LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

20 May 2021

Учқудуқ тумани “Боздун” ОФЙ ҳудудига қарашли туман ҳокимлиги захира ер фондидан қурилиши режалаштирилаётган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил қилиш учун ер майдони ажатиш тўғрисида

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари.фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини  қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги  “Ёшларнинг тадбиркорлик  фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид  қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6208-сонли Фармонига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     1. Ўзбекистон Респубиликаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
 чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6208 сонли Фармони ижро учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер танлаш бўйича доимий комиссиясининг Учқудуқ тумани “Боздун” овул фуқаролар йиғинига қарашли ҳудудидан туман ҳокимлиги захира ер фондидан қурилиши режалаштирилаётган  “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил қилиш учун 10 гектар (100 000,0 кв.м) ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин ва ер майдони ажратилсин.

3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (лавозимига кўра)га.туман ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Қуйидагилар:

   - туман ҳокими ўринбосари (О.Рамазонов), туман  қурилиш бўлими  (И.Бахромзода)га қурилиши режалаштирилаётган “Ёшлар саноат
ва тадбиркорлик зонаси”ни муҳандислик тармоқлари истеъмол қувватини аниқлаб чиқиш, туман экология экспертиза хулосасини ҳамда
туман ФВБ (Ғ.Уралов), туман СЭОМ (В.Раимов), туман электр таъминоти корхонаси (Л.Хушмуродов) ва Учқудуқ туман “Иссиқлик манбаи” ДУК бўлими бошлиғи  (Ш.Юнусов)ларга ушбу ажратилган ер майдони учун ўзларининг хулосаси ва техник шартларини туман ҳокимлигига тақдим этиш топширилсин.

   5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман

ҳокимининг биринчи ўринбосари  Ф.Бафоев зиммасига юклатилсин.

    2021у (г).  18 май                   № Қ-116

   Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими          С.Хамроев

19 May 2021

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинди жумладан:1. 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинди жумладан:а) ўқитиш 13 та “Ишга марҳамат” мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 11 та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида амалга оширилмоқда;

б) 13 та коллеж ва 13 та техникумда меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилди;

в) қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик иш берувчиларнинг (Россиянинг “НИПИГАЗ” АЖ, “Renaissance Heavy Industries”, Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг “ANT YAPI”, “Tayga Grupp”, БААнинг “Tadbeer” ташкилотлари) талабларига мослаштирилди;

г) 2020-2021 йилларда жамғарма маблағлари ҳисобидан 74 минг нафар шахсни касб-ҳунарга ўқитиш учун 95 млрд сўм маблағ ажратилади

.2. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда микроқарзлар берилади:

б) микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;

в) микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

3. 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

4. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:

а) Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;

б) чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;

в) Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади;

г) хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш ҳамда уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади.

5. 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:5. 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш, кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун 2,2 млн сўм миқдорида субсидия тўланади;

б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

19 May 2021

Вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва ДХШни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади. Барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бор. Айни пайтда 423 та бирламчи тиббиёт муассасаси «Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланган.

Лекин янгича ишлаш учун ҳамма жойда ҳам шароит зўр эмас. Айрим тиббиёт муассасаларида компьютер етишмайди. Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечмоқда. 

Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.

Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни улаш, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

19 May 2021

Ўзбекистон аҳолисининг 60-70 фоизи коронавирусга қарши вакцина билан эмланганидан сўнг иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вакцинация коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг олдини олади ва республика аҳолисининг 60-70 фоиз қисми вакцинация қилинса, оммавий иммунитет ҳосил бўлади. Оммавий иммунитет ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқ ҳисобланади. 

“Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди. Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин”, деди штаб аъзоси.

Шунингдек, АҚШ ва Европанинг баъзи давлатларида вакцина олган фуқароларга ниқобларсиз юриш, ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилгани эслатиб ўтилди.

Мутасаддининг фикрича, бу ушбу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар сони 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлгани ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, AҚШнинг 119 миллион аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди ва эмланган америкаликлар энди жамоат жойларида ниқобсиз юриши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

 

 
18 May 2021
     Президент “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

     Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилмоқда.

      Белгиланишича, Паралимпия қўмитаси Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

      Қуйидагилар Паралимпия қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгиланяпти:

  •   паралимпия спорт турларини оммавийлаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • ёзги ва қишки паралимпия спорт турларини ривожлантиришга кўмаклашиш, спорт объектлари ва иншоотларининг концепциялари, техник топшириқлари, техник-иқтисодий асослари/параметрлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  •   паралимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ва чемпионатлар, форумлар, конференциялар, семинарлар ва юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, улар орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро тушуниш ғояларини тарғиб-ташвиқ қилиш;
  •   паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ҳамда бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва касбий ривожлантиришнинг замонавий ва самарали тизимини жорий этиш;
  • республикада ёки бошқа халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) ва бошқа ташкилотларида ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш, ўз аъзоларини ахборот, илмий-услубий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
  •   паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича клублар фаолиятини ташкиллаштириш ва самарали бошқариш, миллий ва халқаро спорт ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш.

     Жойларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Паралимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

  •      2021 йил 1 сентябрга қадар ҳудудий паралимпия бўлинмаларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда паралимпия спорт турларини ривожлантириш учун ҳомийлар бириктирилишини, шунингдек, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратилишини;
  • Туризм ва спорт вазирлиги, Паралимпия қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
  • 2022 йилдан бошлаб тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳудудий паралимпия бўлинмаларига маблағ ажратилишини таъминлайди.

     Паралимпия қўмитасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 24 нафардан иборат бўлган тузилмаси маъқулланди.

     Паралимпия қўмитаси 2021 йил якунига қадар Паралимпия қўмитаси ҳузурида паралимпия спорт турлари бўйича клубларни ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда сақлаш билан боғлиқ молиявий ва ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этади.

Учқудуқ туман адлия бўлими 

 
18 May 2021

       2021-2022 йилларда Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида ахолининг ижтимои-иқтисодий холатини яхшилаш хамда маданий маърифий ехтиёжини қондиришга қаратилган чора-тадбирларнинг тегишли бандлари ижроси юзасидан ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича "Мен ҳам энди тадбиркорман" шиори остида "Келажак" ёшлар марказида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 200 дан ортиқ ёшлар қатнашди. Учрашувни Ўзбекистон истемолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федрацияси раиси Ж.Саримсоқов ва туман ҳокими С.Хамроев ёшларнинг қизиқтирган саволларига тегишли тартибда жавоб берди ва тегишлилари бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланиб олинди

18 May 2021

        Учқудуқ туманида 15 май- “Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила муқаддас” шиори остида ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумотЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2021 йил    15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан “Оила муқаддас” шиори остида комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 30-сонли баёни ва чора-тадбирлар режасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида кўйидаги ишлар амалга оширилди.Жорий йилнинг 12 май куни “Оила муқаддас” шиори остида маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган қайнона-келинлар ўртасида қўйидаги шартлар асосида кўрик танлов ўтказилди. 15 май Оила куни муносабати билан  “Оила муқаддас” шиори остида ташкил этилган тадбир шартлари

     1.Шарт   Таништириш шарти.    3 дақиқа вақт берилади. (Маҳалласини, оиласини келин қайнонани, қайнона келинини таништириди. Саҳна кўриниши, мусиқий чиқиш, шерий ва бошқалар йўналишларда таништиришлари мумкин)

  2.Шарт  Пазандалик сирлари.  10 дақиқа вақт берилади.(Келинлар салат тайёрлайди ва шу салатига таъриф беради.), (Қайноналарнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланилган ҳолда. Ҳар бир қайнона келинларга 10 та маслаҳатларини бериб ўтадилар)

    3.Шарт  Эркин мавзу. 5 дақиқа вақт берилади. (Қайнона-келинлар ўз қобилятини намоён этади.  Саҳна кўриниши, мусиқий чиқиш, шерий ва бошқалар йўналишларда намоён этишлари мумкин)

    4. Шарт Саволларга жавоб бериш. (Вазиятдан чиқиш) 1 дақиқа.(Ушбу шартда ҳар бир қайнонага 1 та савол берилади. Қайноналар вазиятдан чиқиш йўли орқали жавоб беради. Ҳар бир келинларга ҳам 1 тадан савол берилади.)

    Танловда 6 та маҳаллалардан 6 нафар қайнона ва 6 нафар келинлар жами 12 нафар иштирокчи қатнашди. “Дўстлик” МФЙ Қайнона:Тўрақулова Одинахон Омоновна Келин:Шоакбаровна Ҳусниябону Садриддин қизи.  “Мустақиллик” МФЙ Қайнона:Ҳусенова Зебинисо Баҳроновна Келин:Ҳақбердиева Меҳринисо Азимқуловна “Айтим” МФЙ Қайнона: Ҳусенова Робия Қувондиқовна Келин: Нормуродова Гулчирой Искандар қизиНавоий МФЙ Қайнона:Шарипова Зебинисо Музаффаровна Келин:Рашидова Гулхайё Рафиқ қизи Абай  МФЙ Қайнона:Матниёзова Зухра Ўрақбаевна Келин:Қўчқорова Машҳура Ахмадовна “Йўлчилар” ОФЙ Қайнона:Ибрагимова Мавжуда Рўзиевна Келин:Рамазонова Дилдора Муҳиддин қизи

 Кўрик танлов сўнггида ҳар бир маҳаллалардан иштирок этган ҚАЙНОНА-КЕЛИНлар қўйидаги:ЭНГ ФАОЛ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ АҲИЛ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ТАШАББУСКОР ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ШИЖОАТЛИ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ҚАЙНОНА-КЕЛИН, ЭНГ ИБРАТЛИ ҚАЙНОНА-КЕЛИН номинацияси бўйича Учқудуқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

17 May 2021

       Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлиги, йирик корхоналар ва уюшмаларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини (кейинги ўринларда - Классификатор) такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

      1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлиги, йирик корхоналар ва уюшмаларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини (кейинги ўринларда - Классификатор) такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:таълимнинг энг паст даражасига қўйиладиган талабларни бекор қилган ҳолда ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака доирасига мувофиқ малака даражасига талаблар киритилиши;лавозим ва касбларни Машғулотларнинг Халқаро Стандарт Классификатори (МХСК - 2008) билан мувофиқлаштириш;ишчи касблар учун тариф разрядларининг оралиғини белгилаш.

      2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича тегишли малака даражасига эришиш йўлларининг мослашувчанлиги ва хилма-хиллигини таъминловчи Малака даражаларига эришиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.https://lex.uz/docs/5203490

      3. Белгилансинки:Классификаторда белгиланган ҳар бир лавозим ва касб бўйича таълим ва малака даражасига қўйиладиган талаблар Малака даражаларига эришиш схемасигамувофиқ тегишли лавозим (касб)нинг малака даражасидан келиб чиққан ҳолда иш берувчилар томонидан мустақил белгиланади;ҳар бир ходимнинг малака даражасини аниқлашда нафақат унинг маълумоти, балки касбий тажрибаси, билимлари ҳамда шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ҳам ҳисобга олинади;ходимларнинг иш ҳақини белгилашда уларнинг малака даражаси ҳисобга олинади.

17 May 2021

      “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–690, 12.05.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

      Қонунга “маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш”, “психиатрия ёрдами”, “руҳий ҳолатнинг бузилиши” ва бошқа бир қатор асосий тушунчалар киритилди.

    Мазкур Қонун билан руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди.

     Хусусан, улар ўзида мавжуд бўлган руҳий ҳолати бузилишининг хусусияти ва қўлланилаётган даволаш усуллари ҳақидаги ахборотни ўзи учун тушунарли шаклда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиш, шунингдек стационар шароитларда психиатрия ёрдами кўрсатадиган тиббиёт муассасасида фақат психиатрия ёрдами кўрсатиш учун зарур бўлган муддат мобайнида бўлиш ҳуқуқига эга.

    Қонунга кўра, психиатрия текширувидан ўтказиш текширилаётган шахсда руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлигини, психиатрия ёрдами кўрсатишга бўлган заруриятни аниқлаш, шунингдек бундай ёрдам тури ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун амалга оширилади.

    Бундан ташқари, психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси аниқ белгилаб қўйилди.

    Унга кўра, махсус олий тиббий маълумотга эга тиббиёт ходимлари (шифокор-психиатр, тиббий психолог ва психотерапевт) психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

    Қонун билан диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши белгиланди.

Учқудуқ туман адлия бўлими

13 May 2021

        Бу тоифадаги кишилар одамларни ишонтиришнинг уддасидан чиқишади. Фириб тўрини шу қадар усталик билан тўқишадики, тушган одам жойида ўралашиб қолади. Мақсадларига етиш учун осмондаги ойни олиб бергудай ваъда беришади. “Ўлжа”ларини ҳам осонгина топиб олишади...

        Бахшилло Исроилов (исми-шарифи ўзгартирилган) 1997 йилда Қизилтепа туманида туғилган. 21 ёшга кирган “уддабурон” бу йигит 3 марта жиноят содир этишга улгурган. Қилмишидан пушаймон бўлиш ўрнига яна ва яна жиноятга қўл уравериши кишини ажаблантиради. Гўё, фирибгарликни  ўзига “касб” қилган-ми, дейсиз беихтиёр!

         Ж.Темиров (исми-шарифи ўзгартирилган) ни туман марказидан нотурар ер жойларидан бирини олиш истагида юрганидан хабар топган Бахшилло:

-Ҳокимликдаги  танишим катта лавозимда ишлайди, нотурар ер участкасини арзон нархда олиб беришим мумкин, - дея катта кетди у.

“Гаплашиб бериш” , аукцион орқали “ютиб  олиш” нархини  24 млн. 108 минг  сўмга баҳолади.

       Яна бошқа бир фуқаро  Ш.Исмоилов (исми-шарифи ўзгартирилган) ни ҳам автошоҳбекат қаршисида жойлашган нотурар ер-жойлардан бирини аукцион савдоси орқали сотиб олиш истаги борлигидан хабар топган Бахшилло Исроилов фириб тўрини янада кенгроқ ёйди. Сўзамол эмас-ми, “ўлжа”си олдида ёлғон-яшиқ гапларни   қалаштириб  ташлади.

       “Ҳокимликда катта лавозимда ишлайдиган танишлари борлигига” чиппа-чин ишонтирган бу фуқародан ҳам 16 млн. 400 минг сўм миқдоридаги пулни қуртдай санаб олди.

Фирибгарнинг Учқудуқдаги  омадли “юриш”лари бу билан тугамади. Ҳар гал соддадил одамлар қаршисида пайдо бўлаверди,  Б.Исроилов эса  буларни барини “омад” га йўйди.

        Бу сафар Н.Ҳақназаров (исми-шарифи ўзгартирилган). У  ШКБ кадрлар бўлими олдидаги дўконни сотиб олганию, уни қайта қуриш ҳақидаги режалари билан Бахшилло Исроиловга “маслаҳат” солган бўлди.

       “Ҳожатбарор қаҳрамон” дўконнинг чизма ва лойиҳаларини бир ҳафта муддатда тайёрлатиб беришини ваъда қилиб, Н.Ҳақназаровдан 5 млн. сўм миқдорида  нақд пулларни “ундирди”.

Б.Исроиловни фириб тўрига илинган учқудуқликлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Уларнинг  бири  Н. Ҳамроев. Телефон савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорга “ИМЕИ” қайддан ўтказилган телефон аппаратларини 10 кун ичида  олиб келиб беришни ваъда қилган.  Натижада унинг  ҳам 32 млн. сўм  пули фирибгар томонидан “туя” қилинган.

      Б.Бозоров (исми-шарифи ўзгартирилган)ни ўғлига ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда кўмаклашиши мумкинлигини билдириб, унинг ҳам 4 млн. сўм миқдоридаги пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳозирги кунда Бахшилло Исроиловга  нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Акмал ЭРГАШОВ,

Учқудуқ туман ИИБ бошлиғининг ҲПМ бўйича ўринбосари, капитан.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: