Ortiqov Maqsud Shokir o‘g‘li so‘zga chiqib, tumanning yangi hokimi atrofida jipslashib, hududni obod qilish, aholi turmush farovonligini yanada oshirishga hissa qo‘shishlarini ta’kidladilar.
Viloyat hokimining Yelmuratov Uchqun Fayzullayevichni Uchquduq tumani hokimi etib tayinlash to‘g‘risidagi qarori deputatlar tomonidan bir ovozda ma’qullandi.
Бугун Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар ҳақида масъуллар, маҳалла раислари, ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқот давомида Учқудуқ тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси Ғ.Хамраев томонидан туманда амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш ишлари ва амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорига асосан, айни кунларда 3 ва 9 сонли мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 14 млрд. 18 млн. сўм маблағ сарфланиб, капитал таъмирдан чиқарилаётган мазкур муассасаларда эртамиз эгаларининг баркамол, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. 1 млрд. 360 млн. сўм ҳисобидан 20-мактабнинг қўшимча биносида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 7,18 – мактабларга сунъий қопламали спорт майдони қуриш ишлари, “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Абай” маҳаллаларида ички йўлларни, “Амир Темур” шохкўчасидан ўтувчи марказий йўлни кенгайтириш, таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилмоқда. Туман марказидаги ички йўлларни кенгайтириш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу йўналишда “Ифтихор”, “Йўлчилар”, “Навоий” маҳалларида жами 1 млрд. 33 млн. сўм маблағ эвазига пиёдалар йўлагини қуриш, 65 та кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш шунингдек, 1,15 км узунликда велойўлак қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Асосий таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Эътиборлиси, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 2024 - 2025 йилларда туманимизда 28 та 1261 хонадонли янги уй-жойлар барпо этиляпти. Шундай 6 та 345 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар эгаларига топширилди.
Очиқ мулоқот давомида йиғилганларнинг саволларига жавоб берилди.
Navoiy viloyati hokimligi, tuman (shahar) hokimliklari va hokimlik bo‘ysinuvidagi tashkilot xodimlari tomonidan manfaatlar to‘qnashuvi mavjudligi/mavjud emasligi to‘g‘risida (dekloratsiya) ariza Деклорация
Viloyat, tuman va shahar hokimliklarida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risida nizom 235-5-0-Q_22 коррупция
Agarda Sizda manfaatlar to'qnashuvi holati haqida asosli ma'lumotlar bo'lsa hokimlikning +998795552205 ishonch telefoniga qo'ng'iroq qilish orqali xabar berishingiz mumkin.
Navoiy viloyati hokimligi, tuman (shahar) hokimliklari va hokimlik bo‘ysinuvidagi tashkilot xodimlari tomonidan manfaatlar to‘qnashuvi mavjudligi/mavjud emasligi to‘g‘risida (dekloratsiya) ariza Деклорация
Viloyat, tuman va shahar hokimliklarida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risida nizom 235-5-0-Q_22 корруп
Agarda Sizda manfaatlar to'qnashuvi holati haqida asosli ma'lumotlar bo'lsa hokimlikning +998795552205 ishonch telefoniga qo'ng'iroq qilish orqali xabar berishingiz mumkin.
More...
Учқудуқ халқининг кўпгина миллатлар ҳавас қилса арзийдиган гўзал урф-одатлари бисёр. Ана шундай азалий анъаналаримизнинг баъзилари ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз!
БАТАМЕН – ЭЛ КЎКАРАР!
Қозоқ халқида: “Бата яъни фотиҳа билан эл кўкаради” - тараққий этади маъносида ишладиладиган ҳикматли сўзларни учратиш мумкин. Ёши улуғ инсонларнинг, ҳурматли кишиларнинг, меҳмон бўлиб келган қуда-анда қариндош-уруғнинг катталарининг ёшларга эзгу-ниятлари - тилаклари жам бўлган дуоларидан биридир. Дастурхонга, таомга, сафарга отланмоқчи бўлган йўловчига, турмушга узатилаётган қизга, бир ишни бошлаётган талабгорга ота-онаси ёки авлоднинг ҳурматли кишилари томонидан айтилади. Ёшлар эса қўлларини дуога очиб: “Омин! Омин!” дея бата -фотиҳани қабул қилади.
Эътибор бериладиган жиҳат, овулда яшайдиган қозоқлар узоқ-яқиндан меҳмон бўлиб келган ҳурматли кишилар шарафига албатта қўй сўйишади, бешбармоқ пиширишади. Қўйни “калла”си алоҳида қозонда пиширилиб, азиз меҳмон олдига бешбармоқ билан қўйилади.
Таомланишдан олдин ёш болалардан бири қумғон ва кичик тоғорача эгнида сочиғи билан меҳмоннинг ёши каттасидан бошлаб, қўлларига сув қуйиб чиқади. Улар бўлса: “Барака топгин!”, “Бахтли бўлгин!”, “Кўп яша!”, “Умр ёшинг узоқ бўлсин!”, дея миннатдорчилик билдиришади - дуо қилишади.
Дастурҳонда ҳар қандай таом бўлишидан қатъий назар албатта бир жуфт нон қўйилади. Қозоқ халқида: “Ас атаси – нан”, ўзбек халқида эса: “Ноннинг ушоғи ҳам нон” каби мақоллар билан бир қаторда: “Нонни дастурхонга текари қўйма!”, “Нонни бир қўллаб синдирма!” “Нонни ерга ташлама!” каби тарбиявий аҳамиятга эга сўзлар ҳам бор-ки, ноннинг азиз ва улуғлигини ифодалайди.
Юқорида таъкидланганидек, ҳурматли меҳмонлар ташрифи муносабати билан қўй сўйилиб, “калла” пиширилади ва бешбармоқ билан биргаликда дастурхонга қўйилади, дедик. Пиширилган “калла”га ёшлар, отаси ҳаёт кишилар умуман қўл теккизишмайди. Ҳурматли меҳмон олдига қўйилган “калла” ни аввал ўзи пичоқ билан кесиб тановул қилади, кейин бошқаларга кичик бўлакларга бўлиб узатади. Олганлар эса: “Қуллуқ, рахмат!” дейиши одоб саналади.
Таомланиб бўлингандан сўнг, давранинг тўрида ўтирган ёши улуғ ҳурматли меҳмон уй эгаларига бата – фотиҳа беради.
Ўзбек халқида: "Олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасми?", "Дуо билан эл кўкарар" деган иборалар бор. Худди шундай қозоқ халқида эса: “Батамен – эл кўкарар” маъносида ишлатиладиган ҳикматли сўзлар талайгина. Бу икки халқнинг томири муштараклигидан далолат беради. Фикримизни маш¬ҳур қозоқ оқини Асқар Тўқмағамбетов давом эттириб, икки халқ биродарлигини тавсифлаб, ўз шеърида «Бир дарахтнинг сояси тушга қадар меники, тушдан кейин сеники», дея лутф этади.
Ҳа, ўзбек ва қозоқ эли орасида жаҳон халқлари ҳавас қилса, ибрат олса арзийдиган теран аҳиллик, тотувлик шаклланган. Шунга яраша урф-одат ва анъаналари ҳам жуда ўхшаш.
Райҳон ҚОДИРОВА, журналист.
Virus dastlab hayvonlardan odamlarga uzatilgan, ammo endi u odamdan odamga bevosita teriga teginish orqali, masalan, jinsiy aloqa paytida va nafas olish tomchilari orqali ham yuqishi mumkin agar bemor odam so’g’lom odamga yaqin masofada aksirsa, yoki unga yaqin masofada gapirsa yuqishi mumkin.
Virus boshqa narsalarga, jumladan choyshablar, kiyim-kechak va sochiqlarga tegish orqali ham yuqishi mumkin.
Maymun chechagi kasalligi maymunlar, kalamushlar kabi kasal hayvonlar bilan yaqin aloqadabo’lgan odamlarga yuqishi mumkin.
Kasallik grippga o'xshash simptomlar, shuningdek, terida toshmalar va pufakchalar ko’payish bilan kechadi . Ko'pincha toshma yuzda paydo bo'ladi va keyin tananing boshqa qismlariga, ko'pincha kaft va oyoq tagiga tarqaladi.
Og'ir holatlarda jarohatlar butun tanani, ayniqsa og'izni, ko'zni va jinsiy a'zolarni qamrab olishi mumkin.
Juda qichima yoki og'riqli bo'lishi mumkin bo'lgan toshma bir necha bosqichdan o'tadi. Oxir-oqibat, uning o'rnida qobiq paydo bo'ladi, u keyinchalik tushadi. Bu chandiqlarga olib kelishi mumkin.
Kasallikning umumiy davomiyligi 14 dan 21 kungacha, u o'z-o'zidan ketishi mumkin.
Ammo ba'zi hollarda virusni yuqtirish o'limga olib keladi (o'rtacha yuztadan to'rtta holatda), ayniqsa zaif guruhlar, shu jumladan yosh bolalarda.
Uchquduq tuman SEO va JS bo’limi.
Xalq deputatlari tuman Kengashining navbatdagi to‘qson birinchi sessiyasining kun tartibida quyidagi masalalar ko‘rib chiqildi.
Kun tartibidagi birinchi masala;2024-yilning o‘tgan davri davomida tuman kambag‘allikni qisqartirish va bandlikka ko‘maklashish bo‘limi tomonidan amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida.
Tuman kambag‘allikni qisqartirish va bandlikka ko‘maklashish bo‘limi boshlig‘i I.Rasulov hisobot berdi.
Kun tartibidagi ikkinchi masala; Tuman TIF “Milliybank” Uchquduq filiali va “Mikrokreditbank” ATB Uchquduq bank xizmatlari markazi tomonidan ajratilgan kreditlar va qarzdorliklarni so‘ndirish bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida;
TIF Milliy bank tuman filiali boshlig‘i M.Ergashov va Mikrokredit bank xizmatlari boshlig‘i A.Shamsiyevlar hisobot berib o‘tdi.
Navbatdagi masala; O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi, xalq deputatlari mahalliy Kengashlari deputatligiga saylov o‘tkazuvchi uchastka saylov komissiyalari a’zoligiga nomzodlarni tavsiya etish to‘g‘risida sessiyaga raislik qiluvchi N.Najmiddinova axborot berib o‘tdi.
Navbatdagi masala;“Ijtimoiy tashabbus” respublika ko‘rik-tanlovining tuman bosqichi to‘g‘risidagi masala yuzasidan sessiyaga raislik qiluvchi N.Najmiddinova axborot berib o‘tdi.