“UNITEL”МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудийНавоий вилояти филиалига Учқудуқ тумани “Навоий” МФЙ ҳудуди, Х.Дўстлиги кўчасидан алоқа антеннасини ўрнатиш учун вақтинча фойдаланишга жами 25.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида |
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-20 моддаларига асосан,“UNITEL” МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудий Навоий вилояти филиалининг 2020 йил 7 январдаги 00008/20-И-UZP-N-сонли хатини инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан;
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.“UNITEL” МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудий Навоий вилояти филиалига Учқудуқ тумани “Навоий” МФЙ ҳудуди, Х.Дўстлиги кўчасидан алоқа антеннасини ўрнатиш учун вақтинча фойдаланишга жами 25.0 кв.мер майдони ажратиш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2020 йил 10январдаги далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
2 “UNITEL” МЧЖ Жанубий-Ғарбий ҳудудий Навоий вилояти филиалига Учқудуқ тумани “Навоий” МФЙ ҳудуди, Х.Дўстлиги кўчасидан алоқа антеннасини ўрнатиш учун вақтинча фойдаланишга жами 25.0 кв.мер майдони ажратиб берилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу объектни ўрнатиш ишларини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер Ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
№ Қ-17
Туман ҳокими С.Хамроев