LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

28 May 2021

Жорий йилнинг 19-23-май кунлари Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтган Пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон чемпионатида #Учқудуқ туман Болалар-

ўсмирлар спорт мактабининг Пауэрлифтинг тренер-ўқитувчиси Бўриев Илҳомиддин Мухитдиновичнинг 3 нафар ўқувчи-спортчилари Муҳитдинов Фирдавс 2006-йилда туғилган 83 кгда 3-ўринни эгаллади, Муҳитдинив Сардор 2008-йил 59 кгда 3-ўрин соҳиби бўлди, Шодмонова Нилуфар 2003-йил 47 кгда 1-ўринни эгаллаб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Келажакда ушбу йўналишда Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтариб Жаҳон, Осиё чемпионатларида бунданда юқори натижаларни эгаллашларини тилаб қоламиз. 

  Учқудуқ БЎСМ Ахборот котиби Лола Мустапаевна

28 May 2021

   Навоий вилояти, Учқудуқ тумани 2-сонли ”Қуёшжон” номли мактабгача таълим ташкилотида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012- йил 10- декабрь кунидаги «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тоғрисида» ги ПҚ-1875-сонли қарори ҳамда МТБ нинг 2013- йил 9- январь кунидаги 3-05-сонли хати ижросни таъминлаш мақсадида 2013- йил 9 январь куни 1-сонли буйруғИ ишлаб чиқилди. Буйруққа асосан 14 банддан иборат чора –тадбир режаси ишлаб чиқилди. Шу йилдан бошлаб бизнинг 2-сонли мактабгача таълим ташкилотимизда инглиз тили машғулотлари ўтиб келинмоқда.

   Тўгараклар учун йиллик иш режалар ва ойлик иш режалар ишлаб чиқилиб, катта ва тайёрлов гуруҳларига инглиз тили машғулотлари ўтилиши бошланди. Инглиз тили фанидан дарс режими ишлаб чиқилиб 2,4,5,6,7,8,9,12,13 чи гуруҳларига ҳафтада бир марта инглиз тили тўгараклари ўтиб келинмоқда. Бундан ташқари болаларимизнинг инглиз тили билимларини мустаҳкамлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотимизнинг моддий техник базасини кенгайтириш мақсадида пуллик тўгараклар ҳам ташкил этилган. Машғулотларга тарбияланувчиларни қизиқтириш мақсадида инглиз тили дарсларимиз ўйин тарзида олиб борилади. Болалар инглиз тили машғулотларига жуда ҳам фаол ва катта қизиқиш билан қатнашиб келмоқдалар. Навоий вилояти, Учқудуқ туман 2-сонли «Қуёшжон» номли мактабгача таълим ташкилоти инглиз тили ўқитувчиси Ачилова Умида Хикматуллаевна.

28 May 2021

Жорий йилнинг 24 май куни 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Ёзги соғломлаштириш мавсумини сифатли ташкил этиш” мавзусида амалий-назарий семинар бўлиб ўтди. Семинарга 15 та мактабгача таълим ташкилоти директор, услубчи ва тарбиячилари иштирок этишди. “Ёзги соғломлаштириш мавсумини сифатли ташкил этиш” мавзусида ўтказилган семинарнинг амалий қисмида 1 июндан 31 августгача мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даври ҳисобланади. Бу даврда болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш ҳақида тушунчалар берилди. Семинарда турли чиниқтириш муолажалари, саломатликни сақлаш технологиялари яъни эрталабки қабул, эрталабки бадантарбия, ўйин фаолияти, нафас машқлари, сайр жараёнлари, жисмоний машқлар, томоқни чайиш, қуёш,сув билан чиниқтириш, ҳаракатли ўйинлар тўлиқ тарбияланувчилар иштирокида кўрсатиб берилди. Семинарнинг назарий қисмида эса ёзги соғломлаштириш мавсумининг режаси ҳақида яъни ҳуқуқий меъёрий ва методик таъминот, таълим-тарбиявий ишлар, методик ишлар ҳақида слайд орқали тушунчалар берилди. Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга бўлим таълим сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш методисти С.Нурова томонидан жавоб берилиб, семинар ўз мақсадига эришди.

25 May 2021

Ассалому алайкум, ҳурматли битирувчилар!

Азиз устозлар!

Қадрли устозлар!

Ҳурматли Президентимиз илк маротаба мактаблар битирувчиларига табрик йўлладилар. Сиз азиз битирувчи-ёшлар давлат раҳбаридан табрик олган биринчи қалдирғоч – бахтли битирувчиларсизлар!

Ҳурматли Президентимиз ўз табригида: “Аввало, барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Шунингдек, “Мамлакатда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж, 196 та техникумлар сиз азиз битирувчиларга мунтазир” .

Қадрли битирувчи, фарзандларим!

Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактабларни тугатиб, етуклик онларига етиб келганингиз билан қизғин ва самимий муборакбод этаман. 

Сиз мўътабар ва муҳтарам ота–оналарининг умид юлдузи бўлган, бугун мустақил ҳаётга йўлланма олиб, келажакда юртимиз таянчи ва суянчи бўлишга шайланиб турган ўғил-қизларимизга чин юракдан оқ йўл тилар эканман, бугунги орзу интилишларингиз, ёшлик шижоатингиз, пок ва ёруғ ниятларингиз Сизни асло тарк этмасин, дейман!

Дарҳақиқат, мактаб – нурли остона! Илк сабоқни ўргатган, дилга оппоқ орзулар солиб, юксак манзиллар сари йўл кўрсатувчи қутлуғ даргоҳ. Бу ерда ўтган ҳар бир кун, ҳар бир дарс ўқувчилар қалбида ўчмас бўлиб муҳрланиши аниқ.

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Ушбу бетакрор лаҳзаларда фурсатдан фойдаланиб, айрим рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11- синфларини 446 нафар ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқдалар. Шуниси қувончлики умумтаълим мактаблари битирувчиларининг 10 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан мактабни битиришга муваффақ бўлдилар.

Шунингдек, 3 - умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар, 7 – ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 1 нафар ўқувчилари муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлишди. 

Муҳаммад Облоқулов - Халқаро Westminstr  университети, Шохрух Усмонов – Москва университети, Сухроб Қодиров – Сингапур университетига имтиҳон топшириб, ушбу нуфузли олийгоҳларнинг студентлари сафларидан жой эгалладилар.

Яна бир хушхабарни етказмоқчиман 22-23 май кунлари Навоий вилоятида қорақалпоқ, рус тили, қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи ўтказилди.

Унда 9-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Балауса ДУЙСЕБАЕВА рус тили ва адабиёти фани бўйича фан олимпиадасининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Иқтидорли ва билимли ўқувчиларнинг бу ютуғидан нафақат ота-онаси, балки уларга 11 йил мобайнида таълим ва тарбия берган ўқитувчи ва устозлари қолаверса, бутун туман аҳли бирдек қувонди, десак муболаға бўлмайди.

Азал- азалдан илм –маърифат ўчоғи бўлган, инсоният тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, башариятга қанчадан-қанча олиму алломаларни етказиб берган муқаддас заминнинг бугунги фарзандлари буюк авлодларига муносиб ворис бўлиб камолга етаётганидан нишонадир!

Ўн бешинчи асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат, юртимизда иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.

Бугун эса муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс даврига қадам қўйдик.

Бу дегани кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик.

Албатта, бу йўлда биз сизларга ишонамиз, сизларга суянамиз, сизларга таянамиз! Жонажон Ватан – Ўзбекистон келажаги – сиз ёшларнинг қўлида!

Азиз ўқувчилар!

Жорий ўқув йили давомида мактаб битирувчиларнинг келгуси режалари тўғрисида олинган сўровномаларда уларнинг қарийб 100 фоизи олийгоҳда ўқишини давом эттириш истаги борлигини билдиришган.

Ўтган йилги тажрибалардан келиб чиққан ҳолда битирувчиларни олийгоҳларга кириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида таълим муасасасаларини тугаллаётган фарзандларимизни олий таълимга тайёрлашга бу йил алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган ўқув йилида SATT (самарали автоматлаштирилган таълим тизими) платформаси фақатгина туман халқ таълими бўлимига ўрнатилган. 

Бу эса олий таълимга кириш истаги бўлган ёшларимизни бевосита туманимизда тайёргарликдан ўтишига имкон яратдик. Синов тестлари олиш сифати яхшиланди. 

Тест базасига 10 мингдан ортиқ тест саволлари жойлаштирилди. Жорий ўқув йилида 8 марта ўқувчилардан синов тестлари олинди ва ўқувчиларни олийгоҳларга тайёргарлик кўришлари учун етарли шароит яратиб берилди.

Қадрли ўғил - қизларим!

Мен туман раҳбари сифатида аминман- ки сизлар – УЛКАН ҲАЁТ САБОҒИ ни олдингиз!

Сизни олдинда мустақил ҳаёт, юксак орзу-умидлар, катта марралар, улкан довонлар чорлаб турибди. 

Шунинг учун Сиздан умидимиз катта. Жуда катта кўпчилигингиз олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, Ўзингиз севган касбларда ишлаб, Халқимизга садоқатли фарзанд эканингизни албатта, исботлайсиз. Бу йўлда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим даргоҳлари Сизни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр!

Ҳурматли ота-оналар!

 Шу ўринда Сизлар ҳам фарзандларингиз келажагига беэътибор эмаслигингизни сидқидилдан эътироф этаман. Чунки эртанги кунимиз қандай бўлиши, халқимизнинг, давлатимизнинг тақдири ва толеи, обод ва фаровон ҳаётимиз учун замин яратиш масъулияти бугун ўсиб – униб келаётган ўғил-қизларимизнинг зиммасида эканини яхши биласиз!

 Ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, аввало, ўзингизга, қолаверса эл-юртига муносиб, ҳурматли Юртбошимизга, бутун халқимизга қўшқанот бўладиган фарзанд бўлиб камолга етишида Сизнинг меҳрингиз, эътиборингиз, тарбиянгизнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди! Ўйлайманки, бу масъулият юкини бир зум ҳам хаёлдан соқит қилмайсиз! 

Бугун Сиз азизларни ҳам фарзандингиз камоли билан қутлайман! 

 Қадрли битирувчилар! Азиз фарзандларим! 

 Сизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман! Мен ишонаман, кўпгина битикларда қизилқум жавоҳири - дея тилга олинадиган Учқудуқ тумани, жонимизга жондек пайванд – дунёда ягона Ўзбекистонимиз келажаги Сизга боғлиқ эканлигини асло унутмайсиз! 

 Ўқишдан, изланишдан, олға ҳаракат қилишдан тўхтаманг. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш каби абадий қолишини ва эзгуликка ҳизмат қилишини бир нафас ҳам эсдан чиқарманг!

 Шунда Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Аз-Замаҳшарий, Жалолиддин Мангуберди каби жаҳон тан олган юзлаб буюкларга ҳақиқий издош бўласиз!

Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизни олдинда кутиб турган камолот уфқлари билан яна бир бор қутлаб, ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман!

Қўш қанотингиз толмасин, парвозингиз сарбаланд бўлсин!

Эътиборингиз учун рахмат!

25 May 2021

ОҚ ЙЎЛ, АЗИЗ БИТИРУВЧИ!

ТУМАН ҲОКИМИ ХАМРОЕВ СОЛИ ФАРМОНОВИЧНИНГ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ

23 May 2021

Қонун ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан ҳар ким қариганда, меҳнат лаёкатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабларининг тўлиқ бажарилиши фуқароларнинг ижтимоий таъминотга бўлган конституциявий ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади.

Республикамиздаги мавжуд қонун бўйича фуқароларимизга ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсия турлари тайинланиши мумкин.

Шу кунга қадар фуқароларимиз томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармси туман(шаҳар) бўлимларининг фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ қарорлари ёки мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиб келиняпти.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ мурожаатлари иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари, иш стажини тасдиқловчи ҳужжатнинг тегишлилик факти, иш ўринларининг аттестация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги ишлар судда кўрилиши мумкин. Шунингдек, фаолиятнинг суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги асоси бўйича Пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг фаолият даврларини меҳнат стажига қўшишни рад этиш ҳақидаги қарорлари устидан шикоят берилади. Пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг пенсия тайинлашни рад этиш, пенсияни бир турдан бошқа турга ўтказишни рад этиш, пенсиядан чегирмалар қилиш тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилади.

Ҳозирда фуқаролар пенсия ёшига етгач, уларга ёшга доир пенсия тайинлаш ёки турли сабабларга кўра, нафақа тайинлашда амалдаги қонунларга кўра бир нечта тўсиқларга дуч келаётган эди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари томонидан фуқароларимизга пенсия ёки нафақа тайинлашда талаб қилинаётган ҳужжатлар бир талай эди. Оворагарчиликларга сабаб бўлаётганди.

Бугунги кунда пенсия ёшига етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг беҳуда оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида, пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратилди. Шу мақсадда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр, 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади. Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ва улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади. Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқларининг келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади. Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади. Фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ва масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан фуқароларга эндиликда пенсия ёшига етгандан сўнг қонунда белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига пенсия тайинлашни сўраб қилган мурожаатлари асоссиз равишда рад этилганлиги судда ўз тасдиғини топган тиқдирда, суд томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими мансабдор шахслари зиммасига фуқарога пенсия у дастлаб мурожаат қилган вақтдан бошлаб тайинлаш мажбурияти юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсат ва амалга оширилаётган барча ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон манфаатлари энг олий қадрият эканлигига эришиш, фуқароларимизнинг мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт кечиришларининг кафолатидир.

22 May 2021

    Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида 17–22 май кунлари ўзбек-тожик чегараларини демаркация қилиш масалалари маҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон–Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

    Музокаралар давомида томонлар ўзбек-тожик давлат чегараларида демаркация ишларини муҳокама қилган. Демаркация қилиш линияси лойиҳасини ҳамда икки давлат чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашилган. Шунингдек, томонлар давлатлар чегарасида демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олган. Тадбир якуни бўйича протокол имзоланган.

    Аввалроқ Сирдарё ва Жиззах вилоятларида давлат чегараси белгиланиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон барча баҳсли чегара ҳудудлар бўйича келишиб олгани маълум қилинган.

22 May 2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги тегишли қарори билан 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ҳужжатга асосан соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида ЎзА мухбирига Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов сўзлаб берди.

- Ушбу ҳужжатга асосан кадастр соҳасидаги давлат хизматлари нархлари арзонлаштирилди, – дейди Н.Атамуродов. – Агарда рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 5 та йўналишдаги 20 дан ортиқ хизматларнинг нархлари 8 фоиздан 50 фоизгача камайтирилди.

Мисол учун, кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўм тўланган бўлса, ушбу қарор билан 245 минг сўмгача нарх арзонлаштирилди.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўмдан 3 миллион 62 минг 500 сўмгача тўловлар амалга оширилган бўлса, ушбу қарор билан 281 минг 750 сўмдан 2 миллион 817 минг 500 сўмгача нархлар белгиланди.

Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш кўп квартирали уйдаги квартираларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун олдин 320 минг 809 сўмдан 1 миллион 186 минг 566 сўмгача тўловлар амалга оширилган бўлса, эдиликда 295 минг 144 сўмдан 1 миллион 91 минг 640 сўмгача нархлар белгиланди.

Шунингдек қарор билан қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

– кадастр паспортини расмийлаштириш;

– кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

– кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

– реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

– кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

– кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

– фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

– тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Шу билан бирга, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқорида айтиб ўтилган давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланган.

Яна бир маълумот, кадастр соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун сиз ўз ҳудудингизда жойлашган давлат хизматлари марказларига ёки интернет орқали ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин. Кадастр агентлигининг хизматлари 100 фоиз давлат хизматлари марказлари орқали амалга оиширилиши йўлга қўйилган.

Агарда хизматлардан фойдаланиш давомида бирорта мауммога дуч келсангиз, агентликнинг @ygkuzbot тезкор телеграм боти орқали агентлик раҳбариятига ариза, шикоят, таклиф ёки мурожаат йўллаш мумкин.

22 May 2021

 Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилинди.

  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган эди. Турли фестиваль ва мусобақалар ўтказиб, ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, нуфузли халқаро танловларга олиб чиқиш изчил давом эттирилиши алоҳида қайд этилди.

 Ушбу топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган  “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали жойларда бўлиб ўтмоқда. Ана шундай фестивал  куни-кеча Учқудуқ туманида ҳам ўтказилди.

 Фестиваль доирасида  ўнга яқин спорт турларидан мусобақалар, китобхонлик викторинаси, санъат ва маданият йўналишларида  танловлар бўлиб ўтди.

 Спортнинг  мини футбол туридан  “ДХХ кубоги” туман босқичи жамоаларнинг қизғин баҳслари асосида ўтди. Мурасасиз кечган ўйинларда “Мустақиллик” МФЙ жамоаси фахрли биринчи, “Дўстлик” МФЙ жамоаси иккинчи, “Дўстлик-2” МФЙ жамоаси учинчи ўринларга эгалик қилишди.

 "Ҳар бир тадбиркор бир ёшга мададкор" шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада 150 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.

 Шунингдек, туман корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида "Ошга марҳамат" танлови  ўтказилди. Фахрли биринчи  ўринни 20 – умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, иккинчи ўринни Учқудуқ касб-ҳунр мактаби,  учинчи ўринни 3 – умумий ўрта таълим мактаби  жамоаси қўлга киритди.

 Бундан ташқари, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган  20 нафар ёшларга тикув машинаси, пишириқлар пиширишга мўлжалланган духовка ва ускуналар тақдим қилинди.

 Эътиборлиси, бу каби маиший техника жиҳозлари “Ёшлар дафтари”да турган ёшларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан бепул берилди.

 Фестиваль доирасида ўтказилган лойиҳаларда фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокими С.Хамроев томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

21 May 2021

  Кейинги йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талаб қилинади.

  Ўзбекистонда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш бўйича президент қарори қабул қилинди.

  Қарор билан, давлат хизматчиларининг хорижий тилларни ўзлаштириши даражасини ошириш мақсадида:

  •  2021 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб,  ҳафтада камида бир марта ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётийўлга қўйилади.
  •   2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устаматўланади (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан).
  •   2022 йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.
  •  Давлат органларининг раҳбарлари ўринбосарларидан бирига хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, шу жумладан Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш вазифалари юклатилади.

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат органларида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиши лозим.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: