
Hokimiyat matbuot xizmati
Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO”МЧЖга тегишли “Савдо мажмуаси” биносини қайта ихтисослаштириб ҳудудидан чиқмаган ҳолда 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш тўғрисида |
|
Навоий вилояти Қурилиш бош бошқармаси қошидаги Архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг 14-сонли йиғилиш баёнига асосан, “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖнинг 2020 йил 11 мартдаги 136/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖга тегишли “Савдо мажмуаси” биносини қайта ихтисослаштириб ҳудудидан чиқмаган ҳолда 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биноси қурилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖга қўйидагилар тавсия этилсин:
топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;
1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қуриш;
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020у (г). 17 март №Қ-107
Учқудуқ шаҳри
Туман ҳокими С.Хамроев
Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш тўғрисида
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан ҳамдаНавоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 25 майдаги 01-07/1020-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.
- Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилсин.
- Туман Тиббиёт бирлашмаси биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини лойиҳа асосида олиб борилишини назорат қилиш туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га топширилсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 27 май № Қ-183
Учқудуқ шаҳри
Учқудуқ тумани Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино қуриш тўғрисида |
|
Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 20 январдаги 01-07/129-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино қурилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига тавсия этилсин:
- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;
- Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу“Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020у (г). 09 март № Қ-97
Учқудуқ шаҳри
Туман ҳокими С.Хамроев
Учқудуқ туман “Мустақиллик” МФЙ А.Темур кўчасидан фуқаро Ҳамроев Тавакал Наврўзовичгавақтинча фойдаланишга 10 (ўн) йилгазамонавий кўринишдаги енгил конструкцияли “Аҳолига автобекат ҳамда автобекат таркибидаги натариал идораси” биносини қуриш учун жами 150.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-20-моддаларига асосан,Учқудуқ тумани Х.Дўстлиги кўчаси 20-уй 3-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳамроев Тавакал Наврўзовичнинг 2020 йил 22майдаги рўйхатга олинган 236/049-39-сонли мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ туман “Мустақиллик” МФЙ А.Темур кўчасидан фуқаро Ҳамроев Тавакал Наврўзовичга вақтинча фойдаланишга 10 (ўн) йилга замонавий кўринишдаги енгил конструкцияли “Аҳолига автобекат ҳамда автобекат таркибидаги натариал идораси” биносини қуриш учун жами 150.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
2Учқудуқ туман “Мустақиллик” МФЙ А.Темур кўчасидан фуқаро Ҳамроев Тавакал Наврўзовичга вақтинча фойдаланишга 10 (ўн) йилга замонавий кўринишдаги енгил конструкцияли “Аҳолига автобекат ҳамда автобекат таркибидаги натариал идораси” биносини қуриш учун жами 150.0 кв.м майдони ажратиб берилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу объектни тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
4.Туман Ер Ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 29 май № Қ-184
Учқудуқ шаҳри
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан фуқаро Умаров Акбарали Ахтамовичга “Савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 108.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига ҳамда Навоий вилояти Қурилиш бош бошқармаси қошидаги Архитектура-шахарсозлик Кенгашининг 2020 йил 14 февралдаги 11-сонли йиғилиш баёнига асосан, Учқудуқ тумани, “Мустақиллик” МФЙ Мустақиллик кўчаси 9-уй 8-хонадонда яшовчи фуқаро Умаров Акбарали Ахтамовичнинг 2020 йил 4 февралдаги 48/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб,“Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани“Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан фуқаро Умаров Акбарали Ахтамовичга“Савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 108.0 кв.м ермайдони ажратилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Умаров Акбарали Ахтамовичга қўйидагилар тавсия этилсин;
- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда).
-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш.
- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин.
- “Савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган “Савдо дўкони” биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020 йил 06 март № Қ-85
Туман ҳокими С.Хамроев
Учқудуқ тумани “Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги “Бузаубай” метеорологик станциясимаъмурий биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда қайта қуриштўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 970-сонли қарориҳамда ушбу қарор асосида Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 5 декабрдаги Қ-377-сонли карорига асосан, Навоий вилояти Гидромеотерология бошқармаси (Навоийгидромет)нинг 2020 йил 8 июндаги 158/001-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани “Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги “Бузаубай” метеорологик станция маъмурий биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда қайта қуришга белгиланган тартибда рухсат берилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова) қилинади.
- Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармаси (Навоийгидромет)га Учқудуқ тумани “Узунқудуқ”ОФЙ ҳудудидаги “Бузаубай” метеорологик станция маъмурий биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда қайта қуриш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосидаолиб бориш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 09 июн № Қ-197
Учқудуқ шаҳри
Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан фуқаро Сулаймонов Давлат Ўринбоевичга “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 100.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан, Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ Олтинтоғ кўчаси 15-уй 8хонадонда яшовчи фуқаро Сулаймонов Давлат ўринбоевичнинг 2020 йил 10январдаги21/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани“Абай” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан фуқаро Сулаймонов Давлат Ўринбоевичга “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 100.0 кв.м ермайдони ажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Сулаймонов Давлат Ўринбоевичгақўйидагилар тавсия этилсин;
- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда).
-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш.
- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин.
- “Маиший хизмат кўрсатиш” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Учқудуқ шаҳри
2020 йил 06 март № Қ-86
Туман ҳокими С.Хамроев
Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди, Истиқлол массивидан фуқаро Ботирова Гулчехра Амоновнага тегишли “Савдо дўкони” биносини қуриш учун жами:60.0 кв.м ермайдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер майдонларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 97-сонли қарорига асосан, Учқудуқ тумани, “Абай” МФЙ, Чўл гули кўчаси 14 уй, 28 хонадонда яшовчи фуқаро Ботирова Гулчехра Амоновнанинг2020 йил 20 январдаги 26/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг6-моддасига асосан;
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди, Истиқлол массивидан фуқаро Ботирова Гулчехра Амоновнага тегишли “Савдо дўкони” биносини қуриш учун жами: 60.0 кв.м ермайдони ажратилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Ботирова Гулчехра Амоновнага қўйидагилар тавсия этилсин,топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма берилсин (1:500 миқёсда).
- Тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминланиши сўралсин.
4.Лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин.
- Фуқаро Ботирова Гулчехра Амоновна томонидан “Савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер Ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
2020йил 06 март № Қ-84
Учқудуқ шаҳри
Туман ҳокими С.Хамроев
“UNITEL”МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудийНавоий вилояти филиалига Учқудуқ тумани “Навоий” МФЙ ҳудуди, Х.Дўстлиги кўчасидан алоқа антеннасини ўрнатиш учун вақтинча фойдаланишга жами 25.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-20 моддаларига асосан,“UNITEL” МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудий Навоий вилояти филиалининг 2020 йил 7 январдаги 00008/20-И-UZP-N-сонли хатини инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан;
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.“UNITEL” МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудий Навоий вилояти филиалига Учқудуқ тумани “Навоий” МФЙ ҳудуди, Х.Дўстлиги кўчасидан алоқа антеннасини ўрнатиш учун вақтинча фойдаланишга жами 25.0 кв.мер майдони ажратиш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2020 йил 10январдаги далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
2 “UNITEL” МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудий Навоий вилояти филиалига Учқудуқ тумани “Навоий” МФЙ ҳудуди, Х.Дўстлиги кўчасидан алоқа антеннасини ўрнатиш учун вақтинча фойдаланишга жами 25.0 кв.мер майдони ажратиб берилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу объектни ўрнатиш ишларини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер Ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
№ Қ-17
Туман ҳокими С.Хамроев
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига асосан, 2021 йилги “Инвестиция дастури” лойиҳасига асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 2020 йил 20 октябрдаги 01-01/1878-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда360 ўринли биноси қурилиш ишларини назорат қилиб бориш топширилси
- Туман ерресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 27 октябр № Қ-275
Учқудуқ шаҳри