Ички ишлар вазирлиги деярли барча маҳаллий бўлинмаларни электрошок қурилмалари билан таъминлади.
Электрошокерлардан фойдаланиш Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган махсус тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатни олган ходимларга рухсат берилади.
Ички ишлар органлари ходими мазкур қурилмадан ўзига ёки фуқарога қилинган ҳужумни қайтаришда, жиноятни ёки ҳуқуқбузарликни тўхтатишда, жиноятга қўл урган одамни ҳибсга олишга ва яширинишга уринишда, қўлга олинган фуқаролар ва биноларни озод қилишда ҳамда оммавий тартибсизликларни олдини олишда фойдаланиши мумкин.