Ҳукумат қарори билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
Бунда, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси – етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси – бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.