LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ туман мактабгача ва  мактаб таълим бўлимига карашли ДМТТ тарбияланувчиларига октябрь ойи учун озиқ-овқат, нон, гўшт маҳсулотлари сотиб олиш учун эълон бермокда

 Савол; Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкинми, шу ҳақида маълумот берсангиз ?  

 Жавоб: Қонунчиликка кўра, етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли

- собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;
            - ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

- никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

- никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 5 йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ажрашгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби келишув билан белгиланиши мумкин. 

Агар улар ўртасида келишув мавжуд бўлмаса эр ёки хотинга (собиқ эр ёки хотинга) суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади, бироқ бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

 

 

                                                                                          Учқудуқ туман адлия бўлими

 

      Шимолий кон бошқармаси автомобиль транспорти бошқармасида 123 дона катта ўлчамдаги оғир юк кўтарувчи кон автоағдаргичи, 47 дона йўл-қурилиш механизмлари ва 39 дона ёрдамчи транспорт воситаси бўлиб, жами 209 та турли русумдаги техникалардан кенг фойдаланилади.

     Кон техникалари ҳажмининг энг енгили 40 тоннадан энг оғири 40???? тоннагача юк кўтаради. Ана шундай ҳайбатли техникалар қисмларга бўлинган ҳолда олиб келинади ва чилангарлар томонидан қўл меҳнати билан йиғилади. Эҳтиёт қисмлар 3,5 тоннадан бошланиб, энг оғири кузов қисми бўлиб 23 тоннадан ошади...

“Ҳайбатидан от ҳуркади”ган техникалар йиғилганда ўшандай мустаҳкам бўлиши шарт!. Ҳар бир деталини ўрнида хатосиз йиғадиган темирчилик ишлаб-чиқариши бўлинмаси марказий таъмирлаш устахонаси навбатчи чилангари Ҳазратқул ака Турғуновни “техника қироли”, десак тўғри бўлади. У шогирдлари ёрдамида ҳозиргача 300 дан ортиқ ана шундай ҳайбатли кон техникаларни ўз қўллари билан йиққан. Битта оғир русумдаги кон техникасини йиғиш учун 48 соат вақт керак бўлади. 

Ҳазратқул аканинг йиғаётган ва таъмирлаётган “КОМАТSU”, “CATERPILLAR”, “БЕЛАЗ” русумли дунёга машҳур кон техникаларининг аксарияти Америка, Япония ва Россия давлатларидан олиб келинади. Бу ҳайбатли техникаларга “жон киритиш” учун Ҳазратқул аканинг на бир махсус дипломи на бир олий маълумоти бор. Аммо меҳнатда чиниққан, ўз ишини яхши кўриб изланишдан тўхтамайдиган Ҳазратқул ака шогирдлари дилида қилаётган ишига ҳавас уйғотиб, темирларни “сайратиб” ишлайди.

-Техниканинг йиғиш ёрлиғи қайси тилда ёзилган бўлмасин бизга фарқи йўқ. Уларни ўзимизнинг қоракўзлар бошқаряптими, демак биз ҳам уни йиғамиз, керак бўлса таъмирлаймиз,- дейди қатъий ишонч билан Ҳазратқул ака Турғунов. 

Бугун Ҳазратқул аканинг Учқудуқда ўз мактаби бор. Шимолий кон бошқармаси АТБ га келаётган юзлаб чилангар йигитлар техникаларнинг сир - асрорларини ўрганишади уни ўзларига устоз, деб билишади.

Дарвоқе, қаҳрамонимиз бир неча бор “НКМК” АЖ раҳбарияти томонидан тақдирланган. Лекин унинг махсус унвони бор - УСТОЗ, мақомида эканлиги. Сўзимиз якунида ҳамкасблари шогирдлари фарзандлари қалбида элу-юртга садоқат билан хизмат қилишдан сабоқ бераётган ҳар ишда ўрнак бўлаётган Ҳазратқул ака Турғуновга мустаҳкам соғлик-омонлик тилаймиз!.

Лайло КАРИМОВА, 

ШКБ ахборот хизмати раҳбари.

 

“Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир,” — деган эди Абдулла Авлоний. Бундан англашилади-ки, устозларнинг зиммасида жуда катта масъулиятли вазифа юкланган. 

Мадина Ражабова ҳам ҳар томонлама баркамол, маънан ва ахлоқан етук ва ватанпарвар ёшларни тарбиялашдек масъулиятни ўз зиммасига олган фидойи ўқитувчилардан. Ҳозирда туманимиздаги 7-МФЧЎИДУМда инглиз тили фанидан ўқувчи-ёшларга билим бермоқда.

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган Мадина гарчанд энди 34 ёшни қаршилаган бўлса-да, севимли устоз даражасига эришган иқтидорли ўқитувчи. Мактабда ёзилган “Ким бўлсам, экан!” мавзусидаги иншоларда гарчи молия-иқтисод соҳасига қизиқиш билдирган бўлса-да, устози Нигора Саидовага ҳавас қилиб, педагогика йўналишини танлади. 

Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани учун ҳам барча фанлар уни қизиқтирар лекин унинг олдида ўқитувчиликни қайси фан йўналишда танлашдек муҳим масала кўндаланг турарди. Шунда ота-онанинг ўгит ва маслаҳатлари ас қотди, чет тиллар факультетини танлади. Зеро, халқимизда: “Тил билган – эл билади”, деган ҳикматли сўз бекорга айтилмагани бугун хорижий тилларни мукаммал ўрганиш давр талаби эканлигини теран тушунган Мадина Навоий давлат педагогика институтининг хорижий тиллар факультетига ўқишга топширди. Билимли иқтидорли эмас-ми, олийгоҳда ҳам энг яхши талабалар қаторидан жой олди. Тинмай ўқиди, қўшимча машғулотларга қатнади. Устози Қўйсин Тўхтаеванинг кўмагида билим ва кўникмаларини муттасил ошириб борди.

Илк меҳнат фаолиятини Шофиркон туманидаги 37 – мактабда бошлади. Кейинчалик турмуш ўртоғининг иши сабаб, Учқудуққа кўчиб келишди. 7-мактабда фаолиятини давом эттирди. Намунали илм ўчоғида Каромат Абдурахмонова, Ҳилола Ҳамроева сингари тажрибали устозлардан билим ва иш тажрибасини янада оширди.

Ҳозирда Мадина Ражабова олий тоифали, С1 даражали сертификатга эга ўқитувчи. У учун устозлик нафақат билим бериш балки изланувчанлик, замон билан ҳамнафаслик ва педагогик маҳоратни ўз ичига олган мураккаб ва фидокорона касбдир. 

Унинг сўзларига кўра, устозлик йўлида дуч келган қийинчиликлар ўқувчилари эришган ютуқлари орқали унутилади. Ҳа устозлик бахти ҳам аслида шунда!.

 

-Заҳмат чекмагунча раҳмат эшитилмас, - деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Галдаги қаҳрамонимиз тарбиячиликдан то директор ўринбосарлигигача бўлган узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган Гулчеҳра Назированинг чеккан захматию, меҳнати ортидан эшитган рахмати қадрлангани ва эъзоз топганлиги хусусида.

Наманганнинг Норин туманидан 6 ёшида Учқудуққа келган Гулчеҳра ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатиб, Андижон давлат университетида таҳсил олди. Тангадай офтоб тушмайдиган гўзал водий боғларидан кечиб, Қизилқум бағрида чирой очган афсонавий шаҳар Учқудуқда яшаш унга ғурур берди, шижоат берди.

1995 йилдан болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлади. 7-мактабда физика фанидан ўқувчи-ёшларга сабоқ берган устоз кейинчалик ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Дарҳақиқат, эл-юрт ҳурматини мерос қилиб бўлмайди, унга фақат умр бўйи ҳалол, фидокорона меҳнат қилган кишигина эришади. Гулчеҳра Назирова ҳам ўзининг самимийлиги, фидоийлиги, билими ва тажрибаси билан ўзи таълим-тарбия бераётган ёшларнинг ҳурматини қозонган устоз! Ота-оналарнинг эътирофига сазовор педагог!.

Ҳозирда Учқудуқ саноат техникумида ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётир. 

-Хоҳ мактаб бўлсин, хоҳ техникум умуман ҳаётим таълим ва тарбия билан узвий боғланган. Ўқувчиларимнинг устоз, деб эъзозлашининг ўзи оддий ўзбек аёлига касбининг ортидан берилган бахт, деб биламан, – дейди Гулчеҳра Сотволдиевна. 

Ҳаёти фидоийликка йўғрилган устознинг қўлга киритган ютуқлари ҳақида куни-кеча Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро илмий-амалий семинарда “Олтин қалам соҳибаси-2024" номинациясида тақдирланган-лигини сўраб билдик.

Мухтасар айтганда Гулчеҳра Назирова ҳам аёл, ҳам она, ҳам устоз мақомини тенг олиб бораётган опа-сингилларимиздан. Бугун у қайнона ва бувижонликни ҳам қойиллатиб қўйиб, фарзандлари ва невараларининг энг яқин маслаҳатчиси – оила чароғбони ҳамдир!. 

Байрам кунларида энг эзгу тилакларимизни билдириб, шарафли ва машаққатли меҳнатингиз ортидан юзингиз ҳамиша ёруғ бўлишини тилаб қоламиз!.

 

Ҳаёт Шониёзов ҳам ёшлигидан тарих фанига бўлган қизиқиши ва тоғасининг шу касбда фаолият олиб боришига бўлган ҳаваси ортидан бугун устоз, деган шарафли ном эгасига айланган. 

У 1996 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Оилада 3 фарзанднинг барчасини олий маълумот олишига имкон яратиб берган ота-она уларнинг етук мутахассис бўлиб етишишлари йўлида тинмай меҳнат қилишди.

   Ёш, изланувчан Ҳаёт Шониёзов ҳозирда тумандаги касб-ҳунар мактабида тарих фанидан сабоқ бериш билан бир қаторда тарих ва ҳуқуқ фанларидан тайёрлов курси фаолиятини ҳам йўлга қўйган. – Бугун ўқувчиларим учун устоз бўлсам-да, ҳали ўқиб-ўрганишдан изланишдан тўхтаганим йўқ. Устозим Лазиз Темировдан ўрганадиган билимларим ҳали етарли, деб ўйлайман. Касб-ҳунар мактабида эса устозларим Шохида Рахимова, Бекзод Қодиров ва Бекзод Алимовлардан чексиз миннатдорман – дейди қаҳрамонимиз.

Унинг педагог сифатида иш бошлаганига ҳали кўп бўлмади, лекин шу қисқа даврда 50 нафар ўқувчиси турли олий таълим даргоҳига талабаликка қабул қилинган.

Ҳаёт Шониёзов тарих фанига бўлган қизиқишини янада орттирган қатъият билан педагогикага кириб келишида мактабдаги устози Гулноза Самандарова, НДПИ даги устозлари Шуҳрат Тоштуров ва Жонибек Мустафоевларни алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб суҳбатига якун ясади. 

Балки, ёш ўқитувчини бутун туман таълимига намуна қилиб кўрсатаётганимиз қанчалик тўғри бўлар?! Нима бўлганда ҳам ёшлар интилишларига қанот бўлишни мақсад қилиб тайёрлаган мақоламиз сўнгида қаҳрамонимиз сингари ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган ёш педагогларнинг таълим соҳасида ўрни мустаҳкамланиб бораверсин!. Ўзи каби билимли ва салоҳиятли ёшлар элу юрт равнақига муносиб улуш қўшаверсин, дея эзгу тилаклар билдирамиз!

ДИЛНОЗА КАМОЛОВА: кураш ва дзюдо бўйича спорт устаси, уч карра Осиё очиқ кубоги чемпиони, Ўзбекистон Республикаси миллий терма жамоа аъзоси, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси. Учқудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта лейтенанти.

УСТОЗИМ, СИЗДАН МИННАТДОРМАН

Азиз устозларим! Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида ҳар бир онида сизнинг берган ўгитингиз таълимингиз асқотади. Кўрсатганган йўл-йўриғингиздан ҳар кун ҳар соатда фойдаланаман. Бугунги кунда эришган барча ютуқларим ҳеч шубҳасиз, сизларнинг фидойилигингиз ва меҳнатингиз туфайли амалга ошди, десам тўғри бўлади. 

7-мактабда ўқиб юрган кезларимда спорт билан фаол шуғулланганим кўплаб мусобақаларда иштирок этганим сабабли дарсларни ўзлаштиришда ортда қолганимни яхши биламан. Ана шундай кезларда устозларим ёрдамга ошиқар, қўшимча машғулотлар ўтган вақтлари кўп бўлган. 

Мактабимни эслаганимда биринчи навбатда директоримиз ва устозим Адиба Ибрагимовна ёдимга келади. Иш юзасидан ҳозир ҳам кўришиб турамиз, ўқувчилигимда қандай бўлса ҳозир ҳам шундай - ўз онамдай меҳрибон!. Синф раҳбаримиз Муборак Халилованинг ҳар бир ютуғимдан худди яқинимдай қувонгани мени яна ва яна ғалабага ундаган бўлса, ажабмас!.

“Лочин” спорт - соғломлаштириш мажмуаси дзюдо спорт секцияси мураббийи “Шуҳрат” медали соҳиби Алишер Шодмоновнинг ҳаётимдаги ўрнини ҳеч нима билан ўлчаб ҳам таққослаб ҳам бўлмайди. Мураббийнинг қаттиққўллиги ва қатъиятлилиги менга шижоат ва ишонч берди. Унинг машғулотларида тобландим ўгитларидан иродам мустаҳкамланди. Айтиш жоизки, эришган барча ғалаба ва ютуқларимда устознинг ҳиссаси беқиёс.

Азиз устозларим! Ҳар куни ҳар бир дарсда бераётган таълим-тарбиянгиз ортидан минглаб ёшлар мустақил ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Улар сафида мен ҳам борлигимдан фахрланаман. Байрамингиз муборак бўлсин!

ДАНИЛ АКРАМОВ Сейфуллин номидаги қозоқ агротехника университети, иқтисодиёт факултети талабаси, “35 Аwардс” халқаро фототанловида "мобил фотосурат" номинациясида ғолиб бўлган дунёдаги энг яхши 100 фотосуратчидан бири.

СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ТАШАККУР!

Учқудуқ туманидаги 3-мактабда таҳсил олганман. Ўқувчилик йилларимни ўзгача бир энтикиш билан эслайман, чунки ҳар бир устознинг билим олишим ва шахс сифатида шаклланишимда ўзига хос ҳиссаси бор. Ҳар бир фанни яхши ўзлаштиришга интилдим ва улар мени ҳар доим рағбатлантириб, кўзланган мақсад сари олға интилишга ундаб келишди. Шу боис, бугунги ютуқларимнинг асоси 3-мактабда олган сабоқларим туфайли, дея баралла айта оламан.

Дарвоқе, 16 ёшимда фотографияга бўлган қизиқишим ортидан Шимолий кон бошқармаси ахборот хизмати ходимлари Лайло опа Каримова ва Меҳриддин ака Тоғаев билан танишдим. Шогирд тушдим. Лаҳзаларни фотовидеога муҳрлаш санъатининг сир-асрорларини эринмай ўргатган устозларимдан умрбод миннатдорман. Мени ҳам муҳим тадбирларга олиб чиқар, фотокамерани ишониб топширар, бу эса ўзимга бўлган ишончимни янада орттирарди. Монтаж ишларини эса Меҳриддин акадан ўргандим.

Бугун фотосуратларим билан турли танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритаяпман. Ана шу қизиқишим, интилишим менга ҳам машҳурлик ҳам даромад олиб келди, десам муболаға бўлмайди.

Мен ўқиган 3-мактаб устозлари ҳамда ШКБ ахборот хизмати ходимлари ижодий қобилиятимни юзага чиқаришда ва ривожлантиришда кўмакдош, елкадош бўлишди. Улар нафақат билим беришди, йўл-йўриқ кўрсатишди, балки орзуларимга ишонишга уларнинг рўёбини кўриш учун тинмай изланишда бўлишимни ўргатишди.

Азиз устозлар! Менинг истеъдод ва изланишимга қанот, орзуларимга саодат бердингиз, барча-барчаси учун ташаккур!

Ҳомид Жумаев бу ном каръерда ишловчи ҳар бир ҳайдовчига таниш. Чунки, Ҳомид устоз томонидан қўйилган “5” баҳо катта-катта кон техникаларини бошқаришга ҳуқуқ бериш билан бирга уларга ишонч ҳам беради. 

Шимолий кон бошкармаси автомобил транспорт бошқармаси фойдаланиш бўлимининг 5-сонли автоколонна ҳайдовчи-устози Ҳомид Жумаев ҳарбий хизматни ўтаб келгандан сўнг, барча турдаги юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси сифатида иш бошлади. Корхонадаги меҳнат фаолияти давомида у турли техникаларни бошқарди. Бировни устоз билди, бировга шогирд сифатида ҳайдовчилик шунчалик ҳавас эмас касб эканлигини уқтирди. 

АТБ га Австралияда ишлаб чиқарилган “PRO-4” русумли замонавий симулятор олиб келинганида раҳбарият техникани кимга бириктириш ҳақида муҳим қарорни қабул қилиш керак эди. Негаки, катта маблағ ҳисобига олинган транспортларни ҳар хил таъсирлардан сақлаш, эҳтиёт қилиш муҳим ҳисобланади. Бу вазифани эса кўплаб маҳоратли ҳайдовчиларга ҳам устозлик қилган биринчи классли ҳайдовчи Ҳомид ака Жумаевга ишониб топширилди.

- Ишлаб чиқаришда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, маҳорат ва кўникмаларни ошириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Бўлажак ҳайдовчиларга улкан кон техникаларни бошқаришни ўргатиш, ҳайдовчиларнинг билим ва кўникмаларини тажриба-синовдан ўтказиш учун ўқув машқхонасида барча шароитлар яратилган. Эътиборлиси, ҳар бир дарс ва синов ҳайдовчи-мураббийлар бошчилигида ахборот-коммуникация технологияларига асосланган, - дейди ҳайдовчи-устоз Ҳомид ака Жумаев.

 Ҳомид ака дарс ўтадиган дарсхонада икки босқичли машғулотларда асосан янги ишга кираётган ёшлар ва иш жараёнида камчиликлари кузатилган ходимлар ўқитилиб, малакаси оширилмоқда. Ҳар ойда назарий ва ҳам амалий машғулотларда 600 нафардан ортиқ тингловчилар техникани бошқариш сир-асрорларини пухта ўзлаштирмоқда. 

  Нима ҳам дердик, шогирдингиз муҳим масалаларда сиздан маслаҳат сўраяптими, демак устоз даражасига етибсиз, муборак бўлсин!. Ана шундай тажрибали устоз-мураббий Ҳомид ака Жумаев шогирдлар ва ҳамкасблар ардоғида бўлинг!.

Ўқитувчи, устоз, муаллим деган сўзларини эшитганимизда ёшимизу, касбу коримиздан қатъий назар дилимиздан илиқ фикрлар, болалик, ўсмирлик ва балоғат остонасидаги ёрқин ўйлар ўтади. Айниқса, қўлимизга илк бор қалам тутқазиб ёзишни ўргатган, ҳарф танитган бизни илм оламига етаклаган биринчи устозимизни умр бўйи миннатдорчилик ҳислари билан эслаймиз.

Умида Омонова мана қарийб, 30 йилдирки жажжи қалбларни илм нури билан мунаввар этадиган, кичкинтой ўғил-қизларни камолот манзиллари сари элтадиган, билимнинг сеҳрли оламига етаклаган устоз - муаллим!. Туманимиздаги 3 - мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси. Унинг таржимаи ҳоли билан танишар экансиз, ўқитувчиликка тасодифан келиб қолмаганлигини пайқаш мумкин. 

Асли каттақўрғонлик Умиданинг онаси болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлаган. Болалигида онасининг ёнига болалар боғчасига тез-тез борганини бу ерда ўтказилаётган машғулотлардан олам-олам таассуротлар билан қайтганини ширин энтикиш билан эслайди. Ўзи ҳам укаларига қўни-қўшниларнинг болаларига “боғча опа” бўлиб, онасидан кўрган-билган машғулотларини ўргатар эди. Улғайгани сайин онасидаги боладиллик унинг ҳам қалбига кўчиб борди.

6 нафар фарзанд камолга етган аҳил оилада опаси ва Умида устозликни танлади. 1996 йилда Навоий давлат педагогика институтининг бошланғич таълим йўналишида тамомлади. Меҳнат фаолиятини 7-мактабда бошлаган Умида Омонова ўқувчиларга дарс ўтиш таълим-тарбия бериш болалар боғчасида кўрган машғулотлари сингари осон эмаслигини тушунди. Фаолиятининг биринчи куниданоқ, ўқитиш, икки карра ўқиш, эканлигини билиб, ёш педагог ўз устида тинмай ишлади. Ўқувчилари билан тажрибаси ҳам соҳага доир билимлари ҳам ўсиб борди.  

Ҳозирда 3-мактабнинг ўзбек синфларида бошланғич таълим фанидан дарс бераётган Умида Омонова Нодира Қодировани таълимдаги устози, деб билади. Ҳаётдаги устози эса биринчи рақамли танқидчиси қайнотаси Исмат Сатторов эканлигини яширмади.

 –Эндигина олийгоҳни тугаллаб, 7-мактабда иш бошлаган пайтларимда директоримиз “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Гуласар Пардаева, “устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ, Нодира опа Қодировани устозликка бириктирган эди. Заҳматкаш устозимдан болалар билан ишлашнинг таълим - тарбиянинг энг нозик сирларини ўргандим, - деди суҳбатимиз асносида Умида  Омонова.

Ҳозирда биринчи тоифали устоз дарсда болаларга фақат билим берибгина қолмасдан, балки жамоа бўлиб ишлашга, мулоқотга киришиш қоидаларига шунингдек, ҳар бир ўргатилаётган мавзуга муносабат билдиришга хуллас эркин фикрлашга ҳам ўргатаётганлиги таҳсинга лойиқ.

Умида Омонова бир қиз ва икки ўғлининг ардоғидаги она!. Шу билан бирга ундаги ўз ишига жонкуярлик, болажонлигию боладиллиги, ҳофизасининг кенглиги билан у дунёнинг қалбини тинглаётгандай гўё!. Зеро, инсон меҳнати билан дунёни гўзаллаштиради.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: