Hokimiyat matbuot xizmati
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 5 мартдаги ПҚ–5020-сон қарор
1) Хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар берилмоқда;
2) «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга — 10 млрд сўмдан ва отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга — 5 млрд сўмдан маблағ берилмоқда;
3) Аёллар муаммоларини тизимли ва манзилли равишда ўрганиш ва ҳал этиш доирасида шакллантирилган махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларнинг даволаниши учун маблағ берилмоқда;
4) Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга турар жой ижараси компенсациясини тўлаб берилади;
5) Ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.
Мигрантларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия президенти Владимир Путин «Коронавирус тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган.
Янги фармонга кўра, мигрантларнинг Россияда санкцияларсиз вақтинча бўлиш муддати 2021 йил 30 сентябргача узайтирилган.
«Россия президенти Путин ‘Коронавирус тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида’ги фармонни имзолади», дейилади баёнотда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, амалиётда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши бўйича белгиланган қоидалар ва чекловларга риоя этиш даражаси пастлигини кўрсатмоқда. Сабаби амалдаги қонун ҳужжатларида ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг кучсизлиги ва уларда ваколатли органларнинг назорат қилиш соҳасидаги вазифалари, жамоат жойларида тамакисиз муҳит яратиш учун масъул бўлган шахсларнинг мажбуриятлари белгиланмаган. Шунингдек, замонавий тамаки маҳсулотининг айланмасини тартибга солиш масалалари ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмаган.
Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишга яна бир зарурат – бу амалдаги қонун ҳужжатларида тамаки маҳсулотини реализация қилиш юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, кундалик ҳаётда бундай маҳсулотнинг чакана савдоси билан аксарият ҳолатларда якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний шуғулланишига сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларнинг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланяпти ҳамда белгиланган қоидаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда.
«Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлари яратилишига эришилади», — дейилади хабарда.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармон
1) Олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотинқизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади, шунингдек, хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади;
2) Ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш учун: деҳқончилик билан шуғулланиш учун, шу жумладан, янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратилиши; ажратилган ер майдонлари суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ҳамда электр энергияси билан таъминланиши;
берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратилиши йўлга қўйилади;
3) тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 млн сўмгача субсидиялар ажратилади;
4) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб: энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади; икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётганларга таълим кредити бериш ва кредитни ўқиш тугагандан сўнг қайтариш жорий этилади;
5) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб: хорижий олийгоҳлар магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади; 2021 йилда 100 нафар ёшлар хорижга таълим олиш учун юборилади;
6) “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни дастурлаш тилларини ўзлаштиришга қизиқтириш орқали улар иш билан таъминланади;
7) Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қопланади;
8) “Ёшлар 1+1» дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади;
9) Ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021-2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастури амалга оширилади;
10) “Ватанпарвар” базасида ёшларни касбга ўқитишни таъминланади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-696, 14.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.
Ўзгартиришга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
Шунингдек, ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
Қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилиниши белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Россиялик олимлар кўрилган тушни қайта тиклай оладиган мосламани ишлаб чиқди. Бу ҳақда Миллий технологиялар бўйича ташаббус платформасига асосланиб, «МИР24» хабар берди.
Маълум қилинишича, ихтиро нейрогарнитура кўринишида бўлиб, Москва физика-техника институтининг нейроробототехника лабораторияси тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, инсон бошига кийдириладиган ушбу қурилма иш жараёнида кечаси кўрилган тушни «мия-компьютер» интерфейсига жўнатади. Унинг ёзиб олиниши эса электроэнцефалография ва нейрон тармоқ ёрдамида амалга оширилади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳозиргача тўлиқ бўлмаса-да, бир қанча инсонларнинг туши ёзиб олинган. Мавжуд тасвирлар асосида тушнинг моҳиятини билиш имконияти мавжуд.
Олимларнинг айтишича, тизимни синовдан ўтказиш икки йил олдин бошланган бўлиб, кейинги беш йил ичида унинг ёрдамида тушни бемалол ёзиб олса бўлади.
Ҳиндистон Ўзбекистонга телемедицина соҳасида қиймати 400 минг доллар сармояли тайёр лойиҳаси бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 июнь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси томонидан Ҳиндистон билан янги технологияларни Ўзбекистонга трансфер қилиш ва маҳаллийлаштириш масалалари бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Миллий офис вакиллари Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Миллий офис фаолияти билан ҳамкорларни таништириб ўтди. Ҳиндистон томон эса онлайн телемедицина платформаси тақдимотини қилди. Улар телемедицина соҳасида қиймати 400 минг доллар сармояли тайёр лойиҳаси бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Шунингдек, келгусида стартапларни қўллаб-қувватлаш, янги технологиялар бўйича вебинарлар, мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашиши ва дастурлар соҳасида алоқаларни кенгайтиришга катта қизиқиш билдирилган.
Қайд этилишича, тақдим этилган лойиҳа Ўзбекистондаги фуқароларга мамлакат ҳудудини тарк этмаган ҳолда маҳаллий ва энг кучли хорижий мутахассисларнинг керакли маслаҳатларини олиш имкониятини бериб, беморларнинг вақти, маблағларини тежашга ёрдам беради.
Ҳозирда Ҳиндистонда ушбу платформадан, асосан, хусусий секторда кенг фойдаланилади. Бундан ташқари, Испания, Мексика, Сингапур ва Непал каби давлатларда ҳам ушбу платформа жорий этилиб, ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидланган.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида янги технологиялар трансферини ривожлантириш ҳамда мазкур телемедицина лойиҳаси бўйича тегишли мутахассис ва экспертлар билан ўрганиб чиққан ҳолда учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
АОКАда 14 июнь, душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда халқ таълими малака ошириш тизимида электрон платформа жорий этилиб, ундан март ойи учун тест режимида фойдаланилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб халқ таълими тизими раҳбар ва педагог ходимлари учун «Ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосидаги малака ошириш таълим кредит-модуль шаклида ташкил этилган. Мазкур муддатдан бошлаб туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ходимларнинг малака ошириш эҳтиёжлари ўрганилиб, Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформа орқали уларнинг касбий компетенцияларини аниқлаш бўйича диагностика қилиш ҳамда индивидуал ривожланиш траекториясини шакллантириш механизми ишлаб чиқилган.
Электрон платформа педагог ва раҳбар ходимларга хоҳлаган вақтда ва хоҳлаган жойда турли гаджетлар орқали уланиш, шунингдек, ўз касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, узлуксиз малака ошириш имкониятини беради. Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Ражиевга кўра, платформада раҳбар ва педагог ходимлар учун қуйидаги имкониятлар яратилган:
- махсус платформа «Tas-ix»да жойлаштирилгани ва персонал компьютер билан бирга мобил телефон орқали (android, ios) кириш имконияти;
- мустақил онлайн рўйхатдан ўтиш ва малака ошириш;
- ҳар бир тингловчининг шахсий кабинети;
- малака оширишни бошлашдан олдин касбий компетенциялар бўйича диагностикадан ўтиш;
- диагностика натижаларига асосан индивидуал касбий ривожланиш траекториясининг шаклланиши;
- индивидуал траекторияга асосан платформадан томонидан эҳтиёжга асосланган курсларнинг таклиф этилиши;
- ҳар бир курсдаги алоҳида мавзу бўйича видеодарс, тақдимот, адабиётлар мавжудлиги;
- ҳар бир мавзудан кейин ўзлаштириш даражасини аниқлаш имконияти (агарда тингловчи маълум мавзуни ўзлаштириши паст бўлса, кейинги мавзулар очилмайди);
- раҳбар ва мутахассислар камида 30 соат (15 кредит), педагоглар 36 соат (18 кредит) малака оширишдан ўтгандан кейин малака оширганлик тўғрисидаги электрон сертификат;
- ҳар бир тингловчининг натижаларидан келиб чиқиб шахсий портфолиоси шаклланиши;
- муқобил малака ошириш шаклларидан фойдаланиш ва учун муайян кредит тўплаш имконияти;
- малака ошириш даврида турли вебинарларда чекланмаган вақтда ва чекланмаган тингловчилар сони иштирок этиши (бунда тингловчи онлайн вебинарда иштирок этмаса, вебинарнинг архивини кўриши мумкин);
- вебинарлар ўтказиш пайтида турли онлайн сўровномалар ўтказиш имконияти;
- яратилган курслар сифатини баҳолаш (5 балли тизимда);
- тингловчилар ва мураббийлар ўртасида ўзаро мулоқот қилиш ва файл алмашиш;
- тингловчилар томонидан ўзларининг муаллифлик курсларини жойлаштириш ва бошқа тингловчиларга ўртоқлашиш.
Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан фан методистлари мазкур платформа орқали кредит-модулга асосланган малака оширишни бошланган. 1 май ҳолатига 1647 нафар методист малакаси оширилиб, тегишли сертификатга эга бўлган. Бундан ташқари, методистлар учун эҳтиёжга асосланган 30 та видеокурс тайёрланиб, платформага жойлаштирилган.
Шу билан бир қаторда, 1 июндан мактаб директорлари учун малака ошириш бошланган. Улар учун 8 та компетенция бўйича эҳтиёжга асосланган 192 та видеокурс тайёрланган. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, ушбу платформадан фойдаланиш сентябрь ойидан умумий ишга туширилади. Малака ошириш таълим шаклини танлаш ихтиёрий тарзда амалга ошади.
Куни кеча “Учқудуқ” маданият уйида № 99818 - сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимояланишида амалий ёрдам кўрсатиш, оилаларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш шунингдек, улар тафаккурини бойитиш, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилди.
Айниқса, ҳарбий хизматчилар оилаларнинг мустаҳкамлиги, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳам тадбир ташкилотчиларининг диққат марказида бўлди.
Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун бериладиган тавсияномалар (квоталар) Учқудуқ туманида хизмат қилаётган подполковник Х.Асранқулов, Э.Рахимов ва сержант Т.Тангатаровларнинг фарзандларига тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган “Намунали ҳарбий хизматчи оила” кўрик танловида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган подполковник Уразбаевлар оиласи ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Ғофур Уразбаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг “Намунали хизматлари учун 3 даражали” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган яна бир “Ватанпарвар қизлар” кўрик - танловида фахрли биринчи ўринни эгаллаган оддий аскар Нигора Файзуллаева ҳам эътироф этилиб, қимматбаҳо совға берилди.
Тортинчоқликни енгиш тўғрисида сўз борганда аввало инсонда ўзига нисбатан ишонч пайдо қилиш ва уни ошириш муҳим роль ўйнайди. Болада тортинчоқликни йўқотиш учун овозни баландлатмаслик бақирмаслик, силтамаслик, тез-тез такрорланиб турувчи чеклашлар, танқид қилиш ва жазолаш бола хатти-ҳаракатларида қарама-қарши реакцияни вужудга келтиради.
Ота-оналарнинг «сени яна хафа қилишдими», «Бу ҳар доим ўзи шунақа», «Яна жавоб қайтара олмадингми?» сингари гаплари нафақат ижобий натижа бермайди, балки акси бўлса-да, ўзига нисбатан ишончсизликни мустаҳкамлаб, асабийлик ҳолатини юзага келтириши мумкин.
Тортинчоқ болалар уятчан бўлганликлари боис оддий вазифаларни ҳам бажара олмайдигандек бўлиб кўринади. Лекин уларнинг муваффақиятсизликлари қандай ҳаракат қилишини билмаганлиги учун эмас балки уни урушишлари мумкинлигини ҳис қилганлари билан асосланади. Болага берилган топшириқ моҳиятини тушиниш, унда нима талаб этилаётганини, кутилаётган натижа қандайлигини англаб етиши учун кўп вақт керак бўлади.
Агар катта киши болани шоширадиган бўлса, одатда у ишини умуман тўхтатади. Бир неча шундай ҳолатдан кейин бола ҳар бир талаб этиладиган топшириқни бажаришдан бош тортадиган бўлиб қолади.
Тортинчоқ болани кўпроқ жамоага қўшиш яхши натижа беради ва унинг яна бир самарали усули бу кичикроқ ёшдаги болалар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш.
Одатда тортинчоқ болалар ёши кичик бўлган болалардан уялмайдилар ва тажрибали катта ролини бемалол бажара оладилар ва улар учун ёқимли ҳисобланади. Чунки бу роль тенгдошлари билан мулоқатда болалар учун қийинчилик туғдирмайди.
Боғча ёшидаги болаларнинг тортинчоқликни енгишида тарбиячилар ҳамда ота-оналар бирга ишлаши самарали натижа кўрсатади.
Гули ҚАМБАРОВА,
2-сонли «Қуёшжон» номли ДМТТ тарбиячиси.