LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

23 Jun 2021

       Ўзбекистонда коронавирус билан курашиш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

      Унга кўра, энди санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига бориш учун ПЦР-тест таҳлилининг манфий натижа қайд этилган маълумотномаси талаб этилади.

 

    ПЦР-тест ушбу муассасалардан бирига келишдан аввал 72 соат ичида амалга оширилиши керак.

     Ушбу тартиб шу турдаги барча объектлар учун, мулк шаклидан қатъи назар, янги талаблар нашр этилгунга қадар ўрнатилади.

22 Jun 2021

      Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

       Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

       Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.  

        Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

22 Jun 2021

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнингўтган беш ой давомидабир қанча ишлар амалга оширилди.

   Жорий йилнинг ўтган  даврида қабулхонага 187 та мурожаатлар (шундан 195 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган.  Мурожаатларнинг 160 таси (82%) ижобий ҳал қилинди, 35 тасига (18%) тушунтириш берилган, 100%  барча мурожаатларкўриб чиқилган бўлиб Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.

         Тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 2021 йил утгандаврида DUNYO AKFA ROMLARI 777”масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шарипов Анваржон Рустам уғлиннинг мурожаатидан сўнг,Акфа ишлаб чиқариш учун 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратишда амалий ёрдамберилди.Шунингдек,“Учқудуқ минерал вода”масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳақбердиев Нуриддин Нуралиевичнинг мурожаатидан сўнг Газли сув ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун 150 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи ажратиб берилиши таъминланди.

     Ҳозирда мурожаатларнинг 91%ни сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ташкил қилади, бу мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнидаражаси бўйича туман, вилоят вареспулика даражасидаги масалалар   ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда,

    Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

      Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39

Қабулхона мудири: Ҳайдаров Иномжон  Нўмонқулович

22 Jun 2021

    Ookla компанияси «Speedtest.net» сервиси 2021 йил май ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди.

     Рейтингда Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб, 120-ўринни эгаллаган. Аниқланган интернет тезлиги (Fixed Broadband) бўйича эса Ўзбекистон умумий рейтингда учта позицияга кўтарилиб, 180-мамлакат ичида 91-поғонани эгаллади.

     Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (53,2 фоизга), яъни 26,45 мегабит/секунддан (2020 йил май) 40,54 мегабит/секундгача (2021 йил май) ўсганлигини маълум қилди.

21 Jun 2021

  1) Ҳудудларда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни бизнесга тайёрлаш, маслаҳат бериш ва бандлигини таъминлаш мақсадида «Юз минг тадбиркор хотин-қизлар» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

 Ҳудудларда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни бизнесга тайёрлаш, маслаҳат бериш ва бандлигини таъминлаш мақсадида «Юз минг тадбиркор хотин-қизлар» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

ўттиз ёшгача бўлган хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, мос йўналишлар бўйича (ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик ва бошқалар) малакали мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ва ўқув тренингларни ташкил этилади;ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, ихтисослашуви ва бошқа хусусиятларини инобатга олиб, қиймати 33 млн сўмгача бўлган тайёр бизнес-режалар банкини яратилади.

2) «Ёшлар дафтари»га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ҳамда «Аёллар дафтари» жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади;

3) 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

4) “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;

5) “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича қуйидаги имтиёзлар берилади:5 ва ундан ортиқ ёшни ишга олганда давлат мулки ижараси учун тўлов 50 фоиз миқдорда тўланади;ходимлар сонининг камида 70 фоизи ёшлар бўлганда давлат мулки электрон савдоларисиз берилади ва тадбиркор 5 йилгача ижара тўловидан озод этилади;

6) 2021 йил 1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

7) ўзи, 26 ёшгача бўлган фарзандлари ёки турмуш ўртоғи профессионал таълим муассасасида ўқиши учун йўналтирган тўлов-контракт суммаси даромад солиғидан озод этилади;

8) “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;

9) 2021 йил 1 майдан бошлаб талабаларнинг ижара ҳақи тўловларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

21 Jun 2021

      “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5152-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

   ☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

● 1 227 та кўп квартирали уй-жой;
● 30 та мактаб;
● 64 та мактабгача таълим ташкилотлари;
● 9 та ОТМ ва коллеж;
● 90 та автотураргоҳ;
● 173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

➡️ Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

? Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

➖ 6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;
➖ 1 800 та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;
➖ кўп квартирали уй-жойларга туташ 1 102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;
➖ 14 387 та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.

? Шунингдек, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268 та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211 та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57 таси реконструкция қилинади.

❗️2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

? Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

? Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.

Учқудуқ туман адлия бўлими

19 Jun 2021


          Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига «Илк қадам» мактабгача таълим муассасалари ёшидаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш ва фаолият юритаётган ижодкор педагогларни рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда 15 та мактабгача таълим ташкилотидан 53 нафар тарбиячи «Энг яхши методист тарбиячи», «Энг яхши ижодкор тарбиячи», «Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи» номинациялари бўйича беллашдилар.
Танлов иштирокчилари барча шартлар бўйича босқичма-босқич ўз маҳоратлари ва ижодкорликларини намоён этдилар.
Ғолибларга туман мактабгача таълим бўлими маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

        Маълумот ўрнида: Танловнинг Республика босқичига ғолиблари фахрий дипломлар билан мукофотланадилар ва улар 1-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача, 2-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваригача, 3-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача миқдорда моддий рағбатлантириладилар.
Республика босқичининг барча иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг мақтов ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланадилар.
     Ҳар бир номинация бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган Танловнинг республика босқичи ғолиблари Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим” йўналишига ўқишга киришда имтиёзга эга бўладилар.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

18 Jun 2021

    Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

   I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

    I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.

   Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинади.

а) ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравача ногиронни сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар;ik

б) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;

Фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун — бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган.

18 Jun 2021

     Шу йилнинг 8 июнида Президентимиз “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини қабул қилди.

     Мазкур фармон мазмун-моҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Мурод Файзуллаев билан суҳбатлашди.

    – Суҳбатимиз аввалида ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича бурунги амалиёт ҳақида сўз юритсак?

– Илгари айрим туман (шаҳар) ҳокимлари якка тартибда уй-жой қуриш учун фуқароларга тўғридан-тўғри ер ажратиш, ёшлар учун “ёшлар марказлари қуриш” деб амалда эса савдо дўконлари, маҳалла гузарлари ва шунга ўхшаш бошқа қурилишларга ер участкалари ажратиб берган.

 

Энг ачинарлиси, фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун ижара асосида берилган ерлар айрим ҳолатларда талон-торож қилиниб, фуқароларга уй-жой қуриш учун тарқатиб юборилган. Бунинг натижасида суғориладиган ерлар майдони камайиб кетган.

 

Ер қонунчилигида ерга бўлган ҳуқуқ тури 6 та – фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

 

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи, юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига мулк ҳуқуқи, юридик ва жисмоний шахсга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқлари мавжуд бўлган.

 

Ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назорат қилиш маҳаллий давлат ҳокимликлари ваколатига кирган, лекин улар деярли ҳеч қандай назорат олиб бормаган.

 

Мисол учун, фермер хўжаликлари ёки фуқаролар томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадсиз фойдаланиш, ўзбошимча эгаллаб олиб турли қурилишларни амалга ошириш ва бошқа ҳолатлар ер назоратчилари томонидан аниқланиб, уларни бартараф этиш, тегишли чора кўриш мақсадида маҳаллий ҳокимликларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, лекин ҳокимликлар айби билан бартараф этилмай қолиб кетган.

 

Бундан ташқари, юридик ёки жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиб, улар эгаллаган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эса фақат туман (шаҳар)ҳокимининг қарори асосида рўйхатга олинган.

–Мазкур фармон асосида қандай ўзгаришлар рўй беради?

-–Эътиборли жиҳати шундан иборатки, мазкур фармондан сўнг фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларидан фойдаланиш, унга бўлган ҳуқуқлари тўлиқ давлат ҳимоясига олинади.

 

Ушбу фармон давлатимиз раҳбарининг ер соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, ер ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф тартибини жорий этиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича топшириқлари ижросига қаратилган.

 

Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 1 августидан туман(шаҳар) ҳокимларининг ер участкалари бериш, уларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва ерлар назоратини олиб бориш ваколати бекор қилинади.

 

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда, яъни хусусий сектор учун–мулк ва ижара ҳуқуқи, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинади.

 

Юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролар энди барча турдаги (турар жой ва нотурар жой мақсадлари) қурилишлар учун фақат онлайн аукционда ер сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қишлоқ хўжалиги ерларига ижара ҳуқуқини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан очиқ электрон танлов асосида бериш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Ер участкалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклифига асосан давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, ер норматив қийматининг 2 бараварига тенг маблағ депозитга қўйилганда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги таклифига асосан йирик агросаноат кластерларига, яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали аниқланган инвестиция лойиҳаси ташаббускорига – лойиҳа қиймати камида 10 миллион доллар (ер майдонига мос равишда ошиб боради) бўлганда ва олдиндан камида 10 фоизи депозитга қўйилганда танловсиз берилади.

 

Яна бир афзаллик жиҳати шундан иборатки, ушбу фармон асосида ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишда назорат кучайтирилмоқда. Ҳокимнинг ер муносабатлари бўйича қарорлари “Е-қарор” ахборот тизимида, ернинг жойлашув харитаси Кадастр ахборот тизимида шакллантирилади.

 

Фойдаланишдаги ерларни ноқонуний сотишни расмийлаштиришга йўл қўймаслик мақсадида айни бир ҳужжат билан бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратиш тақиқланади.

 

Бунда фойдаланишда бўлган ер дастлаб захирага қайтарилади, ҳокимлик номига кадастр рўйхатидан ўтказилади, шундан кейин уни танлов ёки аукцион орқали бошқа талабгорга ажратиш мумкин бўлади. Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёни “Е-ер назорат” ахборот тизими орқали юритилади. Ер тоифасидан қатъий назар, барча турдаги ер ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланиш устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

Кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

 

Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли турар ва нотурар бино, иншоотлар жойлашган ер участкаларига хусусий мулк ҳуқуқи сифатида хусусийлаштиришни амалга ошириш кафолати таъминланади ва ер участкаларини фуқаролик муомаласига киритиш учун шароит яратилади.

 

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилади. Белгиланган норма талабларидаги қарама-қаршиликлар бартараф этилади.

 

Ер участкалари айланмаси ва улардан фойдаланишнинг замонавий бозор механизмини амалга ошириш, шунингдек, ер ресурсларини бозор айланмасига киритиш ва уларни бозор муносабатларининг объекти, воситасига айлантириш механизми жорий этилади. Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш тизими яратилади. Пировардида, ер соҳасида коррупция ҳолатларига барҳам берилади

18 Jun 2021

    Давлат органлари ва ташкилотлари 33 тоифадаги маълумотларни очиқ эълон қилиши шартлиги белгиланди. Харидлар, автомобиллар, хизмат сафарлари учун харажатлар ҳам шулар жумласидан. Депутат ва сенаторлар қарор ва қонунларга қандай овоз бергани очиқланади, сессиялар тўғридан тўғри эфирга узатилади.

    «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

    Фармон билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқландиРўйхатга маълумотларнинг 33 хил тоифаси киритилган.

    33 тоифадаги маълумотларнинг очиқланиши жамоатчиликда мустақил суриштирувлар олиб бориш имкониятини оширади.

Ҳужжат талаблари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарига тааллуқли.

    Фармонга асосан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги маълумотлар расмий интернет манбаларида очиқлаб борилади ва ҳар чоракда янгиланади:

  •     давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);
  • солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;
  • Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва назорат қилувчи органларнинг тафтиш ва текширувлари тўғрисидаги маълумотлар (давлат сири бўлган маълумотларнинг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъминлаган ҳолда);
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда – давлат иштирокидаги корхоналар) ҳамда давлат унитар корхоналари рўйхати (давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, СТИР, давлат улуши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда);
  • устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли юридик шахслар рўйхати;
  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотлар;
  • давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган давлат бюджети маблағлари, хориждан жалб этилган маблағлар;
  • давлат ташқи қарзи суммалари ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар;
  • давлат харидларини амалга оширувчи комиссия аъзолари рўйхати;
  • давлат муассасалари рўйхати (ташкил топган санаси, юқори турувчи орган) ҳамда хусусийлаштирилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар (давлат сирини ташкил этувчи махфий вазифа юклатилган давлат корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);
  • давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари аъзолари рўйхати, уларнинг телефон рақамлари, почта ва электрон манзиллари;
  • жамоатчилик кенгашларининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар.

    Олий Мажлис палаталарига ўз расмий веб-сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириш тавсия этилди:

  • Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
  • сенаторлар ва барча даражадаги депутатларнинг сайлов округлари ҳамда уларнинг электрон почта манзиллари;
  • парламент назорати объектларининг ҳисоботларини эшитиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар.

    2021 йил 1 декабрдан бошлаб, қуйидагилар телевидение ва интернетда жонли эфирда намойиш этила бошланади:

  • Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари ҳамда ҳудудий кенгашлар сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);
  • тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).

    Қуйидаги имтиҳонлар интернетда жонли эфирга узатилади:

  • бакалавриат ва магистратура (клиник ординатура)га кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
  • ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;
  • хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.

Бунинг учун imtihon.uz платформаси ишлаб чиқилади. Имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатиш бўйича техник талаблар (ўрнатиладиган видеокамералар ва тасвир сифати, жойлашиш схемаси ва бошқалар) ишлаб чиқилади.

Мазкур фармонда кўрсатилган қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳоланади.

    Фармонга асосан:

  • 2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари портали билан интеграция қилинади;
  • 2021 йил 1 октябрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш методикаси ишлаб чиқилади;
  • 2021 йил 1 декабрдан бошлаб, методика асосида давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
  • Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаларига мазкур органларда очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилди;
  • Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

    «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида» ва «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунларнинг янги таҳрирдаги лойиҳалари ишлаб чиқилади. Давлат сирларига оид қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

  • чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни махфийлаштиришни тақиқлаш;
  • чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини ман этиш;
  • фуқаролар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматчилари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш шартлари ва тартиблари;
  • ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва илғор тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

    Давлат органлари ва ташкилотлари:

  • ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради;
  • ҳар йили 1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилади. Агентликка қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни «Mening fikrim» веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқариш;
  • очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан ОАВ орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чораларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш;
  • очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш;
  • ҳар йили фаолият йўналиши бўйича эришган асосий ютуқлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида учраётган камчиликлар юзасидан президентга ахборот тайёрлаш ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш;
  • «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун амалга оширилиши устидан назоратни, шунингдек, Жаҳон одил судлов лойиҳасининг «Ҳукуматнинг очиқлиги» индикатори бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

    «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддасида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам очиқлаб борилади:

  • ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар, рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;
  • Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир берилган барча рухсатномалар ва улардаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;
  • ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги барча шартномалар;
  • овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи тугатилган ҳолатлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;
  • ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар ва рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан берилган овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                          

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: