Hokimiyat matbuot xizmati
Британиялик олимлар коронавируснинг яна бир хавфли оқибатини аниқлади. Бу ҳақда «EurekAlert!»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси Гийен-Барре синдромининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Тадқиқотчилардан бири Алекс Рихтнернинг сўзларига кўра, организм томонидан коронавирусдан кейин ҳосил қилинадиган антитаначалар аутоимун юрак ва тери касалликларини келтириб чиқарадиган ўхшашликларга эга.
Натижаларнинг кўрсатишича, Гийен-Барре синдроми юзага келган одамларда касалликнинг дастлабки аломатлари сифатида оёқ ва қўлларнинг фалажлиги, мушакларнинг кучсизланиши ва оғриши билан боғлиқ муаммолар кузатилган ва аксарият ҳолларда коронавирусни енгил ва оғир бошдан кечирган тадқиқот иштирокчиларида аниқланган.
Маълумот ўрнида, Гийен-Барре синдроми — нерв толасини ўраб турган миелин қобиғининг емирилиши билан кечувчи ўткир инфекцион касаллик бўлиб, асосан оёқ-қўлларнинг фалажлиги билан намоён бўлади. Ушбу касаллик 1916 йили француз невропатологлари Г.Гийен ва Ж.Барре томонидан аниқланган. Касаллик ҳар қандай ёшда аниқланади. Бироқ энг кўп касалланиш 20–40 ёшлар орасига тўғри келади. Касаллик иккала жинс эгаларида ҳам деярли бир хил учрайди ва турли вирусли инфекциялар ҳамда касалликлар сабабли ривожланади.
Ўзбекистон маъмурий бўлинишига кўра 13 вилоят ва битта автоном республикадан ташкил топган бўлиб, уларнинг бошқарувига масъул шахс сифатида ҳокимлар тайинланади. Бугун сизга тақдим этаётган рейтингимизда энг узоқ муддат ҳокимлик лавозимида фаолият юритган шахсларнинг рўйхати ҳавола этилади. Ушбу рейтинг википедиянинг 1 майдаги сўнгги таҳрир маълумотлари асосида тайёрланди.
Демак, рейтингнинг биринчи поғонасини Бухоро вилоятида 15 йил ҳокимлик қилган Самойиддин Ҳусенов эгаллади. У 1996–2011 йиллар давомида ушбу лавозимни эгаллаб келган. Ҳусенов 1946 йилда Бухоро вилоятида туғилган. «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби. Икки марта «Ўзбекистон Қаҳрамони» мукофотига номзод бўлган.
Иккинчи ўриндан Баҳодир Янгибоев жой олган бўлиб, у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида 10 йил (2006–2017 йиллар) раис лавозимида ишлаган. 2017 йилдан Шуманай тумани ҳокими. Янгибоев 1960 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.
Учинчи ўринда икки нафар даъвогар: Хоразм вилоятини 1999–2008 йилларда бошқарган Ислом Бобожонов ҳамда Қашқадарё вилоятинининг 2002–2011 йиллар мобайнидаги ҳокими Нуриддин Зайниевлардир.
Ислом Бобожонов 1957 йил 9 апрель санасида Хоразм вилояти Хонқа туманида таваллуд топган. 1996–97 йилларда ўзи туғилиб ўсган Хонқа туманида ҳоким; 1999 йил март ойидан 2008 йилгача Хоразм вилояти ҳокими бўлган. 2016 йил 16 сентябрдан эса Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. И.Бобожонов 1999 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.
Яна бири Нуриддин Зайниев бўлиб, у 9 йил давомида Қашқадарё вилоятини бошқарган. «Насаф» ва «Машъал» футбол академиясини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган. Нуриддин Зайниев 2015 йил вафот этган.
Тўртинчи поғонадан ҳам икки нафар ҳоким (8 йил давомида) — 2012–2020 йилларда Фарғона вилоятини бошқарган Шуҳрат Ғаниев ва 2008–2016 йиллар давомида Навоий вилояти ҳокими бўлган Эркинжон Турдимовлар жой олишди.
Шуҳрат Мадаминович Ғаниев 1968 йил 11 сентябрда Марғилонда туғилган. Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 1969 йилнинг 10 июлида Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Мутахассислиги иқтисодчи. 8 йил мобайнида Навоий вилоятида ҳоким вазифасини бажарган. 2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган. 2018 йилдан ҳозирга қадар Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб бормоқда.
Кейинги ўринларни 4 нафар: Андижон вилоятини 7 йил давомидаги (1997–2004 йиллар) ҳокими Қобилжон Обидов; шу билан бирга, Андижоннинг 2006–2013 йиллардаги ҳокими (7 йил) Аҳмаджон Усмонов; Тошкент шаҳрида 1994–2001 йилларда (7 йил) ҳокимлик қилган Козим Тўлаганов; Тошкент шаҳрининг 2011–2018 йиллардаги (7 йил) ҳокими Раҳмонбек Усмонов; 2009–2016 йилларда (7 йил) Сирдарё вилоятида ҳоким бўлган Ойбек Ашурматовлар эгаллади.
Шунингдек, 6 йиллик даврда, яъни 2010–2016 йилларда Самарқанд ҳокими бўлган Зоир Мирзаев; 2001–2007 йилларда Жиззах вилоятини бошқарган Убайдулла Яманқулов; худди шу вилоятни 2010–2016 йиллардаги ҳокими Сайфиддин Исмоилов; 2009–2015 йилларда Наманган ҳокими бўлган Баҳодир Юсупов; 2002–2008 йиллардаги Навоий вилояти ҳокими Баҳриддин Рўзиев; 2013–2019 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар мос равишда кейинги поғоналардан жой олишди.
Пресс-турнинг кейинги манзили “Темурбек файз” фермер хўжалигига қарашли қўйчилик – эчкичилик отари бўлди. Бу ерда 2000 бош майда шохли қўй ва эчки, 200 бош қорамол кенг яйловда боқилмоқда.
-Эчки сутини шифобахш хусусияти мўл, - дейди хўжалик раҳбари Феруз Жўраев.- Бу жониворнинг асосий биологик хусусиятларидан бири шуки, у ҳар қандай иқлимга тез мослашади. Озуқа танламайди. Қисқа муддатда семиради. Болалари бошқа ҳайвонларникига қараганда ўзини анча эрта ўнглаб олади. Иқлимнинг ўзгаришига, дейлик куннинг жуда исиб кетиши ёки эрта совуқ тушишига мослашувчангилиги ҳам яхши. Парвариши камхарж бўлиб, алоҳида емиш ёки парвариш талаб қилмайди.
“Темурбек файз” фермер хўжалиги ҳам кўп тармоқли бўлиб, қўйчилик, эчкичилик, балиқчилик, паррандачиликдан ташқари йирик шохли молларни бўрдоқига боқиш билан ҳам шуғулланишади.
Бўрдоқичилик комплексида Россия Федерациясидан келтирилган 77 та йирик шохли моллар парваришланмоқда. Бу ерда зотдор сигирларнинг ҳар биридан кунига 30 литрдан ошириб сут соғиб олинмоқда. Ички бозорда сотилмоқда.
Фермер Феруз Жўраев келгуси режалари ҳақида гапириб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Туя парваришининг ўзига хос жиҳатлари, хўжалик ишчиларининг кунлик иш фаолияти билан танишиш учун пресс-тур иштирокчилари “Учқудуқ – Барака сервис” фермер хўжалигида бўлишди.
Маълумот ўрнида “Учқудуқ – Барака сервис” ФХ 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилган. Хўжалик туячилик, қўйчилик, бўрдоқичилик ва савдо фаолияти билан ҳам шуғулланади. Айни вақтда фермер хўжалигида 40 бош туя, 1000 бош қўй, 30 бош йирик шохли моллар боқилмоқда.
Маълум бўлишича, туялар кунига 3 маҳал: эрта тонгда, тушлик ва кечки пайтда соғилар экан. Саҳарги соғиш жараёнининг гувоҳи бўлиш учун эрта тонгдан “Айтим” сари йўлга чиқдик.
Бизни фермер хўжалик ишчилари самимий кутиб олиб, тўғри сут соғиладиган жойга олиб боришди.
Фермер хўжалиги ишчилари туя елинларини обдан сувда тозалаб ювиб, кейин соға бошлашди. Орада бўталоқлар ҳам сут билан сийланди.
- Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сути шифобахшлиги хусусида тўхталиб, таркибидаги витаминлар сигир сутига нисбатан уч баробар кўп бўлиши ҳақида таъкидлаган. Ибн Синонинг айтганлари рост бўлиб чиқди. Туя сутининг минг дардга даво эканига узоқ йўл юриб, бу ерга келаётган одамлар суҳбатидан билдим, - дейди фермер Фахриддин Мардонов.
Ҳа, туя сути, туя жуни шифобахш! Шу боис туя сути ва жуни бозорда катта талабга эга.
Фермер хўжалиги раҳбари келажакда туя бош сонини 150 тага кўпайтиришни режалаштирган.
Бундан ташқари, бундай фермер хўжаликлари Учқудуқда экологик жойларга сайёҳларни жалб қилиш марказига айланиши ҳам мумкин.
Ҳозирда “Учқудуқ – Барака сервис” кўп тармоқли фермер хўжалигида 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Жорий йилнинг 2 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбоновлар томонидан 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан Учқудуқ туман мудофаа бўлимида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида суд раислари томонидан коррупция ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига жиддий путур етказадиган, маънавиятини емирадиган, қадриятларини поймол қилиб, мамлакатда ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқарадиган иллат эканлиги, шу билан бирга, фуқароларда адолат ва қонун устуворлигига, жамиятнинг келгуси тараққиётига, давлат ҳокимиятига нисбатан ишончсизлик уйғотишини, ишончсизлик туғилган жойда ривожланиш бўлмаслигини, бир сўз билан айтганда, коррупция ўзининг ана шундай салбий жиҳатлари билан вайронкор куч ҳисобланишини, шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг яхлит тизими яратилган бўлиб, буни 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун негизида кўришимиз мумкин эканлигини, мазкур қонун мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб келаётганлигини, қонунда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатилган бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш шулар жумласига кириши ҳақида гапириб ўтилди.
Шунингдек, “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар” ва Ҳарбий жиноятлар” мавзусида тушунтиришлар берилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН СУДЛАРИ
ССВ иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистонда онкологияга ихтисослашган тиббиёт маркази қурилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Квон Док Чоль билан учрашган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон делегацияси онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарни қуриш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида ушбу мамлакатга келган. Тошкент шаҳрида касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохонани қуриш режалаштирилмоқда.
Музокаралар давомида ихтисослашган саратон шифохоналарини бошқариш ва қуриш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири 2021 йилда икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганига 10 йил тўлишини маълум қилди.
Жанубий Корея вакиллари махсус стратегик шериклик доирасида амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат, фармацевтика ва электрон соғлиқни сақлаш каби турли йўналишларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни юқори баҳолаган.
Ўзбекистон делегацияси онкологик касалликлар шифохоналарини қуришда Жанубий Корея экспертлари ва етакчи компанияларининг иштирокининг муҳим экани ҳақидаги таклифига Квон Док Чоль Корея ҳукуматининг онкологик шифохоналарни яратиш бўйича «ноу-хау»ларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистон халқининг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш имконига эга бўлишдан хурсанд эканини таъкидлаган.
Таъкидланишича, Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири, шунингдек, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг йиғилишлари кун тартибини аниқлаб олиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилган. Унинг фикрича, COVID-19 пандемияси даврида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш зарур.
Аввалроқ Ўзбекистонда болалар гематологияси ва онкологияси маркази ташкил этилгани хабар қилинган. Шунингдек, Республика онкология марказида даволанаётган 10 ёшли шахматчига Президент совғаси топширилгани маълум қилинган.
Ҳукумат қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур нишон миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларга берилади.
Ҳукуматнинг 1 июндаги қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди, дея хабар бермоқда Huquqiy axborot Telegram-канали.
Қарорга кўра, кўкрак нишони билан Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси ташкил этилади.
Маълумотга кўра, комиссия томонидан ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
Бундан ташқари, қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль— Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали равишда топширилади. Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Бугун Учқудуқда ҳар қадамда бунёдкорлик лойиҳаларига кўзимиз тушади. Кундан кунга янги иморатлар, турар жой мажмуалари, савдо комплекслари сони ортиб бормоқда. Ҳар қандай биноларни қуришда вақт таъсири ёки ташқи муҳит омилларига бардош бера оладиган оғир конструкциялардан фойдаланиш талаб этилади. Темир-бетон маҳсулотлари ана шундай қурилишда муҳим бўлган конструкция турига киради.
Бўлиб ўтган пресс-тур лойиҳаси доирасида журналистлар “Учқудуқ Нур – Бахт” МЧЖ да бўлиб, бу ерда темир-бетон ва мрамар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
-20 йил давомида фаолият юритмай келган заводни ноль қийматда 3,5 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан “Учқудуқ Нур – Бахт” МЧЖ га берилган. – Бугунги кунда тадбиркор Ахан Бурханов лойиҳага 5 млрд. сўмлик инвестиция киритиб, қурилиш учун зарур бўлган темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Туман марказида 22 та кўп қаватли уйлар қурилаётгани, жорий йилнинг ўзида уларнинг 11 таси фойдаланишга топширилишини ҳисобга оладиган бўлсак, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган темир-бетон маҳсулотларига эҳтиёж юқорилигини пайқаш қийин эмас.
Бугунги кунда завод 2 метрдан 11 метргача бўлган турли ўлчамдаги сифатли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.
Шунингдек, бу ерда ҳар хил турдаги мрамор маҳсулотлари ҳам тайёрланади. Заводда 50 нафар ходим доимий иш жойи билан таъминланган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутундунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола ҳар бир ота-онанинг бутун дунёси, ҳаётининг мазмуни, кўзининг нури, қалбининг қўри. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.
Учқудуқ туманида ана шундай - кўзимиз қувончи бўлган болажонлар учун турли кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилди.
“Ануш” кафесида ўтказилган байрам тадбири сана муносабати билан ташкиллаштирилди. Унда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари иштирок этди.
“Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!” мавзусидаги байрам тадбирида “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Айниқса, “Парвоз” қўғирчоқ театри томонидан саҳналаштирилган “Бўрига қўйилган тузоқ” спектаклини болажонлар катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Туман ҳокими биринчи ўринбосари Фарруҳ БАФОЕВ байрамга ташриф буюрган болажонларга совғалар улашди.
МУХБИРИМИЗ.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Улар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.
Учқудуқ туманида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Эрта тонгданоқ, барча давлат, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида, келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилди.
Сана муносабати билан туманимиздаги 2-сонли МТТ да “Болаларга беринг, дунёни!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган кичкинтойлар эртак қаҳрамонлари билан бирга шеър, қўшиқ куйлаб рақсларга тушишди.
Тарбияланувчилар иштирокида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, ғолиб болажонлар тақдирланди.
Бир сўз билан айтганда, бугун 2-сонли МТТ болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланди.
МУХБИРИМИЗ.