LOTIN-КИРИЛЛ

ТАЖРИБАЛИ МУТАХАССИС ВА СЕВИМЛИ УСТОЗ

     Ўз ҳалол меҳнати билан эл олдида обрў-эътибор топган, жамоадошлари орасида ҳурмат қозонган яна бир қаҳрамонимиз Ислом Бўтаев. У Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Мактабдаги йилларида физика фанини яхши кўриб, ҳар бир дарсни чуқур ўзлаштиргани касб танлашда асосий мезон бўлиб хизмат қилди.
     Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган техникумда саноат қурилишини электрлаштириш йўналишида таҳсил олган. Иш фаолиятини Қоровулбозор туманидаги саноат корхоналарининг бирида бошлаган. Тақдир тақозоси билан 1996 йилда Учқудуқдаги аэрапорт қурилишида қатнашган.
Айтиш жоизки, шиддати кескин шамоллар ёзи иссиқ қиши эса совуқ мисли кўрилмаган кенгликлар унга янги ҳаёт йўлларини тақдим этди. 2002 йилда “Янги рудник”да электрчилангар бўлиб ишлаган бўлса, орадан уч йил ўтиб 2005 йилдан Шимолий кон бошқармаси “Шарқий” конида меҳнат фаолиятини давом эттирди.
Ислом ака Василий Пихтиенкони устоз, деб билади. Соҳага доир билимларини оширишда шу инсон сабаб китобда ўқимаган амалда бажариб кўрмаган кўп билим ва кўникмаларга эга бўлди. Орадан 20 йил вақт ўтиб, бугун ўзи ҳам устозлик даражасида. Шогирдлари Акмал Асадов, Азамат Иброҳимов, Маҳмуд Ортиқов ва Жавлон Халилов каби ёшлар соҳанинг етук билимдонига айланишган.
     Ҳа, инсон китобда ўқиган билимларини амалда қўллай олиши учун албатта яхши устозга муҳтож бўлади. “Меҳнатнинг заҳматида камолот бор, устознинг тажрибасида эса келажак”, дея бекорга айтилмагандир эҳтимол.
    -Участкада 54 киши меҳнат қиламиз. Электр механизимларини узлуксиз ишлашини таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз, - дея таъкидлайди Ислом ака. Унинг фикрига кўра, жамоадаги аҳиллик ва бирдамлик — ҳар қандай муваффақиятнинг калитидир.
Оила инсоннинг энг кучли суянчиғи. Ислом ака ва рафиқаси Ибодат опа турмушнинг турли синовларида бир-бирларига елкадош бўлиб умргузаронлик қилишаётир. Оилада улғайган уч қизу бир ўғли бугун халқ хўжалигининг турли жабҳаларида хизмат қилмоқда.
Аввал бошида таъкидланганидек, Ислом аканинг инсонларга бўлган самимияти касбига бўлган масъулияти ва атрофдагиларга бўлган меҳр-эътибори ҳар доим ҳурматга лойиқ.

O'qilgan: 33 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: