Hokimiyat matbuot xizmati
Toshkent shahridagi 77-sonli “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatida ko‘rishga qiynaladigan bolalar tahsil oladi. Ularning orzulari ko‘p. 10 yoshli Azamat prezident bo‘lishni istasa, Munisa ko‘z shifokori, Azizbek esa uchuvchi bo‘lishni orzu qiladi.
3 dekabr Xalqaro nogironligi bor shaxslar kuni Toshkent shahridagi 77-sonli “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati o‘quvchilari uchun alohida nishonlanadi. Maktabda tahsil oladigan 350 ga yaqin o‘quvchining har biri dunyoni turlicha tasavvur qiladi. Ularning o‘ziga xos iqtidor va kelajak bilan bog‘liq rejalari bor. Masalan, 10 yoshli Azamat ulg‘ayib prezident bo‘lishni istaydi. Bu bilan u odamlarga yordam berishga ko‘proq imkoni bo‘lishini aytadi. “Odamlarga uylar qurib beraman. Kambag‘allarga sharoit yaratib beraman. Odamlarning yashash sharoiti yaxshi bo‘lishi kerak. Buning uchun yaxshi ishlash kerak”, – deydi Azamat.
3-sinf o‘quvchisi Muslima esa ko‘z shifokori bo‘lishni orzu qilishini aytadi.
Saidkamol esa uchuvchi bo‘lib, samolyotida ota-onasini sayohatga olib borishni xayol qilishini aytadi.
“Men dizayner bo‘lishni istayman. Tabiat va turli gullarni chizishni xohlayman”, – dedi 10 yoshli Munisa.
Yana bir 3-sinf o‘quvchisi Mubina boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi bo‘lishni istashini aytdi. “Chunki ustozlar bilim beradi. Boshqalar katta bo‘lganda musobaqalarga borganda, kasblarni egallasa, ustoz yuzi yarqirab turadi. Shu o‘quvchini ustoz o‘qitgan deb aytib yurishadi”, – dedi u.
10-sinf o‘quvchisi Shahriyor bastakor bo‘lish istagida turli to‘garaklarga qatnashayotganini aytdi.
O‘quvchilarning tabiat va odamlar haqidagi tasavvurlari ham turlicha. Azamat odamlarni dumaloq yuzli, tanasi to‘rtburchak deb tasavvur qiladi. “Odamlar xuddi o‘zimga o‘xshaydi. Har xil yuzli, ba’zilarining yuzi uchburchakka o‘xshaydi. Ba’zilarining yuzi dumaloq. Mening yuzim ham dumaloq. Tanam to‘rtburchakka o‘xshaydi”, – dedi u.
Muslima esa buni tasavvur qilib ko‘rmaganini aytdi. Shahriyor odamlarni bir-biriga mehribon, oqibatli deb hisoblaydi.
Bolalarning tabiat haqidagi tasavvurlari esa bir-biriga o‘xshaydi. Ular tabiatni barg, daraxt va gullar shaklida ko‘z oldilarida gavdalantirishadi.
“Daraxtlar bor. Yozda yam-yashil, gullar bor. Shularni ko‘z oldimga keltirsam, kayfiyatim ko‘tariladi. Bahorda gullar ochilganda, yomg‘ir tagida aylanib yurishni yaxshi ko‘raman”, – deydi Shahriyor.
Учкудук туман мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли ДМТТ тарбияланувчиларига декабр ойи учун Озиқ- овқат, нон, гўшт маҳсулотлари сотиб олиш учун эълон бермоқда
“Navoiy kon metallurgiya kombinati” AJ Shimoliy kon boshqarmasi Ta’mirlash mexanika sexida O’zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining 2024-yil 30- oktabrdagi 364-sonli buyrug’iga asosan 15-noyabrdan 15-dekabr kuniga qadar respublikamiz hududida “Yong’in xavfsizligi oyligi” munosabati bilan tadbir o’tkazildi.
Tadbirdan ko’zlangan asosiy maqsad korxonalarda hamda fuqarolarning yashash xonadonlarida, favqulodda vaziyatlar va yong’inlarni oldini olish va bunday vaziyatlarda harakatlanish tartibi, isitish pechlari, gaz moslamalaridan foydalanish hamda is gazidan zaharlanishni oldini olish va boshqa noxush holatlarni kamaytirishga qaratilgan 4 turdagi eslatma, plakatlar va yo’riqnomalar tarqatildi.
Sexning 25 nafar ishchi xizmatchilariga yong’in qutqaruv texnikasi va asbob anjomlarining ko’rgazmali namoyishi va yong’in sodir bo’lganda birlamchi yong’in o’chirish vositalarini ishlatish tartibi to’g’risida tushuntirish ishlari olib borildi.
Bunday tadbirlardan ko’zlangan maqsad kuz-qish mavsumida aholi va fuqarolar o’rtasida hamda davlat idoralari, sanoat korxonalarida kelib chiqadigan noxush voqea-hodisalarni oldini olish va bunday holatlar kuzatilgan tadqirda ko’riladigan choralarni o’rgatishdan iboratdir.
ShKB OYXTTEBo’lim inspektori leytenant: Elyor Xomitov
ShKB OYXTTEBo’lim inspektori oddiy askar : Farrux Ulugov
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан бу гал энг шов-шувли иш кўрилди. Бу иш устаси фаранг анча - мунча ўғриларни ҳам ҳайратга қолдириши турган гап.
Судланувчи Ф. 34 ёшда. Кўпчилик орзу қиладиган корхонада ишлайди, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.
Фахриддин (исми ўзгартирилган) укасининг йўл транспорт ҳодисасига учраб, 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолгани боз устига отасининг дардманлиги сабаб моддий тарафдан анча қийналиб қолади. Ойлик маошини оила харажатларига етказолмаганлиги учун ҳам қўшимча даромад топиш мақсадида “Binanсe” биржа криптоволютадан рўйхатдан ўтади.
Аслида ушбу фаолият тури билан шуғулланиши учун ҳам пул керак бўлади. Бунинг ечимини узоқ ўйлаб ўтирмай ўзи билан бирга ишловчи ойлиги тайин ҳамкасблари номига онлайн микроқарзлар расмийлаштириб, ушбу пуллардан фойдаланиш режасини тузади.
Бу “тузоқ” таваккалчиликдан бошланиб охири “вой” билан тугашини билсада: “Тўрваси сувга тўлгунча, қирғоққа етгунча”, дея хаёлда 2023-2024 йиллар давомида телефон орқали ҳамкасблари номига онлайн микроқарзлар расмийлаштириш билан “шуғулланади”.
Фахриддиннинг биринчи “қурбон”и ўзи билан ишловчи Нурбек ака бўлади. Телефон орқали ўзининг номига 10-15 млн. сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирмоқчи эканлигини, Нурбек ака эса унга кафил бўлиб иштирок этишини сўрайди. Бунда банк кафиллик шартномасини тузишини, кредитни ўзининг номига расмийлаштиришини вақтида ўзи сўндириб боришини айтади. Аслида эса онлайн кредит учун кафил сўралмайди.
Нурбек аканинг “ишонувчанлиги”дан фойдаланиб, ҳамкасбининг юзини расмга тушириб олган. Қолаверса, кафиллик шартномаси учун фуқаролик паспорти керак бўлишини рўкач қилиб, шахсига оид маълумотларни ушбу иловага юклаган. Ҳамкасбининг хабарисиз ва рухсатисиз TBS Bank дан 21 млн. сўм микроқарз олади. ANORBANK дан эса 23 млн. 800 минг сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзининг телефонига расмийлаштирилган “Binanсe” биржа криптовалютасидаги аккаунтига кўчириб олган.
Кўзлаган режасининг силлиққина бўлиб амалга ошаётганидан “ҳаволаниб”, яна қурбонларни ҳамкасблари орасидан излайди. Бу гал унинг тузоғига яна бир ҳамкасби Шербек илинади. Уни бошқача баҳона билан “аврайди” гўёки, опаси чет элда экани ва унга пул жўнатаётганлиги сабабли ANORBANK дан пластик карта очиш керак бўлаётганлигин айтади. Ўзининг картаси эса блокланганлиги сабабли ундан номига пластик карта очиб беришини сўрайди. Аввалига Шербек унамайди, лекин Фахриддин илтимос қилавергани учун ҳам рози бўлишдан бошқа иложи қолмай ўзига тегишли бўлган телефонига расмга олдириб, паспорт нусхаларини ҳам беради.
Соддадил Шербекнинг қилган яхшилигига Фахриддин турли тижорат банклари иловаларидан рўйхатдан ўтиб, унинг номига ҳам 50 млн. сўм кредит олиш билан жавоб беради. Англаганингиздек, бу пулларни ҳам ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Учинчи қурбон эса Ғайрат эди. Унга бетоб укасини чет элда даволатишга олиб кетиш учун унинг номига виза карта очишни илтимос қилиб сўрайди. Бемор укаси борлигидан хабари бўлгани учун ҳам бу таклифга рози бўлган Ғайрат фирибгарнинг Хiaomi12” русумли телефонига тушган суратию ҳужжатлари яна бир тижорат банки Asaka bank иловасидан рўйхатдан ўтказилганлигини билмай қолади. Банк билан тузилган шартномага асосан 50 млн. сўм миқдоридаги онлайн микроқарз унинг ҳисобига ёзилади.
Шу тариқа 8 нафар ишонган ҳамкасбларию дўстларини фириб тўрига илинтирган Фахриддин Жўраев жами ярим миллиард сўм маблағни товламачилик йўли билан қўлга киритган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Судда унинг барча кирдикорлари инкор этиб бўлмас далиллар билан ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми тегишли бандлари билан айбдор, деб топилган Фахриддин Жўраевга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Фирибгар-ку жазосини олди, аммо унинг ноғорасига ўйнаганлар-чи? Улар ҳам бу воқеадан керакли хулоса чиқариб, хушёрликни оширсалар мақсадга мувофиқ бўларди.
Taqiqlanishiga qaramay har yili bayram arafasida katta miqdordagi pirotexnika vositalari bozorlarimizga kirib kelmoqda.
Qonunchilikka koʻra, pirotexnika buyumlaridan qonunga xilof ravishda foydalanish:
- huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib, bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
Pirotexnika buyumlarini qonunga xilof ravishda ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash, tashish, joʻnatish, xuddi shuningdek ularni qonunga xilof ravishda Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish:
- huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib, bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
Pirotexnika buyumlarini qonunga xilof ravishda oʻtkazish yoki Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish:
- huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib, bazaviy hisoblash miqdorining yigirma besh baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
Ассалому алайкум, азиз ёшлар!
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Аввало Сизларни ҳаётимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида кундан-кунга аҳамияти ортиб бораётган, бугунги дориламон кунларимизнинг асоси бўлмиш бош Қомусимиз - Конституциямизнинг 32 йиллиги байрами билан барчангизни, туманимизнинг бутун аҳлини чин юракдан табриклайман!!.
2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ, референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштириш мақсадида "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар туманимиз бўйлаб ўтказилиб келинмоқда.
Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.
Эътибор берсак, мамлакатимиз ҳар жиҳатдан катта давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етади, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим.
Булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини тақозо этди. Бир нарсани алоҳида айтиш керакки, янги таҳрирдаги Конституция олим-у мутахассислар томонидан фақат кабинетларда яратилмади. Балки, даставвал икки босқичда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилди, шундан сўнггина Конституция лойиҳаси тайёрланди. Авваллари эса Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйиларди.
Конституция лойиҳасини шакллантириш учун 60 мингдан зиёд таклифлар айнан ахоли томонидан берилди. Уларнинг тахминан ҳар тўрттасидан биттаси янги таҳрирдаги Конституциядан жой олди. Уни тайёрлашда 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилди ва лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўтказилди.
Буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлганидан далолат беради. Янгиланган Конституциямизда ҳар бир модда барчага тушунарли, аниқ ва лўнда баён этилгани ва синчиклаб ишлаб чиқилганини кўришимиз мумкин. Бу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилгандир. Чунки ушбу ислоҳотлар барчаси “Аввал – инсон, кейин –жамият ва давлат” деган ғояни қонунларимизга сингдириш орқали демократик давлатни ижтимоий давлатни тараққий эттиришга қаратилди.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари !
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаган эдилар. Шу нуқтаи назардан, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик, ҳуқуқий, ижтимоий давлатнинг бош мезони ҳисобланади.
Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бево
сита боғлиқ.Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир. Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ раҳбар ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур.
“Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун барчамиз виждонан, Ватан олдидаги бурчимизни теран ҳис қилган ҳолда ишлашимиз керак деб ўйлайман.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбирда иштирок этаётган, эзгу ташаббус ва ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб келган туман фаолларига, ёшларига нуроний отахону-онахонларимизга ва барча учқудуқликларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман!.
Сизларни қутлуғ айём – Конституция куни билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, Ватан равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга эса омадлар тилайман.
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз абадий бўлсин!
O‘tgan davr mobaynida Respublikamiz iqtisodiy-siyosiy, ijtimoiy hayotidagi o‘zgarishlar, islohotlar, qanchadan-qancha bunyodkorlik ishlari amalga oshirilayotganligi bevosita Konstitutsiyamizga bog‘liqligi, huquqiy fuqarolik jamiyati qurishda hukumatimizning Konstitutsiya va u asosida qabul qilingan qonunlar asosida faoliyat olib borayotganligi, mustaqilligimiz bilan bir qatorda Konstitutsiyamizning qabul qilinganligini ham har yili nishonlanishi bejiz emas, albatta.
Bir so‘z bilan aytganda, jamiyatimizda har qaysi oila va fuqarolarimiz hayotida qanday ijobiy o‘zgarishlar sodir bo‘layotgan bo‘lsa, bularning barchasini Konstitutsiyamizda belgilab qo‘yilgan talab va qoidalarning hayotimizdagi amaliy ifodasi deb qabul qilamiz.
Konstitutsiyamiz tarixan sinalgan umuminsoniy, umumbashariy qadriyatlarni o‘zida mujassam etgan hujjatdir. Asosiy qonunimiz eng rivojlangan, taraqqiy topgan davlatlarning tarixiy tajribasiga tayangan holda yaratilgan.
Shuning bilan birga Konstitutsiyamizdan xalqimizning uzoq o‘tmish davrlardan buyon shakllanib kelayotgan milliy tafakkuri, muqaddas qadriyatlari o‘z aksini topgan, xalqimiz ko‘nglida ustuvor bo‘lgan adolat, haqiqat, iymon, olijanoblik bag‘rikenglik mardlik kabi ulug‘ xislatlar o‘rin olgan.
Konstitutsiyaviy komissiya tomonidan Konstitutsiyaning g‘oyaviy mag‘zi, ya’ni konsepsiyasi ustida ish boshlab yuborildi. Natijada, 1992-yil bahorida Konstitutsiya loyihasining 149 ta moddadan iborat yangi taxriri ishlab chiqildi va u 1992-yil 26 sentyabrda umumxalq muhokamasi uchun matbuotda e’lon qilindi. Konstitutsiya loyihasining umumxalq muhokamasi nihoyatda keng ko‘lamli bo‘lib, yuksak ijodiy ko‘tarinkilik va ishchanlik kayfiyatida o‘tdi.
U jamiyatimizda chinakam demokratiya qaror topishining yorqin namoyishi bo‘ldi. O‘z ruhi va mazmuni jihatidan muhokama davlat va jamiyat hayotining o‘ta muhim masalalari bo‘yicha butun xalqning umumiy suhbatiga aylanib koldi. Loyihaning qizg‘in hamda manfaatli muhokamasi xalqimizning o‘zi mustaqil O‘zbekiston Asosiy Qonunining bevosita ijodkori bo‘lganligini ko‘rsatdi. Qariyb ikki oy davom etgan umumxalq muhokamasidan so‘ng bildirilgan taklif va mulohazalar umumlashtirildi va loyiha ushbu taklif va mulohazalar asosida qayta tuzatilib, 1992-yil 21-noyabrda muhokamani davom ettirish uchun ikkinchi marotaba matbuotda e’lon qilindi.
Konstitutsiya loyihasining umumxalq muhokamasi O‘zbekiston xalqining irodasini bevosita aniqlash, shuningdeq muhokama davomida to‘plangan boy materiallarni har tomonlama chuqur o‘rganish va umumlashtirish, uni davlatning mujassam Asosiy Qonuni sifatida ifodalash imkonini berdi. Asosiy Qomusimiz mustaqilligimizning mevasi, mahsuli sifatida dunyoga keldi.
1992-yil 8-dekabrda o‘n ikkinchi chaqiriq O‘zbekiston Respublikasi Oliy Kengashining o‘n birinchi sessiyasida muqaddima, 6 bo‘lim, 27 bob, 155 moddadan iborat O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilindi. Konstitutsiya qabul qilingan kun 8-dekabr mamlakatimizda umumxalq bayrami sifatida dam olish kuni deb e’lon qilindi.
Respublikamizda davlat hokimiyati xalq manfaatlarini ko‘zlab, konstitutsiya hamda uning asosida qabul qilingan qonun-qoidalar vakolat berilgan idoralar tomonidan amalga oshirilishligi, jamiyat va davlat hayotning muhim masalalari xalq muhokamasiga taqdim etilishi, respublikada demokratiya umuminsoniy tamoyillarga asoslanishini, ularga ko‘ra inson, uning hayoti erkinligi, sha’ni, qadr-qimmati va boshqa daxlsiz huquqlari oliy qadriyat hisoblanishi, O‘zbekiston Respublikasida Konstitutsiya va qonunlarning so‘zsiz tan olinishi kabi munosabatlar o‘z aksini topgan.
Shuning uchun ham eng oliy qadriyat inson, uning hayoti, qadr-qimmati to‘g‘risidagi tamoyil Konstitutsiya darajasida mustahkamlab qo‘yilgan. Konstitutsiyamizning barqarorligi, uning eng muhim prinsiplari va normalarini har bir O‘zbekiston Respublikasining fuqarolari to‘g‘ri anglab olmog‘i zarur. Chunki u ma’naviy – madaniy ehtiyojlarni, vatanparvarlik tuyg‘ularini, ta’bir joiz bo‘lsa, xalqning vijdoni va diyonatini o‘zida mujassamlashtirgan bo‘lib, biz uchun muqaddasdir.
Shu bois O‘zbekiston Konstitutsiyasi halqimizda vatanparvarlik tuyg‘ularini tarbiyalaydi, davlatimiz ramzi bo‘lmish O‘zbekiston madhiyasi, bayrog‘i va gerbida o‘z ifodasini topgan baxt saodat sari etaklaydi.
Сизни моддий манфаат эвазига ишга киритиб қўйишига ишонманг
Ер участкаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланманг